Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси

Хабарлар





Хабарлар архиви






ЎЗБЕКИСТОН О.Т.Ж — БАХРАЙН О.Т.Ж 0:1

0' Якунига драматизмга айланиб кетган учрашув давомида биз билган бирга бўлганингиз учун, эътиборингиз учун ташаккур! Умид қиламизки, терма жамоаларимизнинг катта ғалабалари ҳали олдинда. Ҳаёт ҳали олдинда!
93' Учрашув якунига етди. Олимпиячиларимиз 1:2 ҳисобида ўз уйларида мағлубиятга учраб, Олимпиада йўлланмасидан амалда маҳрум бўлдилар. Назарий имкониятлар бор, фақат мўжиза туфайли Пекинда тўп суришимиз мумкин энди.
93' Учрашув якунига етди. Драматик якун. Кутилмаган якун. Учрашувни қутқарган, ва ҳатто ғалабани қўлга киритган бир вазиятимизда бунга ҳакам тўсқинлик қилди. Сўнг Баҳрайн ғалабани илиб кетди. Сўнгги дақиқаларда...
92' О, йўқ!!! Баҳрайн гол урди. Баҳрайн Азиз Ашуров дарвозасига иккинчи голни урди. Учрашув якунланишига эса 1 дақиқадан ҳам камроқ вақт қолди... Ўзбекистон - БАҳрайн 1:2
91' Кетма-кет учта бурчак тўпидан кейин вакилларимиз дарвозани ишғол қилишганди. Аммо таиландлик ҳакам ГОЛНИ ИНОБАТГА ОЛМАДИ!!!!
91' ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!
88' Ваккиларимиз ҳисобда олдинга чиқиб олиш имкониятини қўлдан чиқардилар!!!...
87' Вакилларимиз одатдагидек ерлатиб тўпни бир-бирларига ошириб бораётгандилар. Сўнгги лаҳзада Лутфулло Тўраев жарима майдончасига ёриб кираётган Садриддин Абдуллаевни кўра билди. "Самарқанд-Динамо" ярим ҳимоячиси эса тўпни ҳимоячи устидан ошириб ўтказиб, Баҳрайн дарвозасини ишғол қилди! ГООЛ! Ўзбекистон - Баҳрайн 1:1!!!
87' ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!
85' Кўринишидан Шавкат Саломов учун ҳаммаси якунланган кўринади. У энди "ёнмаяпти"...
82' БАҳрайнликлар нопрофессионал футболчилар қандай қилиб тўп билан бунча кўп ҳаракат қилиб, профессионал футболчиларимизни бунча узоқ алдаб юришни эплай олишаркин-а? Афонин тўп билан зўрға муомула қиляпти, баҳрайнлик бир футболчи эса камида икки ҳимоячимизни алдаб ўтаяпти.
81' Баҳрайн дарвозасига белгиланган жарима тўпи яна бесамар якунланди... Атиги 9 дақиқа қолди...
79' Тўп Баҳрайн жарима майдончаси чизиғи бўйлаб айланиб юрибди. Аммо жарима майдончаси ичига кира олмаяпти...
78' Футболчиларимиз кўринишидан яхши ўйин кўрсатаётгандек, аммо бунинг ўзи кам. Янада каттароқ куч билан ҳаракат қилиш керак!!!
74' Баҳрайнликлар томонидан амалга оширилган жарима тўпи жуда ҳавфли кўриниш олди. ФАқат Ашуровнинг маҳорати эвазига дарвозанинг пастки ўнг бурчагига кетаётган тўп майдондан ташқарисига чиқиб кетди...
73' Майдон марказида Одил Аҳмедов ажойиб тарзда ҳаракат қилмоқда. Унинг ҳаволатиб қанотларга етказиб берган тўпи ўз эгасини аниқ топмоқда. Аммо қанотдаги футболчиларга бироз маҳорат етишмаяпти. Қанотдан ўтилган тақдирда, жарима майдончаси муаммо...
72' Бурчак тўпини вакилларимиз амалга оширишди, аммо Саломовнинг узатиб берган тўпи якунда баҳрайнлик футболчига насиб этди...
70' Ўзбекистон олимпиячилари баҳрайнликларни ўз майдончаларига қамаб қўйишган, аммо жарима майдончасига ёриб киришнинг имкони бўлмаяпти ҳозирча...
69' Терма жамоамиз таркибида сўнгги ўзгариш. "Динамо" Киев ҳужумчиси Камол Мурзоев ўрнига "тракторчи" Азиз Тўхтабоев майдонга тушди.
67' Стадионнинг шифокорларига бугун роса иш топилди-да! Кетма-кет икки футболчини майдондан замбиллар ёрдамида олиб чиқиб кетишди...
61' Араблар энди ростмана бошлашди шакилли... 17 рақамда ҳаракат қилаётган ҳимоячига ҳужумчимиз деярли теккани йўқ. Аммо у "учиб" кетди. Ётиб олди. Балки қайтиб футболга қайта олмас-а? Бу энди ҳақиқатдан ҳам футболчиларимизнинг жиғини келтирмоқда... Агар шу кетиш бўлса, футболчиларнинг футболдан ташқари тўқнашувларига ҳам гувоҳ бўламиз...
58' Ягона гол муаллифи номаълум сабабга кўра ерга ётиб олди. Шифокорлар уни замбилда олиб чиқиб кетишди. Яққол арабча масхарабозлик! БУ ҳолат олимпиячиларимизнинг асабига тегаётгани аниқ. Буни Садриддин Абдуллаев исботлашга ҳаракат қилиб кўрди...
57' Майдондаги ҳудудий устунлик Ўзбекистон олимпия терма жамоаси томонида. Лекин ўйин борасида Баҳрайн вакилларимизга қарши тенгма-тенг ўйин кўрсатмоқда.
54' Вадим Абрамовнинг ҳозирши ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Ҳар бир дақиқа ўтгани сайин, биз Пекиндан ундан 100 баравар узоқлашмоқдамиз...
53' Садриддин Абдуллаев томонидан бажарилган яна бир жарима тўпи дарвоза тўсини устидан анча юқори ўтиб кетди
49' Жанубий Корея - Сурия баҳси якунига етди. Шарқий Осиёликлар кетма-кет учинчи ғалабаларига эришиб, Олимипиада йўлланмаси учун жуда ҳам катта қадам ташладилар. Жанубий Корея - Сурия 1:0.
47' Тўп билан ҳаракат қилиш борасида устунлик вакилларимиз томонида, аммо олимпиячиларимиз юмалоқ тўпга нисбатан бироз ишончсизлик билан муомулада бўлишяпти. Тўп оширишлар ноаниқ якунланмоқда...
46' Иккинчи бўлимни вакилларимиз бошлаб беришди. ДАстлабки ҳужумдан кейин тўп баҳрайнликлардан майдон ташқарисига чиқиб кетди.
0' Яна бир неча сониялардан кейин Ўзбекистон ҳамда Баҳрайн олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг иккинчи бўлими старт олади. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб - 0:1. Дарвозамиз тўридан ўрин олган ягона тўп муаллифи - Абдулла Исмоил Умар. Умид қиламизки, Вадим Абрамов шогирдлари иккинчи бўлимда ўз иродаларини намойиш этиб, ўзбек футбол ишқибозларини ҳурсанд қиладилар!
45' Биз ҳам 15 дақиқа дам оламиз! :)
45' ...биринчи бўлимдаги сўнгги имкониятдан футболчиларимиз фойдалана олишмади, ҳакам эса биринчи бўлимни якунлангани ҳақидаги ҳуштагини чалди.
45' Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида вакилларимиз бурчак тўпи тепиш икониятига эга бўлишди...
45' БИринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.
41' Баҳрайнликлар анча ҳотиржам ҳаракат қилишяпти. Бизникилар ҳақида эса ундай деб бўлмайди. Бир неча футболчини алдаб ўтган араб футболчисини Тўраев чалиб йиқитди. Жарима тўпи эса унчалик ҳавфли кўриниш олмади.
39' Одил Аҳмедов!!! "Пахтакор" ярим ҳимоячисининг узоқ масофадан йўллаган зарбалари жуда ҳавфли чиқаяпти. Яна бироз аниқлик бўлса...
38' Олимпиячиларимиз ҳозирча ҳеч нима қила олишмаяпти. Қанотлардан етказиб берилган тўпларни жарима майдончаси ичида ҳеч ким голга айлантира олмаяпти.
36' Шаҳбоз Эркинов қулай вазиятни қзлдан чиқарди!!! Бу вазиятда унинг ёнидаги жамоадоши қулайроқ вазиятда турган эди. Аммо "Пахтакор" вакили ўзи қахрамон бўлгиси келди, шекилли...
34' Вакилларимиз ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилишмоқда. Аммо ҳозирча ҳаммаси бефойда кетмоқда...
30' ГОЛ! Эътиборсизлик натижада дарвозамиз ишғол қилинди. Жарима майдончасидан қайтган тўпни 25 метрлардан Абдулла Исмоил Умар Ашуров дарвозасининг тўққизлигига жойлаб қўйди. БУ вазиятда хеч ким унга қаршилик кўрсатмади...
28' Учрашувнинг энди 28 дақиқаси ўтиб бормоқда. вадим Абрамов эса иккинчи ўзгаришни амалга ошириб улгурди. Саҳоб Жўраев ўрнига майдонга Лутфулло Тўраев майдонга тушди. Бу Абрамовча йўналиш, дейилади, агар таъбир жоиз бўлса :)
26' ...Йўқ, Садриддин Абдуллаев зарбасини жонли деворда турган Афонинга тегиб қайтди.
25' Жарима тўпи. Анча ҳавфли жарима тўпи белгиланди Шавкат Саломовнинг ҳаракатларидан сўнг. Баҳрайн посбонига қийин бўлиши мумкин...
25' Баҳрайнликлар тенглик ўрнатгандек. Кетма-кет турли қанотлардан жарима тўплари...
23' Садриддин Абдуллаев яна бояги жойда баҳрайнлик футболчига қўполлик қилди. Бу гал Садриддин сариқ билан жазоланди. Лекин бу сафар баҳрайнликлар жаримани кўнгилдагидек бажара олишмади. Яхши ҳам.
22' БАҳрайнликлар чап қанотдан жарима тўпи тепиш имконига эга бўлдилар. Анча ҳавфли кўриниш олиши мумкин бу ҳужум.
18' Ражабов майдонга эндигина тушганига қарамай, анча фаол. Чап қанотдан ёриб кирган Анвар кучли зарба билан баҳрайнлик дарвозабонниг яқин бурчагини нишонга олди. Аммо зарба бироз ноаниқ кетди.
17' Терма жамоамиз таркибида мажбурий ўйин алмаштириш амалга оширилди. Жароҳат олган Музаффар Умрзоқов ўрнига майдонга "бухоролик" Анвар Ражабов майдонга тушди.
15' Баҳрайнлик футболчилар ўнг қанотдан ёриб киришга ҳаракат қилишди. Ҳимоячиларимиз анча ҳушёрлар. Умуман олганда устунлик вакилларимизда.
13' БАҳрайнлик ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Камол Мурзоев дарвозабон билан бирга бир чиқиши мумкин эди. Аммо дарвозабон киевлик ҳужумчимиздан кзра тезроқ ҳаракат қилди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
10' Олимпиячиларимиз узоқ масофалардан йўлланган зарба эвазига рақиб дарвозасини ишғол қилишга ҳаракат қилишмоқда. Аммо бундан ҳали фойда чиққанича йўқ. Лекин биттаси бўлмаса, бирида ҳимоячилар ёки дарвозабон хатога йўл қўйиши аниқ.
9' Баҳрайнликлар дастлабки ҳавфли ҳужумларини ташкил этдилар. Ҳимоячилар аниқ ҳаракат қилишди - офсайд.
7' Чап қанотдан белгиланган жарима тўпини Одил Аҳмедов амалга оширди. Унинг кучли зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.
7' Шаҳбоз Эркинов дарвозани ишғол қилди. Аммо унгача ҳакам ўйинни тўхтатиб бўлганди. Сабаб, Афоннинга нисбатан қўполлик.
5' Олимпиячиларимиз устунликка эришишмоқда. ДАстлабки бурчак тўни ҳам Абрамов шогирдлари томонидан амалга оширилди. Аммо ундан унумли фойдаланилмади.
1' Камолиддин Мурзоев ноқулай вазиятда турган бўлишига қарамасдан, ўз устидан ошириб Баҳрайн дарвозасини ишғол қилишга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо...
1' Вакилларимиз устунликни ўз қўлларига олиш учун ҳаракат қилишмоқда.
1' Учрашув бошланди!
0' Бугун сардор сифатида терма жамоамизни илк маротаба Виталий Денисов бошлаб тушди
0' Учрашув бошланишига бир неча сониялар колди. Учрашувни таиландлик хакамлар бригадаса бошкариб боради. Тупни майдон марказидан мехмонлар бошлашади.
0' Учрашув бошланиши арафасида. Мадхиялар ижро этилди хозиргина.
0' Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун катта футбол: 2008 йилги Олимпиада ўйинлари остонасида турган миллий олимпия терма жамоамиз МҲСК ўйингоҳида Баҳрайн олимпия терма жамоасини қабул қилади. Ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ушбу учрашув терма жамоамизнинг кейинги тақдирига ойдинлик киритиб беради. Ҳар қандай очко турдаги очко йўқотилиши Пекин-2008дан бизни жуда-жуда узоқлаштирса, ҳар қандай ҳисобдаги терма жамоамиз ғалабаси умидларни сақлаб қолади. Ишонамизки, бугун олимпия терма жамоамиз учинчи саралаш босқичи давомидаги энг яхши ўйинларидан бирини намойиш этадилар ва Олимпиада йўлидаги дастлабки ғалабани қўлга киритадилар. Бу борада Вадим Абрамов ва унинг шогирдларига омад тилаб қоламиз!

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!




Чемпионатлар









HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

РЕГИСТРАЦИЯ »

KO'PROQ KO'RSATISH »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX