• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун

Хабарлар

  • «Реал» 21-турнинг қолдирилган ўйинида «Сельта»ни мағлуб этди ва 1-ўринга қайтди

  • Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
  • Испания чемпионатининг қолдирилган 21-туридан ўрин олган «Сельта» – «Реал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда1:4 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан тугади.

    Учрашувнинг 10-дақиқасида Криштиано Роналду Исконинг узатмасидан сўнг  тўпни дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Голдан сўнг ўйин ташаббуси аста-секин мезбонлар томонига ўтди ва «Сельта» бўлим охиригача кўплаб хавфли ҳужумлар уюштирди. Айниқса, виголиклар клуби ҳужумиси Яго Аспас ҳар бир вазиятда фаол бўлди.

    Иккинчи бўлим дебютида мадридликлар қарши ҳужумдан унумли фойдаландилар. Майдон марказида тўпни қабул қилиб олган Иско шериги Роналдуни рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқариб берди, Криштиано эса дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олишда адашмади ва ўйиндаги дублини нишонлади.

    Учрашувнинг 62-дақиқасидан бошлаб майдон эгалари ўнта бўлиб қолдилар. Яго Аспас жарима майдончаси ичида симуляция ишлатгани учун ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкага лойиқ кўрилди ва майдондан четлатилди. Бунинг устига бош ҳакам бироз ўтиб, «Сельта»нинг ёрдамчи мураббийини ҳам майдондан четлатди.

    Учрашувнинг 69-дақиқасида Иско майдон маркази яқинида хатога йўл қўйди ва «Сельта» ҳужумчиси Гвидетти ҳисобни қисқартиришга эришди. Бироқ орадан бир дақиқа ўтиб Карим Бензема Марселонинг тўп узатишидан сўнг орадаги фарқни яна оширишга эришди.

    Тони Крооснинг 88-дақиқадаги голи учрашувдаги охиргиси бўлди.

    Шундай қилиб, ушбу ғалабадан сўнг «Реал» ўз очколари сонини 90 тага етказиб олди ва мусобоқа жадвалида «Барселона»ни (87) қувиб ўтди.

    Испания чемпионат, 21-тур

    Сельта – Реал Мадрид 1:4 

    Голлар: 0:1 – 10 Роналду, 0:2 – 48 Роналду, 1:2 – 69 Гвидетти, 1:3 – 70 Бензема, 1:488 Кроос.

    Сельта – Альварес, Кабраль, Кастро, Ронкалья, Мальо, Эрнандес, Хосабед (Диас, 72), Систо (Диоп, 80), Васс, Гвидетти (Бовю, 86), Аспас.

    Реал Мадрид – Навас, Марсело, Рамос, Данило, Варан, Кроос, Модрич, Каземиро (Ковачич, 71), Иско (Васкес, 84), Бензема, Роналду (Асенсио, 84).

    Огоҳлантиришлар: Каземиро (30), Аспас (38), Кастро (64), Гвидетти (66), Мальо (73), Эрнандес (85), Рамос (85).

    Четлатиш: Аспас (62).

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 18052. Фикрлар: 27. Сана: 18.05.2017 01:50.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

SARA FIKRLAR

25.05.2017 10:28
OQSOQOL1

Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.

25.05.2017 09:49
MAN4ESTER

Аввалом бор ҳамма МЮ мухлисларини кутилган ғалаба,чемпионлик кубоги энг асосийси МЮнинг ЕЧЛ қатнашиши билан табриклайман. Кечаги ўйинда хулоса шуки катта тажриба ғалаба қозонди, омад кучлиларга кулиб боқади шиори яъна уз исботини топди, негаки омад келмаганида ўйинда П.Погбанинг унчали кучли зарбаси рекошет бўлиб Аякс дарвозабонининг устидан утиб кетмасди. П.Погба ва Мхитарян ажойиб ўйин кўрсатди,қандай ўйнаш керак булса шуни ортиғи билан бажарди. Моур ҳақиқий сеҳргарлик кўрсатиб, энг асосийси натижага эришди.Келаси мавсум ЕЧЛ қатнашиши МЮ катта фойда бу асосийси ёзги трансферларда асосий мақсадлари бўлган Г.Бейл ва А.Гризманн энди МЮга йўқ дея олмаса керак, негаки МЮ аста секинлик билан ўз даражасига қайтмоқда.

23.05.2017 14:32
MAN4ESTER

Эртага жиддатли баҳс бўлиши аниқ, кўрамиз МЮ ва Аякс ўйинида тажриба ғалаба қозонадими ёки ёшлик шижоати. Эртанги ўйинда Манчестер Юнайтедта устулик бўлади ном, тажриба,нуфуз, савия жиҳатдан ЕЛ ютишига,Ж.Моурино эртага жанговор таркибни тушириши аниқ негаки ўртада ЕЧЛ қатнашиш имконияти қўлдан чиқармайди, аслида Аяксдан кўра МЮнинг ғалаба қозонишини келаси мавсумда ЕЧЛ да интригани яънада кучайтиб, мусабоақанинг нуфузини яънада ошириб гегемон клублар тўқнашуви қўпроқ бўлади.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.