Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси

Хабарлар





Хабарлар архиви






"НАСАФ" - "МАШЪАЛ" - 0:1

0' Онлайн трансляцияни уюштиришда ёрдам бергани учун Қарши шаҳридаги махсус мухбиримиз Agnelli`s Bianconeri га ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ !!!
93' Учрашув тугади. Ҳисоб - 0:1! "Насаф" клуби мавсумдаги нурсиз ўйинларидан бирини ўтказди. Жамоа ушбу мавсумда ўз майдонида мағлубиятга учрамаган эди.
90' Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.
90' "Машъал" таркибида ўзгариш: Ботир Қодирқулов ўрнига Виктор Клишин майдонга тушди.
89' "Насаф" жамоаси сардори Рўзиқул Бердиев иккинчи сариқ карточкани қабул қилиб, майдонни тарк этди. Қаршилик футболчилар 10 киши бўлиб қолишди.
87' Ўйин тенгкурашлар остида кечмоқда. "Насаф" жамоаси 25 метрлар чамасидан тепган жарима зарбаси муваффақиятли чиқмади.
79' Камолиддин Мурзоевнинг дарвозагача чамаси 4 метрлар масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Унинг зарбаси тўппа-тўғри Андрей Баклановга бориб тушди.
76' "Насаф" футболчиси Зафар Холмуродовнинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
74' Жамоаларда ўйинчилар ўзгарди. "Машъал" жамоасида 13-рақамли Лутфулла Тўраев ўрнига 22-рақамда Абдуқодиров майдонга тушган бўлса, "Насаф" таркибида 18-рақамда ҳаракат қилган Рустам Аъзамов ўрнига 13-рақам остида Александр Ковалев майдонга тушди.
67' "Машъал" футболчиси Жасур Бобоев қарши ҳужумда ҳисобни яна ўзгартириш имконидан фойдалана олмади. Унинг дарвоза томон тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
65' "Насаф" жамоаси сардори сариқ карточка билан жазоланди.
56' "Машъал" жамоаси ўнг қанотдан ҳужум уюштириб, тўпни жарима майдони ичида турган Камолиддин етказиб берилди. Мурзоев эса тўпни тўппа-тўғри дарвозабон Андрей Бакланов томон тепди. Натижада хавф бартараф этилди.
54' Энди эса "Насаф" футболчиси Рустам Ҳакимов сариқ карточка олди.
52' Иккинчи бўлимда "Машъал" футболчилари Дилявер Ваниев ва Рустам Қодировлар ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
50' Жарима зарбасидан тепилган тўпни "Машъал" дарвозабони Павел Бутенко қўлидан чиқариб юборди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Зафар Холмуродов дарвозани ишғол қила олмади.
47' "Насаф" футболчилари бурчак тўпидан хавфли вазиятни келтирди, лекин тўп дарвозага кирмади.
46' Учрашувда биринчи бўлимда ҳаракат қилган 3-рақамдаги Жамшид Ўринов ўрнига 7-рақамда Вали Келдиев майдонга тушди.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
46' Танаффус пайтида "Насаф"нинг анчагина мухлислари стадионни тарк этмоқда.
45' Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.
45' Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.
45' "Машъал" футболчилари яна гол уришга муваффақ бўлдилар, лекин бу гол ҳам "офф-сайд"дан киритилгани учун ҳакам томонидан инобатга олинмади.
42' "Насаф" футболчиси Умид Исоқов "симуляция" учун сариқ карточка билан "сийланди".
40' "Насаф" футболчилари гол киритишга муваффақ бўлган эди. Лекин ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганлиги сабабли, Рустам Саидов голни ҳисобга олмади.
32' Ўтказиб юборилган голдан сўнг, майдон эгалари анча фаол ҳаракат қилмоқдалар, бироқ "Машъал" жамоаси ҳимояда бехато ҳаракат қилмоқда.
20' “Машъал” (Муборак): П.Бутенко, Д.Ваниев, Ҳамза Каримов, Хайрулла Каримов, Б.Қораев, Р.Қодиров, Б.Қодирқулов, К.Мурзоев, Ш.Мирҳолдиршоев (Л.Тўраев, 10), А.Ғофуров, Ж.Бобоев
20' “Насаф” (Қарши): А.Бакланов, Х.Узоқбоев, Ж.Ўринов, Р.Ҳакимов, Р.Сапаров, Р.Бердиев, Р.Аъзамов, Ҳ.Хошимов, И.Қурбонов, З.Холмуродов, У.Исоқов
20' Учрашувда бош ҳакам Рустам Саидов.
19' Б.Қодирқулов ҳисобни очди, "Машъал" олдинга чиқиб олди.
10' Умид Исоқов қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади.
3' "Насаф" қизил формада, "Машъал" оқ формада ҳаракат қилмоқда. Учрашувни меҳмонлар фаол бошладилар.
1' Учрашув бошланди.
0' Учрашув 17-30 да бошланади. Стадион мухлислар билан тўлмоқда, 12000 мухлис. Об-ҳаво 22 С.

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!




Чемпионатлар









HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

  • Фабрика "Каракуль лидер"
    Мы производим каракулевые шубы, а также, разнообразные изделия из каракуля и каракульчи
    www.karakul-lider.ru
  • Futbol Olami
    Футбол янгиликлари!
    www.fo.uz
  • MASHINI.UZ
    АВТОМОБИЛИ, ЗАПЧАСТИ, АКСЕССУАРЫ
    www.mashini.uz
  • Barcelona
    Barcelona chempionship
    www.barca-fan klub.uz

РЕГИСТРАЦИЯ »

KO'PROQ KO'RSATISH »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX