Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси

Хабарлар





Хабарлар архиви






"АНДИЖОН" - "ПАХТАКОР" - 1:3

0' ЭЪТИРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ !!!
0' Онлайн трансляцияни тайёрлашда ёрдам бергани учун Одилбек Толипов ва Хикматулло Мадаминовга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
90' Учрашув ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли ўтган учрашувда тажриба ўз сўзини айтди ва Равшан Ҳайдаров шогирдлари "Андижон" клубини меҳмонда 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
88' Шавкат Райимжонов ҳисобни 1:3 га қисқартирди.
88' Ўтказиб юборилган учинчи голдан сўнг, учрашув тақдири деярли ҳал бўлганлиги сабабли, учрашув темпи бироз тушди.
82' Учрашувда яна ҳисоб ўзгарди. Чап қанотдан Ренат Байрамовнинг зутаиб берган тўпини Сервер Жепаров Матус қўриқлаётган дарвозага йўллаб, бугунги учрашувдаги ўз дублини расмийлаштирди. ҳисоб 0:3
79' Игор Таран ўрнига Сарвар Ибодуллаев майдонга тушди
78' Ренат Байрамов тўп узатишидан сўнг, Элдор Магдеев бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.
70' Учрашувда ҳисоб ўзгарди. Ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланган Александр Гейнрих дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, Павел Матусни доғда қолдирди - 0:2
65' "АНдижон-Уздэуавто" клуби футболчилари ҳужум қилишда давом этмоқда. Ҳозирча ҳисоб ўзгаргани йўқ.
56' Эдгар Гесс шогирдларининг ҳужумидан сўнг Давлатмурод Атоев Нестеров қўриқлаётган дарвозанинг устунини нишонга олди.
54' "Андижон" клубининг иккита бурчак тўпи хавфли чиқди. Дастлаб Хамидуллаев, кейин эса Таран имкониятдан фойдалана олмади.
52' "Андижон" клуби худди биринчи тайм сўнгги дақиқаларида бўлганидек, иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкорлик билан бошлади.
46' Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди. Жамоалар таркибида ўзгаришлар йўқ.
45' Учрашувнинг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди, ҳозирча ҳисоб - 0:1, меҳмонлар олдинда.
42' Учрашувда ташаббусни андижонлик футболчилар ўз қўлларига олдилар. Ўйин асосан "Пахтакор" клуби тарафида кечмоқда. Учрашувнниг 27-дақиқасида Рустам Қурбонбоев ўрнига Иброҳим Отахонов майдонга тушганлиги ҳам учрашув суръати ўзгаришига сабаб бўлди.
35' Киритилган голдан сўнг ўйин тенг курашлар остида ўтмоқда. Раимжонов жуда ҳам қулай имкониятдан фойдала олмади. Нестеров каҳрамонлик кўрсатиб хавфни бартараф этди.
27' "Андижон" клуби хавфли ҳужум уюштирди. Леонид Кошелев тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйишига оз қолди. Андижонликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиши ҳуқуқига эга бўлдилар.
17' ГОООЛЛ Учрашувда ҳисоб очилди. "Андижон" клуби жарима майдончаси чизиғи яқинида белгиланган жарима тўпини Сервер Жепаров дарвозага жойлаб қўйди. ҳисоб - 0:1
17' Учрашув "Пахтакор" футболчилари устунлигида ўтмоқда. Андижонликлар эса қарши ҳужумда ҳаракат қилишмоқда.
10' Учрашув бош ҳаками Хушвақт Мухторов
7' Учрашувнинг илк дақиқаларидан "Пахтакор" ташаббусни қфўлига олишга ҳаракат қилмоқда. Уче икки марта бирга-бир чиқиб уролмади. Дарвозабон Павел Матус хавфни бартараф этди.
2' "Андижон": П.Маттус. 5. Р. Курбонбоев. 23. И.Юлдашов. 21 Я.Крушилницкий. 2. Ш.Раимкулов.7 А.Жадигеров.8 Ш.Раимжонов.13. Д.Отаев.11 М.Фозилов. 9. Б.Хамидуллаев.10 И.Таран .
1' Жамоалар таркиби: "Пахтакор": И Нестров, А Исмоилов, А Алиқулов, К. Тожиев, О. Ахмедов, Л. Кошелев, Р. Байрамов, Э. Магдеев, И.Уче, А.Солиев, С. Жеперов
1' Учрашув бошланди

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!




Чемпионатлар









HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

РЕГИСТРАЦИЯ »

KO'PROQ KO'RSATISH »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX