Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси

Хабарлар





Хабарлар архиви






Ўзбекистон футзал терма жамоаси - Ўзбекистон футбол терма жамоаси

0'

Хизматингизда Олимхўжа Бўронов бўлди. Доимо соғ-саломат бўлинг!

0'

Ўйин тугади. Учрашув жуда қизиқарли кечди. Стадионга келганлар мароқли ҳордиқ чиқаришди. Ўйинни ТВ орқали томоша қилишни тавсия қиламан

40'

Гейнрих энг сўнгги сонияда гол урди!

40'

30 сония...

20'

Ўйин тугашига 1 дақиқа қолди

39'

Футзалчиларимиз қарши ҳужумда ҳисобни 8:4га етказишди. Дилшод Ирсалиев

38'

Гейнрих дарвозабон билан бирга бир вазиятни тўпни уни устидан ошириб юбора олмади

37'

Нодир Элибоев ҳисобни 7:4га етказди.

37'

Футзал терма жамоамиз яхши имкониятдан фойдалана олмади

36'

Терма жамоамиз рақиб жарима майдончаси ичида майда пасларни кўпайтириб юборишди. Натижа зўр имконият йўққа чиқди

35'

Артур Юнусов қайчи услубида зарба йўллади. Ноаниқ

34'

Футзалчилар ўз майдончалари яқинида бўш қолган дарвозани ишғол қилмоқчи бўлишганди. Гейнрих майдон марказидан тўпни бўш билан буриб юборди.

33'

Ниҳоят футболчиларимиз ҳисобни қисқартиришди. Ойбек Қиличев ўткир бурчакдан гол муллифига айланди. Ҳисоб 4:6

33'

Гейнрих узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарганди. Такрорий зарбани Абдухолиқов аниқ йўллай олмади.

32'

Ойбек Қиличевнинг яқин масофадан берган зарбаси дарвозабонга тегиб қолди

31'

Футбол терма жамоамиз ажойиб имкониятдан фойдалана олишмади. Шерзод Каримов ҲАсановни жуда қулай вазиятга чиқарганди. Жасур уни тушунмади

30'

Ҳисоб 6:3

30'

Футзалчилар қарши ҳужумда бўш дарвозани ишғол қилишди

30'

Хуршид Тожибоев ҳисобни 6:2 га етказди.

29'

Жасур Ҳасановнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди

28'

Ҳисоб 5:3га етди. Гол муаллифи Дилшод Раҳматов

25'

Футболчиларимизда биринчи фол

25'

Темур Кападзе бирга бир вазиятда гол ура олмади!

24'

Голлл! Олег Зотеев ҳисобни 4-3га қисқартирди

24'

Футзал терма жамоасида биринчи фол. Тўп қўлга тегди

24'

Зотеев яхши ўйнамоқда

24'

Каримовнинг пасидан кейин Зотеев бош билан зарба беролмай қолди

24'

Гейнрихнинг футболча зарбаси! Дарвозабон қайтарди

23'

Шерзод Каримов яхши имконият бўлганди. Дарвозабон халал бериб қолди

23'

Олег Зотеев икки нафар футзалчини алдаб ўтдию, учинчиси тўни майдон ташқарисига чиқариб юборди

22'

Олег Зотеев ажойиб имкониятдан фойдалана олмади

21'

Иккинчи бўлим бошланди.

0'

Ҳисоб 4:2. Футзалчилар олдинда!

0'

Биринчи бўлим тугади!

20'

ГООООЛ!!! Шерзод Каримов! Ҳисоб 4:2

20'

Биринчи бўлим тугашига 1 дақиқа вақт қолди

19'

Абрамов шогирдларининг иккинчи фоли

18'

Гейнрих кучли зарба йўллади! Дарвозабон қайтарди

18'

Футболчиларнинг биринчи фоли

18'

Ойбек Қиличев ўткир бурчак остидан бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади!

17'

Гейнрих яккама якка вазиятда Юнусовга имкон қолдирмади

16'

Саша гол уришига сал қолди. Дарвозабон зарбани қайтаришга муваффақ бўлди

15'

Смоляченко дарвоза томон берган зарбаси ноаниқ

14'

ЭНди футзалчиларимиз ташаббусни қўлга киритишди

13'

Қарши ҳужумда Дилшод Раҳматов Гейнрихни жазолади. 4-1!

13'

Прессинг фойда бермоқда. Футзалчиларимиз тўпни тезда йўқотишмоқда.

12'

Терма жамоамиз футзалга хос комбинация уюштирди. Прессинг ҳам бинойидек

11'

Терма жамоамизда тўртликлар алмашмоқда. Аммо дарвозабон Саша ўз жойида)

10'

Тўп билан дарвозабон Гейнрих!

10'

Гоолл!!! Шерзод Каримов!! Ҳисоб 3:1, футзалчиларимиз фойдасига

10'

Терма жамоамиз майдончага мослашиб олишди

9'

Темурхўжа жуда айёрона зарба йўллаганди. Умаров ҳушёрлик қилди. Аск ҳолда жуда чиройли гол бўларди

8'

Ташаббус Ўзбекистон футбол терма жамоаси томонида

8'

Гейнрих дарвозада туриб, бирга бир вазиятда жамоани қутқарди

7'

Жасур Ҳасанов бўш дарвозага гол ура олмади

7'

Гейнрихга нисбатан фол. Саша диспетчерликни яхши уддаламоқда

7'

Жасур Ҳасанов Абдухолиқовга тўпни аниқ узата олмади. Акс ҳолда гол бўлиши мумкин эди

7'

Гейнрих майдонда ўйинчиларга кўрсатмалар бермоқда.

6'

Саша дарвозабон ўрнига тушганидан ҳақиқий шоу бошланмоқда :)

5'

Гейнрих бешинчи ўйинчи вазифасида майдонда пайдо бўлди!

4'

Дилшод Ирсалиев учинчи гол муаллифи!

4'

Футзалчилар қулай вазиятдан фойдалана олишмади

3'

футзалчиларда биринчи фол

3'

Яна гол! Артур Юнусов

2'

Шуҳрат Тожибоевнинг зарбасини Нестеров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

2'

Темур Кападзе дарвоабон билан бирга бир вазиятга чиқиб, гол ура олмади

1'

Ўйин бошланди ва ГОЛЛЛЛ! Илк ҳужумда голни футзал терма жамоаси киритди. Артур Юнусов

0'

Футзал терма жамоасининг бошланғич таркиби: Рустам Умаров, Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Шуҳрат Тожибоев, Артур Юнусов

0'

Ўзбекистон футбол терма жамоасининг бошланғич таркиби: Игнатий Нестеров, Саҳоб Жўраев, Лутфулла Тўраев, Темур Кападзе, Ойбек Қиличев

0'

ЖАмоалар эсдалик учун суратга тушишмоқда.

0'

Жамоалар бир бирлари билан қўл бериб кўришиб, омад тилашди

0'

Мухлисларга жамоалар таркиби таништирилмоқда.

0'

Ҳозирги кунда ВАдим Абрамов бошчилигида Тошкентда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларининг қолган аъзолари ўйинни кузатиш учун "Ўзбекистон" спорт мажмуасига ташриф буюришган

0'

Ҳозир Ўзбекистон миллий мадҳияси янграйди.

0'

Жамоалар ФИФАнинг Фейр плей байроғи ва мусиқаси остида майдонга чиқиб келишмоқда

0'

Бугунги ўйинни Шуҳрат Пўлатов, Олег Дачев (иккаласи - майдонда), Игорь Тишин (захира ҳаками) ва Исканда Зоитов (вақт учун масъул) бошқариб боришади.

0'

Ушбу ўйинни кузатиш учун ЎФФ президенти Мираброр Усмонов, ЎзПФЛ директори Фарҳод Магомедов ва бир қанча мутахассислар ташриф буюришган

0'

Жамоалар машғулотларни якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди. Мураббийлар уларга энг сўнгги кўрсатмаларни беришади

0'

Дарвоқе, ўйин протоколига кўра, футзал терма жамоаси сардори Шуҳрат Тожибоев, футбол терма жамоамиз сардори эса Игнатий Нестеров

0'

Соат 17:00дан ошган бўлсада, ўйин ҳали бошланмади. Ўйинчилар ҳамон машғулотларни давом эттиришмоқда.

0'

Спор мажумасининг икки томони тўлди. Дарвозалар орти ҳозирча бўш

0'

Футзал терма жамоаси турли туман машқларни бажаришмоқда. Катта футболчилар эса асосан дарвозага тўп  тепишмоқда ва "квадрат" ўйнашмоқда

0'

Ўзбекистон футзал терма жамоаси
1. Рустам Умаров
2. Дилшод Ирсалиев
3. Нодир Элибоев
4. Шуҳрат Тожибоев
5. Мақсуд Файзуллаев
6. Олег Холмуҳаммедов
7. Хуршид Тожибоев
8. Фарҳод Абдумавлонов
9. Дилшод Раҳманов
11. Артур Юнусов
12. Николай Кравченко
13. Фахриддин Самигов
14. Константин Свиридов
15. Умид Холматов
Бош мураббий: Хосе Мария Мендез (Испания)

0'

Ўзбекистон миллий терма жамоаси
12. Игнатий Нестеров
1. Санжар Қувватов.
8. Шерзодбек Каримов
15. Александр Гейнрих
16. Павел Смоляченко
6. Саҳоб Жўраев
13. Лутфулла Тўраев
5. Жасур Ҳасанов
4. Олег Зотеев
3. Даврон Ҳошимов
18. Темур Кападзе
17. Ойбек Қиличев
11. Темурхўжа Абдухолиқов
Бош мураббий: Вадим Абрамов (Ўзбекистон).

0'

Жамоалар таркиби билан таништириб ўтамиз

0'

Айни пайтда жамоалар майдончада ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.

0'

"Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказиладиган футбол Ўзбекистон бўйича миллий терма жамоаси ва футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошланишига оз вақт қолмоқда.

0'

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари!

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!




Чемпионатлар









HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

РЕГИСТРАЦИЯ »

KO'PROQ KO'RSATISH »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX