Хабарлар

  • Рауф Инилеев: Бабаян энг кучли таркиб ҳақида гапирганда анча шошилганди (InterSPORT блоги)

  • Рукн: Янгиликлар » ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
  • Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Эронга қарши кечган учрашувда мағлубиятга учради. Гарчи рақиб анча кучли бўлса-да, мухлислар барибир, терма жамоамиздан ғалаба кутишганди. Аммо умидлар оқланмади. Хўш, мағлубиятга нималар сабаб бўлди? Биз ўтган вақт давомида Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган мутахассислар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. Мутахассислар қуйидаги уч саволга жавоб беришди:

    1.  Эрон - Ўзбекистон ўйини ҳақидаги умумий фикрлар.

    2. Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронда ўтган аввалги баҳсда Эронни мағлуб этган эди. Бу сафар нима ўзгарди - Ўзбекистон кучсизландими ёки Эрон кучайганми?

    3.  Самвел Бабаян айни вақтдаги таркибни ўзбек футболи тарихидаги энг кучлиси, деб айтган эди. Аммо Эронга қарши кечган баҳсда ўзбек футболи тарихидаги энг кучсиз жамоа майдонга тушди, деган фикрга қўшиласизми?

    1. Эрон - Ўзбекистон ўйинидан қолган таассурот ҳаммада бир хил бўлса керак. Учрашув бундай ўтишини кутмагандик. Терма жамоа бутун ўйин давомида керак бўлганидек ҳаракат қила олмади ва мағлубиятга учради. Энг ёмони - Ўзбекистон терма жамоасида гол уриш учун вазиятлар ҳам бўлмади. Мана шуниси энг катта муамммо. Футболчиларимиз бирор марта дарвоза томон аниқ зарба бера олишмади. Бу учрашувда нафақат ғалаба, балки дуранг учун ҳам имконият йўқ эди. Рақиб ҳар томонлама ўйинни назорат қилиб, ҳақли ғалабага эришди.

    2. Эрон термаси билан сафарда бўлиб ўтган аввалги учрашувдан буён кўп нарсалар ўзгарди. Энг аввало, рақиб таркибида кучли футболчилар сони янада кўпайганини айтиш лозим. Эрон жамоасида Европада тўп сурадиган кучли ижрочилар ҳар доим бўлган. Ҳозирги таркиб ҳам бундан мустасно эмас. Оддий мисол, Сардор Азмунни оладиган бўлсак, у ёш бўлишига қарамай, ҳужум чизиғида етакчига айланиб улгурган. Боз устига, Эрон термаси ўзи учун керакли тактикани ҳам яхши ўзлаштирган.

    Форслар бутун учрашув давомида ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бирдек самарали ҳаракат қилишди. Рақибнинг ўйини вертикал асосга қурилган эди, яъни тўп эгаллаб олингани ҳамоно дарҳол ҳужумга ўтилди ва хавфли вазиятлар содир этилди. Эронликлар кўп вазиятлардан фойдалана олишмади, акс ҳолда, ҳисоб янада йирикроқ кўриниш олиши ҳам ҳеч гап эмасди. Ўзбекистон терма жамоаси эса ҳар доим кучли ярим ҳимояси билан танилиб келган.

    Кўпинча ҳимоя ва ҳужумдаги муаммолар айнан ўрта чизиқдаги иқтидорли футболчилар туфайли бартараф этиб келинган. Аммо Эрон билан бўлган ўйинда айнан шу устунликни йўқотганимиз кўриниб қолди. Нафақат ҳужум ва ҳимоя, балки ярим ҳимояда ҳам рақибга имкониятни батамом бой бердик. Дарвоза томон бирорта зарба йўлланмади. Бу ҳам ярим ҳимоядаги муаммолар сабаб келиб чиқди, олдинга аниқ узатилган тўпни кўрмадик.

    Шу билан бирга, баъзи кичик жиҳатлар ҳам ўйинга таъсир ўтказди. Масалан, Денисовнинг жароҳати натижасида чап қанот оқсаб қолди. Виталий ўзининг тезкорлиги ва шиддати билан нафақат ҳимоя, балки ҳужумда ҳам ёрдам бериб келаётганди. У майдонга туша олмагач, чап қанотда айнан шу устунликни йўқотиб қўйдик.

    3. Самвел Бабаян ўзбек футболи тарихидаги энг кучли таркиб ҳақида гапирганда анча шошилган эди. Аслида

    ДАВОМИ

    InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 10062. Фикрлар: 12. Сана: 19.06.2017 09:53.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Португалия 3 7
2 Мексика 3 7
3 Россия 3 3
4 Янги Зеландия 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 3 7
2 Чили 3 5
3 Австралия 3 2
4 Камерун 3 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.