Хабарлар

  • InterFUTBOL блоги: Месси, Роналду! Учинчиси ортиқча

  • Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
  • Июнь ойида футболдаги бош индивидуал соврин - «Олтин тўп» ҳақида гапириш бироз ғалати, албатта. Йўқ, бугун 2017 йил якунида совринга даъвогарлик қилувчилар эмас, балки охирги мавсумларда танловга боғлиқ шаклланган битта тенденцияга эътибор бурамиз.

    Хабарингиз бор, 2016 йил якунида «Олтин тўп» танлови финалига яна ўша Криштиану Роналду ва Лионель Месси чиқишди. Уларга қаршилик қилишдек масъулият эса Антуан Гризманн чекига тушди. Бироқ француз ҳам якунда аввалги 8 йилдаги даъвогарлар сингари 3-ўринга жойлашиш билан кифояланди.

    «СЭ» нашри айни шу жиҳатга нигоҳ ташлаб, танловда аргентиналик ва португалиялик жуфтлигидан устун келган футболчи ҳам борлигини алоҳида эслатди - бразилиялик Кака. Тўғри, бунга анча бўлди... Қолаверса, ўшанда Кака танловда учинчи «куч» эмас, балки фаворит саналган. Хўш, 2007 йилдан буён Роналду ва Месси қатори яна кимлар «Олтин тўп»дан умид қилишдию, якунда қандай натижага эришишди?

    2007 йил: КАКА

    Ўрин: 1

    Овозлар сони: 444

    Месси ва Роналду айнан 2007 йили илк марта «Олтин тўп»га даъвогарларнинг якуний учлигидан баравар жой олишди. Лекин ўша вақтда уларнинг тандеми жаҳон футболида ҳали энг яхшиси ҳисобланмасди. Шунга яраша, France Football сўровида иштирок этган аксарият журналистлар бразилиялик Каканинг номзодини ёқлашади. Бу адолатдан ҳам эди. Зеро, «Милан» етакчиси ЧЛда ақлга сиғмас даражада яхши ўйнаган ва «плей-офф»нинг барча босқичларида гол урганди, биргина ғалабали финални ҳисобга олмаганда. Лекин бразилиялик футболчи «Ливерпул»га қарши кечган ҳал қилувчи жангда ҳам катта ҳажмда иш бажариб, Филиппо Инзаги голига ассистент вазифасини бажарганди. Хуллас, Кака шу жасоратлари эвазига «Олтин тўп» учун курашда иккинчи бўлган Роналдуни нақ 167та овозга ортда қолдирган.

    2008 йил: Фернандо ТОРРЕС

    Ўрин: 3

    Овозлар сони: 179

    Орадан бир йил ўтиб, жаҳон футболидаги кучлар баланси анча ўзгарди. Криштиану Роналду «МЮ»нинг ЧЛда ғолиб чиқишига катта ёрдам берди, Лионель Месси эса бу каби ёрқин зафарларни тантана қилмаган бўлсада, барча сўровларда юқорига интилди. Чунончи, унинг ижросидаги ўйин кўпчиликни маҳлиё қила бошлаганди. «Ливерпул»да чиндан ҳам, ажойиб тўп сурган ва миллий жамоаси билан Европа чемпиони бўлган Фернандо Торрес эса якунда атиги 3-ўрин билан кифояланди. Испан ҳужумчиси сўровда Мессидан 102та кам овоз тўплаганди.

    2009 йил: ХАВИ

    Ўрин: 3

    Овозлар сони: 170

    Лео Месси бор экан, «Барселона»нинг ҳар қандай футболчисида «Олтин тўп»ни ютиш имконияти маълум даражада паст бўлади. Ахир Каталония клуби муваффақиятлари биринчи навбатда, аргентиналик даҳоча номига боғланади. Шу маънода айтсак, ҳаттоки, унинг энг савияли жамоадошлари ҳам қиролни қуршаб турган аёнларга ўхшайдилар. Дейлик, 2009 йили айнан шундай қараш Хавининг «Олтин тўп» лаурети бўлиш имкониятини йўққа чиқарганди. Ваҳоланки, ярим ҳимоячи ЧЛда ҳайратланарли тўп сурган ва ҳақли равишда турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганди. Яна бир томони, ўша мавсум Месси айнан Хавининг заргарона тўп узатишлари сабаб, етарлича гол урганди. Бироқ испаниялик футболчи танлов якунида нафақат жамоадоши, балки Роналдудан ҳам ортда қолди. Оддий айтганда, Хави фақат Англияда совриндор бўлган (чемпионлик ва Лига кубоги) ва сўровда 2-ўринни  банд этган португалияликдан 63та кам овоз олганди.

    2011 йил: ХАВИ

    Ўрин: 3

    Овозлар миқдори: 9,23 фоиз

    2010 йили France Football таъсис этилган «Олтин тўп» ва ФИФАнинг «Йил футболчиси» сўровлари бирлаштирилди. Натижада овоз бериш тизими ўзгарди. Хусусан, янги номинацияларга асос солинди - энг яхши мураббий, энг яхши жамоа ва ҳоказо. Асосийси, нафақат журналистлар, балки миллий жамоалар сардорлари ва бош мураббийлари ҳам овоз бера бошлашди. Эътиборлиси, айнан ўша йили инқилобий натижалар қайд этилди - Роналду кучли учликка киролмади. Лекин кейинги йили ҳаммаси яна ўз жойига қайтди: аксарият журналистлар, мураббийлар ва сардорлар Месси учун овоз беришди, 2-ўрин эса Роналдуга насиб этди. Шу тариқа «бечора»  Хави яна 3-«куч» бўлиб қолаверди. Унга бу сафар португалияликка етиш учун 11 фоиз овоз етмади.

    2012 йил: Андрес ИНЬЕСТА

    ДАВОМИ

    InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 4231. Фикрлар: 0. Сана: 19.06.2017 17:20.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Португалия 3 7
2 Мексика 3 7
3 Россия 3 3
4 Янги Зеландия 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 3 7
2 Чили 3 5
3 Австралия 3 2
4 Камерун 3 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.