Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси

Хабарлар





Хабарлар архиви






«НЕФТЧИ»-«ПАХТАКОР» — 3:2. ЎЙИН ТУГАДИ

90'

Ниҳоят, ҳакам чўзиб чўзиб ҳуштак чалди ва ўйин ниҳояланди. Гарчи «Нефтчи» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эса-да, умумий ҳисобга кўра «Пахтакор» финалга йўл олди.

90'

Ўйин ниҳояланиб бораётган бўлса-да, ҳали бирорта мухлис стадионни тарк этгани йўқ.

90'

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. Қўшимча дақиқалар ўтиб бормоқда.

90'

Станислав Андревв ўрнига Санъат Шихов майдонга тушмоқда.

90'

«Пахтакор» таркибида Сманъат Шихов майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу орада Тимур жўраев енгил жароҳат олганга ўхшайди. У майдонда ётибди ва ёрдам кутмоқда.

88'

«Пахтакор» бурчак тўпни амалга оширмоқда. Цой тўпни илиб олди.

87'

Ўйин ниҳояланмоқда. Шунга мос тарзда ўйин суръати ҳам «ўлиб» қолди. Тўпни дам «Нефтчи», дам «Пахтакор» футболчилари назорат қилишмоқда. Бу орада Гейнрих ўзига хос тарзда жарима тўпи ишлади. Ҳакам Саркисяндан «ўз улуши»ни олди.

84'

«Нефтчи»нинг навбатдаги ужуми. Тўп Иқбол Акрамовда! У жарима майдони ичига ёриб кирмоқда. Зарба! Тимур Жўраев — истеъдодли маҳаоратли дарвозабон! Ушлади!

83'

Шерзод Каримов майдон марказида ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди. Бу орада Гейнрих жуда чиройли ва ўта кучли зарба йўллаганди. Сал ноаниқ.

80'

Ҳозир мезбонлар ўйин тизгинини ўз қўлига олиб, катта ташаббус билан ҳаракат қлишмоқда. «Пахтакор» қанотлардан қарши ҳужум уюштирмоқда.

79'

Илья Коваленконинг чап қанотдан ҳаволатиб оширган тўпини Шерзод Ҳакимов боши билан йўллади. Ўта хавли ва салгина ноаниқ! Йўқ, офсайд ҳам бўлган экан!

77'

Нефтчи таркибида ўзгариш. Бахтиёр Ёқубов ўрнига буёғига Илья Коваленко майдонда ҳаракат қилади. «Нефтчи» 4-3-3 тактикасига ўтди.

76'

Анвар Бердиев бугун хет-трикка эришди! У ҳозир пенальтини аниқ амалга оширди!

76' ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!
75'

Ниҳоят Шерзод Каримов майдонга тушди. Милан Николич ўрнига!

75'

Иқбол Акрамовни ўз жарима майдони ичида пахтакорчилар ўта қўпол тарзда тўхтатиб қолгани учун «Пахтакор» дарвозаси томон пенальти белгиланди!

75' ПЕНАЛЬТИ!!!!
75'

«Пахтакор» таркибида Шерзод Каримов майдонга тушишга тайёрланмоқда. Бу орада Тимур Жўраев «Нефтчи»нинг кучли зарбасини тўсиб қолишга муваффақ бўлди. Айни дақиқаларда «Пахтакор» бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда. Ҳаттоки Гейнрих ҳам ўз дарвозаси олдида.

72'

Ўйин суръати биринчи бўлимдагидан кескин фарқ қилади — жуда паст.

72'

«Нефтчи»нинг уюштираётган барча ҳужумлари ва комбинациялари ҳозирча бесамар кетмоқда.

71'

Азиз Алижоновга нисбатан меҳмонлар бироз қўпол ўйнашди. «Нефтчи» врачлари майдонда.

69'

«Нефтчи» ўйинда бироз ташаббус кўрстишга муваффақ бўлмоқда. Бугун ғалаба «Пахтакор» томонда эканлиги тобора равшанлашмоқда. Боягина 3 та гол урса кифоя бўлган «Нефтчи» финалга йўл олиш учун 4 та гол уришга маҳкум этилди.

68'

Гейрих бу орада бурчак зарбасини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Йўқ, унинг берган зарбаси ҳавода юза чизиғини кесиб ўтиб, дарвоза тўри устига бориб тушди.

66'

Тимур Жўраев яна бир марта маҳорат қўрсатишига тўғри келди. У кучли зарбани юза чизиғига чиқариб юборди — бурчак тўпи. Лекин тезкорлик билан амалга оширилган бурчак тўпидан бирор жўяли вазият яратишни удалолмади мезбонлар

65'

Зарба берилди. Жўраев қайтариб юборди. Лекин тўп Иқбол акрамовга келиб тушди. «Пахтакор» стадионида голга айланган зарба яна бир бор намойиш этилди. Жўраевнинг маҳорати!

64'

Иқбол Акрамов чап қанотдан ҳужум уюштираётган Ғулом Ўрунов уни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Мансур Саидов тўп олдида.

60'

Ўйин анча қўпол тус олмоқда. Мана, яна мезбонлар меҳмонларнинг бир ўйинчисини чалиб йиқитишди.

60'

Мезбонларда ўзгариш: Алишер Холиқов ўрнига Шерзод Ҳакимов майдонга тушди

58'

«Нефтчи» таркибида ўзгариш бўлиши мумкин. Шерзод Ҳакимов тайёрланмоқда. Бу орада пахтакорчилардан бири жароҳатланган. Дарвозабондан қайтган тўп унинг юзига теккан кўринади.

55'

Қанот ҳакамлари оддий вазиятларда ҳам қўпол хатоларга йўл қўйиб «Нефтчи» фанатларининг ғазабига сабаб бўлишмоқда.

52'

Бурчак зарбаси қайтрилди. Лекин тўп Анвар Бердиевга келиб тушди. Унинг кучли зарбаси салгина ноаниқ кетди. Гейнрих жуда фаол! Саркисян эса жуда тажанг!

51'

Ҳозир қарши ҳужумга ўтган «Нефтчи» биринчи марта бурчак тўпи ишлади. Чап қанотдан тўп оширилмоқда.

50'

Чап қанотдан ёриб криб у дарвоза томон кучли разба берди. Тўп дарвоза тусинига тегиб ерга қайтиб сўнг «Нефтчи» дарвозаси тўридан жой олди! Ўта чиройли гол! Гейнрих стилида!

«Нефтчи» таркибида Алишер Холиқов майдонга тушишга тайёгарлик кўрмоқда!

49' ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! ГЕЙНРИХХХХХХ!!!!
49'

«Пахтакор» иккинчи бўлим бошларида ташаббусни ўз қўлида ушлаб турибди. Мана, жамоа сардори — Одил Аҳмедов кучли зарба йўллади. Салгина ноаниқ.

48'

Узоқ паслардан сўг тўп Гейнрихга оширилди. Унинг зарбаси!!! Ноаниқ!

46'

«Нефтчи»нинг тўп тепиши билан иккинчи бўлим бошланмоқда. «Пахтакор»да ўзгариш бўлмоқда. Тожиев ўрнига Гейнрих майдонга тушиб келмоқда.

45'

«Пахтакор» бўлим якунланаётганда Акмал Холматов бурчак тўпи ишлади. Унинг ўзи бурчакка яқинлашмоқда! Тўп оширилди! Одил Аҳмедов!!! Йўқ, хавф бартараф этилди. Шу билан ҳакамнинг бўлим якунлангани хусусидаги ҳуштаги ҳам янгради.

Танаффус

45'

Бахтиёр Ёқубов навбатдаги ҳужумни бошлади. Илҳом Суюнов маҳорат кўрсатиб вазиятни ўз фойдасига ҳал қилди. Ўйиннинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшилди.

45'

Иқбол Акрамов навбатдаги ҳужумни бошлаб берди. Мансур Саидовнинг зарбаси!!! Тўпни пахтакорчилар қайтаришди. Энди ҳимояланиш навбати — «Нефтчи»га! Саркисян асабийлашишда бардавом!

44'

Хавфли вазият!!! Фарҳод Тожиевнинг икки метрлардан берган зарбасини Юрий Цой қатйаришга муваффақ бўлди!!!

43'

Учрашувда илк бурчак тўпини «Пахтакор»чилар киритишади. Бурчак зарбасини беришга тайёрланаётган Акмал Холматовни фарғоналик мухлислар норози кайфиятда олқишлашмоқда. Тўп оширилди. Дилшод Шарофиддинов! Цой тўпни эгаллади! Саркисян асабийлашмоқда.

41'

«Нефтчи»нинг чап қанотдан уюштирилаётгант ҳужуми пахтакорчилар томонидан тўхтатиб қолинди. Ҳозир «Пахтакор» кўпчилик бўлиб ҳимояланмоқда.

40'

Тўп олдида Боян Миладинович ва Илҳом Суновлар. Боян томонидан ижро этилган зарба жонли деворга тегиб Цой қўлига бориб тушди.

39'

Санжар Асқаралиев Акмал Холматовни қўполлик билан тўхтатишга мажбур бўлди. Дарвоза рўпарасидан 25 метр масофда жарима тўпи белгиланди.

38'

Станислав Андреевнинг жарима майдонига оширган тўпини «Нефтчи» ҳимоячилари қайтариб, қарши и бошлаб беришди.

38'

Сардор Мирзаев ва Ислом Тўхтахўжаевлар бугун ўйин қайдномасига киритилмади. Улар ҳали жароҳатлардан фориғ бўлишгани йўқ.

36'

Қизилга тортадиган вазият эди! Тожиев Иқбол Акрамовдан узр сўрамоқда.

36'

Ўйиннинг 35-дақиқасида ниҳоят Фарҳод Тожиевга сариқ карточка кўрсатилди. Қўполлиги учун. Иқбол Акрамовнинг жароҳати яхшигинага ўхшаяпти.

35'

Фарҳод Тожиев яна ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

33'

«Нефтчи» стадионида мухлислар «жонли тўлқин» амалга оширилмоқда.

32'

Ўйин суръати бирмунча ошганини алоҳида эътироф этиш лозим.

29'

Анвар Бердиев яхши вазиятга чиқди. Тимур Жўраев «Пахтакор» жонига оро кирди. Анзур Исмоилов ва Илҳом Суюновларнинг бир бирларини тушунмаслиги оқибатида бу вазият содир этилди.

28'

Милан Николич чап қанотда ўйин қоидасини бузди ва ҳакам томонидан ҳақли равишда «сариқ» карточка билан жазоланди.

28'

«Пахтакор» ўйинида сал илгарни кузатилган аниқлик йўқолгандек. Пала-партиш ўйнашмоқда.

27'

Фарҳод Тожиев!!! Унинг бош билан берган зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. Устига устамк, офсайд ҳам экан.

26'

Бу орада Азиз Алижонов сариқ карточка билан сийланди. «Нефтчи» фан клуби аъзолари жамоани сидқидилдан қўллаб қувватлашмоқда.

25'

Анвар бердиев ўнг қанотдан «Пахтакор» дарвозаси томон ёриб кирди зар берди! Тимур Жўраев Игнатий Нестеров эмаслигини исботлаб қўйди.

25' ГОООООООООООООООООЛЛЛЛ!!!
25'

Ушбу голдан сўнг «Нефтчи»нинг ўйини бирмунча жонланиб қолди!

22'

Иқбол Акрамов ўнг қанотдан «Пахтакор» жарим майдонига тўпни ҳаволатиб оширди. Тўп эса Анвар Бердиевнинг боши билан берган зарбасидан сўнг Тимур Жўраев қўриқлаётган дарвоза тўридан жой олди! Ҳисоб — 1:1!

22' ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
21'

Алдамчи ҳаракатлар билан ижро этилган зарбани «Пахтакор» ҳимоячилари қийналмай бартараф этишди

21'

Илҳом Суюнов ҳозир Анвар Бердиев қарши жуда қўпол ўйнади. Сариқ карточка. 26 метрлар чамаси масофадан «Пахтакор» дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди.

20'

Майдон маркази «Пахтакор» футболчилари назоратида. Улар бир-бирига ниқ паслар ошириб, ҳужум яратиш учун қулай вазият пойлашмоқда.

17'

Фарҳод Тожиев тўпни атайлаб қўли билан ўйнади! Ҳакам кўрди. Лекин «сариқ» карточка кўрсатмади.

16'

Иқбол Акромов томонидан ижро этилган зарбани «Пахтакор» ҳимоячилари қайтаришга муваффақ бўлишди. Қайтган тўп ҳам чиройли тарзда бартараф этилди.

15'

Мансур Саидов Саркисянинг «далда»ларидан сўнг ўнг қанотдан ёриб кираётганда жарима майдонининг бурчаккинасида жарима тўпи белгиланди!

14'

Юрий Саркисян КАТТА САҲНАГА ЧИҚДИ! Унинг «лаззатли» сўзларидан 15 мингга яқин мухлис, 22 футболчи, 3 ҳакам «баҳраманд» бўлмоқда.

14'

Станистлав Андреев Чап қанотдан ёриб кириб «Нефтчи» жарима майдонига ҳаволатиб туп узатди. Лекин Юрий Цой бу вазиятда чаққонлик қилди.

13'

Энди ҳужум қилиш навбати мезбонларга. Йўқ, улар ҳам худди «Пахтакор» сингари тўп йўқотишди.

12'

«Пахтакор»чи Акмал Холматов ўз стилида «Нефтчи» дарвозаси томон яқинлашди. Бирок яратилиши мумкин бўлган хавфли вазият бартараф этилди.

11'

Ўйин суръати бирмунча пасайиб қолди. «Нефтчи» 5 та гол уриши шарт!

10'

Одил Аҳмедовнинг зарбаси бироз нотўғри чиқди.

