• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун

Хабарлар

  • «Бухоро» - «Навбаҳор»: мураббийлар фикри

  • Рукн: Янгиликлар » ОЛИЙ ЛИГА
  • "Бухоро" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб берди: - Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Баҳс оғир ўтишини билганмиз. Жанговор ўйин кўрсатишгани учун йигитларга рахмат айтаман.

    Уларга қийин вазиятдан чиқиб кетишганига ташаккур билдираман. Шогирдларим 100 фоиз эмас, 200 фоиз кучлари билан ўйнашди. Хабарингиз бор, ҳозирги пайтда "Бухоро" билан очколаримиз тенг. Мусобақа жадвалида 4-5 поғоналарни банд қилиб турибмиз. "Навбаҳор" қўпол ўйнамади, агрессив футбол намойиш қилди. Футболчиларимиз ҳар бир ўйинда худди сўнгги бор майдонга тушаётгандек тушишади. Жорий мавсумда олдимизга кучли бешликда чемпионатни якунлашни мақсад қилганмиз.

    Шартнома тузилган ҳар бир ўйинчим билан фахрланишимни доимо таъкидлаб келаман. Улар билан йилнинг охиригача яхши натижаларга эришиш учун ҳаракат қиламиз. Футболда барча ғалаба қозонишни истайди. "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинларни кузатган бўлсангиз жамоамиз агрессив ўйин намойиш этганига гувох бўласиз. Бақоевга билан менга берилган қизил карточкага тўхталадиган бўлсам, у билан бирга бирга аввал ўйнаганмиз, бирга ўқиганмиз. Хиссиётлар футбол майдонида бўлади. Майдондан ташқарида биз ўртоқмиз. Йўлакда рўй берган холат учун ҳакамлар ва назоратчидан кечирим сўрайман. Кейинги ўйинларда "Бухоро"га омад тилаб қоламан.

    Ҳакамлар? "Қўқон-1912"га қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда кўргандурсиз нима бўлганини? Яна бир бор айтаман, ҳакамларга бахо бермайман. Ҳар бир ҳакам хато қилади. Буни тушунаман. Коваленкодек рефери ҳам бунга йўл қўйди. Бу футбол. Мураббийлар ва футболчилар ҳам хато қилишади. Дарвозамизга белгиланган учта пенальтилардан бирини Асилбек Аманов қайтаргани учун унга ташаккур билдираман. Энг биринчи амалга оширган трансферим ушбу дарвозабон бўлган. У билан "Пахтакор"даги фаолиятида уч йил бирга ишлаганман. Ойбек Қиличевнинг майдондан четлатилишини нотўғри қарор деб ўйламайман. У рақиби билан туртилиб кетди. Юқорида айтиб ўтганимдек барча хатога йўл қўяди. Футболчилар барчаси бир-бири билан таниш. Эртага албатта улар салом-алик қилишади.

    Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев қатнашди: Анча томошабоп ўйин бўлган бўлсада, биз ҳисобдан қониқиш ҳосил қилмадик. Бугун икки очкони йўқотдик.

    - Учинчи пенальти нега Нагаев эмас, Шоғуломовга топширилди?
    - У ўзига ишонган ҳолда биздан пенальтини амалга оширишга рухсат олди, биз бунга изн бердик. Лекин пенальти бу лоторея, буюк футболчилар ҳам пенальтини ноаник амалга оширишлари мумкин. Шоғуломовдан келгуси ўйинда гол кутиб қоламан.

    - Бугун иккала мураббийлар нега жанжаллашишди?
    - Бу ҳолат футболнинг бир бўлаги. Биз Мўминжонов билан яхши муносабатдамиз. Ўйин пайтида ҳар иккала жамоа мураббийлари ва футболчилари қизишиб кетишлари табиий ҳол. Бугун Жасур Ҳасанов анча жиддий жароҳат олди. Унинг соғлиги тўгрисида аниқ маълумотни қўшимча текширишлардан сўнг билиб оламиз.

  • Манба: www.pfcnavbahor.uz   

  • Ўқилган: 4345. Фикрлар: 4. Сана: 19.05.2017 07:36.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

Блоглар

SARA FIKRLAR

25.05.2017 10:28
OQSOQOL1

Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.

25.05.2017 09:49
MAN4ESTER

Аввалом бор ҳамма МЮ мухлисларини кутилган ғалаба,чемпионлик кубоги энг асосийси МЮнинг ЕЧЛ қатнашиши билан табриклайман. Кечаги ўйинда хулоса шуки катта тажриба ғалаба қозонди, омад кучлиларга кулиб боқади шиори яъна уз исботини топди, негаки омад келмаганида ўйинда П.Погбанинг унчали кучли зарбаси рекошет бўлиб Аякс дарвозабонининг устидан утиб кетмасди. П.Погба ва Мхитарян ажойиб ўйин кўрсатди,қандай ўйнаш керак булса шуни ортиғи билан бажарди. Моур ҳақиқий сеҳргарлик кўрсатиб, энг асосийси натижага эришди.Келаси мавсум ЕЧЛ қатнашиши МЮ катта фойда бу асосийси ёзги трансферларда асосий мақсадлари бўлган Г.Бейл ва А.Гризманн энди МЮга йўқ дея олмаса керак, негаки МЮ аста секинлик билан ўз даражасига қайтмоқда.

23.05.2017 14:32
MAN4ESTER

Эртага жиддатли баҳс бўлиши аниқ, кўрамиз МЮ ва Аякс ўйинида тажриба ғалаба қозонадими ёки ёшлик шижоати. Эртанги ўйинда Манчестер Юнайтедта устулик бўлади ном, тажриба,нуфуз, савия жиҳатдан ЕЛ ютишига,Ж.Моурино эртага жанговор таркибни тушириши аниқ негаки ўртада ЕЧЛ қатнашиш имконияти қўлдан чиқармайди, аслида Аяксдан кўра МЮнинг ғалаба қозонишини келаси мавсумда ЕЧЛ да интригани яънада кучайтиб, мусабоақанинг нуфузини яънада ошириб гегемон клублар тўқнашуви қўпроқ бўлади.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.