Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси

Хабарлар





Хабарлар архиви






«Насаф» - «Пахтакор»

0'

Қадрли мухлислар "Қарши" марказий стадионидан уюштирган матнли трансляциямиз ўз ниҳоясига етди. Ушбу трансляцияни амалга оширишда "Пахтакор" фан клуби ҳамда "Насаф" клуби матбуот хизмати ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

95'

Учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди.

90'

Яна бир хавфли ҳужум. Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни Мурзоев дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

90'

Чап қанотдан Қораев жарима майдончасига узатган тўпини Камол Мурзоев дарвозага тўғрилашда хатоликка йўл қўйди. Ҳакам қарорига эътироз билдирган Миладинович сариқ карточка олди.

90'

"Насаф" бир киши кўплигидан фойдаланиб ғалаба тўпини киритиш учун интилмоқда. "Пахтакор" эса дурангга розидек тўп сурмоқда.

90'

Ҳакам учрашувга беш дақиқа қўшиб берди.

90'

Акмал Холматов ўрнига Санъат Шихов майдонга туширилмоқда.

89'

Учрашувдаги энг хавфли вазият. Бурчакдан Жаҳонгир Жимямуродов тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Жўраев тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Рустам Қодиров тўпни дарвоза томон тўғрилаб юборди. Холматов дарвоза чизиғидан тўпни қайтариб юборди.

88'

Кенжа Тўраев чап қанотдан "Пахтакор" жарима майдончасига ёриб кириб, кучли зарба берди. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. Сўнгги дақиқаларда мезбонлар ғалаба тўпини киритишга интилишяпти. Бироқ тажрибали "Пахтакор" ҳимоячилари бунга имкон беришмаяпти.

87'

"Насаф"нинг ўнг қанотдан уюштирган тўпини Клецков майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпини Миладинович қайтариб юборди.

84'

Ташаббус айнан қайсидир жамоа қўлида деб айта олмаймиз. Мезбонлар тезкор ҳужум уюштирай деганларида, Ҳайдаров шогирдлари тўпни эгаллаб олишмоқда. Қарши ҳужумга отланган меҳмонларни эса, ўз навбатида Кумиков шогирдлари совуққонлик билан кутиб олишмоқда.

82'

Сергей Крот ўрнига Кенжа Тўраев туширилди!

79'

Жарима майдончаси яқинида пахтакорчилар ўйин қоидасини бузишди. Жарима тўпи эса мезбонларга фойда келтирмади.

78'

"Насаф"нинг фаол ўйинчиларидан бири Баҳодир Муртозоев ўнг қанотда Станислав Андреев томонидан чалиб йиқитилди ва Андреев ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Ҳозирча ўйин шиддатли курашлар остида кечмоқда.

76'

"Насаф" жарима майдончаси чизиғи ташқарисида Януш Қораев томонидан қўполлик билан тўхтатиб қолинди. Нуқтага яқинлашган Одил Аҳмедов жонли девор орасидан тўпни Козаченко дарвозасига йўллади.

76'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!

75'

Баҳодир Муртозоев ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Бугун Муртозоев ҳар томонлама ўзини кўрсатмоқда.

74'

Ўйин борган сари қизиб бормоқда. Бир киши кам бўлиб ҳаракатланаётган тошкентликлар қандай қилиб бўлмасин ҳисобни тенглаштириш ҳақида ўйлаётган бўлишса, мезбонлар қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишга эътибор қаратишмоқда.

73'

Майдон марказида Сергей Крот Боян Миладинович билан тўқнашиб кетди ва Крот бошидан жиддий жароҳат олди.

72'

Стадионда мухлислар томонидан ажойиб тўлқин амалга оширилмоқда. Албатта уларнинг кайфиятлари чоғлигини тушуниш мумкин. Гарчи "пахтакорчилар" майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишларига қарамай, ҳисобни тенглаштириш учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишмоқда.

66'

Меҳмонлар таркибида ўзгариш. Асқар Жадигеров ўрнига Ғулом Ўрунов майдонга туширилди.

65'

Голдан сўнг мезбонлар янада жонланишди. Бунинг устига улар меҳмонларга нисбатан бир киши кўп бўлиб тўп суришмоқда.

61'

Орадан бир дақиқа ўтгач, Камолиддин Тожиев ҳакам томонидан иккинчи маротаба огоҳлантириш олиб, майдонни тарк этди. У илк сариқ карточкасини биринчи бўлим охирларида олган эди. Тожиев Лутфулло Тўраевни чалиб йиқитгани учун иккинчи огоҳлантириш билан "сийланди".

60'

Ўнг қанотда майдон марказидан тўпни қабул қилиб олган Баҳодир Муртозоев жарима майдончасига тўпни етказиб берди. Жарима майдончаси ичида барчадан баланд сакраган Сергей Крот Жўраев дарвозасини ишғол қилди.

60'

ГООООООЛЛЛЛ!

59'

Мезбонлар таркибидаги Ислом Иномов Баҳодир Муртозоевга алмаштирилди.

58'

Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда. Иккала жамоа вакиллари ҳам ўта тезкорлик билан ҳаракатланишмоқда. Ҳозир "Насаф" футболчиси Ҳамза Каримов Одил Аҳмедовга нисбатан қўполлик қилди ва амалга оширилган жарима тўпини Ҳамзанинг ўзи бартараф этди.

55'

Меҳмонларнинг иккинчи бўлимдаги илк хавфли вазиятлари самарасиз якунланди. Чап қанотдан Холматовнинг етказиб берган тўпига Януш кеч қолди. Орадан бир дақиқа ўтмай, яна Холматов тўпни деярли ўша нуқтага етказиб берди. Тўп учун курашда Геворкян билан тўқнашиб кетган Ботир Қораев кичик жароҳат олди.

50'

Иккинчи бўлимни мезбонлар анча фаол бошлашди. Улар гоҳ чап қанотдан, гоҳ ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб киришга ҳаракат қилишмоқда. Шундан ҳужумларнинг бирида собиқ пахтакорчи Ислом Иномов Камолиддин Тожиев билан курашда енгилди.

46'

"Пахтакор" таркибида илк ўзгариш. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида бошидан жароҳат олган Гейнрих ўрнига Милорад Януш тушди.

46'

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Тўпни ўйинга меҳмонлар киритиб беришади.

45'

Валентин Коваленконинг биринчи бўлим якунланганлиги ҳақидаги ҳуштаги чалиниб, жамоалар танаффусга чиқиб кетишмоқда.

45'

Майдон марказида тўп учун курашда Гейнрих жароҳат олди ва унинг шериклари ҳужумни тўхтатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Мухлислар эса Гейнрихнинг жароҳат олганлигидан норози эканликларини маъум қилишди.

43'

Мурод Холмуҳаммедовнинг қўпол хатоси жамоага қимматга тушиши мумкин эди. У тўпни эгаллаб олишда нўноқликка йўл қўйди ва шу заҳоти мезбонлар кескин ҳужум уюштиришди. Тимур Жўраевнинг саъй-ҳаракати жамоа жонига оро кирди.

37'

Иккинчи бўлим охирларига келиб мезбонлар анча жонланиб қолишди. Улар асосан чап қанотдан ҳужум уюштиришмоқда. Бироқ ҳужумни самарали якунлашга "Пахтакор" ҳимоячилари имкон беришмаяпти.

34'

"Насаф" футболчилари жарима майдончалари яқинида Одил Аҳмедовга нисбатан қўполлик ишлатди деб топган Коваленко жарима зарбаси белгилади. Гейнрих тепган тўп дастлаб жонли деворга тегиб қайтди, такрорий зарбани берган Андреевга эса аниқлик етишмади.

30'

Ташаббус пойтахтлик футболчилар томонига ўтмоқда. Якуний зарбани беришда эса ҳар иккала жамоа вакилларига аниқлик етишмаяпти.

29'

Одил Аҳмедовдан тўпни қабул қилиб олган Гейнрих Станислав Андреевга чиройли ҳаракат билан етказиб берди. Бироқ Андреев тўпни олдириб қўйди. Тўп учун курашда қўполликка йўл қўйган мезбонлар сал бўлмаса жазоланишлари мумкин эди. Одил Аҳмедовнинг чап оёқда узоқдан берган зарбаси анча хавфли кўриниш олди. орадан бир дақиқа ўтиб Козаченко дарвозаси олдида яна бир хавфли зарба амалга оширилди. Зарба ноаниқ.

25'

Одил Аҳмедов бир ўзи чап қанотдан уч футболчи қаршилигига қарамай жарима майдончасига кирмасдан тўпни шеригига етказиб берди. Бироқ жарима майдончаси марказида тўпни қабул қилиб олган Холматов ноаниқ зарба йўллади.

24'

Мезбонларнинг навбатдаги ҳужумлари қаршилик футболчиларнинг ўзаро бир-бирларини тушунмаганликлари туфайли майдон ташқарисига чиқиб кетди.

20'

Мезбонларнинг навбатдаги бурчак тўпи жарима майдончасида пала партишлик туфайли охирига етмай қолди.

19'

Стадионнинг ҳали тўла битмаган иккинчи қавати ҳам тўлиб бормоқда. Шу дамда мезбонлар ўнг қанотдан ҳужум уюштиришди. Иномовнинг жароима майдончасига етказиб берган тўпига Жўраев пешвоз чиқиб эгаллаб олди. Ундан кейинги уюштирилган ҳужум эса охирига етмай қолди. Тўп майдон марказида...

16'

Учрашув иккала жамоанинг навбатма-навбат ҳужум уюштиришлари билан давом этмоқда. Гоҳ қаршиликлар, гоҳ пойтахтлик футболчилар рақиб футболчиларини шошириб қўйишга интилишмоқда.

13'

Тезлик билан уюштирилган навбатдаги ҳужум мезбонлар вакили Ислом Иномовнинг ноаниқ зарба бериши билан якунланди. Чап қанотдан етказиб берилган тўпга ҳеч ким тегмади. Ёлғиз турган Иномов эса қулай имкониятдан фойдалана олмади.

9'

Жамоалар навбати билан хатоликларга йўл қўйишмоқда.

8'

Мезбонларнинг навбатдаги ҳужумлари бурчак тўпи билан якунланди. Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб берилган тўпини пахтакорчилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи анча хавфли кўриниш олди. Ҳимоячилардан ўтиб кетган тўпга биринчи бўлиб етиб келган қаршилик футболчи зарба беришда аниқ ҳаракат қилмади.

6'

Дастлабки бурчак тўпини меҳмонлар амалга ошириб беришади. Уни Акмал Холматов ноаниқ ижро этди.

5'

"Пахтакор"нинг навбатдаги ҳужум Станислав Андреевнинг ноаниқ ҳаракати туфайли йўққа чиқарилди.

3'

Жамоалар ўзаро разведка ишларини бажаришмоқда.

2'

Дастлабки дақиқаларданоқ мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишга интилишмоқда. Бироқ "Пахтакор" ҳам жавоб қайтаришга уринмоқда.

1'

Учрашув бошланди!

0'

Стадион суҳандони "Насаф" жамоаси шарафига атаб ёзилган чиройли шеърни ўқиб берди. Бу эса ўз навбатида маҳаллий мухлисларнинг янада жўшқинроқ бўлишларини таъминлаб берди. Тошкентдан ташриф буюрган "Пахтакор" мухлислари ҳам мезбонлардан қолишмасликларини кўрсатишмоқда.

0'

Стадион деярли тўлиб бўлди. Яна бир неча дақиқалардан сўнг турнинг марказий учрашувига старт берилади!

0'

"Пахтакор" жамоасининг таркиби: 30. Тимур Жўраев, 4. Боян Миладинович, 6. Мурод Холмуҳаммедов, 8. Акмал Холматов, 11. Асқар Жадигеров, 17. Артур Геворкян, 19, Александр Клецков, 21. Камолиддин Тожиев, 25. Одил Аҳмедов, 28. Станислав Андреев, 35. Александр Гейнрих.
Захирадагилар: 33. Элдор Тожибоев, 3. Ғулом Ўрунов, 9. Милорад Януш, 14. Шерзодбек Каримов, 18. Санъат Шихов, 23. Алишер Азизов, 29. Владимир Козак.

0'

Ҳозиргина бугунги жамоалар таркибини қўлимизга олдик. Марҳамат танишинг:

"Насаф" жамоасининг таркиби: 30. Дмитро Козаченко, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев (с), 7. Жаҳонгир Жиямуродов, 13. Лутфулло Тураев, 14. Ҳамза Каримов, 16. Артём Филипосян, 17. Камол Мурзоев, 20. Сергей Крот, 22. Ислом Иномов, 24. Ботир Қодирқулов.
Захирадагилар: 1. Михаил Наумов, 3. Николай Минчев, 8. Рустам Қодиров, 10. Кенжа Тўраев, 11. Баҳодир Муртозоев, 18. Самандар Шодмонов, 23. Жасур Бобоев.

0'

Майдонга ҳакамлар бригадаси ҳам кириб келди. Дарвоқе, бугунги учрашувни ФИФА рефериси Валентинт Коваленко бошқариб боради. Унга қанотларда, ФИФА лайнсмени Абдуҳамидуллоҳ Расулов ва биринчи тоифадаги ҳакам Жаҳонгир Саидовлар кўмаклашишади. Учрашув назоратчиси эса Владимир Штерн.

0'

Ҳозиргина стадион суҳандонининг эълон қилишича, "Насаф" жамоасига атаб куйланган қўшиқнинг премьераси бўлиб ўтади. Қўшиқни "Ниҳол" Давлат мукофоти совриндори Мурод Қиличев ижро этмоқда. Стадионда эса ажойиб байрамона кайфият ҳукм сурмоқда.

0'

Майдон марказига "Насаф" жамоасининг белгиси туширилган катта байроқ олиб чиқилди. Иккала жамоа мухлислари эса борган сари жўшқинликни оширишяпти...

0'

Майдонга "Насаф" жамоаси дарвозабонлари мухлисларнинг ҳайқириқлари остида кириб келишмоқда...

0'

Майдонда "Пахтакор" жамоасининг дарвозабонлари чигал-ёзди машқларни бажаришмоқда.

0'

Стадионда иккала фан клуб ўртасида ўзига хос кураш бошланди. Қаршиликлар барабан садолари остида куй ва қўшиқларни ижро этишмоқда. Кам сонли "пахтакорчилар" эса улардан қолишмасликка уринишмоқда.

0'

Стадион секин аста тўлиқ бормоқда. Маҳаллий телевидение ходимлари ҳам ўз анжомларини ўрнатиш билан бандлар...

0'

"Насаф" жамоасини ўз бағрига олган автобус ҳам кириб келди. Маҳаллий мухлислар ҳайқириқлар билан уларни кутиб олишди.

0'

Стадион узра дилтортар куйлар таралмоқда. Дарвоқе, айни дамда Қаршида ҳаво ҳарорати унчалик баланд эмас. Футбол ўйнаш учун жуда тобида. Қўшимчасига шабада ҳам эсиб турибди.

0'

Бугун Қарши шаҳрида катта футбол байрами! Барчанинг кайфияти аъло даражада! Биз эса тезроқ 19:30 бўлишини кутамиз! Майдондаги эътиборга молик воқеаларни сизларга тезроқ етказишга ҳаракат қиламиз. Дарвоқе, бугун сизлар билан Мансур Саримсоқов бирга бўлади!

0'

"Пахтакор" футболчилари бирин кетин майдонга чиқиб келишди. Стадиондаги мухлислар эса уларни қарсаклар билан кутиб олишди.

0'

Тошкентдан йўлга чиққан иккита автобус 100 нафарга яқин "Пахтакор" фан клуби вакилларини олиб келган. Айни пайтда "пахтакорчилар" клуб байроқларини трибуналарга ўрнатиш билан оворалар. Мезбонлар фан клуби вакиллари ҳам аста секин стадионга кириб келишмоқда!

0'

Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари!

Нигоҳларимиз "Қарши" марказий стадионига қаратилган! Айни дамда барча учрашувга сўнгги тайё1ргарлик ишларини олиб боришмоқда.

0'

Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!




Чемпионатлар









HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

  • PanTera Universal sayt
    Universal sayt
    www.pantera.uz
  • SIR - Sистема Iнтернет Rекламы
    SIR.uz – сервис Интернет – рекламы в Узбекистане. SIR.uz позволяет выбрать сайт(ы) из представленного списка и начать показывать Ваш рекламный баннер.
    http://sir.uz/lang.php?lang=ru
  • Wap MUZ.UZ
    Eng so'nggi shou-biznes olami yangiliklari sening mobil teefoningda
    http://wap.muz.uz
  • xordiq.ucoz.ru
    Yangiliklar news новости
    xordiq.ucoz.ru

РЕГИСТРАЦИЯ »

KO'PROQ KO'RSATISH »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX