Хабарлар

  • Олий лига: Автоголлар статистикаси (InterFUTBOL блоги)

  • Рукн: Янгиликлар » ОЛИЙ ЛИГА
  • Ўтган мавсум жами 644та гол қайд этилган ва улардан 12таси (1,86 фоиз) «авто» қўшимчасига эга бўлганди. Яъни 12 нафар футболчи ўз жамоаси дарвозасига тўп киритиб қўйганди. Мана, жорий мавсумнинг илк туридаёқ автоголлар ҳисобини «Металлург» вакили Даврон Каримқулов очиб берди. Эътиборлиси, аввалги мавсум Бекобод клубидан бу борада тажрибали Ҳикмат Ҳошимов «ажралиб» турганди. Умуман олганда, «Металлург» вакиллари сўнгги 5 мавсумда ўз дарвозаларига атиги 2 марта гол уриб қўйишган, холос.

    Шунингдек, 26-миллий чемпионатнинг стартида амалга оширилмаган пенальти ҳам қайд этилди - «Пахтакор» етакчиси Жамшид Искандеров «Қизилқум» билан баҳсда 11 метрли нуқтадан гол уролмади. Тўғри, у такрорий уринишда ўз мақсадига эришди.

    Автогол

    Охирги 5 мавсумни олсак, олий лигада 17та клуб автоголдан жабр тортган. Бу масалада умумий ҳолат қуйидагича: «Бухоро» - 6та; «Навбаҳор» - 5та; «Қизилқум» - 4та; «Насаф» - 4та; «Андижон» - 3та; «Машъал» - 3та; «Шўртан» - 3та; «Олмалиқ» - 3та; «Сўғдиёна» - 3та; «Нефтчи» - 2та»; «Металлург» - 2та; «Пахтакор» - 1та; «Локомотив» - 1та; «Динамо» - 1та; «Обод» - 1та; «Қўқон-1912» - 1та; «Гулистон» - 1та.

    Мавсум-2012 - 8та

    Ҳ.Ҳошимов («Металлург»)

    А.Тарасенко («Бухоро»)

    И.Иброҳимов, Б.Абдураҳимов («Андижон»)

    А.Мўминов («Машъал»)

    Т.Кагиров, А.Холиқов («Қизилқум»)

    А.Петрович («Насаф»)

    Мавсум-2013 - 8та

    Д.Отажонов («Гулистон»)

    Қ.Муҳаммаджонов («Навбаҳор»)

    Ф.Турдалиев («Нефтчи»)

    Б.Миладинович («Пахтакор»)

    А.Муҳиддинов («Қизилқум»)

    А.Бегимқулов, Э.Орипов («Сўғдиёна»)

    Д.Станоевич («Олмалиқ»)

    Мавсум-2014 - 6та

    А.Холмуродов («Динамо»)

    О.Нурбоев - 2та («Бухоро»)

    А.Саттаев («Навбаҳор»)

    С.Мустафоев («Локомотив»)

    С.Қутибоев («Машъал»)

    Мавсум-2015 - 10та

    Давоми: www.iff.uz

    InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 1085. Фикрлар: 0. Сана: 21.03.2017 08:28.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 2 4
2 Португалия 2 4
3 Россия 2 3
4 Янги Зеландия 2 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Чили 2 4
2 Германия 2 4
3 Австралия 2 1
4 Камерун 2 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.