| 18.05.12 16:00 Олий лига Нефтчи -:- Шўртан | 19.05.12 23:45 Чемпионлар лигаси Бавария -:- Челси |
Отабек Эшмаматов
Давлат Турдалиев
Фарҳод Абдуллаев
Зафар Қосимов
Санъат ШариповКиритилган вақти: 15.05.2012 19:21
Киритилган вақти: 16.05.2012 13:13
Киритилган вақти: 17.05.2012 16:54
Киритилган вақти: 16.05.2012 18:53
Киритилган вақти: 17.05.2012 16:12
| 90' | Диққатларингиз учун барчаларингизга ташаккур билдириб қоламан! |
| 90' | Учрашув ниҳояланди! Кувайт-Хитой 0:2. |
| 90' | Бир дақиқа қолганда хитойликлар эрмакка тўпни рақиб дарвозаси томон йўллашмоқда. Кувайт эса аллақачон тақдирга тан бериб бўлган! |
| 90' | Хитойликлар яна жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Тепилди! Устунга тегиб қайтди!!! |
| 90' | Иккинчи бўлимга ҳам 4 дақиқа қўшиб берилди... |
| 88' | Ўйин сўнгида кувайтликлар ҳисобни бироз қисқартиришга ҳаракат қилишмоқда... |
| 86' | Бадир ал-Мутва а-ля Одил Аҳмедов стилида зарба берди. Лекин Одил бу - Одил, Мутва бу - Мутва! |
| 85' | Ўйин суръати бироз тушиб кетди. Кувайтнинг менга яқин ўнг қанот ва марказ бўйлаб уюштирмоқчи бўлган ҳужумлари бесамар кетмоқда. Хитой кўпчилик бўлиб ҳимояланмоқда. Умуман, улар кўпчилик бугун! |
| 82' | Кувайтда 16-рақамли Ҳамад Нойиф майдонга тушди. Кимнинг ўрнига тушганини англамай қолдим, узр... |
| 81' | Жуосианнинг жарима тўпидан урган голи, мана! Дарвоза тўсинига тегиб тўрга бориб тушмоқда. Нестеров буни ҳисобга олиб қўйса, зарар қилмасди, а? |
| 81' | Эътиборларингиз учун яна бир маълумот: Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамларимиз бригадаси Эрон - Ироқ учрашуви бошқариб боришади! |
| 81' | Хитойликларнинг яна бир ҳужуми... Аввал дарвозабоннинг қўли, иккинчи тўлқинда ҳимоячининг оёғи жонга оро кирди. |
| 78' | Хитойнинг навбатдаги қарши ҳужумларидан бири... Бурчак тўпи... Уни Денг Чжаосианг амалга оширди. Яхшигина вазият юзага келди. Чап қанотдан ёриб кирган Ронг Хао якуний зарбани ноаниқ берди. Узоқ бурчакни эмас, яқин бурчак нишонга олиниши лозим эди. |
| 77' | Цзанг Линпэнг урган Хитойнинг биринчи, тақ-тақ голини мана бу ерда кўришингиз мумкин: http://www.youtube.com/watch?v=L7rovETEoWM |
| 76' | Хитойда яна ўйинчи алмаштирилмоқда. 7 ўрнига 15. Яъни, ярим ҳимоячи Чжао Цури ўрнига Ю Тао майдонга тушди. Стадионда 7 мингдан ортиқ мухлис борлиги эълон қилинди... |
| 73' | Хитойликлар 5 киши бўлиб, чизиқли ҳимояланмоқда... Кувайт ҳужумда... Хитой қарши ҳужум тактикасида... |
| 71' | Абдулазиз Масҳан майдонга тушди! 15 рақамли Волид Али ўрнига... |
| 69' | Кувайт, бечора, нималардир қилмоқчи бўялптию, лекин, менимча, аллақачон ҳаммаси пишиб, узилиб бўлди. Бироқ бу - футбол. "Найк"нинг "Трейс" тўпи юм-юмалоқ, "Ал Ғаррафа" майдони ҳам бильярд столидек теп-текис... |
| 68' | Кувайтнинг бу даражада таназзул бўлишини, рости гап, кутмаган эдим... Хитойнинг ҳам... 2 та гол уришини! |
| 67' | ГОООЛЛЛЛ! 10 рақамли Денг Цзусианг жарима нуқтасидан Навоф ал Холдийнинг яна чап пастки бурчагини нишонга ола билди! |
| 66' | Кимгадир сариқ карточка берилди. Қоида бузилишлари бўйича ҳисоб - 12 га 17. |
| 66' | Жамоалар бири қўйиб, иккинчиси ҳужум қилмоқда. Кувайт бурчак тўпи тепади. Хавф бартараф этилди. Қарши ҳужум!!! Хао Цзунминни чалиб йиқитишди. Жарима тўпи! |
| 62' | Хитой голдан сўнг бироз ташаббусга эга бўлмоқда. Ўтказиб юборилган голдан сўнг Кувайтнинг шашти бироз пасайди. Ҳозир Йанг Су деярли марказдан ёриб кириб, жарима майдонига кирар-кирмас кучли зарба йўллади. Бироқ ноаниқ... |
| 58' | Кувайт-Хитой 0:1. Ҳисоб ўйинга яраша бўлмаяпти, дўстлар! |
| 58' | ГОООООЛЛЛЛЛ!!!! Бурчак тўпи оширилгач, 17 рақамли Цзианг Лингпенгнинг 17 метрдан ўртача зарба билан берган зарбаси дарвозанинг чап бурчагидан кириб кетди! |
| 56' | Лю Цизангйе Ду Вей ўрнига майдонга туширилди. Бурчак тўпи тепилмоқда. Қайтарилди. Энди чап бурчакдан уриниб кўради хитойликлар! |
| 56' | Бу орада хитойликлар ўнг қанотдан ҳужум уюштириб бурчак тиўпи ишлашди... |
| 55' | Хитойда 13-рақамли ўйинчи майдонга тушишга ҳозирланмоқда. Унинг исм фамиляиси Лю Цзианйе. |
| 53' | Нимагадир ҳозир Фаҳад ал-Эназийни туртиб йиқитишса ҳам Уильямс тескари томонга жарима тўпи белгилади. Яъни, жабрланувчи томонга. Кувайтнинг ўнг қаноти беназир ишламоқда. Бизда ўнг қанот ҳимоясида кеча Карпенко турувди-я... Бечорага иш топилди! |
| 52' | Хитойнинг ҳужуми нимаю, ишлаб чиқарган JIERDA ботинкаси нима - сифати айнан бир хил бўляпти... Кувайтлик фанатлар эса баданларнинг жимирлатиб юборувчи қўшиқларини "живой" айтишяпти! |
| 50' | Йанг Чжин қанот ҳакамига нисбатан шунақанги қулай позиция танлаган эканки, ҳакам тўпни кўрмай ҳам қолди... Кувайтликлар кўпроқ ҳужумда! |
| 49' | Биродарлар, гол бўлган экан!!! |
| 49' | Тўп пастлатиб, тўғри дарвоза томон тeпилди. Йанг Чжин тўпни тушириб юборди, тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтгандек бўлди. Такрорий лавҳани кутамиз... |
| 47' | Тепада учиб юрган "спайдер" туридаги камера одамнинг асабига тегяпти... Кувайт анча-мунча кучли жамоага ўхшаяпти, биродарлар. Мана, яна жарима майдони яқинида жарима ишланди... |
| 46' | Бу орадан Хитойда ўйинчи алмашди. 11-рақамда ўйнаган Су Бо ўрнига ярим ҳимоячи Хао Цзунмин тушди. Кувайтликлар Хитой жарима майдони яқинида жарима тўпи ишлашди. Дарвоза томон тўғри берилган зарбани дарвозабон қайтарди... |
| 46' | Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Тўпни 10 киши қолган кувайтликлар ўйинга киритишди. |
| 45' | Бўлимни қўшилган дақиқаларида Кувайт хитойликларнинг кўзини очирмаяпти... (Ҳеч нарсага шаъма қилаётганим йўқ...). Мана! Навбатдаги жарима тўпи. Бадр ал-Мутва оширди. Ҳуссайн Фозил эса олдинга интилиб чиқиб, оёғини узатди. Оёқ калталик қилди, ўлай агар. Бу вақтда эса Ульямснинг ҳуштаги янграб қолди! ТАНАФФУС! |
| 45' | Мана, ўнг қанотда тўпни йўлига қабул қилиб олган ал-Эназий жуда чиройли финт ишлатиб, Хитой жарима майдонига ёриб кирди, бироқ сўнгги зарбани беришда аниқлик деган тушунчани унутди! |
| 45' | Биринчи бўлимга нақ 4 дақиқа қўшиб берилаётган бир пайтда хитойликлар ҳужумда... Лекин ҳужум ҳам ғирт хитойча чиқди... Сифатсиз... |
| 44' | Биринчи тайм тугаши арафасида айтиш мумкинки, Кувайт ҳатто ўйинда устунлик қилмоқда. Бироқ сонларнинг тенг эмаслиги ўз сўзини айтмоқда. Агар Кувайт пича аввалроқ мана шундай шижоат билан ўйнагандами... |
| 41' | Хитой бир ўйинчи кўп бўлиб ҳам Кувайтдан яққол устун келолмаяпти ҳозирча... Тўп асосан майдон марказида сақланиб турибди... |
| 40' | Умуман олганда, трансляциямиз бошида бугунги ўйиндан кутаётган натижамиз эсимиздан чиқмаслиги керак. Дуранг! Иложи бўлса голсиз! НУРСИЗ! |
| 39' | Мана, Жараҳ ал Атийқий ҳам марказда ўйин қоидасини бузди. Хитойликлар эса симуляцияни араблардан ҳам ўтказиб бажаришмоқда. Бу эса йигитларимизни сергаклантириши керак!
|
| 37' | Кувайтда ўйинчи алмаштирилмқода - 20 ўринига 3. Яъни, ярим ҳимоячи Юсуф Носир ўрнига ҳимоячи Фаҳад Ауад тушди! |
| 36' | Майдоннинг менга жуда яқин қисмида содир бўлди воқеа. Кувайтлик ўйинчилар майдонни тарк этаётган жамоадошидан хафа бўлишди. Очиқчасига сўкишди уни! |
| 36' | 13-рақамдаги Месаъд Нада тўп учун курашда Йанг Су томонидан йиқитилди. Бироқ ерда ётган Нада Суни тепиб юборди, очиқчасига! Ҳозирча Бенжамин Ульямснинг қўлида қизил карточка ва у КЎРСАТИЛДИ! Кувайтликлар 1 тага камайишди! |
| 35' | ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Кувайтга кўрсатилса керак... |
| 34' | Жарима тўпи жа қойилмақом ижро этилмади. Тўп дарвозабон Йанг Чжига келиб тушди. У навбатдаги ҳужумни бошлаб бермоқда! |
| 32' | Су Бо эса бу вақтда сариқ карточка ишлаб ўтирибди камига. У 13-рақамдаги Месаъд Надани чалиб йиқитди. Йиқитмаса ҳам бўлмас эдида... |
| 31' | Кейинги 2 дақиқа ичида Кувайт Хитой ярим майдонини том маънода ишғол этиб олганди, бироқ хитойликлар хавфни бартараф этиш баробарида, майдон марказида жарима тўпи ҳам ишлашди. Айтиш мумкинки, хитойликларнинг қанотлар бўйлаб уюштираётган ҳужумлари якунига етмай қоляпти. Мана, ҳозиргина марказдан ажойиб вазият ҳосил қилинди, бироқ уларга аниқлик етишмади... |
| 27' | Мана, жарима тўпи ижро этилди, тўп қайтарилиши жараёнида ҳар икки жамоадан биттадан футболчи ерга қулади... |
| 26' | Бенжамин Ульямс ҳам қовун туширди. Чжао яхшигина дриблингга эришиб, етволинадиган пас оширганди. У эса тарихга айланган қоида бузилиши учун ҳуштак чалиб ўтирибди... Ҳа, ҳакам бўлмай ўл... |
| 24' | Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонимиз қолган икки ўйинни мана шу стадионда мана шу терма жамоаларга қарши ўтказади... Ўйин тугагунга қадар улардан қай бири бизнинг қурбонимизга айланиши борасида аниқ ташхис қўйиб, чиқиб кетажакмиз! |
| 22' | Хитой жонланиб қолди, биродарлар... Лекин барибир уларни ютишимизга ишонаман! Мана ҳозир ҳам ҳужумга ўтган кувайтликларнинг иккитасини чангга булғаб тўхтатиб, қарши ҳужумга ўтишяпти... Анавилардан биттаси жиддий жароҳатланганга ўхшаяпти... Ўйин тўхтатилди... |
| 20' | У ҳозир яна бояги хатосини ювиб, дарвоза соҳасига томон берилган аниқ зарбани ушлаб, ажойиб сейв қилди! |
| 20' | Мана, учрашувдаги энг биринчи қовун тушди. Кимсан Кувайтнинг ишонган дарвозабони тўпга чиқишда хато ўйнаб, биринчи голнинг сабабчиси бўлиши мумкин эди! Навоф ал Холдий!!! Яна жароҳат олгандек чўзилиб ётганининг қаранг уни, уялмай! |
| 20' | Шахсан мен ўйинларимизни солиштириб, шу фикрга келиб бўлдим аллақачон! Гарчи улар ҳозир ажойиб ҳужум уюштириб, бурчак тўпи ишлашган бўлса-да. |
| 19' | Кувайтга ҳозирча бир нарса дея олмайману, Хитойни яна ютамиз, азизлар! |
| 18' | Нима десам бўлади, сизларга атайлаб ёзиб берса бўладиган бирорта экстраординар воқеа кузатилмаяпти. Қовун ҳам тушганича йўқ, ҳозирча... Мана Кувайтнинг навбатдаги ҳужумчаларидан бири. Айтиш мумкинки, тарози палласини улар секин ўзлари томонига оғириб олишди... |
| 15' | Ҳозир Кувайт жуда хавфли масофадан жарима тўпи тепмоқда... Йўқ, хавф бартараф этилди... Хитойликар қайтарган тўпни яна кучли зарба билан қийшиқ йўллашди. |
| 14' | Айтиш мумкинки, мусобақа ташкилотчилари ҳар бир стадионга персонал ранг бериб чиқишганга ўхшайди. Масалан, кечаги "Халифа Интернейшнл"нинг ранги бинафшаранг эди. Бугунги "Ал-Ғаррафа"ники тўқ кўк экан. Барча логотиплар ва баннерлар (мусобақага тегишлиси) шу рангда! |
| 12' | 17-рақамли Бадр ал Мутвани "конкрет" чалишди, бироқ ҳакам жим! |
| 12' | Майдон марказида жамоалар галма гал тўп алмашиб туришибди... ман Кувайтнинг чап қанотда ҳужуми! Пенальтсимон йиқилиш!!!! Уильямс ЖИММ!!! |
| 10' | Ҳозир Чжао пенг ўз жарима майдонида бан тўпни боши билан бўйсундира олмади... бурча тўпи ва хаф бартараф этилди ва тезкор қарши ҳужум... ва уги тўтатишди... Сариқ карточка Кувайтнинг 2 рақамли ўйинчиси Ёқуб ат Тоҳирга
|
| 9' | Жамоалар бир хил савидаги футбол намойиш этишмоқда. Ташаббус яққол бирор жамоа тарафида эмас. Тўп асосан майдон марказида... |
| 8' | Ҳозир Кувайт ҳам "тиши" борлигини намойиш этиб, яхши вазият яратганди. Якуни зарба бироз ноаниқ берилди... |
| 7' | Айтиш мумкинки, Хитойнинг чап қаноти орқали ҳужумлар самаралироқ ташкил этилмқода. Ҳозир ҳам ҳаволатилган тўпга Су Бо калла қўёлмади... Бурчак тўпи ва Ёқуб ат-Тоҳир қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди... |
| 5' | Учрашувда илк бурчак тўпи. Хитойликлар томонидан амалга оширилади. Жамоалар ҳозир бир бирларини разведка қилиш билан банд. Хавф бартараф этилди. Иккинчи ҳужум тўлқини. Йўқ, ҳужум қилаётганлар қоида бузишди. Бу 4 рaқамдаги Чжао Пенг! |
| 4' | Ҳозир хитойликлар кувайтнинг мақсадли ҳужумини бартараф этиб қарши ҳужумга ўтишганди. Яхшигина қарши ҳужум. Ўнг қанатдон. Бироқ оёқ ташлаш йўли билан уларнинг ҳам ҳужуми йўли кесилди... |
| 2' | Кувайтлик фанатларга гап йўқ. Тошкентга бирровга чақирилса ҳаммаёқни кунпаякун қилиб кетадиган шашти бор. Кувайт эса чап қанотдан суқулиб кирмоқда... |
| 1' | Ўйинни хитойликлар бошлаб беришди. |
| 0' | Майдоннинг чап тарафини Хитой эгаллади, мен ўтирган ўнг тарафда эса номинал мезбон - кувайтликлар! |
| 0' | Айтиб ўтишим лозимки, кувайтликлар тўқ кўк либосда, хитойликлар эса ўз байроқлари рангида майдонга тушишди. |
| 0' | Жамоалар бир бирлари билан кўришиб чиқишмоқда. Эсдаликка расмга тушишлар... Хуллас бошланди! |
| 0' | Энди эса ўша Гуанчжоуда бизга ёд бўлиб кетган Хитойнинг ишчилар марши! |
| 0' | Ҳозир жамоаларнинг мадҳиялари ижро этилмоқда. Кувайтники янграмоқда... |
| 0' | Ҳозир жамоалар тантанали мусиқа садолари остида стадионга чиқиб келишмоқда... |
| 0' | Танаффусда жамоаларнинг захира таркибини эълон қиламиз. Маҳалли вақт билан 19:00 да, Тошкент вақти билан 21:00 да биз ўтирган жойдан 1 соатлик йўл нарида жойлашган Ал-Ҳор шаҳрида Қатарнинг "Ал Вакра" ва Германиянинг "Бавария" клублари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади... Насиб этса унга бориш ниятимиз бор... |
| 0' | Жамоалар ўйинга чиқишга тайёргарлик кўришмоқда... Фотомухбирлар чиққиллатишга шай. Ноутбук қаршисида камтарин қулингиз Шуҳрат Шокиржонов. 25 минг кишилик "Ал Ғаррафа" стадионида 4 мингча мухлис йиғилган. Хитойлик ва кувайтлик фанатлар кимўзарга оғиз йиртишмоқда... |
| 0' | Ҳакамлар: Бенжамин Ульямс (рефери), Бегжамин Уильсон, Ҳоқон Эназ (барчаси Австралиядан), тўртинчи ҳакам эронлик Алиризо Фағоний |
| 0' | ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ: |
| 0' | Жамоалар таркиби билан таништирамиз. |
| 0' | Ассалому алайкум муҳтарам футбол ихлосмандлари! |
| 0' | Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!!! |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!
Отабек Эшмаматов
Бобур Мирзо
Олимхўжа Бўронов
Фурқат
WALKMAN & SONYERICSSON|
|