• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун

Хабарлар

  • Пике теннисни ўзгартирмоқчи! Унинг лойиҳаси ўзини оқлармикин? (Hojiakbar Sirojiddinov блоги)

  • Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
  • Ҳар йили Мадридда ўтказиладиган теннис мусобақасига кўплаб футбол юлдузлари ташриф буюришади. Бу одатга айланган. Бу сафар ҳам шундай бўлди, хусусан, «Барселона» аъзоси Жерард Пике «Madrid Open» турнирини ўтказиб юбормади. Бироқ кейинчалик маълум бўлдики, Пикенинг мусобақага ташриф буюришдан бошқа мақсади ҳам бор экан. Яъни у янги эркаклар турнирини ташкил этишни ният қилган.

    Пикенинг мазкур турнир борасидаги режалари ўзига хос: унинг бўлажак турнири плей-оффдан бошланади. Турнир битта шаҳарда ўтказилади, «El Espanol» сайтининг хабар беришича, бу Доха бўлиши мумкин. Аммо бу борада томошабинлар ва иштирокчиларнинг ҳам фикри инобатга олинади.

    Пике турнирни ташкил этиш борасида 10 йиллик шартнома имзолашни режа қилмоқда. Бироқ ҳозирча мазкур лойиҳанинг молиявий жиҳати муҳокама қилинмаган.

    КИМ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙДИ?
    Пикенинг мазкур лойиҳасини биринчи навбатда, таниқли теннисчилар — Новак Жокович, Рафаэль Надаль ва ATP ўйинчилари иттифоқи раҳбари Энди Маррей қўллаб-қувватлаяпти. Жоковичнинг айтишича, у Пике билан бу ҳақда бир неча марта суҳбатлашган, лекин батафсил муҳокама қилмаган, чунки ҳали бу борада расмий қадам ташлангани йўқ ва Новак бу турнир чиндан ҳам ташкил этиладими, йўқми, буни билмайди. Шунингдек, Жоковичнинг таъкидлашича, бу борадаги асосий муаммо теннис ташкилотлари билан келишиш ва уларни рози қилиш экан.

    Рафаэль Надал эса мазкур турнирни жуда яхши ташаббус, дея баҳолади. «Ўйлашимча, бу жуда яхши лойиҳа бўлади», дея ўз муносабатини билдирди теннисчи. Маррей ҳам Пикенинг лойиҳасини маъқуллашини айтиб ўтди ва юқори баҳо берди: «Агар ҳамма режалар амалга ошса, бу теннис учун яхши янгилик бўлади. Мазкур лойиҳанинг амалга ошиши ёки ошмаслиги алоҳида масала. Ўйлашимча, ушбу турнир лойиҳаси жуда кўплаб саволларни келтириб чиқаради, муҳокамаларга сабаб бўлади, аммо теннис учун фойдадан холи бўлмайди. Аслида, теннисга шунақа турнирлар керак».

    Айни пайтга келиб айрим ташкилотчилар мазкур лойиҳа атрофида бирлашиш истагини билдиришган, ҳатто АТР ҳам, гарчи бу борада расмий хабар бермаган бўлса-да, бу турнирни ташкил этишга хайрихоҳ эканлигини маълум қилган. Қолаверса, теннис ишқибозларига ҳам бу турнирнинг ташкил этилиши маъқул келмоқда. Биз учун қизиқ жиҳати эса ушбу турнирнинг Пикенинг ғояси асосида ташкил этилишидир.

    ДЭВИС КУБОГИНИ ОРТДА ҚОЛДИРАРМИКИН?
    Теннисда айни пайтда анча машҳур ва узоқ йиллик тарихга эга эркаклар мусобақаси — Девис Кубоги бор. Бироқ мазкур турнир сўнгги пайтларда кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда. Биринчидан, у бутун мавсум давомида ўтказилади. Иккинчидан, ўйинлар жуда ноқулай вақтда ташкил этилади, теннисчилар «Катта шлем» турниридан кейин дарҳол Девис Кубоги учун курашга киришишга мажбур. Финал эса мавсум охирида ўтказилади ва бу теннисчиларни жуда толиқтиради. Хусусан, ўтган йили Дэвис Кубогини қўлга киритган Хуан Мартин дель Потро бу мавсумни ўтказиб юборишга қарор қилди, сабаби — жисмоний ҳолатини тиклаб олиш, чарчоқларни чиқариш. Учинчидан, ўйинлар ноқулай жойларда ўтказилади.

    Масалан, яқинда Россия мазкур мусобақани қаерда ўтказиш борасидаги масалани ўз фойдасига ҳал қилди — Дэвис Кубоги Владивосток ва Янги Уренгода бўлиб ўтди. Бироқ бу Испания термаси учун анча ноқулайлик келтириб чиқарди, сабаби испаниялик теннисчилар мазкур мусобақада қатнашиш учун мавсум ўртасида Узоқ Шарққа учишга мажбур бўлишди. Бундай омиллар кўплаб тажрибли теннисчиларнинг Дэвис Кубогида иштирок этмаслигига сабаб бўлмоқда. Масалан, 2015 йилда Энди Маррей яккалик баҳсларида Британияда кўплаб ютуқларни қўлга киритди, бутун мавсум давомида тинимсиз ўз устида ишлади, бироқ терма жамоа сафида ҳаракат қилгани йўқ.

    ITF ташкилотига Дэвис Кубогини ўзгартириш борасида бир қатор аризалар жўнатилди, аммо ҳеч қайси фикр инобатга олинмади. Жоковичнинг маълум қилишича, теннисчилар ҳам, ишқибозлар ҳам бу масалани муҳокама қилишдан чарчашган. Янги турнирни ташкил этиш эса жиддий муаммога сабаб бўлиши мумкин, яъни у Дэвис Кубоги билан рақобатга киришади. Бу рақобатда ютиб чиқиш учун эса моддий рағбатлантириш тизимини ўзгартириш керак.Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тажрибали теннисчилар терма жамоа сафида ўйнашни хоҳлашади, аммо Дэвис Кубогининг ноқулай тақвими бунга имкон бермайди. Қолаверса, ишқибозлар ҳам ўйинлар ақл бовар қилмас даражадаги муҳитда ташкил этилишини жуда хоҳлашади. Улар айнан шундай муҳитдаги кескин ўйинларни томоша қилишни хуш кўришади. Хўш, Дэвис Кубогини сақлаб қолиб, уни нейтрал шаҳарда ўтказиш мумкинми? Жуда муҳим ва долзарб муаммо бу.

    ДАВОМИ

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 1513. Фикрлар: 1. Сана: 19.05.2017 17:09.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

SARA FIKRLAR

25.05.2017 10:28
OQSOQOL1

Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.

25.05.2017 09:49
MAN4ESTER

Аввалом бор ҳамма МЮ мухлисларини кутилган ғалаба,чемпионлик кубоги энг асосийси МЮнинг ЕЧЛ қатнашиши билан табриклайман. Кечаги ўйинда хулоса шуки катта тажриба ғалаба қозонди, омад кучлиларга кулиб боқади шиори яъна уз исботини топди, негаки омад келмаганида ўйинда П.Погбанинг унчали кучли зарбаси рекошет бўлиб Аякс дарвозабонининг устидан утиб кетмасди. П.Погба ва Мхитарян ажойиб ўйин кўрсатди,қандай ўйнаш керак булса шуни ортиғи билан бажарди. Моур ҳақиқий сеҳргарлик кўрсатиб, энг асосийси натижага эришди.Келаси мавсум ЕЧЛ қатнашиши МЮ катта фойда бу асосийси ёзги трансферларда асосий мақсадлари бўлган Г.Бейл ва А.Гризманн энди МЮга йўқ дея олмаса керак, негаки МЮ аста секинлик билан ўз даражасига қайтмоқда.

23.05.2017 14:32
MAN4ESTER

Эртага жиддатли баҳс бўлиши аниқ, кўрамиз МЮ ва Аякс ўйинида тажриба ғалаба қозонадими ёки ёшлик шижоати. Эртанги ўйинда Манчестер Юнайтедта устулик бўлади ном, тажриба,нуфуз, савия жиҳатдан ЕЛ ютишига,Ж.Моурино эртага жанговор таркибни тушириши аниқ негаки ўртада ЕЧЛ қатнашиш имконияти қўлдан чиқармайди, аслида Аяксдан кўра МЮнинг ғалаба қозонишини келаси мавсумда ЕЧЛ да интригани яънада кучайтиб, мусабоақанинг нуфузини яънада ошириб гегемон клублар тўқнашуви қўпроқ бўлади.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.