• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Эртага

Хабарлар

  • ЖЧ–2018 саралаши. Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув стадиони ўзгарди

  • Рукн: Янгиликлар » ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
  • Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март, пайшанба куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-турида Сурия термасига қарши баҳс олиб боради.

    Бўлажак ўйинда Сурия номинал мезбон бўлгани ҳамда мамлакатда сиёсий барқарорсизлик ҳукмронлик қилаётгани сабабли ОФК ўйинни нейтрал зона – Малайзияда ўтказилишини таъминлади.

    Мазкур беллашув Малайзиянинг Серембан шаҳридаги Tuanku Abdul Rahman Stadium стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ, стадион ўйинга тайёр бўлмагани учун Сурия ва Ўзбекистон баҳси Малакка шаҳридаги 40 минг мухлисга мўлжалланган Hang Jebat Stadium майдонида ўтказилади.

    Ўйин вақти ўзгаришсиз қолган – учрашув маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да старт олади. Беллашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи ҳам ўзгармаган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.

  • Манба: www.the-uff.com   

  • Ўқилган: 12328. Фикрлар: 3. Сана: 20.03.2017 16:07.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 6 14
2 Жанубий Корея 6 10
3 Ўзбекистон 6 9
4 Сурия 6 8
5 Хитой 6 5
6 Қатар 6 4

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Саудия Арабистони 6 13
2 Япония 6 13
3 Австралия 6 10
4 БАА 6 9
5 Ироқ 6 4
6 Тайланд 6 1

SARA FIKRLAR

23.03.2017 21:05
UEFACOM

Футболчиларимиз уйнай олишмадими? Ундаймас уз имконияти даражасида уйнади. Факат Сурия зур уйнади. Сурияни тактикасига каранг 1таймда биз билан тенг уйнаб 2чи таймда Б планга утишди карши хужумда тутди 3марта утиб кетишди.

22.03.2017 11:27
MAN4ESTER

Мен футбол мутахассиси бўлмасамда Ўзбекистоннинг эртанги Сурия билан уйинига қуйидаги таркиб ва тактикалар қуллардим. Сурия билан уйинда Узбекистон МТЖ тўпга эгалик қилиб, эхтиёткорлик билан шошмасдан аник қисқа ва узун паслар билан майдон маркази (О.Ахмедов С.Жепаров) орқали қанотларга тўплар етказиб дринблинги кучли канот хужумкор ярим химоячилар (С.Рашидов Э.Шомуродов) орқали уйинни ташкил қилиш керак айниқса биринчи таймда бу қўл келиши мумкин. (Агар бу футболчилар асосий таркибда туширсалар С.Бабаян).Марказий хужумчи сифатида Т.Абдухаликовни туширардим. Негаки хозирда И.Сергеевдан кўра Т.Абдухоликов оптимал формада. Вазиятга караб И.Сергеевни захирадан тушириш керак ёки умуман туширмаса хам булади А.Гейнрихни туширса бўлади.
Олдинги Эрон ва Ж.Кореа билан уйинлардегидек пала партиш факат олдинга тўпни тепаверсак Сурия дарвозасига зарба тугул, жарима майдончасига хам етолмаймиз.

20.03.2017 12:17
ASNASAF

Агар ЖЧга чикиш масаласида мантикий ёндашиладиган булса МТЖмиз аслида шу мундиалга бориши лозим. Усмирлари ва ёшлари доимий ЖЧ иштирокчиси булиб келаётган мамлакат халкаро майдонда узини курсатиши шарт. Бунинг учун айнан бир шахснинг шахсий карашлари мамлакат футболи такдирини хал этмаслиги лозим. Ички чемпионат ичидаги узаро ракобат ёки шахсий муносабатларни ва карашларни четга суриб,МТЖда бугунги кунда энг оптимал формада булганларни майдонга тушириш, ватан шаъни учун курашиш вакти келди. Ё хозир ё хеч качон! Купгина МТЖимиз футболчилари учун бу охирги имконият.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil