• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Эртага

Хабарлар

  • InterFUTBOL блогида: Кевин Гамейро: «Барселона»да менга нима бор?

  • Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
  • «Атлетико»нинг франциялик форварди Кевин Гамейро L`Equipe нашрига берган интервьюсида нега айнан Мадрид клубига кўчиб ўтгани, Златан Ибрагимович ундан нима сўрагани ва Унаи Эмери билан қандай суҳбатлашиш лозимлиги ҳақида сўз юритди.

    - 2013 йили Испанияга келганингиздан сўнг ўйинингизда қандай ўзгариш кузатилди?

    - Жойимни тўғри ўзгартира бошладим, зарур пайтда тўхташни ўргандим. Ёшлик пайтингда у ёқ-бу ёққа шошиб, ҳамма ерга улгуришни хоҳлайсан. Эндиликда қачон ва қаерда тўпни сўраш лозимлигини биламан.

    - Дастлабки испаниялик мураббийингиз Унаи Эмеридан нима ўргандингиз?

    - У индивидуал тарзда кўпроқ ишлашимни сўради. Авваллари меҳнаткаш футболчи эмасдим.

    - Самарали узатмаларингиз сони кўпайди...

    - Францияда асосий эътиборим дарвозани ишғол қилишга қаратиларди. Испанияда эса кўпинча ҳужум ташкил этилишида ҳам қатнашяпман.

    - Дарвоза томон йўлланаётган зарбаларингиз эса камайди.

    - Бунинг учун кўп танқидларга учраяпман. Аммо мен шунақаман, қулайроқ вазиятда турган шеригимга тўп узатишни маъқул кўраман.

    - «Атлетико»да ҳимояга ҳам ёрдам беришингиз керак, шундайми?

    - Ҳа, бунинг натижасида ҳужумга қўшилишга куч қолмайди. Меъёрни қидирамиз - «Атлетико»да асосийси, югуриш, меҳнат қилиш керак. Шундагина голлар ҳам, ўйиндан роҳатланиш ҳам бўлади.

    - Ҳимоя чизиғидаги ҳаракатлардан ҳам ҳузур оласизми?

    - Йўқ, менинг ишим - ҳужум қилиш!

    - Антуан Гризманн мудофаага кўмаклашаётганда худди гол ургандек роҳатланишини айтганди.

    - Йўқ, бунақаси менга ёт! Бир сафар мураббий «Сенинг вазифанг - камида рақибдан уч марта тўпни олиб қўйиш», деганди. Мен эса шунга ўргандим.

    - Диего Симеонедан бундай гапни эшитиб ҳайрон қолгандирсиз?

    - Шундай деса ҳам бўлади, ахир мен ҳужумчиман. Аммо бошқа илож йўқ, бу мутахассис ўз айтганини қилиб, ўйинчиларни руҳлантиришни билади.

    - Ундан нима ўргандингиз?

    - Ҳимояда ўйнашга кўникдим, қувват олдим, футболга меҳрим ошди. Симеоне ҳамиша зафар қучишни истайди.

    - У ўйиндан олдин қандай ҳолатда бўлади?

    - Анча хотиржам. Футболчиларга қисқа нутқ сўзлайди, ўйин пайтида эса бир зум тинмайди.

    - «ПСЖ»да Златан Ибрагимович билан ўйнагансиз. У қандай шерик?

    ДАВОМИ

    InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 1792. Фикрлар: 0. Сана: 20.05.2017 08:14.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 7 17
2 Жанубий Корея 7 13
3 Ўзбекистон 7 12
4 Сурия 7 8
5 Хитой 7 5
6 Қатар 7 4

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 7 16
2 Саудия Арабистони 7 16
3 Австралия 7 13
4 БАА 7 9
5 Ироқ 7 4
6 Тайланд 7 1

SARA FIKRLAR

29.05.2017 11:34
MAN4ESTER

Мана энди бошланади интернету матбуотларда,газета ва нашрларда Эрон ва Ўзбекистон ҳақидаги хабарлар,ўйинга деган мутахассислару, футболчиларнинг фикрлари, ЖЧ 2018 Россия 3-босқичнинг 8-турида менимча бутун Осиё мана шу уйинни томаша қилади. Негалиги аниқ Эрон ютса ЖЧ чиптаси нақд, Ўзбекистонга 3-ўринни олиш учун хавотирли бўлиб қолади. Агар Ўзбекистон ютса (илоҳим шундай бўлсин) гуруҳдаги интрига яъна кучайиб кетади. Эрон ҳозирда мана 7 тур орта қолдирса ҳам мағлубиятга учрамасдан ҳаттоки дарвозаларидан гол ўтказмасдан келмоқда. Футболда ютиб бўлмас жамоанинг ўзи йўқ, Эрон бу Германия ёки Испания эмас боз устига Эронни бир марта Теҳронда мағлубиятга учратганмиз. Бу эса футболчиларимизга озгина бўлсада даълда ёрдам бўлса ажабмас. Умид қиламизки ўша ўтмишдаги ўйин ва ҳисоб яъна такрорланади ва Ўзбекистон Эроннинг даҳлсиз сақлаб келаётган дарвозасини ишғол этиб, мағлубиятга ўчратиб Эроннинг ушбу босқичдаги 1 мағлубиятига сабабчи бўлади. Омад ўша куни худо хохласа ЎЗбекистон томонда бўлади.

29.05.2017 01:11
TEKILA

Император! Франческо Тоттини ашаддий мухлиси эдим. Рауль ва Тотти бирдек эди. Реал ва Рома бирдек эди! Хали бунака хайрлашишни курмагандим. Стадиондаги барча мухлисларни куз ёшлари (7 ёшдан 70 ёшгача хаммаси) ни куриб беихтиёр куздан ёш чикиб кетди. хакикий сардор, хакикий римлик! Тотти узи б.н 2000-йиллар бошидаги юлдузларни энг сунггисини хам олиб кетди футболдан. Рауль кетди, Роналдо кетди, Зидан кетди, Фигулару Дел Пьеролар кетди... эххе санаса саноги йук. Булар орасида Тотти характери жихатидан хаммасидан устун эди. Рахмат санга Тотти!

25.05.2017 10:28
OQSOQOL1

Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.