Хабарлар

  • Гарри Кейн: Термадаги статистикам – шармандалик (InterFUTBOL блоги)

  • Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
  • «Тоттенхэм»нинг бош юлдузи Гарри Кейн клуб футболидаги натижалари билан ҳар қанча мақтанишга ҳақли. Аммо у ҳозирча Англия миллий жамоаси таркибида ҳеч қандай каромат кўрсатганича йўқ ва бундан бироз хижолатда. Чунончи, Кейн навбатдаги интервьюсида келажак режалари ҳақида гапириш баробарида терма жамоа ўйинларидаги ҳаракатларидан сира қониқмаётганини алоҳида таъкидлади.

    - Гарри, футболдаги келажагингизни қандай тасаввур қиласиз?

    - Табиийки, олдимга муайян вазифаларни қўйганман. Уларнинг асоси - жаҳон миқёсида энг яхши футболчилардан бирига айланиш. Одамлар табиий равишда мени энг кучлилар қаторига киритишларини истайман. Ҳозирги ҳолатда элит рўйхатда эмасман ва буни яхши биламан.

    Масаланинг нозик томони шуки, энг кучлилар рейтингига кириш-кирмаслигинг асосан халқаро даражада қандай ўйнашингга ҳам боғлиқ. Мана, «Тоттенхэм»да 2 мавсумни жуда муваффақиятли ўтказдим. Энди навбатдаги қадамни далил ташлашим шарт. Оддий айтганда, элит футболчилар қаторида эътироф этилишни истасам, Англия терма жамоасининг катта ўйинларида ҳам ўзимни кўрсатишим зарур.

    - Тўғри ёндашув, аммо ҳали ёшсиз ва хотиржам ишлаш орқали кўп нарсага бемалол улгуришингиз мумкин.

    - Айни пайт одатдагидан анча кўп ишлаяпман. Ҳа, энди 23 ёшга тўлдим ва футболдаги энг яхши дамларим ҳали олдинда эканлигидан умидворман. Аммо хотиржам тортиш, баъзи жиҳатларга бефарқ қарашга асосим йўқ. Ҳар ҳолда, спортда муайян натижаларга алданиб, тўхтаб қолиш сира ярамайди. Тушунарлики, мен учун ўрганадиган жиҳатлар жуда кўп. Бас, шундай экан, ишлашдан тўхтамаслигим керак.

    - Хўш, ҳозирги футболда кимга қараб юқорига интилиш ҳаракатидасиз?

    - Мана, Криштиану Роналдуни олайлик, бу йигит ҳар қандай ўйиннинг бош қаҳрамони бўлишни уддаламоқда. Қаранг, ЧЛнинг асосий ўйинларида кўп нарсани Роналду ҳал қилди - ярим финал ва финалда голлар урди. Яширмайман, футболда айнан португалиялик юлдуз изидан боришни истайман. Оддий айтганда, Роналду мен учун маёқ янглиғ ҳужумчидир. Умидворманки, ажиб кунлардан бирида менга у билан битта қаторда туриш насиб этади, албатта.

    - Айни ҳолатда сизга асосан нима етишмаяпти?

    ДАВОМИ

    InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 1120. Фикрлар: 0. Сана: 19.06.2017 08:50.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Португалия 3 7
2 Мексика 3 7
3 Россия 3 3
4 Янги Зеландия 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 3 7
2 Чили 3 5
3 Австралия 3 2
4 Камерун 3 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.