• Барча учрашувлар
  • Эртага

Хабарлар

  • Лео Месси: «Онамнинг ақлдан озишига бир баҳя қолган» Penalti.uz блоги

  • Рукн: Янгиликлар » ЖАҲОН
  • Бугунги футболни Мессининг ажойиб ўйини ва голларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Лео шундай ҳаракат қиладики, ҳимоячилар уни тўхтатиб қолишга жуда-жуда қийналишади. Хўш, саҳифамиз қаҳрамонининг сири нимада?

    Месси тўп билан ҳаракатланганда қўлини пастга тушириб олади ва ҳеч нарсага парво қилмай, нигоҳларини тўпдан узмайди. У дастлаб ҳимоячиларни алдашга киришади, бу пайтда секин ҳаракатланади. Атрофида ҳимоячилар йиғила бошлагач, кутилмаганда тезлашиб, уларни бирин-кетин ортда қолдиради. У ҳеч қачон бир текис ҳаракатланмайди. Дам ўнгга, дам чапга бурилиб, йўналишини ўзгартиради ва ҳимоячиларни чалғитади. Тезда кутилмаган қарорлар қабул қилиши боис ҳимоячилар бу борада олдиндан башорат қила олишмайди.

    Мессида ҳужумчи учун энг муҳим бўлган жиҳат — тўпнинг қаерда эканлигини ҳис этиш ва керакли вазиятда қаерда пайдо бўла олиш имконияти мавжуд. У тўпни сақлаб туришда гавдасидан фойдаланади. Гарчи жуссаси кичик бўлса-да, жисмоний жиҳатдан анча бақувват.

    Аргентина юлдузининг футбол борасидаги тасаввури ўзгача, хусусан, у бу ҳақда шундай дейди:

    — Сен футболчимисан, демак, футболни яхши кўришинг шарт. Қанчалик?.. Худди мен каби. Мен уч ёшлигимдан тўп тепишни бошлаганман. Уйқудан турганимда ҳам, кундузи ҳам, кечқурун ҳам футбол ўйнардим. Ҳатто кечқурунлари уйда ҳам футбол ўйнардим. Уйдаги ҳамма идишларни синдириб чиққанманОнам эса буни кўриб, ақлдан озишига бир бахя қоларди...

    Лео машғулот учун доимо қийин шароитларни танларди. Ўзининг таъкидлашича, одатда, машғулот учун қумлоқ, чангалзор, умуман, тўп силжиши, тўпни тепиш қийин бўлган жойларни танлар, камдан-кам ҳолларда текис майдонга мурожаат қилар экан. Натижада чангалзор-у қумлоқларда бемалол копток билан муомала қилишни ўрганган Месси учун стадионда тўп тепиш ҳеч қандай муаммо туғдирмасди.

    САЛФЕТКАДА ТУЗИЛГАН ШАРТНОМА

    «Барселона» клуби футбол директори Карлос Рексача Мессининг ўйинини бевосита кўриб, шунақа қизиқиб қоладики, дарҳол шартнома тузишни хоҳлайди. Ёнида ҳеч қандай ҳужжат ёхуд бошқа қоғоз бўлмагани учун Рексача Леони ресторанга таклиф қилиб, улар ўртасидаги дастлабки шартнома салфеткада имзоланади.

    Кейинчалик Мессининг «Барса» таркибида кўрсатган ўйини Испания футбол мутасаддиларининг эътиборини тортади. Ҳужумчи 2005 йилнинг сентябрида Испания фуқаролигини олганидан сўнг ҳатто уни Испания терма жамоаси сафида тўп суришни таклиф қилишади. Аммо Лео Аргентина терма жамоасини афзал кўради.

    БАХТЛИ ИНСОН, БАХТИЁР ОТА...

    Месси аргентиналик модельер Антонелла Роккуззо билан турмуш қурган. 2012 йилнинг 2 ноябрида, яъни жума куни Мессига оталик бахти насиб қилди. Бу Леонинг биринчи фарзанди — ўғли эди. Дунё футбол юлдузлари бу хушхабар билан Мессини табриклашди. Месси эса айнан шу куни «Facebook» орқали бутун дунёга жар солди: «Бугун мен дунёдаги энг бахтли инсонман. Чунки менинг ўғлим дунёга келди. Бунинг учун Яратгандан миннатдорман. Бу совға учун аёлимга ҳам ташаккур. Барчангизни яхши кўраман...»

