• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Эртага

Хабарлар

Мухлислар фикрлари

23.03.2017 21:05
UEFACOM

Футболчиларимиз уйнай олишмадими? Ундаймас уз имконияти даражасида уйнади. Факат Сурия зур уйнади. Сурияни тактикасига каранг 1таймда биз билан тенг уйнаб 2чи таймда Б планга утишди карши хужумда тутди 3марта утиб кетишди.

22.03.2017 11:27
MAN4ESTER

Мен футбол мутахассиси бўлмасамда Ўзбекистоннинг эртанги Сурия билан уйинига қуйидаги таркиб ва тактикалар қуллардим. Сурия билан уйинда Узбекистон МТЖ тўпга эгалик қилиб, эхтиёткорлик билан шошмасдан аник қисқа ва узун паслар билан майдон маркази (О.Ахмедов С.Жепаров) орқали қанотларга тўплар етказиб дринблинги кучли канот хужумкор ярим химоячилар (С.Рашидов Э.Шомуродов) орқали уйинни ташкил қилиш керак айниқса биринчи таймда бу қўл келиши мумкин. (Агар бу футболчилар асосий таркибда туширсалар С.Бабаян).Марказий хужумчи сифатида Т.Абдухаликовни туширардим. Негаки хозирда И.Сергеевдан кўра Т.Абдухоликов оптимал формада. Вазиятга караб И.Сергеевни захирадан тушириш керак ёки умуман туширмаса хам булади А.Гейнрихни туширса бўлади.
Олдинги Эрон ва Ж.Кореа билан уйинлардегидек пала партиш факат олдинга тўпни тепаверсак Сурия дарвозасига зарба тугул, жарима майдончасига хам етолмаймиз.

20.03.2017 12:17
ASNASAF

Агар ЖЧга чикиш масаласида мантикий ёндашиладиган булса МТЖмиз аслида шу мундиалга бориши лозим. Усмирлари ва ёшлари доимий ЖЧ иштирокчиси булиб келаётган мамлакат халкаро майдонда узини курсатиши шарт. Бунинг учун айнан бир шахснинг шахсий карашлари мамлакат футболи такдирини хал этмаслиги лозим. Ички чемпионат ичидаги узаро ракобат ёки шахсий муносабатларни ва карашларни четга суриб,МТЖда бугунги кунда энг оптимал формада булганларни майдонга тушириш, ватан шаъни учун курашиш вакти келди. Ё хозир ё хеч качон! Купгина МТЖимиз футболчилари учун бу охирги имконият.

17.03.2017 12:15
ASNASAF

Ишқибозларга қолса нималар бўлмайди. Албатта Ювентус, Лестер, Монако - Баварияга нисбатан кучсиз деган фикр ҳаммада мавжуд ва қисман тўғри. Лекин ярим финалда Лестер ёки Монакони бирини кўришни жуда ҳоҳлардим. Ш сабабли қуръада Лестер - Монако тушса ажойиб бўларди.
Ва албатта битта катта ҳаёт мамот жангини кўриш мароқли бўлади. Масалан Реал-Бавария ёки Барселона-Бавария.

17.03.2017 11:12
MAN4ESTER

Агар Баварияга бугинги бўладиган куръада Атлетико тушса Бавариянинг юриши тўхтайди.

Агар Лестерга бугинги бўладиган куръада Бавария тушса Лестернинг юриши тўхтайди.

Агар Монакога бугинги бўладиган куръада Барселона тушса Монаконинг юриши тўхтайди.

Агар Реал Мадридгага бугинги бўладиган куръада Ювентус тушса Реалнинг юриши тўхтайди.


16.03.2017 10:11
ARSENAL3634

Англия футболи мухлисларидан узр сўраган ҳолда, айтаман: Премерлига — ортиқча шишириб юборилган мусобақа. Чиройли трансляциялар, ажойиб муҳитга эга стадионлар ва ОАВ кўтарадиган шов-шувларга ишониб қолмаслик керак. Англия жамоалари ҳовлиқиброқ футбол ўйнайди, хатолар саноқсиз. Бу жозибали футбол эмас. Испания жамоаларидан ўрнак олиш керак, у ерда ақл ва техника муҳим. Аслида Лестер ҳам қолиб кетиши ҳеч гап эмасди, қизил карточка ва пеналти барчасини ҳал қилди. Аммо чорак финал инглиз жамоалари учун сўнгги бекат бўлишига ишонаман. Европада Барса, Атлетико, Реал ва Баварияга тенг келадиган жамоа Англия тугул, Европада ҳам йўқ. ЧЛ кубоги шу тўрт жамоадан бирига насиб этса керак.

11.03.2017 11:29
ARKANTOS

Ювентус мухлисларини табриклайман, шу борада узимни хам. Уйин ажойиб утди. Хакикатда Милан мухлислари Доннаруммага катта рахмат айтинглар, ажойиб дарвозабон. Италия А серияси факат икки жамоасида ажойиб дарвозабонлар етишиб чикган. БУ Ювентус ва Милан. Кимдир пастда Ювентусни Б серияга тушганини ёзишганди. Милан Б Серияга тушмаган булса хам узига тегишлисини олганди уша даврда, так что хеч ким оппок эмас. Пеналти булмади деганларга Барса-ПСЖ уйинини бошкатдан куриб чикинглар дердим, уша ерда хакикатдан хам пеналтилар булмаганди

09.03.2017 15:29
TEKILA

Силва ҳақ гапни гапирибти. ҳакам хатолр қилди, бу бор гап. аммо ПСЖ бунақа ўйнамаслиги ШАРТ эди. 4-0 дан кейин барсани чорак финалга чиқишига энг ашаддий барсачиларт ҳам ишонолмай турган бир пайтда Эмерини танлаган тактикаси ва ПСЖни кўрсатган ўйини шармандаликдан бошқа нарса эмас. Ди Мария ва Кавани ўз имкониятларидан фойдалана олишганда эди, балки барса кейинги босқичга чиқиб олмасмиди. бир нарса аниқ: кеча барса ҳақиқатдан кейинги бошқичга чиқишга ҳақли эди. охирги голини урганида как будто Реал кейинги босқичгфа чиққандек хурсанд бўлдим. меҳнат қилишди, НЕймарга респект. Суарес эса Дани Алвесни клонлаштирилган вариянти бўлиб қолибти.

08.03.2017 21:43
VIRAL

Ҳар бир Реал ёки Барса муҳлиси асосий рақиби қоқилишидан хурсанд бўлиши тайин. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам Барсага муҳлислик қила олмайман. Улар ҳам шундай, бўлса керак агар Барса ўрнига Реал бўганида нима бўларди.

Хави ёки Пике тилини тишлаб жим туришига ишониш қийин.
Майли ҳаммани севган жамоасига омад.
Балки мўжиза рўй берар. Лекин ҳозир бу ерда ўтирганларни кўпчилиги қорбобага ишонмайди)).

07.03.2017 10:46
Босмачи

Кўрсатувнинг ярмичасини кўрдим. Хато жуда кўп. МерзлЯков, ДрагАн деб урғуни нотўғри қўйишлар, Jeju, Istren, Jiangsu, Al-Taavun... га ўшаган чет тилларидаги номларни ўзбекчага нотўғри ўгиришлар тўлиб ётипти. Бунақа хатолар Ўзбекистондаги айрим чаласавод сайтлару газеталарга хос, лекин давлат каналида бунга жиддий қараш лозим. Кўрсатувга билимли ва малакали мухаррирни жалб этиш керак. Ғирт бардак.

22.02.2017 07:57
HURSHID--83

Бейл жарохатга мойил жуда кимматбахо футболчи.
Хозирги вактда Реалдан кетишни хам хохламайди.
МЮ янги футболчи олмокчи булса, биринчи новбатда кучлирок химоячи излаши лозим.

20.02.2017 08:17
STIVI-G

Барсани ўйинидаги бу сусайишни мотивацияни йўқлиги ва авлодлар алмашинувида деб биламан. Ҳозир Мессига харидор кўп, тенги чиқса текинга бер деган, Мессини сотиб пулига янги супер Месси топши керак. Икки йилдан кейин Мессини нархи 2 баробар тушади, агар Хитойлик девоналар бу нодир экспонатни жуда қимматга сотиб олмаса. Барсага эса янги қон қуйиш керак, жамоани тубдан янгилаш керак, Мессига суяниб қолиш синдромидан клубни даволаш керак. Майли Мессичилар Мессиси билан ёппасига Хитой клубига ўтиб мухлислик қилса ҳам, Лекин Барса ҳали кўплаб авлодлар учун кўплаб ғалабалар учун керак.

16.02.2017 12:30
BAVARPOOL

Умуман олганда бундай масҳарабозлик асосан испан клублари ўйинчиларида, айниқса Испания терма жамоаси ўйинчилари томонидан содир этиладиган. Вахоланки ҳам Барса ва ҳам Реалда 50 фоиз ўйинчилар Испания терма жамоаси ўйинчилари ва бир бири билан елкама елка туриб Жаҳон ва Европа чемпионатларини ютган ўйинчилар. Кеча Бавария Арсенал ўйинидан кейин бир холатга кўзим тушди. Арзимас кўринсада лекин бу дўстлик ҳар қандай ҳурматга лойиқ, ўйин тугагач Петр Чех билан Арьен Роббен бир бири билан қучоқлашиб дўстона нималар деб қўйишди бир бирига. Улар минг йил олдин бир бири билан бир жамоада, Челсида ўйнаган, Чехни командаси шармандаларча бой берганига қарамай Чех ўзида эски дўстига икки оғиз илиқ сўз топа олди. Ўрнак ол Рамос Чехдан ютқазган ва ютганда ўзини қандай тутишни

16.02.2017 09:14
ASNASAF

ЧЛнинг ушбу турда "Арсенал" ва "Барселона"нинг йирик ҳисобдаги мағлубиятларига гувоҳ бўлдик. Бу жамоаларни бошқараётган мураббийларни дарҳол "эскирган" ёки "яроқсиз"га чиқаришга шошилмаган бўлардим. Иккала учрашувда агар кичик ҳисобдаги мағлубият қайд этилганда, оддий қабул қилинарди. Йирик ҳисобдаги мағлубият сабаби нафақат нотўғри танланган тактикада,балки рақибнинг шиддатли босими ва кутилмаган тарзда ўтказиб юборилган тўплардан сўнг айнан шу ўйинда юлдузли ўйинчиларнинг иштиёқини тушиб кетишида деб ўйлайман. Воқеаларнинг кутилмаган тарзда, кутилмаган томонга ўзгариб кетишига тайёр бўлмаган жамоанинг "шок" ҳолати ҳисобни ноодатий шаклда бўлишини таъминлаб қўйди назаримда.

16.02.2017 02:53
NEDVED11N1

Венгерда тактикадан асар ҳам йўқку ўзи!) Анчи шогирдлари тактик жиҳатдан ҳам, ўйин жиҳатидан ҳам умуман барча жабҳада устун бўлишди, худди майдонларида машғулот ўтаётгандай таассурот ушғотишди, ҳа майли Арса мухлисларига сабр, Бавария мухлисларини эса чин қалбдан табриклаб қоламиз, ғалаба муборак...!!!

13.02.2017 07:25
NEDVED11N1

Барча фанатдош Ювентиноларга ажойиб ва муҳим ғалаба муборак бўлсин! Жамоа ортиқча куч сарфламасдан ютди, Буффонга қойил ажойиб сейфлар қилди, ҳақиқий капитан каманда! Келлини жарохати кўнгилни ҳира қилди, жиддий бўлмасин ишқилиб! Унинг ўрнида Ругани зўр ҳаракат қилди! Игуаин-ҳақиқий голеадор, момент бўлди, гол урди, яна момент-гол! Яшавор Пипито! Кейинги баҳсларда ҳам омад! Форза Гранде Юве ! ! !

12.01.2017 09:17
CARLOS63

Нумон Ҳасанов, адашмасам, 15 йиллар аввал Насаф сафида Осиё чемпионлар кубогида араб жамоаларидан бирига ҳал қилувчи ўйинда узоқ масофадан ажойиб ҳал қолувчи гол урганди, яхши эслолмайману, аммо уйинни тугридан тугри эфирда, тулиқ кургандим

21.11.2016 14:32
STIG

Яхши хабар айникса биз узбек мухлислари учун. Даже Россияда Матч-ТВ уюшмаси ЛаЛига кимматлиги учун курсатмаётган бир вактда бизникилар бунга бефарк булмаганликларини узи ЖУДА КАТТА ГАП.

Келгусида омад ва бунданда купини кутиб коламиз.

18.11.2016 07:48
Пахтакор

Коте Махарадзе билан шахсан учрашганман, хатто қўлидан дастхат тушурилган фотосурат хам олганман. Фото биргаликда тушганмиз. Бу воқеа 1985 йил Тбилиси остонасидаги Вазиани военний горнизонда хизматдалигимда бўлган. Зўр, хазилкаш инсон эди.

15.11.2016 20:36
Манчестер

Салом фанатдошлар!
Шу анчадан бери сайтда коммент колдирмаятгандим.
Асабни асрайлик ва реал куз билан бахо берайлик. Узбекистонни Кореяни уйида ютишига ишониш бу реалликдан анча йирок нарса эмасми? Бизни легионерларимиз Россия чемпионатидан нарига утмаган. Корея футболчиларини ярмидан купи Европани чемпионатларида туп суриб келади. Болаларда хакикатдан ютишга иштиёк баланд эди ва бу куриниб турди.Лекин очик тан бериш керак бизни савия, чемпионатимиз колаверса футболчиларимиз савияси хали Кореядан илгарилаб кетмаган десам кимдир ишонмаслиги мумкинми? Биз факат мужиза туфайли ютишимиз мумкин эди, лекин мужиза руй бермади. Балки жавоб уйинида мужиза руй берар. Мужиза руй беришини жуда-жуда хохлардим.

24.10.2016 23:17
SOVXOZLIK

ЖЧ йўлланмасини ололмасакда, лекин ёшларимиз ғалабадан кўра мағлубиятда жуда муҳим тажриба орттирганликлари тайин. Умид қиламизки, кейинчалик эронликлар билан яна дуч келганда шармандали ҳисобда ютиб, аламимиздан чиқамиз. Ўйинда керакли натижа бўлмади, лекин ранг-баранглик бор. Бу эса келгуси ғалабаларга олиб келишига ишонамиз!

11.10.2016 08:33
ASNASAF

Самвел ака! Ҳеч ким бу уччовлондан воз кечиш керак дегани йўқ. Улар айни пайтда оптимал формада эмас. Ўзбекистонда футболчи кўп. Тимурхўжа билан тарихда қолган нима гап бўлган бўлса ҳам унутиб, уни майдонга тушириш керак. Ахир термада бугун ким энг яхши тайёргарликка эга бўлса ўша тушиши керакку. Биздан фикр. Натижага бош мураббий жавобгар. Тарихда қанақа иш билан қолиш ҳар кимни ўзига боғлиқ. ЖЧга биринчи бўлиб олиб чиққан мураббий бўлиб қолинг деймиз-да...

10.10.2016 20:40
VOHALIK

Ҳар бир футболчи ўзининг доимий позициясида ўйнаса энг юқори савиясини кўрсата олади. Бизнинг термадаги ўйинчилардан эса фақатгина Лобанов ва Денисовлар ўз жамоасидаги доимий позициясида ўйнамоқда. Қолганлар рубик кубиги каби майдонда айлангани айланган. Фақат барча жамоаларда хужумчилар гол уриш учун олдинга югурса, бизникилар тўпни ярим химоячиларга қайтаради, ё бўлмаса Гейнрихга ўхшаб тўпга етишиш учун майдон марказигача қайтиб келишга мажбур. Натижада дарвозага ёки ҳимоячи, ёки ярим ҳимоячи (асл вазифаси гол уриш бўлмаганлар) зарба беради. Қарабсизки, чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин мақолига амал қилинмайди. Охир оқибат Эрон билан ўйиндаги каби дарвозага аниқ зарбалар сони 90+7 дақиқада 0 га тенг бўлиб қолаверади. Бундай ўйиндан фақат рақиб жамоа бизга раҳми келиб ўзига гол уриб қўйса натижа кутиш мумкин.

06.10.2016 09:02
UZNASAF

азиз юртдошлар мана бугун миллий термамиз учун ҳақиқий синов. Рақиб анча жиддий. Аммо, йигитларга ишонамиз. Улар олдинлари қилинган хатоларга йўл қўймасдан, масъулиятли ўйинда ажойиб ғалабага эришишлари керак. Сардор Рашидов бугун ўзини кўрсатиши керак. Сергеевдан кўра Гейнрих гол уриши ёки рақиб ҳимоясини
довдиратиши мумкин. Термамизга омад!

05.10.2016 11:18
ASNASAF

Водий ва Сурхонлик экспертларнинг фикрига қўшимча қилмоқчиманки, Бабаяннинг ўртамиёна ва кучсиз МТЖларга қарши кўрсатган супер серияси барҳам топмаслигига ўз майдонимиз ёрдам беради. Фақат "ўз майдонида тўп суриш" фактори жиҳатдан бироз устунмиз. Одилни ўрнини Локонинг тезкор ярим ҳимоячилари билан тўлдириш назарий жиҳатдан мумкин бўлсада, уларнинг хомроқ эканлиги кўзга ташланиб қолмоқда. Машарипов қанот ўйинчиси. Тағин келиб келиб Элдорни ўрнига чақирганига ўлайми. 55 га 45 устунмиз. Дурангдан асло ажабланмайман. Ҳар доимгидек индивидуал маҳорат вазиятни ҳал этмаса, умид йўқ. Ҳатто мағлубият ҳам мураббийлар штабига ўзгариш қила олмайди. Ўйин йўқ барибир. Сеҳрли таёқча иш бермай қолса, сеҳрли қалпоқча керак бўлади....

29.09.2016 09:32
JAHONGIR707

Пахтакор охирги икки мавсумда яккол пешкадам эди. Бирок, мухлислар уни жуда куп танкид килишди. Чунки, шубхали пеналтилар, 99 дакикада урилган голлар буларди. Бу йил эса, 5,6,7-уринларни талашиб юрибди, лекин уйинлари мухлисларга завк бағишламоқди.
Ха, бу йил жадвалнинг тепасидан кура, уртадагиларнинг уйинлари кизикарлирок буляпти. Бунинг учун рахмат "Пахтакор"!

28.09.2016 14:14
ASNASAF

Гейнрихни хоҳлаганча танқид қилиш мумкин, лекин унинг бир фазилати ҳамма камчилигини ёпиб кетади. Унда шахсан мен ватанпарварликни кўраман. Тўғри унинг имкониятлари ЖЧга олиб боришга етмаслиги мумкин. Бабаянни ҳозирча тўри бажарган ягона иши уни қайтаргани...

06.09.2016 23:11
SER11

2-таймда Катар жуда буш уйнади, ташаббусни бизга бериб куйди. Ракибимиз хориж мухбирлари тасвирлагандек кучли эмас экан. Болларга катта рахмат, жуда мухим галаба учун. Сардор жуда пасайиб кетибди ярим йилча термага чакирмаса хам буларкан. Сервер хам анча чарчаган. Лобанов эса анча дадиллашибди. Бу яхши холат

01.09.2016 22:38
UZBEK_BEK

Ғалаба муборак!
Танқид қилмасдан илож йўқ!
Ўйинимиз аҳволини ҳамма кўрди. Футболчиларнинг кўзларида олов, шижоат йўқ! Ўйинга тайёргарлик маромида бўлмаган. Бокчиларимизни уларга ўрнак қилиб ҳам барака топмаймиз шеклли!
Футболчиларимизга 10 баллик тизимда 6 балл!

27.08.2016 12:23
Манчестер

Бабаянга хозирча гап йук. Сурияни ютишимизга шубха килишни узи ишончсизликни билдиради. Ундан кейин Европани турли минтакасида дам олишга курби етадиган Журжевич келиб-келиб Хужандга сайр килиш унга керак эмас. Сал позитивнийрок муносабатда булайлик.
Хаммаси Эрон ва Ж.Корея билан узаро уйинларда маълум булади, биз ЖЧга чика оламизми ёки йук. Агар колганларини бемалол юта олсак. Хозирча шанс 50х50.

25.08.2016 11:04
ARSENAL3634

Футбол афсоналари Зидан, Роналдо ва Роналду битта клубда! Қойил, бунга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад қилиш мумкин. Иложи бўлса, Роберто Карлос билан Касиляс ҳам қайтишлари керак.

19.08.2016 22:57
MATRITSA

Ажойиб ғалабалар! Тўғриси Шаҳобиддин Зоировнинг финалда ғалаба қозонишига ишончим комил, у худди Ҳасанбой каби жуда тезкор ҳамда ҳужум ва ҳимояда ажойиб ҳаракат қилмоқда. Лекин Фазлиддин бироз одамни хавотирга солмоқда, ишонч билан ғалаба қозона олмаябди.
Нима бўлганда ҳам боксчиларимизга омад! Худо хоҳласа улар яна учта олтин олишади!!!

16.08.2016 18:25
YULDASHEVA

Койил! Олимпиада рекорди, олимпиада чемпиони! Рахмат, барчаси учун. Хозир билдим чемпион булганликларини. Руслан Нуриддинов жахон чемпиони ва рекордчиси эдилар, энди эса олимпиада. Олга Ўзбекистон, ЎЗБЕК спортчиларининг галабалари бардавом булаверсин !!!
Бу Андижонлик спортчилар роса эпчил чикиб колишди-ку...

16.08.2016 11:19
DAVIDS

Ота-онанга ва устозларингиз катта раҳмат! Ўзинг эса бир умр шу юрт тарихида қоласанг. Ҳурматга лойиқсан! Энди сен ҳамиша намуна бўлиб келасан. Олдингда бош эгамиз!

14.08.2016 23:01
N-E-Y-M-A-R

Ayting do'stlar bu damlarni nimaga almashinib bo'ladi.Xasanboy Do'smatov senga rahmat,Mustaqil O'zbekistonimizni bayrog'ini bundanda balandga ko'tarishingga tilakdoshman ! Ming rahmat !

14.08.2016 23:00

BARSELONA_MESSI

Barcha barchani ajoyib galaba bilan tabriklayman shu kunlarga yetkazganiga allohga shukr
Hasanboy dusmatovni tarbiyalagan ota onasiga mingdan ming rahmat,kelgusi olimpiadalarda ham yurtimiz bayrogini kuklarga kutarish nasib etsin,qolgan bokschilarimizga ham kelgusi uyinlarda xudo madadkor bulsin,OLGA OZBEKISTON

13.08.2016 22:17
DAVIDS1

Rustam qoyil. Hafa bo‘lma butun dunyo ko‘rdi seni g‘alabangi. Senga shu oltin medal kerakmi? Kerak bo‘lsa 50 yasatib beramiz. Vatanimiz uchun ohirigi soniylargacha kurashding. Ammo baribir haqqoniy bo‘lmadi. Seni tarbiyalab o‘stirgan ota-onanga mingdan ming rahmat.

11.08.2016 11:39
ARSENAL3634

Cардор Азмунга Европанинг номдор клублари қизиқаётгани рост бўлса, демак: 1. Паспортида қачон туғилган деб кўрсатилган бўлса, у ўшанда туғилгани рост. Европаликлар ёлғонни кўтара олмайди. 2. Ҳақиқатдан ҳам истеъдодли, у жамоасида ёки термасида сунъий равишда кўтар-кўтар қилинмаган. Кўзи тўқ клубдан чиққан. У ўйнаган ёки тарбияланган клуб раҳбарлари ҳақиқий футбол фидойилари, мухлисларнинг хоҳиш-истаклари устидан куладиган, уларга тупуриб қўйган шармандалар эмас, бирорта чет эл жамоасига амаллаб сотиб, доллар ишлаб оламиз деб очкўзлик қилишмаган. 3. Уни тарбиялаган мураббийлар ҳалол ишлайди. Ўзи ўқиган футбол мактабига ўз иқтидори ва кучи билан кирган, телефон ёки отасининг пуллари эвазига эмас.4. Унинг ўзи меҳнаткаш бола. Ҳовли-жой, машина-пашина қилиб олгач, машқ қилишдан тўхтаб қолмаган... Хуллас, 100 та сабаб келтириш мумкин. Энг муҳими, Сардор Азмун — омадли бола экан. Ҳақиқий омад ва бахт эса Худонинг суйган бандаларига насиб этади.

03.08.2016 14:53
CARLOS63

Шу Месси билан Роналдуям салкам битта одам бубқолди, бири ҳақида ҳабар чиқса комментда иккинчиси албатта куринади...
Шу нуқтада Малдини ҳақ, у имконсиз демаяпти, қийин деяпти, бу мавзуга Ронини тиқиштираётган, ёки тиқиштирмоқчи буганларга: Малдини,менимча, дриблингларни назарда туткан,Роналдуда тезлик,баланд сакраш, ва кучли ва аниқроқ зарбалар бор, аммо дриблинг ... у химоячи билан билан юзма юз ҳолатда Мессичалик эмас, аммо айрим нуқталарда у кучли, ҳуллас, бу икковиниям узига яраша кучли томонлари бор, солиштириш қийин, аммо барча жабхаларда солиштириб,тарозига қўйилса барибир Месси минимум фарқ билан устунликка эга, Роналдуни ҳарқанча устун деган билан устун булиб қолмайди

28.07.2016 11:07

KVARTET

СЕСК яхши иш қилмади.ўртоқлик ўйинида бунақа қўполлик умуман керак эмас. Челси хужумкор ўйин қилмади хали Конте ишлаш.Мозес Конте қўл остида асосий таркибга умид қилса бўлади. Лофтус Чикни очилмаган қирраларини кўрдик. Айна хам бемалол асосийга умид қиляпти

24.07.2016 09:56
NEDVED11N1

Хуш келибсан Гонзало деб қоламиз унда! Унга омад ёр бўлсин қанча сарфлаш бу клубнинг иши бизга ёрқин ўйинлар намойиш этса бас!!! Энди ҳужумда Игуаин-Манжукич-Дибала триоси ажойиб! Марказга Матич ҳам келса келаётган мавсумда Ювентусдан ҳайратомус натижалар кутсак бўлади! Форза Игуаин! ФОРЗА ГРАНДА ЮВЕ ! ! !

19.07.2016 10:47
ARSENAL3634

120 млн Погба учун 100 баравар кўп. Умуман, футболчиларни осмонга чиқариб қўйишяпти. Бу яхши ҳолат эмас. Айни пайтда Роналду ва Месси энг қиммат ўйинчилар деб ҳисобласак, уларнинг ҳар бири 30-40 млн.дан бўлиши керак. Ўзил ва Бейл 25 млн.дан, Неймар 20, Нойер, Кроос, Модрич ва Суарес 18 млн.дан. Ундан ортиқ эмас. Погбанинг Евродаги ўйинига қараганда, нархи 1 млн 250 минг евро бўлиши керак.

18.07.2016 02:03
YULDASHEVA

"Ювентус" клуби раҳбарияти "Наполи"дан Гонсало Игуаинни шартномада кўрсатилган 94 миллион евро эвазига сотиб олишга қатъий қарор қилди. Ишкилиб катьий карор килиб афсусланиб колмаса булди. 4 та футболчи, сал кам 100 мл евро. Нима килади Юве бошни огритиб, 4 та футболчини овора килгандан кура бутун бошли "Ювентус" ни алмашворсин. Иш тамом вассалом.

10.07.2016 21:24
MATRITSA

Мана бугун орзиқиб кутган мусобақамизнин финал ўйинига ҳам етиб келдик. Финалда фаворит бўлмайди,биргина ўйинда ҳар нарса бўлиши мумкин. Ҳар иккала жамоа ҳам чемпионлик учун яхши имкониятга эга, шундай экан бор кучларини ишга солишлари аниқ. Асосийси биз муҳлислар зерикиб қолмасак бўлгани,умид қиламанки жамоалар ажойиб ўйин кўрсатишади.
Мен эса Франсияни ғалабасига ишонаман. Худо хоҳласа улар чемпионликни ўз уйларида нишонлайдилар! Олға Франсия! Аллез лас блуес!

10.07.2016 06:24
MATRITSA

Португалия ҳали чемпионларга хос ўйин намойиш этмади,лекин финалгача етиб келган экан бу анча жиддий жамоа.
Роналду, балки Германия билан тушганингда сенга омад тилаган бўлардим, лекин Франсия бор экан бошқаси иккинчи даражали нарсалар мен учун. Шундай экан чемпионлик сари олға ФРАНСИЯ!!! Аллез лас блуес!!!

07.07.2016 21:41
NEDVED11N1

50 млн бўлса ҳам бериш зарур! Алексис бунга арзийди! Дибала билан зўр тандем бўларди ҳужумда! Беппе ҳаракатини қилмаса Руминенге илиб кетади уни! Форза Ювеее ! ! !

07.07.2016 01:54
SUBSTITUTE

Уйин анча зерикарли булади, деб уйлагандим. Лекин анчагина кизиди, португаллар утган уйинларга нисбатан анчагина хужумкор уйин намойиш этди. Иккала жамоадан финалга бугун португаллар хаклирок булишди. Уэльсликлар жамоа сифатида анчагина чиройли уйин курсатишаркан, лекин ярим финал-у финалларда уйнашларига анчагина ковун пишиги бор экан хали

03.07.2016 03:24
SHER_0220

Агар Франция яри финалга чикса, финалда точно битта химоявий битта хужумкор команда уйнайди. Португалия ва Уэлс химоядан уйнайди, Франция, Германия эса омадни хужумдан излашади. Роса аломат чемпионат буляптида.

26.06.2016 22:36
SHER_0220

Кейинги боскичда бизни жудаям нокулай ракиблар кутиб турибди. Охирги йилларда айнан мана шу икки ракиб бизни мусобакадан чикарворяпти. Шу сафар худо хохласа кора ананага чек куйиб кейинги боскичга чикамиз.

24.06.2016 00:05
NEDVED11N1

Ажойиб танлов вақтида Удинезе дан ола олишмаган эди барибир қизиқиш ёқолмапдида!) Алексис Аллегри барпо этаётган жамоага жуда ҳам мос тушади Термасида ҳам яққол етакчи уни Туринда кўриш биз учун анча ёқимли бўларди! Беппе тезроқ ҳаракатини қилмаса уни Бавария илиб кетиши ҳам мумкин! Ҳимоя ва ярим ҳимоя оптимал кўринишга келди энди ҳужумга Санчес ва Батштуайи келса рақобат анча кучайган бўларди ва Евроареналарда ҳам зафарли онлар бошланарди! Майли воқеалар ривожини кузатамиз! Форза Юве ! ! !

Фикрлар саҳифаси:  1  2  »  

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 6 14
2 Жанубий Корея 6 10
3 Ўзбекистон 6 9
4 Сурия 6 8
5 Хитой 6 5
6 Қатар 6 4

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Саудия Арабистони 6 13
2 Япония 6 13
3 Австралия 6 10
4 БАА 6 9
5 Ироқ 6 4
6 Тайланд 6 1

SARA FIKRLAR

23.03.2017 21:05
UEFACOM

Футболчиларимиз уйнай олишмадими? Ундаймас уз имконияти даражасида уйнади. Факат Сурия зур уйнади. Сурияни тактикасига каранг 1таймда биз билан тенг уйнаб 2чи таймда Б планга утишди карши хужумда тутди 3марта утиб кетишди.

22.03.2017 11:27
MAN4ESTER

Мен футбол мутахассиси бўлмасамда Ўзбекистоннинг эртанги Сурия билан уйинига қуйидаги таркиб ва тактикалар қуллардим. Сурия билан уйинда Узбекистон МТЖ тўпга эгалик қилиб, эхтиёткорлик билан шошмасдан аник қисқа ва узун паслар билан майдон маркази (О.Ахмедов С.Жепаров) орқали қанотларга тўплар етказиб дринблинги кучли канот хужумкор ярим химоячилар (С.Рашидов Э.Шомуродов) орқали уйинни ташкил қилиш керак айниқса биринчи таймда бу қўл келиши мумкин. (Агар бу футболчилар асосий таркибда туширсалар С.Бабаян).Марказий хужумчи сифатида Т.Абдухаликовни туширардим. Негаки хозирда И.Сергеевдан кўра Т.Абдухоликов оптимал формада. Вазиятга караб И.Сергеевни захирадан тушириш керак ёки умуман туширмаса хам булади А.Гейнрихни туширса бўлади.
Олдинги Эрон ва Ж.Кореа билан уйинлардегидек пала партиш факат олдинга тўпни тепаверсак Сурия дарвозасига зарба тугул, жарима майдончасига хам етолмаймиз.

20.03.2017 12:17
ASNASAF

Агар ЖЧга чикиш масаласида мантикий ёндашиладиган булса МТЖмиз аслида шу мундиалга бориши лозим. Усмирлари ва ёшлари доимий ЖЧ иштирокчиси булиб келаётган мамлакат халкаро майдонда узини курсатиши шарт. Бунинг учун айнан бир шахснинг шахсий карашлари мамлакат футболи такдирини хал этмаслиги лозим. Ички чемпионат ичидаги узаро ракобат ёки шахсий муносабатларни ва карашларни четга суриб,МТЖда бугунги кунда энг оптимал формада булганларни майдонга тушириш, ватан шаъни учун курашиш вакти келди. Ё хозир ё хеч качон! Купгина МТЖимиз футболчилари учун бу охирги имконият.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil