Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси

Хабарлар





Хабарлар архиви






"САМАРКАНД-Д" - "МЕТАЛЛУРГ" - 4:1

0' Эътиборларингиз учун рахмат! Онлайн трансляцияни уюштиришда ёрдам бергани учун бизнинг самарқандлик энг жонкуяр, фидоий ҳамкорларимиздан бири Шуҳрат Шокиржоновга миннатдорчилик билдирамиз.
93' Учрашув ўз ниҳоясига етди. Якуний ҳисоб 4:1 - "Самарқанд-Динамо" фойдасига!
92' Отабек Пирматов жарима зарбаси тепмоқда. Унинг тепган тўпи анча баландлаб кетди: http://www.uff.uz/images/files/006.jpg
90' Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди
90' "МЕТАЛЛУРГ"да ўйинчи алмаштирилмоқда. 5-рақамда ҳаракат қилган Александр Ежов ўрнига 14 рақамда Дилмурод Каримов майдонга тушди.
90' Олег Горвиц Станислав Борисенконинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.
86' "ДИНАМО"да сўнгги ўйинчи алмаштирилмоқда. Учрашув қаҳрамонларидан бири - Садриддин Абдуллаев ўрнига Санжар АКРАМОВ майдонга тушди.
85' Садриддин Абдуллаев жарима тўпини тепди. Тўп Дилшод Шарофиддиновга бориб тушди. Дилшод 3 метрдан дарвозани нишонга ололмади: http://www.uff.uz/images/files/005.jpg
79' Асабийлашган Отабек Пирматов Ҳамдам Раҳмоновга қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди.
76' Ҳамдам Раҳмонов ўнг қанотдан ёриб кириб, тўпни "Металлург" жарима майдони ичига оширди. Тўп чап қанотда турган Садриддин Абдуллаевга бориб тушди. Зарба! Тўп дарвозанинг ўнг тўққизлигига бориб тушди. ГОЛ! Ҳисоб 4:1!
73' Чаққонлик билан тўпни эгаллаб олган Фарҳод Тожиев дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бормокда! Дарвозабон ҳам алданди. Зарба - ГОЛ!!! Бу Фарход Тожиевнинг мавсумдаги 7-голи!
71' "МЕТАЛЛУРГ"да ўйинчи алмаштирилди. 9-рақамли Александр Мочинов ўрнига 15-рақамда Жонибек ҲАМДАМОВ майдонга тушди.
68' Фарход Тожиевни "металлург"чилар жарима майдони ичида йиқитишса-да, ҳакам пенальти ўрнига жарима майдони чизиғи устида жарима тўпи белгилади. Сергей Ни жарима тўпини ижро этмоқда, ЗАРБА - ГОЛ!!!! 2:1
65' "Динамо" дарвозасига пенальти белгиланди. Шерзод Зайниев Станислав Борисенокони жарима майдони ичида чалиб йиқитди. Тўпни Жамшид Мирабдуллаев тепяпти. Зарба - гол!!! Хисоб 1:1. "Металлург" пенальти ишлаган вазият: http://www.uff.uz/images/files/004.jpg
60' "Металлург" ҳужумчиси ҳимоячиларни алдаб ўтиб, Горвицни ҳам доғда қолдирди. Лекин якуний зарба жуда юмшоқ берилди. "Динамо" ҳимоячиси тўпни дарвоза чизиғи олдидан қайтариб юборди. Учрашувдан лавҳалар: http://uff.uz/images/files/003.jpg
55' "Самарқанд-Динамо"да иккинчи ўйинчи алмаштирилди. Ариф Мирзоев ўрнига Ҳамдам Раҳмонов майдонга тушди.
54' "Металлург" жарима тўпи ижро этмоқда. Тўп жонли деворга тегиб қайтди.
50' ГОЛ!!! Мурод Хамроевнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Фарход Тожиев голга айлантирди, 1:0.
46' 2-бўлим бошланди.
45' Учрашувнинг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди!
45' Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди.
42' Сергей Токов чап қанотдан ёриб кириб, 15 метрлардан зарба берди. Ноаниқ!
39' "Самарқанд-Д" ҳимоячилари чалкашликка йўл қўйишди ва "Металлург" ҳужумчиси яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Фақатгина Горвицнинг маҳорати учрашувда ҳисоб очилмаслигини таъминлади.
38' Дилшод Шарофиддиновга 16 метрдан Металруг дарвозасини нишонга лишда ахорат етишмади.
32' Сергей Токов металлургчиларнинг ажойиб комбинациясига нукта куйди.
31' Металлург бурчак тупини амалга оширмокда! Динамочилар яхши химоялнишди. Бурчак туплари буйича хисоб 1:1
25' Мурод Хамоевнинг 25 метрдан берган зрбаси салгина ноаник кетиди. Уйин динамочиларнинг тулик уcтунлигида утмокда. Лекин дарвозaга туп кирмаяпти!
18' "Металлург" таркибида ўзгариш. 6-рақамли Яшар Муталибов ўрнига 17-рақамда Бахром Умаров майдонга тушди.
12' Максим Колядиннинг узоқдан берган зарбаси ноаниқ
5' "Металург"нинг 9-рақамли ўйинчиси Александр Мочиновга сариқ кўрсатилди.
0' Бош ҳакам: Дмитрий Роман. Қанот ҳакамлари: Шухрат Рахмонқулов, Равиль Шоахметов. Назоратчи ҳакам: Анатолий Коваленко. (Барчаси Тошкент шахридан).
0' ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ: "МЕТАЛЛУРГ" (кийими оқ): 16.Илхом Хамзаалиев, 2.Одил Исабоев. 3. Умид Тожимов. Виталий Конаков. 5. Александр Ежов. 6. Яшар Муталипов. 8. Отабек Пирматов. 9. Александр Мочинов. 10. Зохид Абдуллаев. 11. Станислав Борисенко. 18. Жамшид. Мирабдуллаев. "САМАРҚАНД-ДИНАМО" (кийими сариқ): 1. Олег Горвиц. 2.Максим Колядин. 4.Даврон ФАЙЗИЕВ (сардор). 6. Мурод Хамроев., 7. Садриддин Абдуллаев. 8. Сергей Токов. 9. Сергей Ни. 10. Дилшод Шарофиддинов. 11. Ариф Мирзоев. 14. Жасур Хамроев. 18. Фарход Тожиев.
0' "Самарқанд-Динамо" - "Металлург" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланишига 15 дақиқа қолди. ЖАмоалар ўйин олди машғулотларини ўтказишмоқда (суратда): www.uff.uz/images/files/002.jpg
0' "Самарканд-Динамо" футболчилари уйинолди машғулотларини ўтказиш учун майдонга чиқишди. "Металлург"дан дарак йўқ, ҳозирча.
0' Ҳозиргина Самарқанд шаҳридаги "Олимпия" стадионидан туширилган суратни қабул қилдик. Марҳамат сиз ҳам уни кўришингиз мумкин: www.uff.uz/images/files/001.jpg
0' Самаркандда учрашув бошланишига 30 дақиқача вақт бор. Стадионга 5 мингча мухлис тўпланди... Ҳавонинг ҳарорати 35 даражадан кам эмаслигига қарамасдан мухлислар келиши давом этмоқда.

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!




Чемпионатлар









HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

РЕГИСТРАЦИЯ »

KO'PROQ KO'RSATISH »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX