Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси

Хабарлар





Хабарлар архиви






«БУХОРО» - «ПАХТАКОР» - 0:1

0' ЭЪТИБОРЛАРИНГ УЧУН РАХМАТ. Учрашувни стадиондан тўғридан-тўғри етказишни ташкиллаштириб бергани учун АБДУРАХМОН АЛИЕВ ҳамда ОЛИМЖОН ТОШЕВларга мухлислар номидан чексиз миннатдорчилик билидириб қоламиз.
0' Ўйин ниҳоясига етди. Якуний ҳисоб 0:1 «Пахтакор» фойдасига.
90' Бош ҳакам Мухторов соатига қараб қўймоқда. Ўйинда тўхтатилишлар унчалик кўп бўлмади. Шу сабабли ҳакамлар камроқ қўшимча вақт қўшиб бериши кутилмоқда.
89' Иккала жамоа ўйинчилари ҳам анча чарчашгани кўриниб тўрибди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарида майдонга тушган футболчилар эса ҳали деярли хавфли вазиятларда иштирок этгани йўқ.
88' Ҳолиқов яна бор хавфли вазиятни вужудга келтирди. Афсуски унинг ҳаракатлари беҳуда кетмоқда. Жамоадошлари уни қўллаб-қувватламаяпти. Ҳужумда яккаланиб қолмоқда.
86' «Бухоро» сафида яқинда майдонга тушган Рахматуллаев сариқ карточка олди
85' Асрор Алиқулов рақиб жарима майдонининг чап қанотида дарвоза томон аниқ зарба йўллади. Лекин унинг зарбасини Тошматов эгаллаб олди.
81' Ўз ўрнида Тошев ҳам таркибда иккита ўзгаришни амалга оширди. Сергей Дуб ўрнига Рахматуллаев мацдонга тушди. Санаев ҳам майдонга тушди. У Алексей Абдулхолиқов ўрнига тушди.
80' «Пахтакор» жамоаси таркибида ўзгариш, Уче ўрниша Солиев майдонга тушди. Гейнрихнинг ўрнига эса Ахмедов майдонда ҳаракат қиладиган бўлди.
76' Голдан кейин мезбонлар шиддат билан олдинга ташланди. Энди ҳимояланиш навбати Тошкентликларга келганга ўхшайди.
72' Жепаров бурчак тўпини хавфли тарзда жарима майдони ичига оширди. У ерда эса Копадзе Бухоролик ҳимоячилардан илдамроқ ҳаракат қилиб боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
72' ГОООООООООООООЛ!!!! "Пахтакор" хисобда олдинга чикиб олди.
69' Бухоролик футбол мухлислари ўзларининг суюклиларини ҳақиқатда аъло кайфиятида трибунадан қўллаб-қувватлаб турибди. Қўлларида ҳар хил шиорлар билан стадион узра ҳайқиришмоқда.
66' Майдонда Ҳайдаров шогирдлари деярли тўла устунликда ҳаракат қилишмоқда. Бухороликлар эса ҳимояланишмоқда.
63' Ҳолиқов ўнгдан тўпни қабул қилиб олиб жарима майдони ичига қараб тезлик билан йўл олди. Лекин тўпни олдириб қўйди.
57' "Бухоро ССМ" стадионига 15 мингга яқин мухлис йиғилган. Уче бирга-бир вазиятга чикиб гол ура олмади.
54' Жепаров жарима тўпидан унумли фойдалана билмади. У тепган тўп Бухороликлар бахтига дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.
50' Гейнрих тўп билан олдинга ташланди. У мезбонлар жарима майдони ичига шиддат билан кириб бормоқчи эди, лекин Кашенцев бунга йўл қўймади.
48' Бухорода футбол мухлисларнинг кайфияти чоғ. Телефондан шундоққина горнларининг овози баралла янграмоқда.
46' «Бухоро» - «Пахтакор» ўйинининг иккинчи бўлими бошланди. Жамоалар таркибида ҳозирча ўзгаришлар кўзга ташланмаяпти.
45' Биринчи бўлим якунланди. Жамоалар танаффусга чиқиб кетишмоқда. Биринчи бўлимдан кейин ҳисоб ўзгаргани йўқ – 0:0.
45' Ҳолиқов ўнгдан оширилган тўпни боши билан дарвоза томон зарба берди. Аммо тўп Нестеров қўриқлаётган дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб майдонни тарк этди.
45' Иномов сариқ карточка олди. Бурчак тўпидан оширилган тўпни Уче дарвозага тўғри йўллай билмади.
43' Алишер Холиқов рақиб жарима майдони яқинида ҳимоячилар қуршовида дарвоза томон кучли зарба йўллади. Лекин унинг берган зарбаси сал ноаниқ чиқди.
40' Энди «Пахтакор» ҳужумчилари олдинга ташланмоқда. Гейнрих тўпни жамоадошларидан қабул қилиб олиб дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб кетди. Лекин бу ерда ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишмоқда.
38' Мухлислардан узр сўраймиз, майдонни тарк этган Андрей Подолянчик эканлиги маълум бўлмоқда(Ўйин тўғридан-тўғри майдондан шархланаётганлиги сабабли мухлисларнинг шовқини халақит бермоқда).
35' Биринчи бўлим якунланишига 10 дақиқа қолди. Байрамов ҳакам томонидан сариқ карточка билан сийланди.
33' Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ – 0:0. Майдонда тенг кураш кетмоқда.
28' Бир оз олдин майдинни тарк этган «Бухоро» ҳимоячиси Аникин, жароҳат олганлиги маълум бўлди.
26' Ҳозирча Тошев шогирдлари майдонда устунлик қилишяпти. Уларнинг уюштираётган кескин ҳужумларини «Пахтакор» ҳимоячилари қийинчилик билан бартараф этмоқда.
24' Бухороликлар хужумчиси Абдухолиқов Нестеров билан бирга-бир вазиятга чиқиб гол ура олмади.
22' «Бухоро»ликлар майдонга ўзларининг анъанавий қизил формасида майдонга тушган бўлса, «Пахтакор» оқ формада ҳаракат қилмоқда.
19' Гейнрих Бухороликлар ҳимоячисига қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка олди.
18' «Бухоро» таркибида ўзгариш, Владимир Аникин ўрнига Вахобов майдонга тушди.
15' Ҳозирча ҳисоб 0:0.
5' Ҳозирча тўп асосан майдон марказида ўйналмоқда. Жамоалар бир-бирини синовдан ўтказяпти.
1' Уйин бошланди. Тупни марказдан Бухоролик футболчилар уйинга киритиб берди.
0' Хакамлар: Х.Мухторов, В.Вострикинг, С.Абдуллаев, Н.Лутфулин
0' «ПАХТАКОР»: Игнатий Нестеров, Асрор Алиқулов, Анзур Исмоилов, Ислом Иномов, Сервер Жепаров, Темур Копадзе, Илдар Магдеев, Ренат Байрамов, Леонид Кошелев, Уче Ихеруоме, Александр Гейнрих;
0' «БУХОРО»: Дилмурод Тошматов, Бекзод Каримов, Николай Кашенцев, Асқаржон Мухиддинов, Тимур Султонов, Владимир Аникин, Сергей Дуб, Сухроб Неъматов, Андрей Подолянчик, Алексей Абдулхолиқов, Алишер Холиқов;

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!




Чемпионатлар






Блоглар






HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

РЕГИСТРАЦИЯ »

KO'PROQ KO'RSATISH »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX