| 18.05.12 16:00 Олий лига Нефтчи -:- Шўртан | 19.05.12 23:45 Чемпионлар лигаси Бавария -:- Челси |
Усмон Ибодов
Рустам Қўчқоров
Норбек Ниёзов
Фарҳод Абдуллаев
Зафар ҚосимовКиритилган вақти: 15.05.2012 19:21
Киритилган вақти: 16.05.2012 13:13
Киритилган вақти: 17.05.2012 16:54
Киритилган вақти: 16.05.2012 18:53
Киритилган вақти: 17.05.2012 16:12
| 93' | ўйин тугади!!!! |
| 92' | Али Асқарий бу вазият учун огоҳлантириш олди. |
| 92' | Энди меҳмонлар жарима майдончаси ёнида жарима зарбаси! |
| 91' | Тўп жонли деворга тегди. |
| 91' | "Бунёдкор" дарвозаси томон 18 метрдан жарима зарбаси белгиланди! |
| 90' | Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. |
| 90' | Воҳид Ҳошимиён ўрнига Муҳаммад Мансурий туширилди. |
| 88' | Бугун Азиз Ҳайдаров тинмасдан ҳаракат қилмоқда. |
| 87' | тошкентликларнинг ҳужуми жарима майдончасига етмай узилиб қоляпти. |
| 86' | Яна бурчак тўпи. Бунёдкор дарвозаси олдида |
| 85' | Нестеров дарвозаси олдида бурчак тўпи. |
| 84' | Ён қанотдан қўл билан етказиб берилган тўпга Ҳошимиён бош билан зарба берба берди. Ноаниқ. |
| 81' | Анвар Ғофуров ўрнига Анвар Солиев туширилди. |
| 81' | Хакамга эътироз билдиргани учун Хайрулла Каримов огоҳлантирилди. Ҳечам керакмасди. |
| 80' | Майдонга тушишга Анвар Солиев тайёргарлик кўрмоқда. |
| 78' | Иккинчи бўлимда "қалдирғочлар"нинг ўйини унча "ўхшамаяпти" |
| 74' | "Пирузи"да футболчи алмашмоқда. Фешангчи ўрнига Мужтаба Зарешулий майдонга туширилди. |
| 73' | Мандзукас ўйинга қўшилб кетди. Ўнг қанотдан бурчак тўпи ишлади. |
| 72' | "Бунёдкор"да ўзгариш. Камолиддин Мурзоев ўрнига Яннис Мандзукас майдонга тушди. |
| 70' | Анвар Ражабов чап қанотдан дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза тўсини усттидан ўтиб кетди. |
| 68' | Хайрулла Каримов ҳимояда фаоллик кўрсатиб, хавфни бартараф этди. |
| 67' | ГООООООООООООООЛ эди, аммо офсайд!!!! Афсус! |
| 66' | Чап бурчакка яқин жойда Қосимов жамоаси стандартни амалга оширмоқда. Дастлаб ҳимоячилар бош билан тўпни бартараф этган бўлсалар, такрорий узатмани дарвозабон ушлаб олди |
| 64' | Ташаббус майдон эгалари томонга ўтмоқда. |
| 62' | ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ҳимоячилар хушёрлик қилишди. |
| 61' | Анвар Ғофуров ўнг қанотдан очилиб, тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Футболчи тўпни қайтараётиб, қўли тўпга тегиб кетди. Тўпни эса дарвозабон ушлаб олди. |
| 59' | Қосимов шогирдлари томонидан хатолар кўп қилинмоқда. |
| 57' | Ташаббус меҳмонлар томонига ўтмоқда. |
| 57' | Эронликлар хавфли ўйин қилишмоқда. |
| 54' | Эронлик футболчи жарима майдончамизга Каримов таъқиби остида ёриб кираётганида йиқилиб тушди. ҳеч нарса бўлмаганди. |
| 53' | Саҳоб билан тўқнашган Али Ризо Муҳаммадга сариқ карточка кўрсатилди. |
| 51' | Саҳоб Жўраев ва эронлик футболчи тўқнашиб кетишди. Иккала футболчига тиббий хизмат кўрсатилмоқда. |
| 50' | Пирузи футболчилар анча фаоллашиб қолишди ва улар қўрқмасдан олдинга ўтишмоқда. |
| 49' | Меҳмонлар дарвозаси олдида бурчак тўпи |
| 47' | Анвар Ражабов чиройли тарзда Мурзоевни тўп билан таъминлаганди Камолиддин эса тўпни бир амаллаб шеригига узатганди. Аммо ноқулай пас бўлди |
| 46' | ИККИНСИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ |
| 46' | "Бунёдкор"да ўзгариш юз бермоқда. Биринчи бўлимд пассив ўйин кўрсатган Асқар Жадигеров ўрнига Анвар Ражабов майдонга тушмоқда. |
| 0' | Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Умид қиламиз, иккинчи бўлим биринчисига қараганда қизиқроқ ўтади ва якунда "Бунёдкор" ғалаба қозонади! |
| 0' | Дарвоқе, Тошкентга 5-6 нафар эронлик журналистлар ташриф буюришган. Танаффусдан фойдаланиб, ҳозиргина улардан бири билан суҳбатда бўлдик. Эронлик журналист ўзбек футболи, "Бунёдкор", "Пахтакор", Миржалол Қосимовга доир айрим маълумотлар билан қизиқди. |
| 45' | БИРИНЧИ ТАЙМ ТУГАДИ. БЎЛИМГА 1 ДАҚИҚА ҚЎШИБ БЕРИЛГАНДИ. |
| 45' | Камолиддин Мурзоевнинг оғир ҳаракатлари бурчак тўпи ишланиши билан ниҳоясига етди. |
| 43' | Аввал Ҳуссайн Бадомакийнинг жаримадан берган зарбасини Нестеров эгаллаб олган бўлса, кейин Воҳид Ҳошимиённинг қайчи услубидаги зарбаси ноаниқ бўлди. |
| 42' | Асқар Жадигеров бугун ўз савиясидан анча паст ўйин кўрсатмоқда. ҳаракатлари суст ва унда иштиёқ кўринмаяпти. |
| 39' | Ҳозир Бунёдкор футбочлилари томонидан кўпчилик бўлиь яхши ҳужум ташкил қилинганди. Аммо футболчиларга бироз тезкор фикрлаш ва ҳаракат қилиш етишмагани боис, хавф йўққа чиқди. |
| 37' | Анвар Ғофуров ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатганди. Тўп даровзабон устидан ошиб ўтиб, дарвозага кириб кетишига сал қолди. |
| 35' | Ўйин майдоннинг "Пирузи" томонида кечмоқда. Аммо ҳужумда бунёдкорчилар камчиликни ташкил этишмоқда. |
| 32' | Бугун Қосимов шогирдлари ғалабага мос ўйин кўрсатишмоқда. Фақат якуний паллада сал бошқачароқ ўйнаш керак бўляпти, назаримда. |
| 31' | Кетма-кет бажарилган 2 та бурчак зарбаси майдон эгаларига ҳеч қандай наф келтирмади. |
| 30' | Яна Асқар!!!! Дарвозабоннинг совғасин қабул қила олмади жарима майдончаси чизиғи устида! |
| 29' | АСҚАР ЖАДИГЕРОВ ётган ҳолатда дарвоза томон зарба берди. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. |
| 29' | ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! |
| 25' | Бизникилар ҳам иккинчи қаватда чакки эмас. Хатога йўл қўйилмаяпти. |
| 24' | Форсларнинг кам сонли ҳужумларидан бири. Бурчак тўпи ишланди. |
| 23' | Тўпни жарима майдончасига етказишда муаммо бўлмаяпти. Теҳронлик ҳимоячилар вакилларимизга 2-қаватда "насиба" қолдиришмаяпти ҳозирча! |
| 22' | Камолиддин Мурзоев бир ҳимоячи таъқиби остида жарима майдончасига етиб келди ва тўпни тўхтатиб, орқага Ғофуровга узатди. Анварнинг зарбаси кучли бўлдию, аммо ноаниқ бўлдида! |
| 19' | Форслар томонидан биринчи бурчак тўпи амалга ошириладиган бўлди. |
| 18' | Ташаббус тўлалига майдон эгалари томонида. |
| 17' | Ғофуров тўпни жарима майдончасига баландлатиб узатганди. Тўп дарвозабондан ўтиб кетди. Ҳужумчимизга ҳам насиб қилмади. |
| 15' | Ҳайдаров марказда тўпни Камолга узатганди. Ҳақиқий унинг ҳақиқий эгасига айланди. |
| 14' | Жавлон Ғофуровни ўнг қанотда тўп билан таъминлади. Унинг жарима майдончаси томон баландлатиб оширган зарбаси Трифунович ва ҳимоячига тегиб, дарвозабоннинг қўлига келиб тушди. |
| 13' | Стандарт хавфли чиқмади. |
| 13' | "Қалдирғочлар" жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Тўп ёнида Карпенко. |
| 11' | Карпенко чап қанотда Трифуновични олдинга бошлади. Милошнинг жарима майдончасига тўпни узатиши муваффақиятли чиқиб, тўп тўғри Мурзоевга келиб тушди. Аммо Камолиддин уни қабул қилишда техник хатога йўл қўйди ва тўпни йўқотди. |
| 9' | Ҳозиргина ўнг қанотдан Карпенко ва Ғофуровларнинг комбинациясидан сўнг, Анвар тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Дарвозабон бирозгина МУрзоевдан илдамроқ ҳаракат қилди. |
| 9' | Бунёдкор кучли прессинг уюштирмоқда. Бу Қосимов шогирдларига фойда келтирмоқда. Улар тўпни эгаллаб олиб хавфли ҳужумларни уюштиришмоқда. |
| 8' | ТАйёр совғадан фойдалана олмади Мурзоев! 10 метрдан дарвоза томон тўғри зарба беролмади! |
| 8' | Камолиддин МУРЗОЕЕВВВВВ!!!!!!!!!!!! |
| 7' | Камолиддин МУрзоев жарима майдончасига ёриб кирди, аммо унга тезлик етишмади. |
| 6' | БАжарилган стандарт тўпини Нестеров ушлаб олди. |
| 6' | Славолюб Жоржевич огоҳлантирилди. |
| 3' | Тўп учун майдоннинг ҳар бир қисмида аёвсиз жанг кетмоқда. |
| 3' | Хайрулла Каримов тўпни шеригига узатишда хатога йўл қўйди. |
| 2' | Эронликлар жарима зарбасини амалга оширишди. Ҳаммаси жойида! |
| 1' | ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
| 0' | "Бунёдкор" оқ, "Пирузи" қизил, ҳакамлар кўк рангли формалардан ҳаракат қилишади бугун. |
| 0' | 10 минглик "Жар" стадиони ўйин бошланиши арафасида 60 фоизга тўлди. Эрон жамоасини қўллаб-қувватлаш учун 50 нафар форс мухлислари ҳам ташриф буюришган. |
| 0' | ФИФА Фейр плей байроғи ортидан жамоалар майдонга чиқиб келишди! |
| 0' | Бугунги ўйин иштирокчилари ва расмийлари билан таништириб ўтдик. Ўйин бошланиши учун барча нарса шай. |
| 0' | ЗАХИРАДАГИЛАР "Бунёдкор": |
| 0' | Бугунги ўйин ҳакамлари: |
| 0' | Жамоалар мураббийларидан сўнгги кўрсатмаларни олиш учун кийиниш хонаси йўл олишди. Регламентга кўра, ўйин 6 дақиқа қолганида ҳар иккала жамоа ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишади. |
| 0' | "ПИРУЗИ" (Теҳрон, Эрон) |
| 0' | "БУНЁДКОР": |
| 0' | Қўлимизга жамоаларнинг таркиби келиб тушди. Улар билан таништириб ўтамиз. |
| 0' | "Бунёдкор" ва "Перузи" жамоалари майдонга чиқиб, чигалёзди машғулотларини бошлаб юборишганига тахминан 10 дақиқа бўлди. |
| 0' | Бу ОЧЛнинг 3-тури олдидан шахий қарашларимиз эди. Бугун сиз билан онлайн трансляция давомида "Жар" стадионидан туриб Олимхўжа Бўронов бирга бўлади. |
| 0' | Тўғри, Эрон чемпионати ўзининг якуний палласига кириб бормоқда. Бу борада вакилларимизнинг форслар билан имкониятлари баробар. Озгина шижоат ва озгина бир-бирларини тушуниб ўйнасалар, "Бунёдкор" ҳам, "Пахтакор" ҳам ўз ҳисобларига 3 очкони ёзиб қўядилар, деган умиддамиз. |
| 0' | Демак, футболчиларимиз ҳам ўзларининг оптимал формаларига кириб олдилар, халқаро ўйинларда ҳам ғалабаларни қўлга киритадиган пайт етиб келди. |
| 0' | Миллий чемпионатимизнинг 4-тур ўйинлари, унда қайд этилган натижалар, мухлисларнинг стадионга ташрифи ва бошқа кўрсаткичлар бўйича хулоса қиладиган бўлсак, дастлабки турларда сезилмаган интрига, бугунга келиб, биринчилигимиз қизғин паллага кириб бораётганидан дарак бермоқда. |
| 0' | Мана Олий лиганинг 4 та тур ўйинлари якунланиб, Чемпионлар лигасининг 3-тур ўйинлари ҳам етиб келдик. |
| 0' | АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ЎЗБЕК ФУТБОЛ ИШҚИБОЗЛАРИ! Сизлар билан сайтимиз орқали навбатдаги матнли онлайнли трансляцияда дийдор кўришиб турганимиздан хурсандмиз! |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!
Усмон Ибодов
Фурқат
BARSA_MESSI
Отабек Эшмаматов
Хушнуд Худайбердиев|
|