| 18.05.12 16:00 Олий лига Нефтчи -:- Шўртан | 19.05.12 23:45 Чемпионлар лигаси Бавария -:- Челси |
Усмон Ибодов
Отабек Эшмаматов
Бахтиёр Ашурматов
Рустам Қўчқоров
Норбек НиёзовКиритилган вақти: 15.05.2012 19:21
Киритилган вақти: 16.05.2012 13:13
Киритилган вақти: 17.05.2012 16:54
Киритилган вақти: 16.05.2012 18:53
Киритилган вақти: 17.05.2012 16:12
| 0' | ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!!! |
| 0' | Мазкур ғалабадан сўнг "Ал Иттиҳод" 4 очко жамғариб, гуруҳдаги ҳолатини яхшилаб олди. |
| 0' | Ўйин тугади! |
| 93' | Нур битта "стенка" билан дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва осонлик билан дарвозани ишғол қилди! |
| 92' | Бу пайтда эса Муҳаммад Нур бача масалага узил-кесил нуқта қўйди! 2:0! |
| 91' | Иттиҳод дарвозабони Мабрук Зайд бугун Матар ва Байанолардан яхшироқ ўйнади. |
| 90' | Ўйиннинг сўнгги дақиқаси бошланди. 3-4 минут компенсация вақти қўшиб берилса керак... |
| 88' | Иттиҳодчилар таваккал қилишни исташмаяпти. ҲИмояда мустаҳкам ўйнашмоқда. Ҳозирча буни уддалашмоқда. |
| 85' | Байано деганлари роса ҳаракат қилмоқда. Жаримадан зарба ҳам бермоқда, алдамоқда, тепмоқда... дарвозабон ўз ўрнида мустаҳкам! |
| 81' | Мезбонлар ихтиёрида яна 10 дақиқа вақт бор |
| 76' | Исмоил Матарнинг зарбасига ҳимоячи ўзини ташлади!!! |
| 71' | Ҳа, мезбонлар гол уриш учун реал имкониятдан фойдалана олишмади. |
| 70' | Дарвозабонни алдаб ўтиб бўш қолган дарвоза томон аниқ зарба берди. ҲИмоячи ўз вақтида етиб келиб, дарвозасини голдан сақлаб қолди... |
| 70' | Байаноооооооооо!!!!!!! |
| 69' | арабларнинг қисқа масофадан уюштирадиган комбинацияларига қойил қолиш керак. Саудияликлар темпни оширишмоқда. Мезбонларнинг кучи шу ергача етди шекилли. |
| 65' | "Ал Ваҳда" таркибида Байано фаол ўйнамоқда. |
| 64' | Муҳаммад Нур ижросида хавфли юриш! Уни қўллаб-қувватлайдиганлар топилмади! |
| 62' | Ал Ваҳда қарши ужумда гол ўтказиб юбормаса, ҳисобни тенглаштириши мумкин.... |
| 60' | Байано ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди! Ҳимоячини алдаб ўтиб, яқин масофадан зарба берди. Бирозгина ноаниқ! |
| 57' | Ал Ваҳданинг босими давом этмоқда. Кўраимз, майдон эгаларининг кучи қанча вақтгача етаркан, бу вақтда гол уришнинг уддасидан чиқишармикан? |
| 51' | Мезбонлар кўпроқ ҳужум уюштиришмоқда. Ҳозир бурчакдан узатиб берилган тўпни бош билан Амирлик футболчиси дарвоза томон йўллади. Бироз ноаниқ |
| 46' | Иккинчи тайм бошланди! |
| 0' | Биринчи бўлим тугади! |
| 45' | Амирлик футболчилари жуда қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Ҳужумчи дарвозабонга тескари турган ҳолда тўпни қабул қилиб олиб, бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилолмади. |
| 39' | Ал Ваҳда кўпчилик бўлиб ҳимояланмоқда. Шу боис ҳозирча хавфли вазиятлар кузатилмаяпти |
| 33' | Ташаббус тўлалигича "Ал Иттиҳод"да! |
| 27' | Муҳаммад Нур ҳисобни 0:2 га етказишига оз қолди. Дарвозабон дарвоза чизиғи устида тўпни ушлаб қолишга эришди. |
| 26' | Ал Ваҳда таркибида эса Исмоли Матар ҳар доимгидек марказдан ёриб киришга ва стандарт ишлашга уринмоқда. Ҳакам унинг симуляциясига учмаяпти. |
| 24' | Абдулмалик Зиайя дарвозабон билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ дарвозага зарба бериш ўрнига кетидан етиб келган ҳимоячини алдашга киришиб кетди ва тўпни йўқотди. Меҳмонларнинг тажрибаси сезилиб турибди. |
| 22' | Меҳмонлар ҳисобда олдинда боришмоқда. Амирлик футболчилар ҳисобни тенглаштириш учун интилишмоқда. Ҳозирча самарасиз. |
| 17' | Абдулмалик Зиайя бош билан жуда чиройли гол муаллифи бўлди. |
| 17' | ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! |
| 15' | Саудиялик футболчи Каририй огоҳлантирилди. |
| 13' | "Ал Ваҳда"нинг чап қаноти яхши ишламоқда. Ҳар ҳолда шу қанотдан жарима майдончаси томон 2 та пас узатилди. |
| 10' | Қизиқ, ўйин темпи юқори бўлсада, ҳали дарвозалар олдида ҳақиқий хавфли вазият юзага келмади. Жамоалар тенг ўйин намойиш қилишмоқда. Ташаббус ҳеч бир жамоада эмас. |
| 5' | Ҳозирча дарвозалар олдида хавфли вазиятларга юзага келмади. Гоҳ у, гоҳ бу жамоа тўпни тез тез йўқотиб қўймоқда. |
| 1' | "Ал Ваҳда" (БАА) - "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) ўйини бошланди! |
| 0' | Яна 5 дақиқадан сўнг "Ал Ваҳда" (БАА) - "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) ўйини бошланади. Имкор қадар ушбу саҳифамиз орқали мазкур ўйинни ҳам матнли онлайн трансляция қилиб борамиз! |
| 0' | "В" гуруҳидаги пешқадамлик "Зоб Оҳан" қўлига ўтди. Яна 6 кундан сўнг буни қайтариб олиш керак. |
| 0' | Яна 6 кундан сўнг Тошкентда ўтадиган жавоб учрашувида Сколари жамоани ўйинга тайёрлай оладими ёки йўқми, буни олдиндан айтиш қийин. Агар Сколари буни уддасидан чиқса, ҳақиқий мутахассис эканлигини кўрсата олади! |
| 90' | Ўйин тугади! «Зоб Оҳан»-«Бунёдкор» 3:0! Тошкентда ютмасак бўмайди энди… |
| 90' | Қаранга, анчадан буён майдонда «Бунёдкор» легионерсиз, ғирт ўзимизнинг футболчилар билан тўп суришмоқда. Денилсон, Гочкулиев, Ристич, Ривалдо, Рамос ва Викторларсиз ўша биз билган «Металлург»дан фарқ қиладиган томонини кўрмаяпман. |
| 90' | Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. |
| 88' | Рости гап, ўйин шу ҳисобда бўлса ҳам тезроқ тугашини истаяпман, шахсан мен… 4:0 жуда хунук ҳисоб-да… |
| 88' | Хуллас, ўйин тугашини кутиш қолди, холос. Тўп асосан майдон марказида. |
| 86' | Ушбу ўйин тугаши билан Тошкент вақти билан соат 20.30 дан бошлаб "Ал Ваҳда" - "Ал Иттиҳод" ўйини бошланади. Кеча ўзбек клубларининг жамоадошлари ўзаро ўйинларда биз учун қулай натижаларни қайд этишганди. Кўрамиз икки араб жамоаси ўртасидаги баҳс қандай якунланаркан? Дуранг билан тугаса, яхши бўларди... |
| 85' | Муҳаммад Ғозий ўрнига Мустафо Солиҳинажод майдонга тушмоқда. Кеча матбуот анжуманида берган ваъдасига вафо қилиб. |
| 83' | Очиғи, бугун Анвар Солиев бутун ўйин давомида нима билан машғул бўлганини умуман тушунмадик... |
| 83' | Бу орада Денилсон ўрнига Анвар раҳимов тушди. Форслар эса ҳужум қилишда давом этишяпти. Мана, тўртинчи голнинг киритилишига ҳам бир баҳя қолди. |
| 82' | Йўқ-йўқ! Тўртинчи гол керакмас бизга.... |
| 80' | Ана энди ҳаммаси тамом! 3:0... |
| 80' | Гоооооооооооооооооооооооооооооолллллллллллллллллллллллллл!!!! Халатбарий!!!! Уйламанг! «Зоб Оҳан» ўз дарвозасига эмас, Нестеров дарвозасига урди. Ҳимоячиларимизнинг қўпол хатосидан сўнг яккама якка чиқиб! |
| 79' | Кеча "Пахтакор" билан ўйиндан кейин Амир Ғалиноий пахтакорчиларни ўйинничўзишда айблади. Умид қиламиз, форсларнинг ҳозирги думалашлари ўйиннинг вақтини қўзишга қаратилмаган... |
| 79' | Денилсон симуляция учун сариқ карточка билан жазоланди. |
| 73' | Бу орада мезбонлар яиройли қарши ҳужум уюштириб, бурчак тўпи ишлашди. У ижро этилаётган бир пайтида майдонда улардан кимдир думалаб ётибди… Арабистон яқин-да… |
| 77' | «Зоб Оҳан» жарима майдони ичида ўта қизғин вазият ҳосил қилди «Бунёдкор» бироқ якуни зарбани Гордан қайтариб юборди. |
| 76' | йўқ! Ҳали кутамиз. |
| 75' | Назаримизда, ўйин тақдири ҳал бўлган кўринади. Бундай ҳимояни ёриб ўтиш бугун Сколари шогирдларига насиб этадими ёки йўқми... қийинов... |
| 75' | Мезбонларда дастлабки ўзгариш – Кстро ўрнига Исмоил Фарҳодий майдонга тушмоқда. |
| 73' | 16 метрдан дарвозамиз томон хавфли, ўта хавли жарима тўпи белгиланди. Кастрони Ғофуров йиқитгани учун. Тўп олдида – Ажжорий! Зарба. Аниқ! Нестеров қайтарди. |
| 71' | Ковалёв ўрнига мельзиддинов майдонга тушмоқда. Анвар Ғофуров сўнгги умид чорасини қўллади. Бироқ хакам уни аяб сариқ карчточка кўрсатди. |
| 70' | Мелзиддинов ҳам майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда. Кимнинг ўрнига экан, қизиқ… |
| 70' | Энди Руслан Мельзиддинов Сколарининг ўгитларини тингламоқда... |
| 68' | Ҳозир Денилсон ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига узатилган тўпга калла қўйди. Тўп бироз баланд ўтди… |
| 68' | Бунёдкорда дастлабки ўзгариш. Жасур Ҳасанов ўрнига Шавкат Саломов… |
| 67' | "Бунёдкор" ҳеч нарса қила олмайдигандек тасаввур уйғотмоқда. Ёрдамчи кучлар керак. Сколари Шавкат Саломовга сўнгги кўрсатмаларни бермоқда. |
| 65' | Жоао Викторнинг ҳам йўқлиги бугун ўз сўзини айтмоқда. Бир сўз билан айтганда, бугун «Бунёдкор» жиддий рақибга қарши қанақадир тажрибавий таркиб билан ўйнамоқда. |
| 63' | Иккита гол урганига қарамасдан мезбонлар ҳужумкор руҳда ўйинни давом эжттиришмоқда ва бирин-кетин Нестеров дарвозаси олдида вазиятлар содир этишмоқда. Бунёдкор ўйинда туб берилиш ясамаса бўлмайди. |
| 62' | Ковалев эса ҳамон ҳаяжонини боса олмаяпти. |
| 60' | Жасур Ҳасанов мутлақо ўзига ўхшамаяпти, сўнгги вазиятни инобатга олмаганда. Ҳа, Бунёдкорнинг барча қисмлари баравар, яхлит организм бўлиб ишламаяпти. |
| 57' | Энди «Бунёдкор»га ғалаба қозониш тугул, ҳисобни тенглаштириш ҳам анча тер туқишига тўғри келади. Ривалдосиз бу ишни эплаша олишармикин-а?! |
| 56' | Узоқдан зарба бериш керак, деганда мезбонларни эмас, бунёдкорчиларни назарда тутгандик... |
| 53' | ГОЛ!!! Ниҳоят, биринчи бўлимда қайд этиб ўтганимиз мезбонларнинг узоқдан бераётган зарбаларидан навбатдагиси иш бериб қолди. Муҳаммад Ғозийнинг 35 метрлардан берган зарбаси нестеров дарвозасининг ўнг тўққизлигига бориб тушди. 2:0! |
| 53' | Қойил, супергол!!! |
| 52' | Эрончликлар чап қанотдан ёриб киришди ва тўпни жарима майдонимиз ичида кўндалангига узатишди. Бироқ Анзур исмоилов оёқ ташлаб тўпни юза чизиғига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан сўнг вазифт бартараф этилди. |
| 51' | Имкон бўлиши билан дарвоза томон зарба беревериш керак, назаримизда |
| 49' | Майдонда тактик футбол кетмоқда. Ҳеч ким пала партиш ўйнаш нияти йўқ. Бироз тезкор фикрлаш ва ҳаракатланиш лозим |
| 48' | Энди исфаҳонликлар асосий урғуни ҳимояга қаратган ҳолда, қарши ҳужум тактикаси билан ўйнаши тайин. Шу сабабли бўлса керак, тўпни кўпроқ қалдирғочлар назора т қилиб туришибди. |
| 46' | Иккинчи бўлимни зобоҳанчилар бошлаб беришди. |
| 0' | Ўйинчиларни шундай пасларни билан таъминлаб турувчи Ривалдонинг ўрни билинмоқда. "Рива" йўқлиги учун ҳам Жасурнинг "кетмони учмаяпти". Балки у иккинчи бўлимда майдонга тушиб қолар. |
| 0' | Биринчи бўлим ниҳоясига етди. "Бунёдкор"нинг ён қанотлардан жарима майдончасига баландлатиб етказиб берилган тўпларни мезбонлар ҳимоячилари осонлик билан бартараф этиб туришди. Шу боис бу усулдан воз кечиб, қисқа паслар орқали ерлатиб тўп ошириш орқали ҳимояни ёриб ўтишга уриниш керак. Бўлим охирида Жепаров томонидан берилган хавфли зарба айнан ерлатиб ўйнаш орқали вужудга келди. "Ал Аттиҳод" "Зоб Оҳан" дарвозасига айнан шундай ўйин услуби орқали 2 та гол урганди ва ундан ташқари кўплаб хавфли вазиятларни вужудга келтирганди. |
| 45' | Биринчи бўлим якунланди. Мезбонлар 1:0 ҳисобида олдинда боришмоқда. |
| 45' | Ҳозир Сервер Жепаровнинг жарима майдони чизиғида устидан берган зарбаси агар рикошет бўлмаганда дарвозага кириши мумкин эди. Бурчак тўпи. У ижро этилгач, хавфли вазият бартарааф этилди. 1-бўлимга 2 дақиқа қўшиьб берилди. |
| 43' | "Зоб Оҳан" ҳақида шуни айтиш мумкинки, жамоа футболчилар руҳий жиҳатдан жуда мустаҳкам характерга эга. Ҳар қандай вазиятда ҳам улар ўзларини тиклаб олиб, олдинга интила оладилар. Уларга ташаббусни бериб қўйиш эса ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. |
| 43' | Ҳозир «Зоб Оҳан» дарвлозаси томон 35 метрдан жарима тўпи белгиланди. Сервер тепди. Форслар қайтаришди. |
| 41' | Пасни жарима майдонимизга Хассан Ашжорий берган экан! Мана яна бир ўта хавли вазият содир бўди жарима майдонимизда. Фақатгина эронлик футболчиларнинг нўноқлиги туфайли иккинчи гол киритилмади. |
| 38' | Шу пайтгача "қалдирғочлар" ҳимоясини ёриб ўта олмагани учун зарбаларни асосан узоқдан беришга ҳаракат Зоб Оҳан футболчилари бу сафар чап қанотдан ҳимояни ёриб ўтишди ва Сайид Муҳаммад Ҳуссайнийнинг укчли зарбаси эвазига ҳисобни очишди. Бу ерда Нестеров ҳеч нарса қила олмади... Сўнгги 5 дақиқада "Бунёдкор" ташаббусни бериб қўйганди. Оқибатда жазоланди... |
| 39' | Гол! Анвар ғафуро чап қанотдан рейд уюштирган эронлик ўйинчига тўсқинлиқ қилолмади. У жарима майдонимизга тўпни ҳаволатди, Муҳаммад Ҳусайний эса оёғи билан нестеров дарвозасини узоқ бурчагини мўлжалга олиб ҳисобни очди – 1:0! |
| 37' | Мезбонларнинг бугунги тактикаси қандайдир маънода маълум бўиб улгурди – узоқ масофалардан Нестеров дарвозасини «ўққа» тутиш. Ҳозирча ё уларнинг ўзлари буни аниқ амалга оширишолмаяпти, ё Нестеров бехато ўйнамоқда… |
| 35' | Ташаббус вакилларимизда, бироқ форслар бироз тезкорроқ. Ҳудудий кураш кетмоқда десак ҳам бўлади. |
| 32' | Ривалдо захира таркибида. Унинг бошланғич таркибда майдонга туширилмаганига сабаб жароҳатмикин ёки Сколари бирор нарсани ўйладимикин?! |
| 30' | Ўйин бир маромда давом этмоқда, айни дақиқалар хавфли вазиятлар содир этилмаяпти. Мана ҳохиргина бизнинг жарима майдонимизда тўпни эгаллаб олишлари мумкин эди. Ҳимоячиларимиз бехато ўйнашди. |
| 28' | Дарвоқе, Жасур Ҳасанов ҳақида. Ёдингизда бўлса, у "Пахтакор" ва "Металлург"га қарши ўйинларда майдонга 2-бўлимда туширилди. Назаримизда, жисмоний куч унда меъёрида бўлиши керак. Жасур эса жисмоний кучга асосланган ўйин кўрсатади. Ҳозирча унинг қаноти унчалик фаол эмас. Унинг порлаш пайти ҳали олдинда деб умид қиламиз |
| 25' | Шаҳобиддин Горданни тепган тўпи Нестеровгача борди… |
| 23' | Биринчи бўлимнинг ярми ортда қолди. Ҳозирча нима дейиш мумкин? Мезбонларда концентрация етишмаяпти. Улар ўз ўйинларини ҳали топиб олишмади. "Бунёдкор" ўзинин йўқолтиб қўймаётгани бизни қувонтирмоқда. |
| 21' | Денилсон ҳозир ўнг қанотдан ёриб кирди ва ўткир бурчак остида яккама якка вазиятда зарба берди. Шаҳобиддин Гордлан тўпни юза чизиғига чиқариб юборди. Бурчак тўпи! |
| 20' | Ташаббус «Бунёдкор» тарафга ўтди. Агар прессинг озгина кучайтирилса мезбонлар довдираб қолиши ва хатоларга йўл қўйиши турган гап. Шаҳобиддин Гордан ҳам афтидан тажрибали дарвозабонга ўхшамаяпти… |
| 18' | Телетрансляция жараёнида "Бунёдкор" фан-клуби аъзоларининг ҳайқириқлари ҳам эшитилиб турибди. Демак, мухлислар баҳсида "қалдирғоч-мухлислар" рақибларидан енгилишмаяпти. |
| 17' | Бунёдкорнинг навбатдаги ҳужуми. Тўп Денилсонгача етиб бормади. Азиз Ҳайдаров зарбаси аниқ кучли, бироқ Шаҳобиддин Гордан ўз ўрнида! |
| 14' | "Зоб Оҳан" ҳимояга жиддий эътибор қаратаётгани йўқ. Улар тезроқ ҳужум уюштириш ҳақида ўйлашмоқда. Демак, ташаббусни зинҳор ва зинҳор майдон эгаларига бериб қўйиш керак эмас! Тўпни ўз назоратида ушлаб туришгани маъқул вакилларимз. Бири бўлмаса, бирида хатога йўл қўйишади эронлик ҳимоячилар... |
| 15' | Айтиш жойизки, мезбонлдар шу вақтгача 2 марта Бунгёдкор дарвозаси соҳасини аниқ нишонга олишди! Бунёдкорда бу кўрсаткич ҳозирча - ноль. |
| 13' | Бунёдкор жарима зарбаси ижро этади 30-35 матер масофадан! Тўп олдида Ғафуров! Зарба! Баланд! |
| 12' | Александр Ковалев рақиб футболчиларига яқин ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Бироқ қўполлик ишлатиб юбориши натижасида ўнг қанотдан"Бунёдкор" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланмоқда. БУ эса хавфли... |
| 12' | Бояги жарима тўпидан яна бир марта ижро этилди ва Нестеров яна бир марта жамоамиз жонига оро кирди. Дарвозабон тўпни ўйинга киритади. Хаммаси хайрли якунланди. Баҳрайнлик Абдураҳмоннинг голидан сўнг юрак олдириб қўйганмиз, нетайлик… |
| 11' | Ҳозирча ўйин майдон марказига кўчди. Дам бадам у ёки бу жамоа тўп йўқтиб турибди. |
| 8' | "Бунёдкор" дастлабки дақиқаларда ўз ҳужумларини тўпни узоқ масофадан етказиб бериш орқали ташкил қилишга интилмоқда. |
| 8' | Ҳозир яхши вазият яратилганди. Денилсон тўпни рақиб жарима мадонига сал баландлатгандами?! |
| 7' | Ҳозир зобоҳанчилар чамаси 35 метрдан жарима тўпи ижро этишди. Нестеров зарбани қайтарди! Вазият таранглиги сақланиб турибди. Бунёдкорнинг қарши ҳужуми. Мезбонлар тактик фол ишлатиб майдон марказида қоида бузишди. |
| 5' | Бунёдкорчилар чап қнот бўйлаб тобора рақиб жарима майдони томон силжиб боришмоқда. Йуқ, хавф бартараф этилди. Эронликларнинг қарши хужуми. Мана, Денилсонга нисбатан қўполлик ишлатилди. Майдон марказида. |
| 2' | Александр Ковалёв бугун илк марта "Бунёдкор" таркибида расмий уйинда майдонга тушди. |
| 2' | Дастлабки дақиқаларда тўп майдон марказини тарк этгани йўқ. Мана ҳозирги Бунёдкор ўнг қанотдан тезкор рейд уюштирди. Бироқ Солиев тўпга етиб бора олса-да, хавфли вазият яратилмади.. |
| 1' | Учрашувни «Бунёдкор» футболчилари бошлаб беришди. |
| 0' | Жамоалар бир-бирлари ва ҳакамлар билан кўришишмоқда. Ҳозир ҳар иккала жамоа сардорлари тўпни қайси жамоа ўйинга киритишини аниқлаб олишади. |
| 0' | Жамоалар ёш футболчилар билан қўл ушлашиб, майдонга чиқиб кетишмоқда. |
| 0' | «Фуладшаҳр» стадиони шундоққина тоғ этагида жойлашганини сизларга эслатиб ўтишни унутибман. |
| 0' | Ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Жамаоалар машғулотларни ўтказиб, чикарига кириб кетишди. Стадиондаги жамики ўриндиқлар деярли тўлиб бўлди. Эслатиб ўтамиз, «Фуладшаҳр» 12 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Айни дамда 9,5-10 минг мухлис ўйинни бевосита томоша қилиш учун стадионда тўпланишган. |
| 0' | Эслатиб ўтамиз, бугунги учрашувда «Бунёдкор» кўк-кўк-кўк либосда майдонга тушса, майдон эагалари «Зоб Оҳан» футболчилари оқ-оқ-оқ либосда тўп суришади. |
| 0' | «Зоб Оҳан»нинг бош мураббийси – Мансур Иброҳимзода. Бугунги ўйинни Жанубий Кореядан ташриф буюрган ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам: Чжой Мюнг Ёнг, қанотларда – Чжонг Бок Юн, Чжой Мин Бёнг. Захира ҳаками: Шайх Аббос Салоҳ Муҳаммад Нур (Баҳрайн) Матч комиссари: Мунду Боржи (Бутан) Ҳакамлар бўйича назоратчи: Аҳмад Ёқуб Муҳаммад жумъа (БАА) |
| 0' | Айни дамда жамоалар майдонда ўйинолди чигалёзди машқларини утқазишмоқда. Таркибдан кўриниб турибдики, бугун Жоао Виктор жароҳати туфайли умуман майдорнга тушмаса, Ривалдо захира таркибига олинган. |
| 0' | «Зоб Оҳан»нинг бугунги таркиби билан таништирамиз: 1. Шаҳобиддин Гордан 2. Сайиид Муҳаммад Ҳуссайний Фаримоний 3. Муҳаммадали Аҳмадий 4. Фаршид Толибий 7. Муҳаммад Ҳассан Мансурий (сардор) 8. Ҳассан Ашжорий 9. Муҳаммадризо Халабарий 14. Қосим Ҳаддодифар 15. Игорь Кастро 17. Сино Ашурий 19. Муҳаммад Қозий Захирадагилар 6. Мустафо Солиҳинажод 10. Исмоил Фарҳодий 12. Аббос Қосимий 16. Муҳсин Мусалмон 18. Бобак Розий 23. Саййид Аҳмад Муҳаммадпур 26. Пайом Содиғиён |
| 0' | «Бунёдкор»нинг бугунги таркиби билан таништирамиз: 1. Игнатий Нестеров 6. Анвар Ғофуров 7. Азизбек Ҳайдаров 11. Денилсон 18. Тимур Кападзе 19. Жасур Ҳасанов 20. Анваржон Солиев 22. Виктор Карпенко 24. Анзур Исмоилов 30. Сервер Жепаров (сардор) 31. Александр Ковалёв Захирадагилар: 4. Хайрулла Каримов 9. Шавкат Саломов 10. Ривалдо 12. Муроджон Зуҳуров 26. Анвар Раҳимов 28. Руслан Мельзиддинов 44. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров |
| 0' | «Фуладшаҳр» ўйингоҳи ўзимизнинг «ЖАР» стадионига ўхшаб кетар экан. Лекин бироз камроқ одам сиғса керак. Стадионнинг табло ўрнатилган тарафида (мен ўтирган томондан ўнгда) ўриндиқлар йўқ. Гарчи металл қуйиш комбинатининг стадиони бўлса-да, чап томонда чала, битирилмаган ўриндиқларнинг металл констртукцияларига кўзингиз тушиши мумкин. Стадионга мухлислар келиши давом этмоқда. Ўзбек мухлислари аллақачон ўз ўринларини (таблога яқин тарафда) эгаллаб бўлишган. Исфаҳонда бугун ҳаво булутли. Ҳатто боягина бир-икки томчи ёмғир ҳам севалаб ўтди. Ҳавонинг ҳарорати 12-14 даража атрофида. |
| 0' | Учрашув тафсилотлари билан эрондан туриб Шуҳрат Шокиржонов, Тошкентдан туриб Олимхўжа Бўроновлар таништириб боришади. Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентда ушбу шаҳарнинг бош жамоаси, Эрон про-лигасида карвонбошилик қилаётган «Сепоҳон» 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. |
| 0' | Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари. Ҳозиргина биз Исфаҳондан бироз олисда жойлашган «Фуладшаҳр» стадиони интернет тармоғига уландик. Бугун ушбу стадионда маҳаллий вақт билан 18:00 да, Тошкент вақти билан эса 18:30 да Осиё чемпионлар лигаси – 2010 учинчи тури доирасида «Зоб Оҳан»-«Бунёдкор» учрашуви бўлиб ўтади. |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!
«Чемпион» саволи
Coolman&KvarTeT
Хушнуд Худайбердиев
Ёқубжон Бобожонов
Усмон Ибодов|
|