Хабарлар

  • Эҳтиёткор Пюлис. «ВБА» ўзининг АПЛдаги энг яхши натижасини қайтара оладими (Эркин Ғайбуллаев блоги)

  • Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
  • ПЛ жамоалар икки гуруҳга бўлинишмоқда :«етакчилар» гуруҳи ва «жон сақлаб қолувчилар» гуруҳига. Жадвалдаги топ 6 аллақачон қандай тугаши аниқ бўлган. Аммо “Эвертон” ва “Вест Бромвич” ўртасидаги жанг анча қизғин кечмоқда. Тони Пюлис жамоаси бирдан жадвалнинг иккинчи ярмида етакчига айланиб олди.

    Лондон, Манчестер, Ливерпулнинг кучли жамоалари еврокубоклар учун қизғин жанг олиб боришаётган бир пайтда, “Вест Бромвич” улардан кўра ишончлироқ ҳаракат қилишмоқда. Ўтган мавсумни Пюлис жамоаси 14 ўринда якунлади. Тони жамоадаги жойини сақлаб қолган бўлсада, жамоа хўжайини алмашди. «ВБА»ни хитойлик Гуочуан Лай, Жереми Пирсдан 88% акциясини сотиб олди.

    “Мен жамоани бирдан ўзгартирмоқчи эмасман. Мен узоқни кўра оладиган хўжайинман. Бошқа клубларга ўхшаб ҳар бир трансферда миллион, миллион харажат қилмаймиз. Бизнинг биринчи ва асосий вазифамиз бу АПЛда жон сақлаб қолишдир. Кейинчалик эса клуб топ 10 ликга кириб олиш вазифаси олдимизда турибди” – дея гапириб ўтди жамоа хўжайини. Ҳозирча эса бу гаплари ўзини оқламоқда.

    Лай Пис учун маслаҳатчи вазифасини берилди, президентлик креслосига Жон Уилямс ўтқизиб қўйилди. Жон Англияда жуда ҳам таниқли раҳбардир. У 2000 йилда “Блекберн Роверс”да олиб борган ишидаёқ ўзини кўрсатганди. Уилямснинг танишлари жуда ҳам кўп ва ўз ҳамкасблари олдида ҳурмати баланд. Унинг президентлик лавозимига келиши, жамоада тартиб анчайин яхши бўлишини билдиради.

    Ёзда «ВБА» клубдаги трансфер рекордини янгилади. 13 млн эвазига Насер Шадлини “Тоттенхем”дан сотиб олишди. Гарчи АПЛ учун 13 млн унча катта пул, албатта. Унинг трансфери Соломон Рондондан 1 млндан ошиқ тушди. Рондоннинг трансфери омадли келди. Бирин кетин голлари билан жамоа тўпурари бўлиб олди. У бош билан кетма-кет 3 та ўйинда гол урган Данкан Фергюсондан кейин иккинчи футболчи бўлди.

    Ҳали жамоани кучайтириш ҳақида яхшигина бош қотиришига тугри келади. Гарчи Шадли, Филлипс ва Робсон-Кану каби футболчилар жамоани кучайтирганига қарамай, бунинг ўзи камлик қилади. Рондонга тандем ҳосил қиладиган яхшироқ ўйинчи керак. Ярим ҳимояда эса Флетчер-Якоб жуфтлигини ҳаракатланиши учун яна бир ўйинчи зарур. Ҳимоядаги муаммо ҳам талайгина. Чап қанотда Нёма ҳаракат қилса, Давоми

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 1349. Фикрлар: 0. Сана: 20.03.2017 17:01.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 2 4
2 Португалия 2 4
3 Россия 2 3
4 Янги Зеландия 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Чили 2 4
2 Германия 2 4
3 Австралия 2 1
4 Камерун 2 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.