• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун
  • Эртага

Хабарлар

  • Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

  • Рукн: Янгиликлар » БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР
  • Бугун Ўзбекистонимизда катта байрам - Наврўзи айём куни!

    Фасллар ичида келинчак бўлмиш баҳорнинг ажойиб янгиланиш ва яшариш байрами. Бугун барча юртдошларимизнинг дилларида қувонч, юзларида табассум.

    Ҳамманинг кайфияти кўтаринки, эртанги кунга ишонч билан боқмоқда. Бунинг учун Яратганга шукрлар бўлсин, деймиз.

    Уйларимиз, маҳаллалар ва дам олиш ҳиёбонларида сумалаклар, кўк сомсалар, ҳалим ва бошқа тансиқ таомлар тайёрланади, тайёрламоқда.

    Барча юртдошларимизни сайтимиз ижодкорлари номидан бугунги байрам билан чин юракдан табриклаймиз.

    Ўзбек футболи ва спортида ғалабали онлар кўпроқ бўлсин!

    Ишонамиз ва умид қиламиз, эртадан кейинги Сурияга қарши ўйинда футболчиларимиз юртдошларимизга ажойиб ғалабали онларни тақдим этишади.

    *****

    Қишларни, аёзларни ташлаб-лар келдинг
    Қушларни, гулшанларни бошлаб-лар келдинг,
    Соғиниб кўзларинг ёшлаб-лар келдинг
    Ассалом навбаҳор, ассалом дилдор!

    *****

    Фасл боши, ҳам охири ўзингсан,
    Мажнунларнинг йўлдоши ҳам ўзингсан.
    Лайлиларнинг сирдоши хам ўзингсан,
    Кўкламойим, кўкингдан бер бир чимдим.

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 819. Фикрлар: 2. Сана: 21.03.2017 09:11.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 7 17
2 Жанубий Корея 7 13
3 Ўзбекистон 7 12
4 Сурия 7 8
5 Хитой 7 5
6 Қатар 7 4

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 7 16
2 Саудия Арабистони 7 16
3 Австралия 7 13
4 БАА 7 9
5 Ироқ 7 4
6 Тайланд 7 1

Блоглар

SARA FIKRLAR

11.05.2017 02:25
MASTER

Финал аник. Лекин унутмаслик керак: Ювентус бу Атлетико эмас. Айтганча, Зидан хам Юведа дунёга танилгандиёв!

11.05.2017 02:08
ESTIEM

Хамма Реалчиларни табриклайман! Реалга коил колиш керак 2-голдан кейин узига келди. Атлетикони химояга ётиб олиши, уларни минус томонига ишлади. Булмаса вазият анча узгариб кетарди.

10.05.2017 09:47
MAN4ESTER

Сизларни билмадиму лекин Локомотивни ўйин кўрсатолмади деб ўйламайман. Футболчилар ўз даражаси, имконияти даражасида ўйнади, мағлубиятининг асосий сабаби таркибни нотўғри туширилганида. Асосий таркибга ОЧЛ тажрибаси кам хаттоки Ўзбекистон чемпионатида ҳам кам туширилаётган ўйинчи М.Бобожановни туширди. Муроднинг ўйини умуман чиқмади, 1 - бўлимда 80-90% фоизлик голни ҳавога совурди. О.Зотеев ҳам ўйини қовушмади. Қисқаси Локомотивга ўйинда соф марказий хужумчи етишмади.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.