Хабарлар

  • Ислом Аҳмедов: Пул тўлаб, мураббий бўлиш тушунчасидан воз кечиш керак (InterSPORT блоги)

  • Рукн: Янгиликлар » ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
  • ФИФА ва ОФК йўриқчиси Ислом Аҳмедов сўнгги йилларда қитъамизнинг бир қатор давлатларида ташкил этилаётган мураббийлик курсларига раҳбарлик қилиб келяпти. 2017 йил ҳам Ислом ака учун шундай курслар билан бошланди. Ҳамюртимиз ФИФА ташаббуси билан Таиланд ва Қирғизистонда ташкил этилган ўқув-курсларини олиб борди. Етакчи мутахассисимиз сафардан қайтгач, у билан мавзу ва таассуротлари юзасидан суҳбатлашдик.

    - Ислом ака, дастлаб Таиланддаги семинар ҳақида маълумот берсангиз. Унда кимлар иштирок этишди?

    - Ушбу ўқув-курслари ОФК томонидан ташкил этилди ва бўлажак мураббийлар «А» лицензияси учун таҳсил олишди. Курсларда жами 21 нафар тингловчи қатнашди - Таиланд­дан 19 киши, Индонезиядан 2 киши ва Мўғилистондан бир киши.

    - Ўқув-курслари жараёнида кўпроқ нималар устида ишладинглар, яъни қайси жиҳатларга катта урғу қаратилди?

    - Биринчи галда, таҳсил юқори савияда ташкил этилганини айтишим лозим. Демоқчиманки, Таиланд футбол ассоциацияси ташкилотчиликни аъло даражада бажарди. Ассоциация ўқув-курсларига мамлакатдаги энг истеъдодли мураббийларни жалб этибди. Ўқув жараёни ҳар куни эрталаб соат 08:00дан кечки 19:00га қадар давом этди. Табиийки, замонавий футболнинг бугунги талабларига катта эътибор қаратилди. Замон билан ҳамнафас ҳолда, машғулотларни сўнгги методлар асосида олиб бордик.

    Амалий жараёнда ўйиннинг боришига қараб, тактикани ўзгартириш устида кўпроқ ишладик. Шунингдек, футболчиларни ўйинларга қандай тайёрлаш, мавсумлар ва давралар оралиғида йиғинларни қандай ташкиллаш масалаларига ҳам жиддий ёндашдик. Замонавий футболнинг асосий талабларидан бири - ҳимоядан ҳужумга тез суръатда ўтиш ва тўп йўқотилган тақдирда уни саноқли сонияларда қайтариб олиш. Мураббийлар машғулотлар чоғи шулар устида жиддий ишлашлари лозим. 

    - Хўш, таиландлик ёш мураббийлар савияси қандай экан?

    - Таиланд ФА мураббийларни тайёрлашга жиддий эътибор қаратяпти. Буни семинар давомида ҳам кўрдик. Умуман, у ерда мураббийлик курсларига муносабат ўзгача. Дейлик, барча хоҳловчиларга курсларда ўқиш рухсатини  бераверишмайди, аксинча, уларни махсус танлов асосида саралаб олишади. Яъни «Пулни тўла ва бемалол ўқиб, мураббийлик қилавер»  тушунчаси йўқ. Хоҳловчиларни саралаш жараёнини эса Таиланд ФА президентининг шахсан ўзи назорат остига олган.

    Зеро, бундай курсларда ўқиган мураббийлар мамлакат футболи келажагини белгилашда катта роль ўйнашади. Айнан шу нуқтаи назардан Таиландда мураббийларни тайёрлашга жиддий ёндашиляпти. Мен учун бундай муҳитда ишлаш мароқли бўлди. Энди ўзимизда ҳам шундай тизимни йўлга қўйишимиз керак. Умуман, биз жараёнда кўплаб янги машқларни синаб кўрдик ва барчасини видеотасмага муҳрладик. Энди уларни маҳаллий мураббийларга тарқатамиз. Дарвоқе, Таиланддаги курсларда англиялик мураббий ҳам иштирок этди.

    - Ўзимиздаги мураббийлар ва таиландликлар савиясини ўзаро таққослаганда, ўртада қандай фарқ бор? Балки қайсидир йўналишларда тайликлар кучлироқ кўрингандирлар...

    Суҳбат давоми: www.iff.uz сайтида

    InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 2382. Фикрлар: 0. Сана: 20.03.2017 18:13.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Португалия 3 7
2 Мексика 3 7
3 Россия 3 3
4 Янги Зеландия 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 3 7
2 Чили 3 5
3 Австралия 3 2
4 Камерун 3 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.