• Барча учрашувлар
  • Эртага

Хабарлар

  • «Пахтакор» «Насаф»ни мағлуб этди, «Машъал» эса «Нефтчи» билан дуранг ўйнади

  • Рукн: Янгиликлар » ОЛИЙ ЛИГА
  • Ўзбекистон Олий лигасининг 14-туридан ўрин олган яна икки учрашув якунига етди.

    Унда Муборакнинг “Машъал” клуби ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилган бўлса, “Пахтакор” Тошкентда “Насаф” билан баҳс олиб борди.

    Тенгма – тенг курашлар осида кечган “Машъал” – “Нефтчи” учрашувида жанговор учрашувда жамоаларнинг кучлари тенг келди.

    “Пахтакор” эса ўз майдонида ўйнаётганини унутиб қўймасдан, “Насаф” қаршилигини енгиб ўтди. Қаршиликларнинг бир голига “Пахтакор” икки гол билан жавоб қайтарди.

    Олий лига, 14-тур

    Пахтакор – Насаф 2:1 (тугади)
    Голлар: 1:0 - 67 Сергеев, 2:0 - 69 Каримов, 2:1 - 78 Сайфиев.
    Пахтакор: Лобанов, Алижонов, Козак, Тожиев, Ҳошимов, Исматуллаев, Аҳмедов, Каримов, Нуруллаев, Сергеев, Ҳакимов.
    Насаф: Суюнов, Шораҳмедов, Ғаниев, Раҳматуллаев, Абдураҳимов, Голбан, Аъзамов, Рашидхонов, Сайфиев, Нарзуллаев, Черан.

    Машъал – Нефтчи 2:2 (тугади)
    Голлар: 1:0 - 23 Раҳмонов, 1:1 - 45 Мамазулумов, 2:1 - 52 Абдураимов, 2:2 - 85 Айвазов.
    Машъал: Илёсов, Шайкулов, Рахмонов, Абдураимов, Камолов, Муртазоев, Сафаров, Қосимов, Бегимқулов, Агалиев, Шарипов.
    Нефтчи: Юсупов, Каримов, Бахриддинов, Мамазулумов, Ғофуров, Музаффаров, Расулов, Ирматов, Убайдуллаев, Абдулхаков, Павленко.

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 8917. Фикрлар: 28. Сана: 19.06.2017 20:53.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Португалия 3 7
2 Мексика 3 7
3 Россия 3 3
4 Янги Зеландия 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 3 7
2 Чили 3 5
3 Австралия 3 2
4 Камерун 3 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.