• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун
  • Эртага

Хабарлар

Хабарлар архиви

Топ мақолалар

  • Одил Аҳмедов билан «Ливерпуль» қизиқмоқда

  • Рукн: Янгиликлар » МДҲ
  • Ўтиб кетган қишки трансферлар мавсумида бир қатор Европа клублари айрим трансферларга улгура олишмади ёки ёзгача ўйлаб кўриш учун муддат олишди. Бундай ҳолат деярли барча чемпионатларда кузатилди.

    Бизни қувонтирган бир воқелик бўлдики, у ҳақида айтиб ўтмасликнинг иложи йўқ. Аниқ ва ишончли манбалардан (ҳозирча номи ошкор қилинмаслиги ҳақида келишиб қўйилган) олинган хабарларга қараганда, ҳамюртимиз Одил Аҳмедов билан Англиянинг "Ливерпуль" клуб жиддий қизиқмоқда. Ҳатто, уларнинг вакиллари айнан Аҳмедовнинг ўйинини кузатиш учун махсус Москвага ташриф буюришган ва ярим ҳимоячимизни бевосита стадиондан кузатишган. "Ливерпуль" вакиллари ён дафтарларига нималарнидир белгилаб олишган ва жим-житликни маъқул кўришган.

    Лекин, масаланинг бошқа жиҳати ҳам бор. Футболчимизнинг бошқа клубга ўтиб кетишини "Анжи" клуби хўжайини шахсан Сулейман Керимовнинг ўзи истамайди. Агар бу евромавсумни "Анжи" ва Аҳмедов муваффаққиятли ўтказса, Ўзбекистон термасининг футболчисига клуб янги ва яхшироқ шартнома таклиф қилади. Буниси ҳақиқатга анча яқин.

    Хуллас, шунинг ўзи ҳам биз учун катта эътирофдир. Аҳмедовнинг фаолиятига кўз тегмасин деганча, унинг ишларига зафарлар тилаб қоламиз.

    P.S.
    "Ливерпуль" Аҳмедов учун 7-9 миллион евро беришга рози, деган хабарлар ҳам бор. Ушбу трансфердан "Пахтакор" клубига ҳам бонус пуллари тегиши мумкин.

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 29516. Фикрлар: 0. Сана: 19.02.2013 18:53.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Мухлислар нима деяпти?

29.01.2015 09:33
FILOSOF

Узбекистон термасини уйинини ёмонлавотганлар!!!! Узб-Корея уйини шархини Jevons.ru сайтидан хозир кайтадан куриб чикдим, сизларга хам маслахат бераман.Узбекистон жуда зур уйнаган экан . Хавфли вазиятлар, 99 фоизли голли вазиятлар яратиш борасида Кореяни анча ортда колдирибмиз!!! Лутфуллада 2 та , Одил Ахмедовда, Санжар Турсуновда , Сардор Рашидовда биттадан жуда кулай вазиятлар булган экан.Эх!!!! Шулардан биттаси гол булгандами!!! Хозир бошкача сайравотган булар эдик.Иккинчи голдаги вазият хам берилган . Жамшид Искандаровни Ча Ду Ри дан колиб кетгани сабаби , ортда Виталий Денисов уз позициясида карисни кутиб турган экан, виталийга ишонибди , лекин Виталий шармандаларча чатаногидан тупни утказвориб Ча Ду Рини тухтата олмаган . Шарх инглиз тилида . Куринглар!!!!

25.01.2015 03:18
AKADEMIYA

Масаланинг яна бир ечими: бош мураббий Миржалол Қосимовни мураббийлик соҳасидаги Европанинг энг нуфузли илм даргоҳида билим олиши учун малака ошириш курсига юбориш лозим. Билим - бу куч. Куч эса ҒАЛАБА демакдир!

23.01.2015 11:40
Мухаммад Окил

Уни куйинг, буни куйинг барибир маглубият булди. Лекин болалар борича харакат килди. Тан олиш керак корейслар биздан кучли эди. Бошка гап йук. М.Косимов урнида Абрамов булганда хам шу холат буларди. Абрамов турт йил олдин ярим финалга чиккан булса, ракиблар кимлигини бир эслаб куйинглар, ушанда хам шу уйин, хозир хам шу уйин. Хеч бало узгарган эмас. Ушанда 1/4да Иорданияни ютиб чиккандик. Агар кеча Корея ё Австралия эмас, бошкаси тушганда галаба козонишимиз мумкин эди. Сабаби Австралия, Корея ва Япония бошкалардан ярим калла баланд. Колгани, яъни Эрон, БАА, Катар, Хитой деярли биз билан тенг кучли. Улардан жуда ортикча хам, кам хам жойимиз йук.
Хуллас бизга бошка юртдан мураббий керак. Умуман олганда узимизни ички футболда ислохотлар керак.

© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2015.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувоҳнома билан рўйхатдан ўтган.
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.