Хабарлар

  • Бугун футбол. «Пахтакор» – «Насаф»

  • Рукн: Янгиликлар » ОЛИЙ ЛИГА
  • Бугун “Насаф” футбол бўйича XXVI Ўзбекистон чемпионати 14-турида “Пахтакор” жамоаси билан куч синашади. Жамоалар олий лигадаги ўзаро 41- учрашувида майдонга тушишади.

    Ўйин “Пахтакор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади. Бизга маълум бўлишича, учрашув телевидения орқали тўғридан-тўғри намойиш этилмайди. Ўйин 22:20да “Спорт” телеканали орқали ёзиб олинган ҳолда кўрсатилади.

     “Насаф” бу йил Ўзбекистон чемпионатидаги 21-иштирокини давом эттирмоқда. Жамоамизнинг бугунги учрашуви олий лигадаги 601-ўйини сифатида тарих саҳифасидан жой олади. Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фаолияти давомида ўз шогирдларини, чемпионатда 134-марта майдонга бошлаб тушади.

    Бугунги учрашувни ФИФА рефериси – Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Ушбу ҳакам жорий чемпионатда ҳанузгача бу жамоалар иштирокидаги ўйинни бошқармаган.

    Валентин Коваленкога бугунги баҳсда А.Расулов ва Ж.Саидовлар қанотларда ёрдам беришади. Учрашувнинг захира ҳаками этиб А. Лупашко тайинланган. Ҳакамлар ишини бугун Ф.Абдуллаев назорат қилади.

    Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш доимгидек жуда юқори. Бунга сабаблар талайгина. Мазкур жамоалар мамлакатимиз чемпионатида принципиал рақиблар ҳисобланишади. Жамоалар ҳар бир учрашувда мухлисларга ҳаяжонли ва муросасиз курашларга бой учрашувларни тақдим этиб келишган. Бугун ҳам мухлислар ажойиб футбол ўйинига гувоҳ бўлишларига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

    Қуйидаги фактлар ҳам бугунги учрашувнинг нуфузига далолат қилиб турибди. Ушбу жамоалар Тошкентда 20 марта чемпионат учрашувларида ўзаро туқнаш келишган. Шуларнинг 16тасида “Пахтакор жамоаси ғалаба қозонган, “Насаф” эса 1 марта, 2001 йили ғалабага эришган, қолган 3 учрашувда муроса кўчаси танланган. “Пахтакор” сўнгги бор ўз майдонида “Насаф”ни 2015 йили  мағлуб этган.

    Бугун “Насаф” 16 йиллик натижасини такрор эта оладими ёки “Пахтакор” 2 йиллик натижасини қайд эта оладими? Бу саволга жавобни учрашувдан кейин билиб оламиз.

    Бу йилги чемпионатда мазкур жамоаларнинг иштироки ҳам бошқача кечмоқда. “Пахтакор” шу пайтгача 13та учрашувдан кейин 18 очко тўплаб, 8-ўринда бораётган бўлса, “Насаф” 12та учрашувдан сўнг 23 очко билан 2-поғонани банд этиб турибди.

    Бугун футбол ишқибозларини ана шундай қизиқарли учрашув кутмоқда. Шундай экан бу учрашувни ўтказиб юборманг.

  • Манба: www.fcnasaf.uz   

  • Ўқилган: 2431. Фикрлар: 17. Сана: 19.06.2017 11:35.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Португалия 3 7
2 Мексика 3 7
3 Россия 3 3
4 Янги Зеландия 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 3 7
2 Чили 3 5
3 Австралия 3 2
4 Камерун 3 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.