• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун
  • Эртага

Хабарлар

  • Ўзбек футболчилари Хитой девори оша (InterSPORT блоги)

  • Рукн: Янгиликлар » ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
  • ЖЧ-2018 саралашининг баҳордаги ўйинлари олдидан илк нохуш хабар Хитой томонлардан келди. Йўқ, ҳеч ким жароҳат олмади ва шунинг ўзиёқ хабардаги нохушликни олиб ташлаши лозимдек кўринади. Зеро «Осмоности ўлкаси»да терма жамоамизнинг Егор Кримец, Анзур Исмоилов ва Одил Аҳмедов каби футболчилари тўп суришади ва муҳим баҳслар олдидан ҳар қандай жароҳат таъбни хира қилиши турган гап. Олдиндан айтамиз, ҳеч қандай жароҳат йўқ ва ортиқча ташвишга ҳам ҳожат қолмаган. Бироқ ҳозир эшитадиганингиз кишига ёқар даражада эмаслигини ҳам таъкидлаб қўйиш лозим.

    Ўтган ҳафта худди бизда бўлгани сингари Хитой чемпионатида ҳам янги мавсум бошланди ва «Шанхай СИПГ» ўз майдонида «Чанчунь Ятай»ни қабул қилди. Яхши биласиз, ҳар икки жамоа сафида ҳам ўзбекистонлик футболчилар бор. «Шанхай»да Одил Аҳмедов тўп суради, «Чанчун»да эса Анзур Исмоилов. Бу учрашувда бизга ёқмаган икки ҳолат рўй берди. Биринчиси - «Чанчунь» ўз дарвозасидан 5та гол ўтказиб юборди. Жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири Анзур Исмоилов эканини инобатга олсак, бу яхши янгилик эмас. Аммо энг муҳими - «Шанхай СИПГ» таркибида Одил Аҳмедов ҳатто ўйин қайдномасига ҳам киритилмади. Буниси ҳақида энди алоҳида фикр алмашиш лозим. Зеро  айтиладиган гаплар етарли.

    Аҳмедовнинг фаолияти шундай бошландики, у ҳар доим ном жиҳатидан ўзидан юқорироқ турадиган футболчилар билан рақобат олиб боришга мажбур бўлди. «Пахтакор»да асосий жамоага ўтганда таркибда Темур Кападзедек футболчи бор эди ва Одил у билан ёнма-ён тўп суришга лойиқлигини исботлаши талаб қилинди. Кейинчалик «Анжи»да Кападзега ўхшаш футболчилар ҳам «ҳолва» бўлиб қолди. Бу ерда энди дунё даражасидаги юлдузлар билан рақобатлашишга тўғри келди - Роберто Карлос, Самуэл Это~О, Диего Тарделли, Жусилей Да Силва, Муборак Бусуффа, Лассана Диарра... Бу номлар орасида Одил учун энг даҳшатлилари -

    Бу ҳали ҳаммаси эмас мақола давоми: www.iff.uz

    InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 2772. Фикрлар: 0. Сана: 20.03.2017 09:39.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Истиқлол 4 7
2 Ал-Аҳли Дубай 4 7
3 Локомотив 4 4
4 Ал-Таавон 4 4

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Лаҳвия 4 8
2 Истиқлол Хузистон 4 7
3 Ал-Фотиҳ 4 5
4 Ал-Жазира 4 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 5 9
2 Ал-Аҳли 5 8
3 Зобаҳан 5 7
4 Бунёдкор 5 3

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Ҳилол 5 9
2 Ар-Райян 5 7
3 Персеполис 5 6
4 Ал-Ваҳда 5 4

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Муантонг Юнайтед 4 8
2 Кашима Антлерс 4 6
3 Улсан Хюндай 4 4
4 Брисбен Роар 4 4

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Урава Ред 4 9
2 Шанхай СИПЖ 4 9
3 ФК Сеул 4 3
4 Вестерн Сидней 4 3

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Сувон Блювингс 4 8
2 Гуанжоу Эвергранд 4 6
3 Кавасаки 4 4
4 Истерн СК 4 1

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ФК Жиангсу 4 12
2 Жежу Юнайтед 4 4
3 Аделаида Юнайтед 4 4
4 Гамба Осака 4 3

Блоглар

SARA FIKRLAR

19.04.2017 11:50
LIVERPOL-JUVENTUS

Аваламбор Бавария хар иккала ўйинда хам унимдор ўйин кўрсатмади.Бавария биринчи ўйинда масалани ўзи томон ҳал қилиб иккинчи ўйинга яхши кайфиятда келганда яхши бўлар эди.Биринчи ўйинда ўйинда омад Реал Мадридга кулиб боқди.дон Карло ўйинчи алмаштиришда адашди.қизил карточка ва хаммаси оғирлашди.кейи бавария курашмади.иккинчи уйинда ҳам қизил карточка ҳаммасини буриб юборди.

11.04.2017 22:51
S-U-A-R-E-Z

Bu kabi jamoalar o'zbek futboliga katta dog' tushuradi.Nima keragi bor bunaqa o'yinni,aslida Al - Jaishni penaltida yutmaslik kerak edi.Shunchaki penaltidan omad kelmadi deb bahona qilardik.Endichi o'zbek futbolini og'riqli nuqtalarni ochildi.Mana bugun yangi bahona topib turinglar.Bunyodkor Osiyo Chempionlar Ligasiga HOZIRCHA MOS EMAS !!!

29.03.2017 09:59
HIKMAT7772

Авваломбор футболчиларни қобилиятига эътибор қаратиш билан бир қаторда уларни маънавиятини юксалтиришга эътиборини кучайтириш керак. Чунки, ҳар бир футболчи уни орқасида халқи, Ватани ва Президенти турганлиги англаб етиши даркор. Президентимиз таъкидлаганларидек, биз ҳеч кимдан кам бўлмаслигимиз лозимлигини уларни онгига сингдириш зарур. Бунинг учун мамлакатимизда барча имкониятлар яратилган. Комилжон Султонов


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.