    У фарзандига Тиаго Лионель Хорхе Андреас Месси деб исм қўйди. Бу исмнинг ўзига хос маъноси бор, яъни Тиаго исми «Барса»нинг бошқа бир ўйинчиси — Тиаго Алкантара шарафига қўйилган. Хорхе эса бувасининг исми бўлиб, Андреас эса Леонинг жамоадоши Андреас Иниестанинг исмига атаб қўйилган.

    Бу воқеа яна бир қизиқарли фактга сабаб бўлди. Португалиялик юлдуз Криштиану Роналду Мессидан 869 кунга катта бўлса, Мессининг фарзанди ҳам Роналдуникидан 869 кун кейин туғилди. Яъни Криштиану Жуниор 2010 йилнинг 17 июнида дунёга келганди.

    АУТИЗМНИ ЕНГИШ ЙЎЛИ

    Бугунги кунда Месси ўз фондини очган ва у орқали кўплаб хайрия маблағлари ажратмоқда. Жумладан, унинг фонди Х синдроми танқислиги ҳамда аутизм билан касалланганларни даволаш учун катта маблағ ажратади. Лео, шу билан бирга, ЮНИСЕФ аъзоси ҳисобланади.

    ЛИОНЕЛЬ МЕССИ — НОНУШТАДА

    Давоми

  • Манба: www.uff.uz   

  • Ўқилган: 6940. Фикрлар: 0. Сана: 19.06.2017 19:56.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Португалия 3 7
2 Мексика 3 7
3 Россия 3 3
4 Янги Зеландия 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 3 7
2 Чили 3 5
3 Австралия 3 2
4 Камерун 3 1

SARA FIKRLAR

14.06.2017 10:40
SER11

Мана буни хакикий муъжиза деса булади, аммо уни биз эмас бизга яратиб берди Оллохим.
Эсласангиз биринчи муъжиза куръа ташланганда булган эди - биз хаёт гурухига тушган эдик. Иккинчи муъжиза биз Сурияга ютказганимизда, Жан. Корея хам 3 очко йукотган эди. Мана сизга 3- муъжиза - Катар оркали бизга тортик килинди. Омад дегани шу булса керак. Лекин омад омадлиларга келади. Бабаян омадлими? Йук, биз мухлислар омадлимиз, чунки Бабаян узининг "энг кучли" таркиби билан келган омадларни бирин кетин кукка совуриб булди. Биз унга булган ишончни бутунлай йукотиб булдик (мен аллакачон йукотган эдим). Майли чика олмайлик, лекин бу Бабаянсиз булсин.
2,5 ойдан ортик вакт бор.
- Вакт етарлими?
- Бабаянсиз етарли!
Мана сизга бугунги кун шиори:

Хайр Бабаян!
Салом Россия -18!

14.06.2017 09:54
Пахтакор

Футбол тизимида расмий иш юритаётган ОАВ мард ходими борми? Шу пайтгача мухлислар томонидан, футболга умуман алоқаси бўлмаган шоуменлар томонидан, қолаверса айрим бир МТЖ аъзоси хисобланган футболчилар томонидан гапирилаяпти: тренерни алмаштирилиши, янги қон кераклиги, тизимни ўзгартирилиши хақида. Лекин бирон бир ОАВ ходими Ўша МТЖ тренерларидан, УФФ бошлиқларидан интервью шу пайтгача олингани йўқку?!?!

14.06.2017 02:35
UZNASAF

Биз футболимизга юрагимиздан жой берганмиз, мухлисмиз. Терма жамоа саралашни ажойиб натижалар билан бошлаганда, стадионда жўр бўлиб мадҳиямизни куйладик. Бу манзара футболга, ватанга бўлган ҳиссиётларни юзага чиқарганди! Вақт ўтиши билан терма жамоамиз аъзолари ва Бабаян учун ўтиб бўлмас синовлар юзага келди. Эрон билан ўйинда бирортаям зарба бера олмаган жамоага ким ҳам маъқул фикр билдира оларди? Ислоҳотлар керак футболимизга. Энг аввало Бабаянга ўхшаган инсонларни умуман тозалаш керак ўзбек футболидан. Ҳаром ғалабалар орқали Пахтакордек
жамоани шарманда қилган бундай орсиз одамга ҳам олимпия, ҳам МТЖни топширишнинг оқибатлари аён бўлди.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.