| 18.05.12 16:00 Олий лига Нефтчи -:- Шўртан | 19.05.12 23:45 Чемпионлар лигаси Бавария -:- Челси |
Давлат Турдалиев
Санъат Шарипов
Норбек Ниёзов
Абдураҳмон Фозилов
Фарҳод АбдуллаевКиритилган вақти: 15.05.2012 19:21
Киритилган вақти: 16.05.2012 13:13
Киритилган вақти: 17.05.2012 16:54
Киритилган вақти: 16.05.2012 18:53
Киритилган вақти: 17.05.2012 16:12
| 0' | Ғалабали онлар ҳамроҳингиз бўлсин деб қоламиз. Бугун биз ютқаздик. Эртага албатта ғалаба қозонишимиз аниқ. Ўзингизни асранг. Саломат бўлинг! |
| 0' | Учрашув ўз ниҳочсига етди |
| 0' | Ҳа қадрли футбол мухлислари бу сафарги уринишимиз омадли чиқмади ва вакилларимиз Жаҳон чемпионати қўлланмасини қўлга киртита олмади. |
| 0' | Учрашувнинг энг сўнгги бўлимига бир дақиқа вақт қўшиб берилди |
| 0' | 118 дақиқа... |
| 0' | Яна бир имконият!!!!! зарба кучли чиқмади. |
| 0' | Учрашувнинг 116 дақиқаси тугаб бормоқда.. |
| 0' | Энди эса араблар майдонни шифохонага айлантиришмоқда. дарвозабон жуда оғир аҳволда майдонда думалаб ётибди.... |
| 0' | Саудия Арабистони терма жамоасида қарши ҳужум икки ҳужумчига бир ҳимоячи Мочалов тўпни эгллаб олди |
| 0' | Терма жамоамиз жарима тўпини амалга оширди ҳеч ким етиб кела олгани йўқ |
| 0' | 108 дақиқада Фаррух Нурлибоев ҳакам томонидан огоҳлантирилди. |
| 0' | Тўртинчи бўлим бошланди. Ҳисобда ортда қолмоқдамиз. Саудиялик ёшларни Жаҳон чемпионатидан 15 дақиқа ажратиб турибди. |
| 0' | Учинчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди ва ҳакам учрашувни учинчи бўлимига якун ясаб берди. |
| 0' | Яҳё Дагирида яна бир имконият!!! Яхшиямки унинг зарбаси ноаниқ чиқди. |
| 0' | Гусейновнинг зарбаси!!!! Дарвозабон ишончли ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди. |
| 0' | Терма жамоамиз таркибида ўзгариш: Павел Смоляченко ўрнига мадонга Жавлон Гусейнов туширилди. |
| 0' | Ўзгариш: Абдуллоҳ Отайф ўрнига мадонга Абдулаззи ал Азмий туширилди |
| 0' | Австралия терма жамоаси тўртинчи тўпни рақиб дарвозасига киритмоқда |
| 0' | 97 Исроил Эргашев Қандай қилиб қандай қилиб????????????? наҳотки???? Профессионал футболчи учун шу вазиятда қандай қилиб гол ура олмаслик мумкин???? |
| 0' | 95 дақиқа Фахад ал Жаҳоний ҳимоячиларимиз томонидан йўл қўйилган хатодан унумли фойдаланиб ҳисобда жамоасини олдинга олиб чиқди |
| 0' | Голлл!!!!! |
| 0' | Парралелл равишда кечаётган учрашув драматик равишда давом этди ва Австралия терма жамоаси ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда тўп киритиб ғалабани илиб кетиш арафасида турибди |
| 0' | Қўшимча дақиқа бошланди |
| 0' | Сайтимизни онлайн тарзда кузатиб бораётган мухлислар сони 600дан ошиб кетди. Яна бир рекорд!!! Мана шунча мухлис терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига йўлланма бериладиган ўйинни сайтимиз орқали кузатиб бормоқда |
| 90' | Ҳакам асосий вақтни тугатди. Ҳозирча ҳисоб — 1:1. Яна қайтамиз. Ҳозирча асабларни тинчлантиришга ҳаракат қилиб кўрамиз |
| 90' | Иброҳим ал Иброхимийнинг зарбаси ноаниқ чиқди |
| 90' | Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди Яна тўрт дақиқа вақт мобайнида олдинга боришимиз зарур бўлади. |
| 90' | Икки нафар футболчи майдонда жароҳат олибб ётибди. |
| 89' | Ёсир ал-Шаҳронийнинг зарбаси!!! Мочалов!!! |
| 88' | Дагрирининг яна бир зарбаси. Кучсиз чиқди. |
| 86' | Абдуллоҳ ал-Ҳафит огоҳлантирилди. |
| 86' | Қўполлик! Равшан Эрматов назди билан айтганда, юз фоиз қизилга тортадиган вазият лекин ҳакам фақатгина сарқи карточка билан чекланмоқда |
| 84' | Эргашев!!!!!!!!!! Қандай имконият юзага келганди. Тўпни тўхтатиб олиб бемалол зарба бериш мумкин эди. |
| 82' | Абдуллоҳ Отайф Нурлибоев ва Кримецнинг вазиятни тўғри баҳолай олмаслиги натижасида ҳисобни тенглаштирмоқда! Афсус... |
| 82' | ГОЛ!!! |
| 82' | Рақибларимизнинг кетма-кет ҳужумлари. Мочалов яна тўпга эга чиқмоқда |
| 81' | Ҳасаннинг яна бир зарбаси. Мочалов яна ўз жойида! |
| 80' | Ажойиб, ажойиб Совуққонликка қойил. |
| 79' | Исматуллаев қўполлик билан рақиб футболчисини тўхтатиб қолди |
| 78' | Ўзгариш: Владимир Козак ўрнига Бекзод Мирҳайдаров туширилди. |
| 77' | Ҳозир жарима мадончамиз чида рақиб футболчиси йиқилиб чиқди. Жимммммммммммммммм!!!! Ҳамма ҳакамга нигоҳларини тикди. Ҳеч қандай ўйин қоидаси бузилгани йўқ. Давом этамиз!!! |
| 76' | Афтидан ўттиз ёшлар чамаси кўринадиган Муҳаммад Ҳасаннинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди |
| 74' | Мочалов камида ўттиз секунд вақтни ютиш имкониятини қўлга киритмоқда |
| 73' | Ўзгариш: Ёсир ал-Фахмининг ўрнига Фахад ал-Жаҳоний майдонга тушди. |
| 72' | Тимурҳўжанинг фаоллиги. бурчак тўпи ишладик. |
| 72' | Аста-сеикн қарши ҳужумларда яхши имконият юзага кела бошлаяпти |
| 70' | Тимурҳўжа жон-жаҳди билан, кучи етганича ҳаракат қилмоқда. Унинг фаоллигини олқишлаш мумкин. |
| 68' | Мочаловвввввввввв!!! Қандай дарвозабонларни етиштириб бермоқдамиз. Қандай сейвлар. Баракалла!!!!! Таҳририятда бир овоздан Викторнинг номига шундай сўзлар янграмоқда. |
| 67' | Муҳаммад Ҳасаннинг зарбаси Мочаловдан яна бир ишончли ҳаракат!! |
| 64' | Иброҳим Отайфнинг зарбаси!!!! Жуда хавфли зарба бироз ноаниқ! |
| 60' | Огоҳлантириш: Павел Смоляченко йўқ жойдан огоҳлантириш орттириб олди. |
| 58' | Ўзгариш: Муҳаммад Ҳасан, Маан Ходарийнинг ўрнига майдонга тушди |
| 57' | Шуввввввввввв этиб кетди ҳозир юракларимиз. Пеналти белгиланганда нима бўларди??? |
| 56' | Иброҳим ал Иброҳимийнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди |
| 55' | Мирғиёс Сулаймонов фаол ҳаракатлари билан рақиб вакилларига қийинчилик туғдирмоқда |
| 54' | Яна бир маротаба Ёсир ал Фахмининг зарбаси. бу сафар зарба ноаниқ кўриниш олди. |
| 50' | Ҳа, иккинчи бўлимнинг дастлабки беш дақиқасини юракларимизни ҳовучлаб кузатишга мажбур бўлмоқдамиз! |
| 49' | Қандай зарба!!!!! Ёсир ал Фахмининг прашют услубидаги зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Мочалов ҳам "музлаб" қолганди!!! |
| 48' | Саудия Арабистони терма жамоаси жуда катта босим уюштиришмоқда. Мочалов бизни ишончли ҳаракатлари билан овунтирмоқда. Кўз тегмасин! |
| 47' | Яҳё Дагрири!!!! Мочалов ажойиб тарзда ҳаракат қилди! Кримец бироз довдирамоқда |
| 46' | Ҳатангнинг зарабси Мочалов эгаллаб олди |
| 46' | Ҳа дарҳақиқат 45 дақиқа бизни навбатдаги Жаҳон чемпионатидан ажратиб турибди! |
| 46' | Иккинчи бўлимга старт берилди |
| 0' | Иккала терма жамоа аъзолари ҳам аста-секинлик билан майдонга чиқиб келишмоқда |
| 0' | Яна бир гап. Вэб-сайтимиз UFF.UZ ни ҳозирги вақтда кузатиб бораётган мухлислар сони 500 га кўрсаткични ташкил қилмоқда. Эътироф этиш лозим, бу сайтимизнинг рекорд кўрсаткичи саналади. Бу кўрсаткич билан барча сайтимиз фойдаланувчиларини табриклаймиз. Бу кўрсаткичларнинг ҳаммаси сизники!!! |
| 0' | Қизиқ томони, биринчи бўлимни тугатиб майдонни тарк этиши жараёнида терма жамоамиз аъзоси Абдумуталлиб Абдуллаев қўллари билан "УЧ" рақамини кўрсатди. бу нимадан далолат?! Яна учта урамиз деганимикин?! Буни иккинчи бўлимда кузатамиз. |
| 0' | Ҳакамнинг ҳуштаги янграб биринчи бўлимга якун ясалди |
| 45' | Учрашувнинг биринчи бўлимига икки дақиқа қўшиб берилди |
| 45' | зарба ва Мочалов жуда ҳотиржам ҳаракат қилди. |
| 45' | Араблар жарима зарбасини амалга оширмоқда. жуда қулай имконият |
| 45' | Огоҳлантириш: Егор Кримец ҳакам томонидан огоҳлантирилди |
| 45' | Ҳозир ҳакам хам ўйинга қўшилиб кетмоқда |
| 42' | Мирғиёс Сулаймонов бироз жароҳат олга кўринади. |
| 41' | Абдуҳолиқовда яна ажойиб имконият!!!! Боши билан берилган зарба бироз ноаниқ чиқди. |
| 40' | Мирғиёс Сулаймонов қанотдан ажойиб рейд уюштириб бурчак тўпи ишлади |
| 38' | Қандай имконият юзага келганди. Футболчимиз чаққонлик билан тўпни эгаллаб олди. Дарвозабонни ҳам ортда қолдирди. бироқ ўткир бурчакдан туриб зарба беришга уринишини дарвозабон тўсиб қолишга муваффақ бўлди. Афсус жуда қулай имконият бой берилди! |
| 38' | Абдухолиқов!!!! |
| 35' | Дарвоза устунига раҳмат! Ҳозир Кримецнинг хатоси туфайли Яҳё Дагрири дарвозабонимиз билан яккама-якка чиқиб борди. бу сафар дарвоза устуни бизнинг фойдамизга ишлади. ҳа жуда катта бўшлиқ юзага келди ҳозир, ҳимоямизда |
| 35' | Владимир Козакнинг зарбаси кучсиз чиқди |
| 32' | Саудия Арабистони терма жамоаси яна бир бурчак зарбасини амалга оширди.Тўпни вакилларимиз қайтариб юборди. Тўпга бирнчи бўлиб етиб келган Иброҳим ал Иброҳим дарвозамиз жуда кучли зарба берди. Сал бўлмаса ҳисоб тенглашиши мумкин эди. |
| 30' | Араблар тўлиқ устунликка эга бўлишга ҳаракат қилмоқда. Тан олиш лозим, Кабаев танлаган ҳимоя ўта ҳотиржам тарзда ҳаракат қилмоқда. |
| 29' | Тимурҳўжа Абдухолиқов ҳозир рақибдан қочиб кетиши мумкин эди, бироқ у бироз бўлсада елкасидан фойдаланди ва ҳакам ўйинни тўхтатди. |
| 28' | Ёсир ал-Фаҳмийнин узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ чиқди |
| 26' | Дастлабки огоҳлантириш. Абдуллоҳ Отайф Исматуллаевга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан сийланди |
| 24' | Параллел равишда давом этаётган учрашувда Амирликлар ҳисобни тенглаштирди. 1:1. |
| 19' | Хато! Яхшиямки бу вазиятда оффсайд ҳолати юзага келган экан. |
| 19' | Рақибларимиз томонидан амалга оширилган жарима тўпини Мочалов ушлаб олди |
| 17' | Ушбу учрашув билан параллел равишда давом этаётган учрашувда Австралия терма жамоаси БАА дарвозасини учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ ишғол қилди. |
| 15' | Саудияда дастлабки бурчак тўпи. Бу вазиятда ҳакам яна ибр бор тўп бурчакдан тўп ўйинга киритилишини кўрсатди. Бош билан берилган зарба ноаниқ чиқди |
| 13' | Саудия Арабистони ёшлари индивидуал маҳоратини ишга солишга ҳаркат қилмоқда. Бироқ ҳимоячиларимиз ҳам бу вазиятларга соввуққонлик билан муносабатда бўлишмоқда. Ҳозирча ҳаммаси яхши! |
| 12' | Жарима майдончамиз ёнида тўқнашув юзага келди ва терма жамоамиз сардори Фаррух Нурлибоев шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезмоқда |
| 10' | ЎЗ дарвозасидан тўпни ўтказиб юборгач, Саудия Арабистони терма жамоаси олдинга боришга ҳаракт қилмоқда. Бу вазиятларда ҳимоячиларимиз совуққонлик билан ҳаракат қилишмоқда. |
| 9' | Абдумуталлибда яна бир имконият юзага келиши мумкин эди... |
| 7' | Павел Смоляченко икки ҳимоячини ортда қолдирган ҳолда тўпни Абдуллаевга етказиб берди. Мусобақадаги энг яхши ўйинчиларимиздан бири Абдуллаев бу имкониятдан унумли фойдаланди. 1:0. Ёшларимиз олдинга чиқиб олди |
| 7' | Абдумуталибббббббб Абдулааааааааааеввввввввввввввввввв!!!!!! |
| 7' | ГООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!!!!!!!!!!! |
| 6' | Терма жамоамиз аъзолари тўпни ўзларида сақлаб туришга ҳаракат қилишмоқда |
| 4' | Саудия Арабистони ёшларининг дастлбаки зарбаси Ҳатаннинг узоқ масофадан тепган тпи жуда ноаниқ кўриниш олди |
| 3' | Ҳозир араба ҳимоячиси кутилмаганда, йиқилиб тушганди, бироқ футболчимиз ҳам кутилмаганда йиқилиб тушди акс ҳолда жуда қулай имконият юзага келиши мумкин эди |
| 1' | Дастлабки зарба Павел Смоляченко томонидан амалга оширилди. Ноаниқ |
| 1' | Демак учрашув бошланди |
| 0' | Учрашувни эронлик ҳакам Моҳсин Турикй бошқариб боради |
| 0' | Раҳмат ўтириб олишингиз мумкин. Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилар жўр овозда куйлашмоқда. Ватанпарварлик чақнаяпти уларнинг кўзида |
| 0' | Йигитлар мадҳияни кўйлашмоқда! |
| 0' | Ўрнингиздан туринг! Мадҳиямиз Зибо бўйлаб янграмоқда!!!! |
| 0' | Терма жамоамиз устози Марат Кбаев учрашувда майдонга тушадиган футболчилар руйхатини бундун бир неча соат муқаддам эълон қилганди. Демак, учрашувда терма жамоамиз асосий таркибида майдонга тушадиган футболчилар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин: |
| 0' | Эътиборли томони, бундан икки кун муқаддам мана шу икки терма жамоанинг асосий таркиблари ўртасида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар йирик — 4:0 ғалаба қозонишганди. |
| 0' | Мана орадан бироз вақт ўтиб яна ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг навбатдаги учрашувини бошлаш арафасида турибмиз. бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабаистони терма жамоаси ёшларига қарши майдонга чиқишади. |
| 0' | Ассалому алйкум қадрли футбол ишқибозлари! |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!
«Чемпион» фото
Arsen_Wenger
Озоджон Ҳамраев
JEKI_CHAN
Хушнуд Худайбердиев|
|