9'

«Нефтчи» дарвозасига 25 метрлар масофада Одил Аҳмедовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима тўпи. Тўп олдида жабрланувчининг ўзи.

9'

»Пахтакор» яна ҳужумга зўр бермоқда. Чап ҳанотдан уюштирилган ажойиб комбинация самарали якунлаймай қолди.

6'

Акмал Холматов ўртадан учта ҳимоячини алдаб ўтиб жарима майдончаси чизиғи яқиндан тепган тўпи «Нефтчи» дарвоазасининг юқори чап бурчакка бориб тушди.

6' ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!
6'

Ҳозирча майдонга ўйин тенг курашлар остида кечмоқда!

6'

«Пахтакор» яяна ҳужумда. Йўқ, яна бартараф этилди мезбонлар тарафидан.

4'

«Пахтакор»нинг қарши ҳужуми!!! «Нефтчи» ҳимоячилари хавфни бартараф этишди. Ҳа-а, «Пахтакор»чилар бугун қарши ҳужум тактикасида тўп суришлари аниқ.

3'

Ўйин бошиданоқ «Пахтакор» ўзига керакли ҳисобни ушлаб қолиш учун 5 та ҳимоячини майдонга тушириб, ҳимоявий тактикада ўйнаётгани равшанлашмоқда. «Нефтчи» ўйин бошланиши биланоқ кетма-кет ҳужумларга отланди.

1'

Ўйин бошланди!

0'

«Пахтакор» ҳаворанг формади майдонга тушмоқда, «!Нефтчи» оқ формада

0'

Яна бир карра эслатиб ўтамиз, Фарғонадан туриб ўйин тафсилотларини фарғоналик радиожурналист Илҳом Дўст Муҳаммад узатмоқда. Компьютер олдида эса самарқандлик Шуҳрат Шокиржонов

0'

Айни дамда жамоалар ўйинолди чигалёзди машқларини бажаришмоқда. Стадион мухлислар билан лиқ тўлган. «Пахтакор» фан клубининг 25 чоғли мухлислари ҳам севимли жамоаларини бевосита қўллаб-қувватлаш учун Фарғонага ташриф буюришган.

0'

Жамоалар таркиби билан танишинг:

НЕФТЧИ: 16. Юрий Цой (дарвозабон). 2. Акмал Холиқов. 6. Бахтиёр Ёқубов. 7. Мансур Саидов (сардор). 9. Алишер Холиқов. 10. Анвар Бердиев. 11. Азиз Алижонов. 13. Муҳсин Низомиддинов. 22. Иқбол Акрамов. 23. Санжар Асқаралиев. 24. Асқар Муҳиддинов.

Захирадагилар: 1. Хислат Чилматов. 5. Насим Шойимов. 12. Ғайрат Жумаев. 18. Иля Коваленко. 14. Шерзод Ҳакимов. 20. Тимур Исломов.

 

ПАХТАКОР: 30. Тимур Жўраев (дарвозабон). 27. Илҳом Суюнов. 24. Анзур Исмоилов. 4. Боян Миладинович. 3. Ғулом Ўрунов. 8. Акмал Холматов. 26. Дилшод Шарофетдинов. 25. Одил Аҳмедов (сардор). 28. Станислав Андреев. 17. Милан Николич. 10. Фарҳод Тожиев

Захирадагилар: 12. Эркин Жабборов. 23. Акмал Холмуродов. 14. Шерзод Каримов. 13. Ойбек Қиличев. 18. Санъат Шихов. 5. Павел Пуришкин. 15. Александр Гейнрих

 

Ҳакамлар: Рустам Ҳамидов (Андижон), лайнсменлар: Андрей Снеткво (Янгийўл), Жаҳонгир Саидов (Тошкент ш.). Захирадаги ҳакам: Шуҳрат Бозоров (Косонсой)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!




Чемпионатлар






Блоглар

БАРЧА БЛОГЛАР »






HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

  • XORAZM FUTBOL KLUBI
    "Хоразм ФК" хақида энг сўнгги янгиликлар
    http://www.xorazmfk.com
  • Adabiyot manzaralari
    O'zbek adabiyoti manzaralari
    adabiyot.doira.uz
  • kastinguz.uz
    yurtimizda kino sanati kotarilib bormoqda shu sabali sanatga qiziqqan yoshlarimiz uchun ozlarini sanatlarini nomoyon qilishlariga yordam berishga asoslangan loyiha
    www.kastinguz.uz
  • WwW.UzBiKe.tK
    O'zbek Velosporti va Velosipedlar haqidagi O'zbekistondagi yagona Web-Sayt!
    http://uzbike.tk

РЕГИСТРАЦИЯ »

KO'PROQ KO'RSATISH »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX