Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси

Хабарлар





Хабарлар архиви






"ТЎПАЛАНГ" - "САМАРКАНД-ДИНАМО" - 1:1

95' 90+5. Ўйин тугади. Ҳисоб 1:1. Эътиборларингиз учун рахмат! Онлайн трансляцияни уюштиришда ёрдам бергани учун сайтимиз иштирокчиси Franchesсo Totti га миннатдорчилик билдирамиз.
94' "Тўпаланг"нинг хавфли ҳужумларидан бири. Горвиц "Самарқанд-Динамо" жонига оро кирди.
93' Нажмиддин Мелиқулов дарвоза томон яккама-якка чиқиб бормоқда. Ўйиндан ташқари ҳолат.
91' Акмал Бозоров "Тўпаланг" ўйинчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Зарба! Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
89' Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
88' Урилган голдан руҳланган "Тўпаланг" жамоаси кескин ҳужумлар уюштирмоқда.
85' Нажмиддин МЕЛИҚУЛОВ ҳисобни тенглаштирди 1:1!!!!
81' Жарима тўпи жонли деворга тегиб қайтди.
80' "Самарқанд-Динамо" дарвозасига 16 метрдан жарима тўпи белгиланди! Бу вазиятда дарвозабон ўз жарима майдончаси ташқарисида тўпни қўли билан қайтарганди.
78' "Тўпаланг" бурчакдан тўп тепмоқда. Горвиц ўз ўрнида.
75' "Тўпаланг" сафида ўзгариш. 6-рақамли Александр Мерзляков ўрнига 12-рақамда Нажмиддин Мелиқулов майдонга тушди.
72' Ҳозирча нигериялик ўйинчи Опара ўзига билдирилган ишончни оқлай олмаяпти!
70' Майдонда ҳозирча устунлик "Тўпаланг" тарафга ўтди. Майдонда ҳар икки жамоадан биттадан ўйинчи чўзилиб ётибди. Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
68' "Самарқанд-Динамо" ўйинчиси Дилшод Шарофутдинов (№10) сариқ карточка билан жазоланди.
67' Умид Абдурахмонов боши билан очиқ қолган дарвозани нишонга ола олмади.
64' "Тўпаланг"да ҳаракат қилаётган 5-рақамли футболчи Анатолий Курляев сариқ карточка олди.
64' "Тўпаланг" сафида ўзгариш. 9-рақам остида ўйнаган Баходир Аннаматов ўрнига 20-рақамда Александр Востриков майдонга тушди. "Тўпаланг" ҳужум чизиғини кучайтирмоқда.
63' Ўтказилган голдан сунг "Тўпаланг" ёппасига ҳужумга отланди. Бахриддин Вахобовнинг зарбаси ноаниқ.
62' "Тўпаланг" футболчиси ҳужумга отланган "Самарқанд-Динамо" ўйинчисини чалиб йиқитди ва сариқ карточка билан жазоланди. Жарима тўпи белигиланди. Жасур Ҳамроев тўп тепмоқда - гол!!! 0:1. Олдинда "Самарқанд-Динамо"!
57' Баходир Аннаматов 30 метрдан жарима тўпини амалга оширди. Тўп самарқандлик ҳимоячилардан бирига тегиб, дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. Бурчакдан оширилган тўп бесамар кетди...
55' "Самарқанд-Динамо" сафида ўзгариш. 8-рақам остида ўйнаган Сергей Токов ўрнига, 11-рақамда Ариф Мирзоев майдонга тушди. "Динамо"чиларнинг ҳужум чизиғи кучайтирилди.
50' Ўйин тенг курашлар остида ўтмоқда. "Тўпаланг"нинг яна бир ҳужумига Сергей Токов тўғаноқ бўлди. Бу орада қарши ҳужумда Баходир Аннаматов тўпни қўли билан қайтарди ва сариқ карточка олди.
48' "Тўпаланг" ўйинчиси якка-якка вазиятга чиқди. Ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. Ўйиндан ташқари ҳолатлар бўйича ҳозирча ҳисоб 2:0, олдинда "Тўпаланг".
46' "Тўпаланг" сафида футболчи алмаштирилди. 10-рақамда ҳаракат қилган Тўлқин Мирзаев ўрнига, 15-рақамда нигериялик легионер Бенидикт Опора майдонга тушди.
46' "Самарқанд-Динамо" кўк формада, "Тўпаланг" қизил формада ўйнаяпти. "Тўпаланг"нинг хавфли ҳужуми бартараф этилди.
45' Учрашувнинг биринчи бўлими тугади, ҳисоб очилмади - 0:0.
45' Ўйинга 1 дақиқа қўшиб берилди.
45' Фарход Тожиев очиқ қолган дарвозани нишонга ола билмади. Тўп давроза тўсини устидан ўтиб кетди.
44' "Тўпаланг" 25 метрдан жарима тўпи тепди. Дарвозабон ўз ўрнида.
41' "Тўпаланг"нинг яна бир ҳужуми бесамар кетди. "Динамо"нинг ўйинида жонланиш сезилмоқда.
37' "Самарқанд-Динамо" сафида ўзгариш. 5-рақам остида ўйнаган Маъруф Пўлатов ўрнига 3-рақамда Бахтиёр Очилов майдонга тушди. Ҳимоячи ўрнига ҳимоячи тушди.
36' Майдон марказида "Тўпаланг" ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олган. "Самарқанд-Динамо" бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда.
30' "Самарқанд-Динамо" ҳимоячилари мутлақ бехато ҳаракат қилишмоқда. "Тўпаланг" футболчилари дарвозани фақат жарима майдони ташқарисидан нишонга олишга мажбур булишмоқда.
29' Анатолий Курляевнинг кучли зарбаси голга сабаб бўлишига бир баҳя қолди. "Динамо"чиларни дарвоза устуни қутқариб қолди.
27' Бахриддин Вахобовнинг кучли зарби ноаниқ кетди. Тўпаланг сафида жамоа сардори Бахриддин Вахобов айниқса, мухлислар олқишини олмоқда.
25' Бугун Республикамизда ҳаво булутли бўлиб турган бўлсада, ёғингарчилик ҳозирча йўқ. Айнан футбол ўйнаш учун қулай шароит ҳукм сурмоқда.
24' Александр Мерзляковнинг бош билан берган зарбасини Олег Горвиц ушлаб олди. Бахриддин Омонов бурчакдан тўп тепмоқда.
23' Иброҳимжон Раҳимов Сергей Токовга тўпни узатди. Сергейнинг кучли зарбасини Эркин Жабборов қўлидан чиқариб юборди. Қайтган тўпга "динамочи"лардан ҳеч ким етиб кела олмади.
20' Ҳозирча ўйин сариосиёликларнинг тўлиқ устунлигида ўтмоқда.
17' "Тўпаланг"ни хавфли ҳужумига Даврон Файзиев тўғаноқ бўлди.
15' Бахриддин Вахобовни Даврон Файзиев чалиб йиқитди. Ҳакам яна жим. Бахриддин Вахобовга врачлар ёрдам кўрсатмоқда.
14' "Тўпаланг" кетма-кет ҳужум уюштирмоқда. "Динамочи"лар химоячилари усталик билан ҳимояланишмоқда.
8' Бахриддин Вахобовни чалиб йиқитишди. Ҳакам жарима белгиламади.
7' "Самарқанд-Динамо"нинг хавфли ҳужуми бартараф этилди. Жамоалар бир-бирини синашда давом этмоқда.
1' Ўйин бошланди.
0' Бош хакам: Владислав Цейтлин. (Тошкент ш.) Ёрдамчи хакамлар: Маъмур Саидкосимов (Тошкент ш.), Леонид Закутилин (Навоий ш.) Захирадаги хакам: Жура Холмуродов (Жаркургон ш.) Назоратчи хакам: Артём Арютунов (Тошкент ш.)
0' "Самарқанд-Динамо" (Самарқанд): 1. Олег Горвиц, 4. Даврон Файзиев, 5. Маъруф Пулатов, 6. Мурод Хамроев, 7. Иброхим Рахимов, 8. Сергей Токов, 9. Сергей Ни, 10. Дилшод Шарофуддинов, 12. Акмал Бозоров, 14. Жасур Хамроев, 19. Фарход Тожиев Мураббий: Рустам Абдуллаев.
0' "Тўпаланг" (Сариосиё): 1. Эркин Жабборов, 2. Жамол Отақулов, 3. Рудольф Разевич, 4. Шавкат Ахмаджонов, 5. Анатолий Курляев, 6. Александр Мерзляков, 7. Бахриддин Омонов, 8. Умид Абдурахмонов, 9. Баходир Аннаматов, 10. Тулкин Мирзаев, 21. Бахриддин Вахобов Мураббий: Александр Волков.
0' Жамоалар таркиби

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!




Чемпионатлар






Блоглар

БАРЧА БЛОГЛАР »






HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

РЕГИСТРАЦИЯ »

KO'PROQ KO'RSATISH »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX