Хабарлар

  • Райола Доннарумманинг шартномаси ҳақида: Гап пулда эмас, бизга таҳдид қилишди

  • Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
  • «Милан» клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг агенти Мино Райола нега миланликлар билан амалдаги шартнома узайтирилмаганининг сабабини тушунтириб берди.

    «Вазият кишини ғазаблантирадиган ҳолатга келиб қолди, бошқа йўли қолмади. Биз ўзимиз истамаган қарорни қабул қилдик. Бу ерда пулнинг ҳеч қандай таъсири йўқ. Бизга таҳдид қилишди. Доннарумманинг оиласига таҳдидли хатлар кела бошлади, у ерда футболчи бошқа ўйнай олмаслиги ва ўлим билан таҳдид қилинган эди. Аммо бундай йўллар билан ўйинчини ушлаб бўлмайди.

    Энди у кейинги мавсумда ўйнай олмаслиги мумкин. Унинг иқтидорини ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, бунга ишониш қийиндек туюлади, бироқ вазият шуни тақозо қилмоқда.

    Пул ва молиявий келишувлар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, чунки бундай масалалар шартнома тузилиши 95 %га аниқ бўлиб қолганда келишилади, биз эса у даражагача етиб бормадик.

    Доннарумма келишуни узайтиришга рози эди ва унда бу ҳақида ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. Аммо биргина вазият ҳаммасини ўзгартириб юборди», — дейди Райола.

  • Манба: www.sports.ru   

  • Ўқилган: 4985. Фикрлар: 0. Сана: 19.06.2017 11:12.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Португалия 3 7
2 Мексика 3 7
3 Россия 3 3
4 Янги Зеландия 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 3 7
2 Чили 3 5
3 Австралия 3 2
4 Камерун 3 1

Блоглар

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.