Хабарлар

  • «Динамо» жамоаси «Машъал»ни мағлуб этди. Фарҳод Норбўтаев шарҳи

  • Рукн: Янгиликлар » ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ
  • Олий лига клублари футбол мактабларида тарбияланаётган 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган тайёрлов гуруҳи мусобақасининг 2-турида “Динамо” футбол клуби қошидаги мактаб тарбияланувчилари Муборакнинг “Машъал” жамоасида тўп тепаётган тенгқурларига қарши майдонга тушишди.

    Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб меҳмонлар ташаббусни қўлга киритиш мақсадида кетма-кет ҳужумларни уюштиришди. 10-дақиқада мубораклик ёшлар бурчакдан тўп тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. “Машъал” футболчисининг чиройли тўп узатишидан сўнг тўп жарима майдонига етказилди. Ушбу вазиятда “Динамо” дарвозабони Фарҳод Рахматов тўпга чиқишга хатога йўл қўйди. Бироқ, жарима майдонида бўлган “Машъал” футболчиси кутилмаган вазиятдан унумли фойдалана олмади.

    12-дақиқада ўнг қанотда “Динамо” ўйинчиси қўполликка йўл қўйди. Жарима тўпи Сиёвуш Ёқубов томонидан чиройли тарзда амалга оширилган бўлсада, якунда яна дарвозабон Фарҳод Рахматовнинг қўли баланд келди. Ниҳоят 14-дақиқага келиб ёш динамочиларнинг ўйинида ҳам кескинлик юзага келди. Шербек Шукуровнинг тўп узатишидан сўнг Жасур Ашуров дарвозабон Жонибек Мўминовнинг имкониятларини синовдан ўтказди.

    33-дақиқада Фарзин Мухторов “Машъал” жарима майдонига чиройли тарзда тўп узатди. Бироқ юқоридан келган тўпни Темур Аблямитов дарвозага тўғирлашда қўпол хатога йўл қўйди. Орадан икки дақиқа ўтгандан сўнг Фарзин Мухторов Жонибек Мўминов қўриқлаётган жарима томон кучли зарба йўллади. Дарвозага йўлланган тўпни мубораклик ҳимоячининг қайтаришда йўл қўйган хатоси эвазига автогол бўлиши мумкин эди. Аммо дарвозабон Жонибек Мўминовнинг ажойиб сейфи эвазига муқаррар автоголнинг олди олиниб, тўп ташқарига чиқариб юборилди.

    44-дақиқада “Машъал” футболчиси “Динамо” футболчиси Шуҳрат Холмуродовга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Натижада учрашув бош ҳаками жарима тўпи белгилади. Чап қанотдан чамаси 30 метрлар атрофида жарима майдонига етказиб берилган тўпни Темур Аблямитов чиройли тарзда қабул қилиб олиб ҳисобни очди. 1:0. Шу тариқа биринчи бўлим ўз якунига етди.

    Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб ёш динамочилар яна ҳужумлар сонини оширди. Бунинг натижаси узоққа чўзилмади. 53-дақиқада жамоадошининг чиройли тўп узатишидан сўнг Анвар Муродов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Ўтказилган иккинчи голдан сўнг меҳмонлар ўртадаги ҳисобни тенглаштириш учун бир неча бор қулай имкониятга эга бўлишди. Бироқ якунда дарвозани ишғол қилишда мубораклик ҳужумчиларга аниқлик етишмади.

    Ўйиннинг 70-дақиқасига келиб учрашув бош ҳаками Шавкат Рахматов рақибига нисбаттан қўпол ҳаракатда бўлгани учун “Машъал” футболчиси Ҳусниддин Алиқуловни майдондан четлатди. 76-дақиқада қанот ҳаками “Динамо” футболчиси жарима майдони ичида қоида бузганлигини қайд этди. Ушбу ҳолат бўйича ёрдамчи ҳакам билан маслаҳатлашган бош ҳакам Шавкат Рахматов пенальти белгилади. 11 метрли нуқтага яқинлашган Сиёвуш Ёқубов орадаги ҳисобни қисқартириш учун яхши имконият эга бўлганди. Бироқ пенальти тепишда Ёқубовнинг ноаниқ ҳаракати ва “Динамо” дарвозабони Фарҳод Рахматовнинг топқирлиги ҳисобнинг ўзгармай қолишига сабаб бўлди.

    Учрашувнинг қолган дақиқаларида иккала жамоа учун ҳам бир қатор имкониятлар юзага келган бўлсада, бироқ якунда ҳисоб 2:0 кўринишида қолди.

    Айтиб ўтиш жоизки, ўйин давомида майдон ҳолатининг яхши эмаслиги ҳар иккала жамоа вакилларига бутун учрашув давомида қатор қийнчиликларни юзага келтирди. Ўйлаймизки, кейинги учрашувларда “Динамо” клуби раҳбарияти клуб қошидаги майдоннинг ҳолатига ҳам алоҳида ва катта эътибор қаратади!

    Ёш динамочилар тайёрлов гуруҳи мусобақасидан ўрин олган навбатдаги учрашувини 21 июн куни сафарда “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказади.

    Тайёрлов гуруҳи. 2-тур.

    18 июнь (якшанба)

    «Динамо» – «Машъал» - 2:0

    Самарқанд, 105 томошабин.

    Ҳакамлар: Ш. Рахматов (Бухоро), А. Тиллаев (Бухоро), Ғ. Нуруллаев (Бухоро), С. Эшбоев Салоҳиддин (Самарқанд)

    Назоратчи: Н. Шарипов (Бухоро)

    Голлар: Рафаэль Давликамов(44), Анвар Муродов (53)

    “Динамо”: 1. Фарҳод Рахматов, 8. Шуҳрат Холмуродов, 12. Шербек Шукуров, 16. Рафаэль Давликамов, 17. Нурбек Олмосов, 18. Анвар Муродов, 22. Фарзин Мухторов, 33. Жасур Ашуров, 34. Асадбек Толибоев, 55. Отабек Равшанов, 95. Темур Аблямитов,

    Захирадагилар: 35. Али Алмуҳаммедов, 4. Жавоҳир Норбоев, 6. Далер Алмосжонов, 14. Мақсуд Шарипов, 28. Хуррам Толибоев, 70. Баҳром Мусурмонов.

    “Машъал”: 99. Жонибек Мўминов, 2. Акобир Воҳидов, 7. Сиёвуш Ёқубов, 9. Дониёр Умаров, 10. Бекзод Ахмаджонов, 11. Иззат Султонов, 13. Жасур Тошниёзов, 19. Миржалол Ражабов, 21. Ҳусниддин Алиқулов, 23. Шахзод Абдувоитов, 55. Бехруз Шайдулов,

    Захирадагилар: 35. Рахим Абдуқодиров, 5. Нурилло Йўлдошев, 6. Отабек Одилжонов, 8. Абдумалик Норқобилов, 27. Маъмурбек Насриев, 29. Жалолиддин Уралов, 96. Муслимжон Сулаймонов.

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 3089. Фикрлар: 0. Сана: 19.06.2017 18:48.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Португалия 3 7
2 Мексика 3 7
3 Россия 3 3
4 Янги Зеландия 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 3 7
2 Чили 3 5
3 Австралия 3 2
4 Камерун 3 1

Блоглар

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.