Хабарлар

  • InterSPORT блоги: Ишонаверинг, «Эль-класико»да яширин бизнес бор экан!

  • Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
  • Хабарингиз бордир, «Реал Мадрид» раҳбарияти «Барселона»га қарши ўйин учун чиқарилган чипталар «қора бозор»га чиқиб кетгани учун нақ 635та аъзолик карточкасини бекор қилди. Ахир йилнинг энг муҳим ўйини - «Эль-класико»да «Сантьяго Бернабеу»нинг Мадрид жамоаси фанатлари учун ажратилган трибуналаридан ҳам «Барса» мухлислари жой олишган ва улар сўнгги лаҳзада Лионель Месси томонидан урилган голни ўзгача нишонлагандилар...

    Худди энг зўр операдагидек...

    Машҳур кинокартина - «Гўзал қиз»да Ричард Гир ва Жулия Робертс томонидан гавдалантирилган қаҳрамонлар хусусий самолётда Сан-Франциско томон учишади - Вердининг La Traviata операсидан баҳра олиш учун. Шунга таққосласак, ҳозирги кунда бойвачча бизнесменнинг «Эль-класико»ни кўриш учун номинал баҳосидан 10 баравар қимматига бўлса-да, чипта сотиб олишдан қайтмаслиги тайин.

    Фақат битта шарт шуки, у футбол шайдоси бўлиши керак. Тақдир ҳазилини қарангки, «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги охирги учрашувни томоша қилишга чоғланган машҳурлар орасида Жулия Робертс ҳам бор эди. «Бу сафар ҳам «класико»ни бевосита кузатиш учун сайёрамизнинг турли бурчакларидан мухлислар келишди.

    Табиийки, улар «Сантьяго Бернабеу»га киришгача жуда кўп пул сарфлашган,—дейди стади-он ходимларидан бири. — Ҳаммаси худди энг зўр операга ошиққан каби. Зеро, футбол оламида «Эль-класико»га тенглашадиган бошқа ўйин йўқ. Хуллас, айрим фанатлар мазкур қарама-қаршилик чиптаси учун «қора бозор»да 4000 еврогача тўлашди...».

    Испания футболида чипталар сотуви устидан назоратни кучайтириш масаласи аллақачон бош мавзулардан бирига айланган. Дейлик, ушбу муаммони бартараф этиш бўйича узоқ 1982 йили қонун ҳужжати ҳам қабул қилинган. Ҳукумат қарорига асосан, кўчада чипта сотиш ноқонуний ҳисобланади.

    «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги охирги ўйин эса мезбонлар трибуналарида меҳмон жамоа тарафдорлари етарлича жой олишгани билан ҳам эсда қолди. Қизиқ, улар стадион, тўғрироғи, шу трибуналарга кириш ҳуқуқини берувчи чипталарни қаердан топишган? Бу борада узоқ бош қотиришга ҳожат йўқ.

    Ахир Испания грандлари ўртасидаги қарама-қаршиликни жонли кўришга хоҳишмандлар ҳар доим керагидан ортиқ топилиши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат-ку. Аслида клублар раҳбарияти интернетдаги қайта сотув жараёнига қарши ва мадридликлар ҳам, каталонияликлар ҳам буни назоратда ушлашга уринмоқдалар. Аммо ушбу масаладаги қонун камчиликлардан холи эмас ва чайқовчилар айни шу ҳолатдан унумли фойдаланмоқдалар.

    Мисол учун, сўнгги қарама-қаршилик арафасида полиция олиб-сотарлардан 357 дона чиптани мусодара қилди. «Атлетико»га қарши кечган «Мадрид дербиси» олдидан эса 800 чипта олиб қўйилди. Суриштирувлардан маълум бўлишича, 6 йил давомида бир киши томонидан 10тагача чипта сотиш тизими йўлга қўйилган экан.

    Хўш, олиб-сотарлар айбловдан қандай қутулмоқдалар? Улар, шунчаки, чипталарни дўстларига совға тариқасида беришганини айтмоқдалар - тамом. Хуллас, расман олганда, чипталар бепул тарқатилган. Бундай ҳолатда қонунбузарларга нисбатан чора кўришнинг умуман иложи йўқ.

    Полиция анчадан буён бу масалага нуқта қўйиш ҳаракатида. Дейлик, яқинда биржа орқали чипталар олди-соттиси уюштириладиган бир қанча меҳмонхоналарни фош этди.

    Имтиёзлар,  абонементлар ва...

    ДАВОМИ

    InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 11253. Фикрлар: 1. Сана: 18.06.2017 09:27.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 2 4
2 Португалия 2 4
3 Россия 2 3
4 Янги Зеландия 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Чили 2 4
2 Германия 2 4
3 Австралия 2 1
4 Камерун 2 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.