• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун

Хабарлар

  • InterSPORT блоги: Ўзбек футболини қандай жин урган ўзи?

  • Рукн: Янгиликлар » ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
  • Жорий мавсум ОЧЛ гуруҳ босқичи клубларимиз учун шаънсиз, шукуҳсиз якунланди. Айниқса, сўнгги нуқта алам уйғотди. Ахир араб футболи вакиллари икки жамоамиз дарвозасига жавобсиз 7та гол уриб, ғалабани бошқача тантана қилишди. «Аламли» ёрлиғи ёпиштирилишининг сабаби шуки, савия нуқтаи назаридан ҳар икки жамоамиз, хусусан, футболимиз шаънига бундай хунук ва қуруқ мағлубиятлар сира ярашмайди. Футболчиларимиз Осиёдаги исталган жамоага қарши ўйнай олишлари, бунинг учун уларда ички имконлар мавжудлигини кўпчилик сезиб турибди.

    Афсуски, умидлар оқланмади. Энг охирги зарба - кучли «нокаут» сабаби нима? «Бунёдкор»нинг ОЧЛ доирасида 3 йил интизор кутилган ғалабаси, «Локомотив»нинг аламли ва жанговар дурангидан сўнг бундай натижа кимнинг хаёлидан ўтганди?!

    Футболимизни қандай жин урди ўзи? Нима учун миллий чемпионатимиз клублари ва турли тоифадаги терма жамоаларимизнинг халқаро учрашувлардаги иштирокида маром йўқолиб қолди? Мазкур саволларга ҳар бир зукко мухлис ёки мутахассисда ўзига яраша жавоблар мавжуд. Қуйида бу борадаги айрим мулоҳазаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Фикримизча, футболимиз маълум муддат тушунмовчилик даврини бошдан кечирди. Энг яхши мураббийлар ва футболчиларимиз мухлислар кутган зарур натижаларга эришолмай, танқид бўронига йўлиқишди. Масалан, миллий  жамоамиз билан ЖЧ-2014 саралашининг сўнгги босқичи ва «Бунёдкор» билан  ОЧЛ ярим финалида иштирок этиб, футболимиз тарихида нисбатан ижобий натижалар қайд этган Миржалол Қосимов кучли босим остида анча вақт соҳа  ҳаётидан четда юрди. Ўша пайт вазият шундай эди, футболимизда кўтаринки кайфият ҳукм сурарди.

    «Бунёдкор» Таиланд клубини енгса, ОЧЛ финалига йўл оларди, ЖЧ-2014 йўлланмаси шундоққина кўзга ташланиб турганди. Ҳар икки умид пучга чиққач, Миржалол Қосимовга бош айбдор сифатида қаралди. Очиғи, у ҳам айблашга арзийдиган хатоларга йўл қўйди.

    Гарчи икки муҳим тарихий натижани расмийлаштириш имконини яққол сезсада, шу имконлар рўёби учун муносиб чоралар кўрмади. У футболимиз афсонаси сифатида шу мақомга муносиб инқилоб нафасини туйди, аммо қутлуғ тантаналарга етолмади.

    Алалоқибат ўзи сезмаган ҳолда, ҳафсаласизлик ботқоғига ботди. Натижада ҳаммаси ўзгариб кетди. Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов ислоҳотларидан сўнг ҳамма футболимизда яна янги ўзгаришлар босқичи бошланишига умид боғлади. Бироқ тараққиёт чархпалаги тескарисига айланди. Футболимизнинг жорий мавсумдаги халқаро натижалари фикримиз далилидир.

    Ҳа, биз билган тажрибали мураббийлар омадсизлик ва изтироб оғушида футболдан бироз узоқлашишди. Тўғриси, кўпчилик шундай янгиланишни хоҳлаганди. Хусусан, биз ҳам. Лекин хато ўйлабмиз. Тажрибали мураббийлар ўрнини, кўпчилик кутганидек, хориждан чорланган етук мутахассислар эмас, балки бу йўналишда тажрибасиз саналган собиқ футболчилар эгаллашди. Бошқача айтсак, устаси эпламаган ишни шогирди уддалашга интилди.

    Оқибатда футболимиздаги маром издан чиқди. Пойтахтнинг донг­дор клублари Григорий Колосовский, Сергей Лушан ва Андрей Микляев каби тажриба ҳамда савия борасида ОЧЛ рейтингидан анча йироқ мутахассисларга ишониб топширилди. Назаримизда, бўлиб ўтган воқеалардан ҳамманинг кўзи очилди.

    Мухлислар ҳам ёмғирдан қочиб, дўлга дуч келишганини англашди. Шу боис, тушунмовчиликка аста-секин барҳам берилмоқда. Ҳар ким ўзига яраша ишга қўл ургани маъқул. Савия ва тажрибасига кўра, қайсидир мутахассис куч-ғайратини ёшлар футболи равнақига сарфласин. Номуносиб иш топшириб, уни ҳам, бошқаларни ҳам қийнашдан нима наф?

    Факт шуки, бемаврид умидлар таъсиридаги танқидлар сабаб, футболимиз ютқазди. Миржалол Қосимов маълум муддат ўзи истамаган ҳолда, изланишдан тўхтади. Йўқ, унинг ҳар доим футбол руҳи билан яшагани аниқ. Шундайку-я, мураббий сифатида изланишнинг ўрни бошқа. Ҳайтовур, Қосимов яна чинакам изланишлар дунёсига қайтди. Бу яхши, албатта. Фақат бир жиҳатни таъкидлаш жоиз,

    ДАВОМИ

    InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 4600. Фикрлар: 1. Сана: 20.05.2017 01:34.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

SARA FIKRLAR

25.05.2017 10:28
OQSOQOL1

Рахмат Нодир Мирҳодиев. Тарихни эслатдингиз. Ўша вақтга, ёшлигимга қайтиб қолгандек бўлдим. Хамма воқиялар худди автор айтгандек эди. Биз МТЖмиз мундиалга чиқишига 100 % ишонардик. Афсус ишончимиз хар ўйинда пасайб борар эди. Корийслар билан бўлган ўйинни хам эслайман. Ўйин охирида Ўзбек ишқибозлари Корийсларни тик туриб олқишлаган эди. Корийс ишқибозлари ўйиндан бизнинг нимадир устиларига отишимиздан қўрқиб устиларига ёпинғичини ёпишиб ўтириўган эди, лекин биз уларга хам қарсак чалганмиз.

25.05.2017 09:49
MAN4ESTER

Аввалом бор ҳамма МЮ мухлисларини кутилган ғалаба,чемпионлик кубоги энг асосийси МЮнинг ЕЧЛ қатнашиши билан табриклайман. Кечаги ўйинда хулоса шуки катта тажриба ғалаба қозонди, омад кучлиларга кулиб боқади шиори яъна уз исботини топди, негаки омад келмаганида ўйинда П.Погбанинг унчали кучли зарбаси рекошет бўлиб Аякс дарвозабонининг устидан утиб кетмасди. П.Погба ва Мхитарян ажойиб ўйин кўрсатди,қандай ўйнаш керак булса шуни ортиғи билан бажарди. Моур ҳақиқий сеҳргарлик кўрсатиб, энг асосийси натижага эришди.Келаси мавсум ЕЧЛ қатнашиши МЮ катта фойда бу асосийси ёзги трансферларда асосий мақсадлари бўлган Г.Бейл ва А.Гризманн энди МЮга йўқ дея олмаса керак, негаки МЮ аста секинлик билан ўз даражасига қайтмоқда.

23.05.2017 14:32
MAN4ESTER

Эртага жиддатли баҳс бўлиши аниқ, кўрамиз МЮ ва Аякс ўйинида тажриба ғалаба қозонадими ёки ёшлик шижоати. Эртанги ўйинда Манчестер Юнайтедта устулик бўлади ном, тажриба,нуфуз, савия жиҳатдан ЕЛ ютишига,Ж.Моурино эртага жанговор таркибни тушириши аниқ негаки ўртада ЕЧЛ қатнашиш имконияти қўлдан чиқармайди, аслида Аяксдан кўра МЮнинг ғалаба қозонишини келаси мавсумда ЕЧЛ да интригани яънада кучайтиб, мусабоақанинг нуфузини яънада ошириб гегемон клублар тўқнашуви қўпроқ бўлади.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.