Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси

Хабарлар





Хабарлар архиви






ЎЗБЕКИСТОН - БАҲРАЙН 0:1 (Тугади)

0' Фойдаланилмаган шунча вазиятлар учун бизни жазолашди!!!
90' Учрашув тугади. Бошқа бирор нарса ёза олмаймиз... Маъзур тутгайсиз...
90' Минг афсус, 90+4-дақиқада Анзур Исмоилов "ишлаган" жарима тўпидан сўнг, баҳрайнлик футболчининг жарима зарбаси голга айланди. Бутун Ўзбекистон карахт аҳволга тушиб қолди.
85' БИР ДАҚИҚА ИЧИДА 2 ТА ГОЛЛИ ВАЗИЯТ КЎККА СОВУРИЛДИ. Аввалига МАксим ШАцких, кейинроқ эса Анвар Солиев!
82' Ўйиннинг асосий вақти тугашига 8 дақиқа қолди. Иккинчи бўлим бошидаги шиддаткорлик анча камайди. Терма жамоамизнинг ҳужумлари энди юқоридан тўп узатиш орқали ташкил қилинмоқда.
70' Терма жамоамиз сафида 3 та ўзгариш бўлди. Кападзе - Максим Шацких, Жасур Ҳасанов -Виталий Денисов, Фарҳод Тожиев - Анвар Солиев!
56' ФАРХОД ТОЖИЕВ ЯНА БИР ЗЎР ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН ЧИҚАРДИ. Узоқдан узатиб берилган тўпни кўкраги билан чиройли қабул қилиб олди. Дарвозагача 4-5 метр масофадан зарба йўллаётганда эса тўп оёғига тегмай қолди ва уни дарвозабон эгаллиб олди.
51' Терма жамоамиз иккинчи таймда юқори кайфиятда бошлади. Фарҳод Тожиев ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
46' Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланиш арафасида!
0' Япония-Австралия учрашувининг 81-дақиқаси ўтиб бормоқда. Ҳозирча ҳисоб 0-0
0' Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларидан майдонга Максим Шацких тушса керак. Балки у таянч ярим ҳимоячиларидан бири - Тимур Кападзенинг ўрнига тушиши мумкин. Шацких майдонга тушиши билан терм ажамоамиз таактик схемаси ўзгаради.
0' Умуман олганда, фикримизча, биринчи бўлим рақибни чалғитувчи бўлим бўлди. Иккинчи бўлимда Миржалол Баҳрайнга ўзига хос "сюрприз" тайёрлаган бўлиши керак!
0' Бириничи бўлим якунида майдонда энг фаол ҳаракат қилган футболчилар - Анзур Исмоилов, Илдар Магдеев ва Одил Аҳмедовлар бўлишди. Ҳозирча қўпол хатолар йўқ.
0' Биринчи бўлимда терма жамоамизда сардорлик вазифасини ўтаган Сервер Жепаров кутилган ўйинни намойиш қила олмади. Ундан кутганимиз - аниқ ва тезкор пасларнинг гувоҳи бўлмадик.
0' Ана энди иккинчи бўлимда Баҳрайн футболчилари бироз жисмоний жиҳатдан чарчай бошлаган пайтда янги ва "сифатли" кучларни майдонга тушириш орқали, рақибни тор-мор этиш мумкин бўлади, назаримизда.
0' Миржалол Қосимов легионер футболчиларимиз - Максим Шацких, Виталий Денисов ва Азиз Ибрагимовларни захирада олиб қолишидан мақсад - бизнингча, Қосимов рақибнинг биринчи бўлимда катта куч билан ҳимояланиши тахмин қилган ва ҳозирги таркиб Баҳрайн билан тенгма-тенг ўйин кўрсатди. Ҳеч ким ортиқча таваккалчиликка йўл қўймади.
0' Учрашувда Ўзбекистон терма жамоасининг асосий мақсади тезкор гол киритиш бўлган бўлса, Баҳрайнники бунинг тескариси бўлди. Улар биринчи навбатдаги мустаҳкам ҳимоя қўрғонини ҳосил қилдилар.
0' Биринчи бўлим давомида техник муаммолар сабабли, учрашувни дақиқама-дақиқа шарҳлаб боришнинг имкони бўлмади. Танаффусдан фойдаланиб, биринчи бўлимни бироз таҳлил қиламиз
45' Биринчи бўлимга қўшиб берилган 2 дақиқа ҳам ўз ниҳоясига етди. Ҳисоб 0:0. 
41' Баҳрайнликфутболчилар ҳимояда яхши ҳаракат қилишмоқда ва имкон бўлди дегунча тезкор ақарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишмоқда. ҲИмоячиларимиз таваккал қилиб ўтирмасдан тўпни аутга тепиб чиқариб юборишмоқда. 
27' ИЛДАР МАГДЕЕВ ого=лантирилди. Ҳакам унисимуляцияда айблади!
21' Терма жамоамиз ГОЛ киритди. Аммо, Сервер Жуепаров тўпни бурчакдан ўйинга киритаётган пайтда, тўп ҳаводан майдон чизиғини кечсиб ўтганлиги учун ўйин бироз олдин тўхтатилганди.
14' Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан терма жамоамиз ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда. 8-дақиқада Илдар Магдеевнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Баҳрайнлик ҳимоячи ўз дарвозасига бош билан йўллаб қўйишига оз қолди.
1' Диққат қилинг! Учрашув бошланмоқда! Тўпни ўйинга Ўзбекистон терма жамоаси киритиб берди!
0' Баҳрайн ва Ўзбекистон давлат мадҳиялари янгради!
0' Биз учун аҳамиятга эга бўлганўйинлардан бири - Япония-Автралия баҳсида ўйиннинг 30-дақиқаси ортда қолди. Ҳисоб 0:0. Ҳозирча!
0' Ўйин бошланишига ярим соат вақт қолди. "Пахтакор" марказий стадионининг асосий секторлари мухлислар билан тўлиб бўлди. Мухлислар оқими ҳали давом этмоқда. Мухлислар аллақачон терма жамоамизни қўллаб-қувватлашни бошлаб юборишди!
0'

Миржалол Қосимов Баҳрайн термасига қарши майдонга тушадиган асосий таркибни маълум қилди.

Эътиборлиси, Қосимов яна БАА билан бўлган ўйиндаги таркибга ишонч билдирди. Бу эса, ўз-ўзидан легионерларнинг бирортаси ҳам асосий таркибдан жой олмаганидан дарак беради. Демак, Сервер Жепаров бугун ҳам жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушади.  

Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиби: 

Игнатий Нестеров
Саҳоб Жўраев
Анзур Исмоилов
Ислом Тўхтахўжаев
Анвар Ғофуров
Одил Аҳмедов
Тимур Кападзе
Жасур Ҳасанов
Илдар Магдеев
Сервер Жепаров
Фарҳод Тожиев 

Захирадаги ўйинчилар: Тимур Жўраев, Хайрулло Каримов, Виталий Денисов, Фозил Мусаев, Азиз Ибрагимов, Анвар Солиев, Максим Шацких.

0' Энг қизиғи, КХДР-Саудия Арабистони ўйинини ҳамюртимиз равшан Эрматов аъло даражада бошқариб борди.
0' Ўзбекистон-Баҳрайн учрашуви бошланишига 2 соату 15 дақиқа вақт қолди. Боягина Пхеньянда КХДР Саудия Арабистони терма жамоасининг курагини ерга теккизди — 1:0. Нариги гуруҳда корейслар 7 очкодан жамғариб, пешқадам бўлиб туришибди.

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!




Чемпионатлар






Блоглар

БАРЧА БЛОГЛАР »






HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

РЕГИСТРАЦИЯ »

KO'PROQ KO'RSATISH »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX