| 18.05.12 16:00 Олий лига Нефтчи -:- Шўртан | 19.05.12 23:45 Чемпионлар лигаси Бавария -:- Челси |
Зафар Қосимов
Бахтиёр Ашурматов
Санъат Шарипов
Рустам Қўчқоров
Норбек НиёзовКиритилган вақти: 15.05.2012 19:21
Киритилган вақти: 16.05.2012 13:13
Киритилган вақти: 17.05.2012 16:54
Киритилган вақти: 16.05.2012 18:53
Киритилган вақти: 17.05.2012 16:12
| 0' | Ҳуштак чалинди. Ютқаздик. Ироқ - Ўзбекистон — 2:1. Эътиборингиз учун раҳмат! |
| 90' | Учрашув якунланмоқда. Биз эса ютқазяпмиз... |
| 89' | Санжар Қувватов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва бўп қолган дарвозага йўллнган зарбага улгурмади. Ислом ҳам ўз навбатида тўпни қайтара олмади. |
| 88' | Афсуски, иккинчи тўпни дарвозамиздан ўтказиб юбордик. Мустафо Аҳмад бўш қолган дарвозани ишғол этди. |
| 85' | Терма жамоамиз таркибида ўзгариш: Олег Зотеев ўрнига Жавлон Иброҳимов туширилди. |
| 83' | Яна бир ҳужум ташкил этилди. Зотеев тўпни Шерзодга узатди. Шерзод ўйлаб-ўйлаб Раҳматуллаевни тўп билан таъминлади. Дилшоднинг зарбаси эса ноаниқ. |
| 80' | Дилшод Раҳматуллаевнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. |
| 78' | Ироқ олимпия терма жамоаси жарима зарбасини бажариб беришди. Қувватов тўпни эгаллаб олди. |
| 77' | Дварвоқе, Иван Нагаевнинг зрнига Дилшод Раҳматуллаев ўрнига туширилган эди. |
| 77' | Рақиблар таркибида ўзгариш ўзгариш Жавад тушди майдонга. Шунингдек, Кенжа Тўраевнинг ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов туширилди. |
| 75' | Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Мурод Ризаевнинг гапида жон бор. Қандайдир ўзгаришлар амалга ошриши лозим. |
| 70' | Аҳмад Ясин Гений жуда қулай имкониядан фойдалана олмади. Санжар биан бирга бир вазиятга чиққан ҳужумчининг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди. |
| 69' | Ироқнинг яна бир ҳужуми бесамар якунланди. Ироқлик ҳужумчи йўллаган зарба дарвозанинг ён томонидан ўтиб кетди. |
| 65' | Рақиблар таркибида ўзгариш. Карра ўрнига Аммор Абдул Ҳусайн майдонга тушди. |
| 62' | Яхши имконият юзага келган эди, рақиблар Шерзодни тўхтатишди. Камига айёрлик учун футболчимизга сариқ карточка кўрсатилди. |
| 60' | Ойбек Қиличев ироқлик футболчиларнинг кўпчилигини алдаб, тўпни Фозилга узатди. Унга нисбатан эса қўполлик ишлатилди. |
| 57' | Шерзод Каримовнинг зарбаси жуда кучли ва аниқ чиқди. Аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олишга муваффақ бўлди. |
| 56' | Фозил Мусаевга нисбатан фол ишлатилди. Муҳаммад Саъд Абдуллоҳ огоҳлантрилди. Жарима зарбаситепамиз. |
| 49' | Уҳҳҳҳҳ!!!!!!! Жуда қулай имконият қўлдан бой берилди. Зотеев тўпни чап қанотдан жарима майдонига узатди. Нагаев тўпга кечикди, Шерзодбекнинг зарбаси жуда ноаниқ. |
| 48' | Иккинчи бўлимда рақиблар вакилларимизга нисбатан анча фаол ўйнашмоқда |
| 46' | Иккинчи таймга старт берилди. Тўпни вакилларимиз ўйинга киритиб беришди. |
| 47' | Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб ҳозирча 1:1 |
| 46' | Афсуски, ҳисоб тенглашди. Муҳаммад Абдуллоҳ пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. |
| 46' | Афсуски, Амонов ҳужумни тўхтатишда қўполлик ишлатди ва ҳакам дарвозамиз сари пенальти белгиланди. |
| 45' | Биринчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берлди. |
| 44' | Яна бир имконият йўққа чиқарилди. Тўп жарима майдонида рақибнинг қўлига тегди, аммо ҳакам ўйинни давом эттришга кўрсатма берди. Кенжанинг зарбаси эса ноаниқ. |
| 42' | Рақиблар яна қўполлик ишлатишди футболчиларимизга нисбатан. Бу сафар Бобур Амонов жабр кўрди. |
| 41' | Афсуски, ўйланган комбинация иш бермади. Рақиблар хушёр экан. |
| 40' | Жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритдик. Хавфли бўлиши мумкин! |
| 38' | Яна бир ҳужум! Шерзодбек рақибни алдай-алдай охири тўпни узатишга қарор қилган эди, рақиблар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбордилар. |
| 35' | Фозил Мусаев яна бир зарба йўллади узоқ масофадан! Аммо бу қадар олис масофадан гол уриш қийин масала-ёв! Майли, ғолиблар танқид қилинмайди(миди) :)) |
| 33' | Ироқлик ҳужумчи яна зарба йўллашга имкон топди. Яхшиям ноаниқ! |
| 32' | Шерзодбек Каримов икки футболчини ортда қолдирди ва зарба йўллади. Афсуски, зарба бироз кучсиз бўлиб чиқди. |
| 30' | Яна бир ҳужум вакилларимиз ижросида! Афсуски, дарима майдонида тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади. Охир оқибат Шерзодбек Каримов фол ишлатишга мажбур бўлди. |
| 28' | Очиғи, ҳимоячиларимиз бугун рақибга имкон яратиб беришмоқда. Эҳтиёт бўлиш керак! |
| 27' | Ироқнинг яна бир хафли ҳужуми! Санжар Қувватов эса тўпни чиройли тарзда эгаллаб олди! |
| 24' | Вакилларимиз яна бир ҳужум уюштиришиди. Ажойиб ҳужум бўлди. Қиличевнинг узатган тўпга Кенжа Тўраев "калла қўйди". Дарвозабон тўпни эгаллаб олди. |
| 22' | Тўп бурчакдан узатилди, рақиб ҳимоячилари йўл қўйган қўпол хатодан сўнг Фозил Мусаев тўпни дарвозага йўллади! |
| 22' | Гоооолллллллл!!!!!!!!!!!!!! Фозил Мусаев!!!!!! |
| 20' | Тўп дарвозада! Аммо Ваня офсайдга тушиб қолди! |
| 19' | Ироқнинг яна бир ҳужуми бартараф этилди. Рақиб ҳужумга - ҳужум билан жавоб қайтаришди. |
| 18' | Зарба!!!! Шерзодбек Каримов узоқ масофадан чап оёқда зарба йўллади! Саалгина ноаниқ. |
| 16' | Дарҳол қарши ҳужумга ўтган вакилларимиз ўта қулай вазиятдан фойдалана олишмади. Тўп Зотеевга жуда қулай тарзда етказилди. У бир ўзи турган бўлишига қарамасдан вақтни йўқотди ва ўта қулай имконият кўкка совурилди. |
| 15' | Ислом Тўхтахўжаев рақиб ҳужумини тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориш эвазига бартараф этди. Рақибнинг бурчак тўпи теши самара келтирмади. |
| 12' | Ироқнинг узоқ давом этган ҳужумни ниҳоят ҳимоячиларимиз бартараф этишди. Ҳужумлар сони бўйича вакилларимиз рақибга нисбатан фаолроқ ўйнашмоқда. |
| 10' | Яхши имконият! Фозил Мусаев тўп учун курашда рақиб қўполллигига дуч келди аммо, тўпни Нагаев эгаллаб олди ва дарвозага таҳдид солмоқчи бўлди. Аммо у бу жараёнда рақиб ҳимоячисига нисбатан ўйин қоидасини бузди деб топилди. Ҳужум бесамар якунланди. |
| 9' | Кенжа Тўраевнинг зарбаси! Афсуски, зарба бироз кучсиз чиқди ва дарвозабон тўпни эгаллаб олди. |
| 8' | Майдон марказида Ойбек Қиличевга нисбатан рақиблар қўполлик ишлатишди. Бироқ жарима тўпидан бирон наф чиқмади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. |
| 6' | Йўқ, шукрки, Фозил ўйинни давом эттиради. Ҳозирча учрашув тенг суръатда давом этмоқда. |
| 5' | Фозил Мусаев майдон марказида жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ишқилиб, жароҳати жиддий бўлмасин! |
| 3' | Ҳозирча Ироқ олимпия термасининг таркибини аниқлашга улгурмадик. Майли ҳеч қиси йўқ. Кўпроқ диққат-эътиборни вакилларимиз ҳаракатига қаратамиз. |
| 2' | Вакилларимиз тўпни назорат қилиш орқали ҳужумни ташкил этишмоқда. |
| 1' | Ироқнинг ҳужуми майдон марказидаёқ тўхтатилди. Вакилларимиз тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбордилар. |
| 0' | Учрашувга старт берилди! Вакилларимизга омад ёр бўлсин! |
| 0' | Ҳа, бугунгни учрашув ҳар жиҳатдан биз учун беқиём аҳамиятга эга. Тўғри, ҳал қилувчи эмас, аммо ўта муҳим. Ироққа эса бу ўйиннинг умуман аҳамияти йўқ! |
| 0' | Бугунги ўйинни хитойлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. |
| 0' | Ирок Давлат мадҳияси чалинмокда. |
| 0' | Ўзбекистон республикаси Давлат мадҳияси чалинмоқда. |
| 0' | Ҳозиргина терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов асосий таркибни эълон қилди. У қуйидагича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркиби: |
| 0' | Қадрли футбол мухлислари! Барчангизни сайтимизда онлайн-трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз! |
| 0' | Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!
«Чемпион» фото
Бобур Мирзо
Рустам Қўчқоров
Elgamo & Barsa_Messi
Тошкентий|
|