• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун

Хабарлар

  • Hala Madrid! блогида. «Реал Мадрид» ҳақида сиз билган ва билмаган 23та қизиқарли факт

  • Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
  • XX асрнинг энг яхши клуби «Реал Мадрид» ҳақида сиз билган ва билмаган қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Қуйида Қироллик клубига доир 23 та қизиқарли маълумотлар келтирилган:

    «Реал» клубининг биринчи офиси «Al Capricho» номли дўкон ёнида жойлашган.

    Клубнинг биринчи номи «FC Sky» бўлган. Бу ном 1895-1900 йиллар мобайнида қўлланилган. Охир-оқибат жамоа президенти Жулиан Паласиос ушбу номдан воз кечган ва 1902 йилнинг 6 мартида клубни «Реал Мадрид» дея атаган.

    Висенте Дель Боске ўз фаолиятининг 30 йилини «Реал»да ўтказган. У ўйинчи сифатида 9, мураббий сифатида эса 7 та совринга эга бўлган.

    1979/80 йилги мавсумда «Реал»нинг захира замоаси РМ Кастилья Испания кубогининг финалигача етиб келган ва бош совир учун «Реал» билан куч синашган. Ушбу ўйинда «Реал» 6:1 ҳисобида ғалабага эришган.

    «Реал Мадрид» клубининг илк ўйини ўзаро жамоа аъзолари ўртасида ташкиллаштирилган. Бир томон кўк, иккинчи томон эса қизил либосда майдонга тушганлар. Аммо охир-оқибат жамоа либосининг асосий ранги сифатида оқ ранг танланади.

    Серхио Рамос «Реал» билан трансфер мавсуми тугашига бир соат қолганида келишувга эришган. Тасаввур қилиб кўринг, ушбу трансфер ўз вақти амалга ошмай қолиши мумкин эди.

    Криштиано Роналдунинг ота-онаси АҚШ президенти Рональд Рейганни хурмат қилганлар ва ўз ўғилларига унинг исмини беришган.

    «Реал Мадрид» - Ла-Лиганинг кетма-кет бешта мавсумида ғолиб бўлган ягона жамоа. Бунинг устига улар бу ишни икки бор амалга оширганлар (1960-1965 ва 1985-1990 йиллар ичида).

    Криштиано бир мавсум давомида Испания чемпионатининг ҳар бир клубига гол киритган илк футболчига айланган.

    «Реал»нинг биринчи голига Артур Жонс 1902 йилнинг 13 майида муаллифлик қилган. «Реал» ушбу баҳсда «Барселона»га имкониятни бой берган (1:3).

    «Реал» клубининг илк президентларидан ҳисобланган ака-ука Жон ва Карлес Рубиолар (1904-1908) каталониялик бўлишган.

    «Қаймоқранглилар»нинг энг тезкор голи 1994 йилнинг 3 сентябирида киритилган. Ўшанда «Севилья»га қарши кечган баҳсда Иван Саморано ўйиннинг 12-сониясида гол киритган.

    Гарвард университети олимларининг маълумотига кўра, «Реал»нинг дунё бўйича 228 млндан ортиқ мухлиси бор.

    Мигель Муньос – «Реал» бошқарувида энг кўп бўлган мураббий. У мадридликлар клубини 15 йил (1959-1974 йиллар) мобайнида бошқарган ва бу вақт ичида 604 ўйин ўтказиб, 14 совринга эга бўлган.

    «Реал» Испания кубогини 18 бор ютиб олган, бироқ қизиғи шундаки, мадридликлар 18-совринни қўлга киритишни 18 йил кутганлар (1993 йилдан 2011 йилгача).

    «Реал»нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси (11:1) «Барселона»га қарши ўйинда қўлга киритилган (1943 йил Испания Кубоги). Ўз ўрнида энг йирик мағлубият (1:8) «Эспаньол» билан бўлган ўйинда қайд этилган (1929/30 йилги мавсумда).

    «Реал» «Қироллик клуби» мақомини 1920 йилда олган. Ўшанда Испания қироли Альфонсо XIII жамоани тантанали равишда шундай ном билан атаган эди.

    «Мадрид» УЕФА ташкил этган мусобоқаларнинг 56 тасининг 54 тасида қатнашган. Фақат 1977-78 ва 1996/97 йилги мавсумларда жамоа саралашдан ўта олмаган.

    «Реал» – бирор мартта ҳам Олий двизионни тарк этмаган уч жамоанинг бири. Қолган иккитаси «Барселона» ва «Атлетик Бильбао» ҳисобланади.

    «Реал» ўз тарихида бирор мартта ҳам «Требл» (бир мавсумда учта соврин) қайд этмаган.

    «Сантьяго Бернабеу» 1955 йилга қадар «Чамартин» дея аталган. Бундан ташқари, стадион ҳозирги номини олгунига қадар El Velodromo de Ciudad Lineal, O'Donnell, Desmontes de Moncloa, La Estrada, Explanada de la Plaza de Toros ва Hipodromo каби номлар билан аталган.

    Ўзининг енгилмаслиги билан ном қозонган Жозе Моуриньо: жамоалари билан уй ўйинларида 9 йилу 2 ой мағлубият нималигини билмаган. Бироқ, ушбу серияга «Сантьяго Бернабеу»да мадридликларни 0:1 ҳисобида енган «Спортинг» Хихонг нуқта қўйган.

    2011 йилда Испания Кубогини қўлга киритганларини нишонлаш вақтида, Серхио Рамос Кубокни автобус томидан тушириб юборган эди.

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 5239. Фикрлар: 0. Сана: 19.05.2017 08:08.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

Блоглар

SARA FIKRLAR

25.05.2017 10:28
OQSOQOL1

Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.

25.05.2017 09:49
MAN4ESTER

Аввалом бор ҳамма МЮ мухлисларини кутилган ғалаба,чемпионлик кубоги энг асосийси МЮнинг ЕЧЛ қатнашиши билан табриклайман. Кечаги ўйинда хулоса шуки катта тажриба ғалаба қозонди, омад кучлиларга кулиб боқади шиори яъна уз исботини топди, негаки омад келмаганида ўйинда П.Погбанинг унчали кучли зарбаси рекошет бўлиб Аякс дарвозабонининг устидан утиб кетмасди. П.Погба ва Мхитарян ажойиб ўйин кўрсатди,қандай ўйнаш керак булса шуни ортиғи билан бажарди. Моур ҳақиқий сеҳргарлик кўрсатиб, энг асосийси натижага эришди.Келаси мавсум ЕЧЛ қатнашиши МЮ катта фойда бу асосийси ёзги трансферларда асосий мақсадлари бўлган Г.Бейл ва А.Гризманн энди МЮга йўқ дея олмаса керак, негаки МЮ аста секинлик билан ўз даражасига қайтмоқда.

23.05.2017 14:32
MAN4ESTER

Эртага жиддатли баҳс бўлиши аниқ, кўрамиз МЮ ва Аякс ўйинида тажриба ғалаба қозонадими ёки ёшлик шижоати. Эртанги ўйинда Манчестер Юнайтедта устулик бўлади ном, тажриба,нуфуз, савия жиҳатдан ЕЛ ютишига,Ж.Моурино эртага жанговор таркибни тушириши аниқ негаки ўртада ЕЧЛ қатнашиш имконияти қўлдан чиқармайди, аслида Аяксдан кўра МЮнинг ғалаба қозонишини келаси мавсумда ЕЧЛ да интригани яънада кучайтиб, мусабоақанинг нуфузини яънада ошириб гегемон клублар тўқнашуви қўпроқ бўлади.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.