Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси

Хабарлар





Хабарлар архиви






ЖАНУБИЙ КОРЕЯ – ЎЗБЕКИСТОН - 2:1

0' Мухлислар эътиборига: МАҒЛУБИЯТДАН ОҒРИНМАНГ! Уйинни бевосита кузатганлар Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида иккинчи бўлимда ўйнагандек ўйин кўрсатса, катта марралардан умид қилишимиз мумкинлигини мамнуният билан айтишмоқда...
0' ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ !!!
0' Онлайн трансляцияни уюштиришда жонбозлик кўрсатгани учун Жанубий Кореянинг Ансан шаҳрида умргузаронлик қилаётган Раҳим акага барчаларингиз номингиздан миннатдорчилик билдириб қоламиз!
90' Бош ҳакам ўйин тугагани ҳақида хабар бериб, ҳуштагини чалди. Ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қизғин курашлар остида кечган ушбу ўйинда Кореяликлар ўз уйларида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди...
90' Учрашувнинг сўнгги сониялари... Тўп билан ўзбекистонлик футболчилар... Сўнгги ҳужумлардан бири... Йўқ, корейс ҳимоячилари эпчиллик қилишди...
90' Ўзбекистоннинг навбатдаги ҳужуми... Корейс дарвозабони ўз ўрнида!
90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди...
89' Александр ГЕЙНРИХ чиройли дриблинг намойиш этиб, Корея жарима майдонига ёриб киришга муваффақ бўлди, бироқ сўнгги зарбани беришда корейс ҳимоячиси унга халақит беришга улгурди...
88' Ўзбекистонлик футболчиларга бироз омад етишмаяпти... Иккинчи бўлимда улар майдоннинг ҳар қаричида кореяликлардан устунлик қилишмоқда...
86' Ўйин суръати тенглашди ва тенг курашлар остида кечмоқда...
85' Ўзбекистон терма жамоаси уюштирган ҳужум ниҳоясида Тўп марат БИКМАЕВга бориб тушди. маратнинг зарбаси дарвоза устунининг шундоқ ёнгинасидан ўтиб кетди...
84' Азизбек ИБРАГИМОВ ўрнига Виктор КАРПЕНКО майдонга тушиб келяпти...
83' Ҳозир Ўзбекистонлик футболчилар тўп оширишда бир-бирларини тушунишмади ва натижада тўп майдонни тарк этди...
82' Кореялик футболчилар Александр ГЕЙНРИХга нисбатан жуда қўпол ўйнашмоқда...
81' Стандарт вазиятдан корейслар унумла фойдалана олмадилар...
81' Корея терма жамоаси ҳам навбатдаги ҳужумларидан бирини амалга оширди... Ҳимоячиларимиз тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди... БУРЧАК ТЎПИ!
80' Тўп билан муомала қилиш борасида Ўзбекистон ҳамон олдинда!
79' Ўзбекистонликлар кетма-кет ҳужумлар уюштиришмоқда. Бироқ, уни самарали якунлашнинг иложини топишолмаяптилар...
78' Тимур КАПАДЗЕ ўрнига Иқбол АКРАМОВ майдонга тушди...
77' Ниҳоят Бикмаев ҳам майдонда борлигини эслата бошлади... Унинг кучли зарбасини корейс ҳимоячиси ётиб қайтарди...
76' Захирадан майдонга тушган Ҳикмат ҲОШИМОВ ҳам анча фаол ўйин кўрсатмоқда...
76' Ислом Иномов майдонда ётибди... Йўқ! Ўрнидан турди! Жароҳати жиддийга ўхшамайди...
75' Ўзбекистон терма жамоаси бурчакдун тўп оширди... Корейс ҳимоячилари бехато ўйнаб, хавфни бартараф этишди...
74' ГЕЙНРИХга нисбатан яна корейс ҳимоячиси қўполлик ишлатиди! Жарима тўпи! Жепаров! Зарба! ЯНА НОАНИҚ!!!!!
73' Кореяликлар яна бир ҳужум уюштиришмоқда... Самарасиз...
72' Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйинчи алмаштирилмоқда. Азизбек ҲАЙДАРОВ ўрнига Ҳикмат ҲОШИМОВ майдонга тушди...
71' Ўйин яна майдон марказига кўчди...
70' Кореялик футболчилардан бири жароҳатланган... Ўйин тўхтаб турибди...
68' Кореяликлар ҳужумда... Ҳимоячиларимиз жарима майдончамиз олдигинасида уларни қўполлик билан тўхтатишди... Зарба! Нечтеров ўз ўринда!
67' Яна ҳужум! Яна Жепаров! Яна зарба! Яна ноаниқ!!!
67' ГЕЙНРИХ-ИБРАГИМОВ тандеми жуда чиройли ўйин кўрсатмоқда...
66' Ўзбекистоннинг яна бир ҳужуми натижасиз якунланди...
65' Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет ҳужумчилар уюштиришмоқда... Навбатдаги ҳужум! Тўп ЖЕПАРОВга келиб тушди! ЗАРБА! Дарвозабон тўпни қийинчилик билан қайтармоқда...
63' Ўйин тенг курашлар остида кечаяпти...
62' Ўзбекистонликларнинг чап қанотдан берган жарима зарбасини корейс дарвозабони чапдастлик билан қайтарди!
62' Ўзбекистонликларнинг чап қанотдан берган жарима зарбасини корейс дарвозабони чапдастлик билан қайтарди!
61' СОЛОМИН ўрнига майдонга терма жамоамизнинг "сеҳрли таёқчаси", миллионлаб футбол мухлисларининг севимли ҳужумчиси - Марат БИКМАЕВ тушмоқда!
60' Тўп тепишга Сервер ЖЕПАРОВ тайёрланмоқда... ЗАРБА!!!! ГОООООООООЛ!!!!
60' Александр ГЕЙНРИХ персонал маҳоратини кўрсатиб, жарима майдонига ёриб кирмоқда!!! Уни кореялик ҳимоячилар чалиб йиқитишди! ПЕНАЛЬТИ!
59' Ноаниқ!!!
59' Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги ҳужумларидан бири... Тўп ГЕНРИХга бориб тушди! ЗАРБААА!!!
58' Кореянинг ҳужуми... Ҳимоячиларимиз яхши ўйнашди...
57' Ўзбекистон терма жамоаси яна ҳужумда! Александр Гейнрихнинг забаси бироз ноаниқ чиқди...
56' Кореяликларнинг яна бир ҳужуми самарасиз якунланди...
55' Ўйин тенг курашлар остида ўтмоқда...
55' Дарвоза томон аник зарбалар бўйича ҳисоб: ЎЗБЕКИСТОН 6:7 ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
52' Ўзбекистонликлар иккинчи бўлимда бироз фаоллашишди!
50' Кореялик футболчилар ўз жарима майдонлари яқинида ГЕЙНРИХга нисбатан қўполлик ишлатишди. Жарима тўпи белгиланди. Уни Север ЖЕПАРОВ нотўғри ижро этди...
49' Энди ҳужум қилиш навбати кореяликларга келди... Ҳимоячиларимиз ўз ўринларида!
48' Гейнрихнинг хавфли ҳужум ташкил этди... Бироқ кореялик ҳимоячилар усталик билан ҳаракат қилишди...
48' ГЕЙНРИХ БАҚОЕВнинг ўрнига тушган кўринади... Соломин яна бир ноаниқ зарба муаллифи бўлди!
47' Кореяликлар тўпни эгаллаб олиб, ҳужумга ташланишди... Юртдошларимиз тўпни аутга чиқариб юборишди
46' Ўзбекистонлик футболчилар тўпни бир-бирларига бехато оширишда давом этмоқдалар...
46' Майдонда Александр ГЕЙНРИХ ҳаракат қилмоқда...
46' Иккинчи бўлимга старт берилди...
0' Мухлислар эътиборга маълумот: Учрашувни Жанубий Кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб бормоқда... Ўзбекистон миллий терма жамоаси мухлислар кутган ўйинни намойиш қила олишмаяпти... Фақатгина Азизбек ИБРАГИМОВ ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турибди.
45' ТАНАФФУС!
45' Ўртоқлик учрашувининг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди... Жанубий Кореялик футболчилар икки марта самарали ҳужум уюштириб, 2 та гол киритишга муваффақ бўлишди... Ҳар иккала гол муаллифи ЧОЙ ЖЕ ДЖИН!
45' Ботир ҚОРАЕВни чалиб йиқитишди... Жарим тўпи белгиланди... Шу вақт захирадаги ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилганини эълон қилди.
44' Тўп бироз баландлаб кетди...
44' Ўзбекистонликлар хавфли ҳужум уюштиришди. Тўп зарба бериш учун жуда қулай вазиятда турган ИБРАГИМОВга келиб тушди!!! ЗАРБАА!!!
44' Нестеров тўпни ўйинга киритиб бермоқда...
43' Ўйин яна тенг курашлар остида майдон марказига кўчди...
42' Ўзбекистонлик ҳужумчилар тўртинчи марта ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қоляптилар...
41' Корейслар ажойиб комбинация уюштириб, дарвоза томон аниқ зарба беришди. Игнатий НЕСТЕРОВ тўпни моҳирлик билан қайтарди
40' Ўзбекистон миллий терма жамоаси уюштирган ҳужумнинг голга айланишига корейс ҳимоячилари тўсиқинлик қилишди.
39' Кореялик футболчилар тўртинчи марта бурчакдан тўп оширишмоқда... Стандарт вазият туфайли пайдо бўлган хавф бартараф этилди.
39' Корйслар яна бир хавфли ҳужум уюштиришди... Бу дафъа Ислом Иномов терма жамоамиз жонига оро кирди.
38' Ўзбекистонликлар яна бир комбинацияни амалга оширишмокда! Уҳҳҳ! Бақоев ўйиндан ташқари ҳолатда!
37' Жанубий Кореялик футболчи чап қанотдан бурчак тўпи оширирди... Ҳимоячиларимиз ўз ўрнида...
36' Жанубий Кореялик футболчилар Ўзбекистон жарима майдончасига яқин жуда хавли нуқтада жарима тўпи ишлашга муваффақ бўлишди... ЗАРБА!!! Ноаниқ...
35' Корейсларнинг яна бир ҳужумига НЕСТЕРОВ тўғаноқ бўлди.
34' Тўп билан муомала қилиш борасида Ўзбекистон - 60, Ж.Корея - 40.
33' Ўйин яна майдон марказига кўчди... Жепаров қулай вазиятга чиқиб олди... ЗАРБА!!! Ноаниқ!!!
30' Кореялик футболчилар ҳужум уюштиришиб, бурчак тўп киритиш имкониятини қўлга киритишди... Стандарт вазиятни ҳимоячиларимиз йўққа чиқаришга муваффақ бўлишди!
29' Ўзбекистонликларнинг яна ҳужуми аввалгиларидек кўкка совурилди...
28' Уҳҳҳҳ! Ҳимояилар қайтаришди! Яна ЗАРБА!!! Эсон-омон қутилишди...
28' Кореяликлар тўпни эгаллаб олиб, дарвозамиз томон ёриб киришга уринишмоқда... Зарба!!!
27' Павел Соломин!!! Ён ҳакам оффсайд қайд этмоқда...
26' Ташаббус юртдошларимиз томонга ўтган... Айниқса Ибрагимов анча фаол ҳаракат қилмоқда...
25' Ўзбекистон яна ҳужум уюштиряпти... Ҳайдаров! Қораев! Соломин! Сўнгги зарба ноаниқ ижро этилди!
24' Азизбек ҲАЙДАРОВ жароҳатланганга ўхшаяпти...
24' Ўзбекистонликлар уюштирган яна бир ҳужум бесамар кетди...
23' Ўзбекистонлик ҳимоячилар ишончли ўйин кўрсата олишмаяпти...
20' Корея қарши ҳужум уюштириб, дарвозамиз томон боришмоқда... Зарба! ГОЛ!!! Иккинчи гол муаллифи ҳам - Чой Же ДЖИН!
20' Бақоев ва Соломин бир-бирларига тўп ошириб Корея жарим майдони томон боришмоқда...
18' Ўзбекистонликлар асосан, ўнг қанот бўйлаб кўпроқ ҳужум уюштиришмоқда...
17' Ўзбекистонликлар қарши ҳужум уюштиришмоқда... Ибрагимовнинг зарбаси ноаниқ!
16' Корейслар яна бир марта НЕСТЕРОВни синовдан ўтказишди... Дарвозабонимиз бехато ҳаракат қилди...
15' Игнатий НЕСТЕРОВнинг маҳорати корейсларнинг яна бир ажойиб ҳужуми голга айланишидан сақлаб қолди!
15' Рауф Инилеев футболчиларга муҳим кўрсатмалар бермоқда...
12' Улуғбек БАҚОЕВнинг берган зарбаси пича ноаниқ кетди... Ўйин бир текисда давом этмоқда....
10' Сервер ЖЕПАРОВнинг жарима нуқтасидан берган тўпи нотўғри кетди...
9' Ўзбекистон терма жамоаси ҳужум уюштирмоқда. Павел СОЛОМИНнинг берган зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди.
8' Кореяликларнинг ҳужумлари тўхтамаяпти ва тобора хавли тус олмоқда...
5' ГОЛ!. Чой Же ДЖИН 20 метрлардан Игнатий Нестеров қўриқлаётгандарвозани бехато нишонга олди!
4' Ботир Қораевнинг жароҳати унчалик жиддийга ўхшамаяпти... У майдонда ҳаракат қиляпти. Ўйин асосан майдон марказига кўчди...
4' Ўзбекистонликлар жуда хавфли ҳужум уюштиришди. Кореялик ҳиммоячилар бехато ҳаракат қилишди. Ботир Қораев жароҳатланди...
1' Ўйин бошланди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси кўк формада, Корейс футболчилари қизил футболка ва оқ шортида майдонга тушган. Тўпни ўзбекистонлик футболчилар ўйинга киритишди.
0' ЎЗБЕКИСТОН миллий терма жамоаси 3-5-2 тартибда майдонга тушган.. Жамоа таркиби: Дарвозабон: Игнатий НЕСТЕРОВ; Ҳимоячилар: Ислом ИНОМОВ, Алексей НИКОЛАЕВ, Хайрулло КАРИМОВ, Ярим ҳимоячилар: Азиз ИБРАГИМОВ, Тимур КАПАДЗЕ, Азизбек ҲАЙДАРОВ, Сервер ЖЕПАРОВ; Ҳужумчилар: Павел Соломин, Улуғбек БАҚОЕВ.
0' Сеулда ҳаво булутли... Ёғингарчилик кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича 23 даражани ташкил этмоқда
0' Терма жамоаларнинг давлат мадҳиялари ижро этилмоқда
0' ЖАНУБИЙ КОРЕЯ терма жамоаси 4-3-3 тартибда ва қуйидаги таркибда майдонга тушади: (4-3-3) Дарвозабон: Ли Ун ЖЭ Ҳимоячилар: Ким Донг ДЖИН, Ким Джин-КЮ, Канг Мин СУ, Сонг Чонг ГУК Ярим ҳимоячилар: О Жанг ИН, Ли ХО, Ким Жунг У. Ҳужумчилар: Чой Сунг ГУК, Ли Донг ГУК, Ли Чун СУ. Мураббий: Пим ВЕЕРБЕК.
0' Жанубий Корея ТВсининг маълум қилишича, Сеулдаги "Уорлд Кап" стадионига ҳозирча 6000 тача чипта сотилган. Жанубий Корея ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида соат 16:00 да (Тошкент вақти билан) бошланадиган ўртоқлик учрашувига қизиқишнинг бу қадар пасайишига асосий сабаб қилиб, бугун тонгги соат 4 да 2012 йилда бўлиб ўтадиган 22-қишки олимпия ўйинлари ўтказиш ҳуқуқи учун овоз бериш жараёнида Жанубий Кореянинг Пхеньчян шаҳри Россиянинг СОЧИ шаҳрига ютқазиб қўйганлиги, деб кўрсатилмоқда.

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!




Чемпионатлар






Блоглар

БАРЧА БЛОГЛАР »






HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

РЕГИСТРАЦИЯ »

KO'PROQ KO'RSATISH »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX