| 18.05.12 16:00 Олий лига Нефтчи -:- Шўртан | 19.05.12 23:45 Чемпионлар лигаси Бавария -:- Челси |
Норбек Ниёзов
Давлат Турдалиев
Отабек Эшмаматов
Олимхўжа Бўронов
Бахтиёр АшурматовКиритилган вақти: 15.05.2012 19:21
Киритилган вақти: 16.05.2012 13:13
Киритилган вақти: 17.05.2012 16:54
Киритилган вақти: 16.05.2012 18:53
Киритилган вақти: 17.05.2012 16:12
| 0' | Онлайн трансляцияни тайёрлашда ёрдам бергани учун Самарқандлик мухлисларимиз Шухрат ва Отабекларга миннатдорчилик билдирамиз. ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ !!! |
| 90' | Учрашув ниҳоясига етди. Ҳисоб очилмади - 0:0. |
| 90' | Қўшиб берилган вақтнинг 2-дақиқаси ўтиб бормоқда. Ҳар иккала жамоа ҳам мухлислар кутган учрашувни умуман намойиш эта олишмаяпти. |
| 90' | Учрашувнинг асосий вақти ниҳоясига етди. Бош ҳакам томонидан ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди. |
| 87' | "Самарқанд-Динамо" 20 метрлар чамасидан жарима тўпини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Тепилган тўп дарвоза тўсини устида ўтиб кетди. |
| 81' | "Самарқанд-Динамо" ўйинчилари ҳужум уюштиришди. Ҳар иккала жамоа ҳужумкор руҳда ҳаракатланаяпти. Ўйин тенг кучлар остида давом этмоқда. |
| 74' | "Динамо"да ўзгариш: Максим Колядин ўрнига Бахтиёр Очилов майдонга тушди. |
| 65' | "Андижон"да ўзгариш: Шерзод Райимжонов (№8 ) ўрнига Иброхим Отахонов майдонга тушди. |
| 62' | Динамочилардан Иброҳимжон Раҳимов чап қанотдан ёриб кирди. Дарвоза бурчагига кучли зарба берди. Дарвозабон Павел Матус қийинчилик билан тўпни қайтарди. |
| 61' | Самарқандликларда ўзгариш: Сергей Ни ўрнига Баходир Насимов майдонга тушди. |
| 57' | Андижонликлар таркибида ўзгариш: (№9) Бахтиёр Хамидуллаев ўрнига Сарвар Ибодуллаев майдонга тушди. |
| 53' | Жамоалар тенг кураш олиб бораяпти. Ҳакам уйинни одиллик билан, ҳалол бошқариб бормоқда! |
| 46' | Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди. |
| 45' | Учрашувнинг биринчи бўлими якунига етди. Ҳисоб очилганича йўқ - 0:0 |
| 44' | Андижонликлар дарвозаси ёнида хавфли вазият юзага келди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди. |
| 36' | Ўйин анча сусайиб қолди. |
| 30' | Ўнг қанотдан ёриб кирган андижонлик ҳужумчи Бахтиёр Ҳамидуллаев ҳимоячилар қаршилигига учраб, ёлғондан йиқилди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди. |
| 19' | (№18 ) Руслан Вагапов ошириб берган тўпни (№9) Сергей Ни очиқ қолган дарвозага тўғри йўллай олмади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Самарқандликлар ҳужумкор руҳда ҳаракатланишмоқда. |
| 14' | "Динамо"чилардан (14-рақам) Жасур Ҳамроев жарима тўпини амалга оширди. Бироқ Андижонлик дарвозабон тўпни ўзига буйсунтира олди. Ҳисоб очилгани йўқ. |
| 10' | 19-рақамдиги Фарход Тожиев дарвозани аниқ нишонга ола билмади. |
| 8' | "Самарқанд-Динамо" ажойиб ҳужум уюштирди. 7-рақамда тўп сураётган Иброҳимжон Раҳимов дарвозага қарата тепган тўпини дарвозабон қайтарди. |
| 7' | Андижонликлар прессинг қўлламоқда. |
| 3' | Самарқандлик 19-рақам остида тўп сураётган Фарход Тожиев чап қанотдан ёриб кириб тўпни дарвозага тўғри йўллай олмади. |
| 1' | "Самарқанд-Динамо" кўк, "Андижон-Уздэуавто" жамоаси оқ либосда майдонга тушишди. Ўйин бошланди ! |
| 0' | Бош ҳакам: Валентин Коваленко, Қанот ҳакамлари: Даврон Шоқурбонов, Явар Нажафалиев, Назоратчи ҳакам: Владимир Штерн (барчаси Тошкентдан). |
| 0' | Учрашув бошланишига 5 дақиқа қолди. Учрашув учун ҳамма нарса тахт қилиб қўйилган ! |
| 0' | Самарқанддаги "Олимпия" стадиони мухлислар билан аллақачон тўлиб бўлган. 6.000 томошабин. Ҳаво 28 градус иссиқ! |
| 0' | "Самарқанд-Динамо": 1-Олег Горвиц, 2-Максим Колядин, 4-Давронжон Файзиев, 14-Жасур Хамроев, 8-Сергей Токов, 6-Мурод Хамроев, 7-Иброхимжон Рахимов, 9-Сергей Ни, 18-Руслан Вагапов, 10-Дилшод Шарофиддинов, 19-Фарход Тожиев. Бош мураббий: Тачмурод Агамуродов. |
| 0' | Андижон-Уздэуавто": 16-Павел Матус, 2-Шавкат Раимкулов, 21-Ярослав Крушильницкий, 23-Элдор Йулдошев, 5-Рустам Қурбонбоев, 8-Шерзод Райимжонов, 7-Аскар Жадигеров, 11-Мухтор Фозилов, 13-Давлетмурод Акаев, 9-Бахтиёр Хамидуллаев (капитан), 10-Игорь Таран. Бош мураббий Эдгар Гесс |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!
YURGEN_GEDE
Алексей Глазунов
Coolman&KvarTeT
Зафар Қосимов
Ёқубжон Бобожонов|
|