Хабарлар

  • Берилмаган имконият! (мухлис мақоласи)

  • Рукн: Янгиликлар » ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
  • Футбол жамоавий ўйин, футбол миллатники, мухлислар учун ўйналади деган халқона шиорларни кўп эшитганмиз ва унга ишониб келмоқдамиз. Аммо, футболимиз мутасаддиларининг кечаги баёнотидан сўнг мухлисларда футболга бўлган қизиқиш росманасига сўнди.

    Чунки термамизнинг охирги йиллардаги мазмунсиз ўйинини кўрган ҳар қандай инсон ҳам футболимиз инқирозга юз  тутаётганини, биз жамоага мураббийни нотўғри танлаганимизни бемалол айтиб бера олади. Олий лиганинг 13 турида 17 гол ўтказиб юборган дарвозабонга, ўша жамоанинг ҳимоя чизиғига термани келажагини ишониб бўладими? Ундан ҳам баттари, гол уришни эсидан чиқазиб юборган ҳужумчи (Игор Сергеев ҳозирда 13 турдан кейин 1 гол билан роппа роса 100 ўринда кетяпти – яхшия бу ҳолат)ни доимий равишда майдонда битта ўринни банд этган ҳолда асраб юравериш кулгули бўлса ҳам аслида, йиғлашга арзирли сабабдир. Гарчи мураббий ҳақида бундан буёғига кўп гапирилса ҳам, мен бугун ўз фикрларимни  ёзмасдан шунчаки қараб туролмадим.

    Бир ўйлаб кўрайлик, бир томонда Хитой, бир томонда Қатар, ундан кейин Жанубий Корея мураббийлардан воз кечсаю биз эса 4та мағлубиятга қарамасдан кўр-кўрона йўлимизда давом этаверсак, бу футболимизни жар ёқасига кетаётганини англатмаса, яна билмадим нимадан дарак бу...

    Ўзбек футболида мураббийлар кўп бўлган. Аммо бир мураббий борки, унинг термамиз йўлида қилган хизматлари анчайин салмоқли, ишонарли ва албатта, у ташкил қилган жамоа футбол ўйнай олгани билан барчамизни ўзига оз фурсат бўлса ҳам маҳлиё қила олган. Ҳамма қатори мен тилга олишга анчайин лойиқ деб топган инсон Вадим Карленович Абрамов ҳисобланади.

    2011 йилги Осиё кубогини яхши эслаймиз. Жамоамизнинг ярим финалга қадар етиб бориши – биз халқаро майдондаги қўлга киритган ягона улкан иш эди. Тан олинг, 1994 йил Хиросимадаги Осиё ўйинлари ғолиблиги ҳам бу турнир ёнида ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Афсуски, чорак финалдаги термамиздаги йўқотишлар сабаб, ярим финалда Австралия “кенгуру”лари финалга қараб сакраб ўтиб кетгани билангина эсимизда қолган.

    Шундан кейин, термани ЖЧ-2014 саралашининг 3-босқичи томон Абрамов бошлаб бориши аниқ бўлиб қолганди. Учрашув бутунлай бизнинг йигитлар устунлигида ўтди. Хатто гол ҳам урилди, лекин, у ҳакам томонидан инобатга олинмади ва ўйин тугашига сониялар қолганда урилган гол эвазига Эрон Тошкентдан 3 очколик бўлиб қайтганди. Бу билан ҳаммаси тинчиб кетмади. ЎФФ балки, ўз тарихидаги энг керакмас қарорни қабул қилди. Катта кўпчилик кутмаганда Абрамов (аслида олимпия термамизнинг вазифани уддалай олмаганлиги учун) лавозимидан олинди.

    Яна бир марта Қосимовга имкон берилди. Шу пайтгача ҳеч ким мураббийни алмаштиришда бунчалик нотўғри қарорни эслай олмаса керак. Чунки қандайдир сониялар мураббийлик постини танқид қилишга, уни ҳайдашга олиб келиши мумкин эмасди.

    1-турдан кейин росманасига ўзбек футболини “инфаркт” бўлган деб ҳисоблайман. Чунки, ўша ўйиндан сўнг термани қабул қилган Қосимовга ҳам кўпчилик ишонмаган (унинг жамоасидаги ҳар битта ўйин Бабаяндан яхши ташкиллаштирилгани рост). Салоҳияти етмаслиги ҳақида кўплаб гапирилган, бундан ташқари ўзбек футболидаги мураббий ва футболчиларнинг бир-бирини тушиниш ҳолати фақат Абрамов билан бўлганлиги ҳам айни ҳақиқат. Ўшанда терманинг бир қатор етакчилари Абрамовни алмаштирмаслик лозимлигини таъкидлаб раҳбарларга таклиф билан чиққани ҳам бор гап. Бундан кўриниб турибдики, футболчилар ҳам мураббийнинг савиясини тушинишган.

    Қосимов тушкунликка тушиб қолган жамоа билан 2 учрашувда 2 очко тўплай олгани ҳам гапимизни исботлаб турибди. Сўнгги турдаги Қатарни 5:1 га ютганимиз эса футболчиларнинг жаҳл ўтида ўйнашганини кўрсатиб қўйди. Нега деганда жамоа шунгача нари борса битта ўйиндагина 2 бор гол урганди. Уям ўша 2 очколик ўйинда...

    Афсуски, бизнинг ташкилот ўз фикрида қатъий туриб олди. Биласизми, бир нарсани энди тушиниб етдимки, Футболимиз мутасаддиларига ақл ўргатиш ёқмайди ва футбол мухлислари фикрини унчалик ҳам қабул қилавермайди.

    “Яхшиям Эрматов бор”

    “Агар” ва “мабодо”ларга қайтиш керак бўлса мен аввало, Абрамовга берилмаган имконият ҳақида айтган бўлардим. Нега ЎФФ унга келганда шу ишни қилди. Нега?

    Мен ишонаманки, биз ўшанда ЖЧда фақат Эрматовга мухлислик қилмаган бўлардик. Қосимов ҳақида эса эслашни ҳам хоҳламасдим. Чунки замонавий футболда “боллада айб йўқ” деювчи ва рус тилидан бошқасини билмайдиган мураббийдан кўп нарса кутиб бўлмайди. Абрамов эса инглиз тилида интервью бера оладиган магарким, Ўзбекистонда ягона мураббий бўлса ҳамки, у, шу киши эди. Биладиганим шуки, Абрамов энди термага қайтмаса керак. Ахир масаллиқни тайёрлаб, пишираман деб турсангу, юқоридан бу таомни бошқа ошпаз пиширади деган буйруқ келса, хеч кимга, ҳатто дунёнинг энг кенг жойидан туғилганларни ҳам бундай қарорлар касби юзасидан чинданда синдириб қўяди...

    Алмаштириб бўлмас мураббий!

    Ундан кейин Қосимов ҳам шу аҳволга тушди. КХДРга учралган мағлубият унида жойини тарк этишида хизмат қилди. Мана энди Бабаянга навбат келганда ЎФФ негадир бундай “нодир истеъдод эгаси”га борича имконият яратмоқда.

    Ҳозирда мутахассисларнинг фикрича чет элдан мураббий келиши керак жамоамизга, лекин, яна бир жиҳати борки, уни олиб келиш учун маблағ борми? Эҳтимол шу важ туфайли Федерация Бабаянга охиригача имкон бераятган бўлса не ажаб.

    Сўнгсўз ўрнида шуни айтишим мумкинки, мен ҳам барча каби Ватаним бош жамоасини чин дилдан севадиган оддий бир мухлисман. Балки, ёзганларим пала партишдир. Лекин самимийлигига шубҳа йўқ. Шу ерда менда ҳам бир таклиф бор. Майли, Бабаян термадан кетмасин, аммо жамоа ЖЧнинг кейинги ўйинларида ўша тўртта футболчи (Лобанов, Сергеев, Хошимов, Андреев каби) футболчилар майдонга тушмасин. Шуни ўзи бизга етади. Биз мағлубиятга кўникиб бўлдик, аммо унга чиройли ўйин билан ҳам “эришиш” мумкин.

    Дониёрбек Обидов

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 4295. Фикрлар: 7. Сана: 19.06.2017 07:38.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Португалия 3 7
2 Мексика 3 7
3 Россия 3 3
4 Янги Зеландия 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 3 7
2 Чили 3 5
3 Австралия 3 2
4 Камерун 3 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.