| 18.05.12 16:00 Олий лига Нефтчи -:- Шўртан | 19.05.12 23:45 Чемпионлар лигаси Бавария -:- Челси |
Санъат Шарипов
Норбек Ниёзов
Бахтиёр Ашурматов
Фарҳод Абдуллаев
Давлат ТурдалиевКиритилган вақти: 15.05.2012 19:21
Киритилган вақти: 16.05.2012 13:13
Киритилган вақти: 17.05.2012 16:54
Киритилган вақти: 16.05.2012 18:53
Киритилган вақти: 17.05.2012 16:12
| 0' | Эътиборларингиз учун раҳмат, азизлар! Чорак финалда кўришгунча! У ердаги рақибимизни эртага аниқлаб оламиз! Сурия ва Иорданиядан биттаси бўлиш эҳтимоли катта! |
| 0' | Бизда Сервер Жепаров ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлиб, "Самсунг" соткалари сонини 3 тага етказиб олди!!! |
| 0' | Параллел ўйинда эса мусобаа мезбонлари Кувайт дарвозасига жавобсиз учта тўп йўллашди! |
| 90' | Ўйин тугади ва биз 1/4 финалдамиз! Биринчи ўринни эгаллаб чиқдик! |
| 90' | Ҳозир яна қарши ҳужумдан сўнг Хитой жарима тўпи ишлади! Дарвозагача 38 метрлар бор! |
| 90' | Шавкат Муллажоновни тўп учун курашда Хао Цзунмин туртиб юборди. Яхши! |
| 90' | Ҳозир энди хитойликлар жарима тепишади. Майдон марказидан сал нарироқдан |
| 90' | Шавкат Саломов жарима тўпни тўғри Хитой дарвозасининг яқин бурчагига йўллаганди. Хато кетди! |
| 90' | Жарима ўйналгач, олдинга интилган Гейнрихни Чжанг Линпенг чалиб тўхтатди! Бу қилиғи учун сариқ унга! Ва Хафли жарима тепамиз! |
| 90' | Ҳозир захира ўриндиғимиз олдидан жарима тепамиз. Турсуновни йиқитишди! |
| 90' | Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди |
| 88' | Иккинчи бурчакдан сўнг хитойликлар тўпни қайтариб ҳужумга ўтишганди. Бироқ ярим йўлди уларни тўсдик. Мана ҳозир Гейнрих яна жарима ишлади! Ал Ҳилолий Гао Хонгбони захира ўриндиғидан четлаштирди! |
| 87' | Гейнрихнинг бурчакдан йўллаган зарбаси тўғри дарвозага кираётганди Янг Чжи яна уни юза чизиғига чиқариб юборди! |
| 85' | Станислав Андреев 30 метрлардан ўз бахтини синаб кўрди! Бироқ Янг Чжининг ҳам бахти бор экан! Бурчак тўпи! |
| 84' | Қатар учинчм голни киритди. |
| 84' | Таркибимизда яна ўзгариш! Шавкат Саломов сардоримизни алмаштирди! |
| 82' | Ҳозир хитойликлар жарима зарбасини қайтариб тезкор қарши ҳужум уюуштиришди. Хао Цзунмин икки ҳимоячимиз орасидан қийшиқ зарба берди 12 метрлардан! |
| 81' | Гейрнрихни бу марта Ду Вей чиройли қилиб чалди. Тўғрироғи, Гейнрих уни шунга мажбур қилди! Жарима! |
| 80' | Хитой кўпроқ ҳужум қилаётгандек кўринсада, шахсан мен хотиржамман. Улар учинчи голни урган тақдирда ҳам аввало чиқамиз, кейин биз ҳам жавоб тўпини киритиша қодирмиз! |
| 79' | Нестеров яна бир марта ажойиб сейв қилди. Ўйин шиддати яна бирмунча ошди.. |
| 78' | Игнат, отанга раҳмат! |
| 77' | Тўп асосан майдон марказида сақланиб турибди...Ҳозир Гейнризхга қарши қўпол ўйнашди! ва Хао Цзунминга сариқ! |
| 75' | Сервернинг тепган тўпини Янг Чжи эгаллаб олиб қарши ҳужум бошлади ва хитойликлар бурчак тўпи ишлашди. Стадионга кирган томошабинлар сони эса 3529 нафар эканлиги эълон қилинди. |
| 73' | Ҳозир ўнг қанотда бурчак ёнида Гейнрихга қарши қоида бузишди! Жарима тепамиз! |
| 73' | Карпенконинг ўрнига эса бизда 3 рақамда Шавкат Муллажонов туширилмоқда. |
| 73' | Хитойда ўйинчи алмашди. Янг Хао ўрнига Денг Чжуосианг майдонга тушди... |
| 72' | Тўпни фейр плей қоидасига мувофиқ ҳозир қайтариб беришлари керак эди хитойликлар бизга! Кўзларига ҳеч нарса кўринаётгани йўқ ҳозир |
| 70' | Ҳозир дарвозамиз томон елган Хао Цзунминни Стас Андреев яхши суғурта қилди. Тўпни узоқлаштиришда бироз жароҳатланганга ҳам ўхшаяпти! |
| 69' | Жепаров ҳозир яхши позицияга чиқарилди. Бурама зарба пича ноаниқ... |
| 68' | Ҳозир ўнг қанотдан Карпенко Турсунов қанотида яхши комбинация уюштирилди... Тўп ҳамон бизларда... Хавф солмоқдамиз! |
| 66' | 45 метрлардан жарима тўпи дарвозамизгача... Қаранг, Хитойликлар қанақасига тўп йўлламасин, у Нестеров қўриқлаётган соҳага аниқ етиб бормоқда... Нестеров эса бугун ёмон ўйнамаяпти! |
| 65' | Тезкор ҳужум бошлаган хитойликларни Кападзе тўхтатдив а огоҳлантирилди... |
| 65' | Ҳайдаровни жароҳатлашди шекилли... Ҳа, оёғини босиб олган экан... Ўйинни пича совутиш учун яхши фурсат... Азиз 7,2 км юугурибди бугун майдонда! |
| 64' | Нестеров жойида... Ҳужумда яна биз... Гол уришимиз керак! Бизга ғалаба керак! Дуранг эмас! |
| 63' | Анзур яна қоида бузди ва яна жариа. Тўп олдида яна Хао Цзунмин! Боя гол урувди у! |
| 62' | Мониторлар орқали такрорий лавҳаларни кўришда қийналяпмиз... Чунки тўғридан тўғри эфирда Қатар ва Кувайт ўйини олиб берилмқода... |
| 62' | Айтиш мумкинки, бугун столимиз устида турган мониторларда Қатар ва Кувайт ўйини наймойиш этилмоқда. Ниҳоят Навкаровдан воз кечди. Новкаров ўрнига ҳақиқий футболчи Турсунов майдонга тушди! |
| 61' | Хитойликларда ўзгариш! 21 ўрнига 9. Биринчи гол муаллифи Ю Хай ўрнига Янг Су майдонга тушди. |
| 61' | Ҳозир Шацкихнинг кўндаланг тўп узатишини Новкаров якунлай олмади! |
| 60' | Хитойликларнинг жуда яхши бир хужуми қайтарилди |
| 58' | Хитойликлар шиддатни оширишмоқда |
| 57' | Зарба ва гол! Хао Чжинмин! Гол муаллифи! |
| 57' | ГОЛ!!! Хитой урди. Ҳисоб 2:2 |
| 57' | Хавфли жарима тўпи! Хитойликлар ижросида! |
| 56' | Қарши ҳужумда Анзур хитойлик ўйинчини чалди ва сариқ олди! |
| 55' | Яна бир бурчак тўпи... Хавфни узоқлаштирдик ва қарши ҳужумга ўтдик. Сервер Жепаров! зарба! 20 метрлардан берилган зарба тўғри дарвозабон қўлига бориб тушди! |
| 53' | Айни дамда хитойликлар жон ҳолатда ҳужумга ташланишган... Улар бунақа ўйинни кутмаган бўлишлари керак. Бурчак тўпи! |
| 51' | Карпенко-Кападзе-Гейнрих триолари ишончли ҳаракат қилишмақда |
| 49' | Ўнг қанотимиз фаол. Тўп Стасда |
| 48' | Майдон марказида Жепаров томонидан қоида бузилди |
| 47' | Узоқдан тепган тўпи дарвозанинг юқори қисмига бориб тушди. Хитой - Ўзбекистон 1:2 |
| 46' | ГОЛЛЛЛЛЛ!!! Гейрих |
| 46' | Иккинчи бўлим бошланди |
| 45' | Биринчи бўлим якунланди, азиз дустлар! Ҳисоб бизни қонтиқтирадиган! 1:1! Одилга алоҳида ташаккур! |
| 45' | Ҳозир Новкаров Гейнрих Жепаров комбинацияси гол билан якунланиши мумкин эди! Сервер зарба беришда кечикди! |
| 45' | Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди! |
| 44' | Санжар билан Жасур камлик қилаётгандек назаримизда! Шацких ўнгда қийналаяпти! Ҳозир Нестеровнинг ушбу сейви ҳисоб бўйича нечанчиси эканлигидан ҳам адашдим! |
| 42' | Хитойликлар бўлим охирларида жонланиб қолишди! мана яна бир вазиятда Нестеров бизни қутқарди! |
| 41' | Хитойликлар бурчак тўпи тепишади! Тепишди! Тўп Нестеровда! |
| 40' | Ҳозир ўнгдан ёриб кирмоқчи бўлган Шацкихни офсайд деб туҳтатишди. Такрорда кўрдик. Йўқ экан! |
| 39' | Хитойликлар тўпни эгаллаб олгандек бўулушувди бироқ ўзимиз "совға" килмасак ҳозирча майдонимизга бостириб киришолмаяпти! |
| 37' | Вакилларимиз чап қанот бўйлаб, секин аста хитойликлар дарвозаси томон силжишмоқда... |
| 35' | Ҳозир вакилларимиз тўпни майдон маркази яхши назорат қила туриб оқибатда йўқотишди ва тўпни юлқиб олган хитойликлар қарши ҳуджумга ўтиб дарвозамиз томон аниқ зарба беришди! Нестеров қутқарди! Бугун "Самсунг" сотка унга берилиши шарт!!! |
| 34' | Игнат отангга раҳмат! |
| 34' | Чап қанотдан вакилларимиз актив |
| 33' | Ҳозир вакилларимз яна ҳужумга зўр беришмоқчи. Энди Хитой бизни гуруҳда қолдириб кетиши учун 3 та гол уришга маҳкум этилди! |
| 31' | Одил Аҳмедов йўлида учраган неки хитойлик футболчилар борки бирини кетин алдаб ўтиб жарима, тўпни жуда чиройли йўллади рақиб дарвозасига!!! Хитой - Ўзбекистон 1:1 |
| 30' | Одил Аҳмедов ҳисобни тенглаштирди! |
| 29' | ГОЛЛЛЛЛЛ!!!!! |
| 28' | Вакилларимизга нимадир етишмаяпти, НИМАДИР! Ҳаммаси жойида! Фанатларимизга нисбатан кўпчиликни ташкил этиб турган Хитойлик мухлислар ҳам халақит беришяпти қўллаб қувватлашимизда тўрт бўғинли "кричалка" ўйлаб топиб! ЦЗА ЁНГдан аллақачон воз кечишди! |
| 26' | Хитойликлар 35 метрлардан жарима ижро этишади! |
| 25' | Ҳозир яна бир вазиятдан фойдалана олмадик... Хитойликлар ҳужумда! Уларни тўхтатган Азиз Ҳайдаровга сариқ карточка! |
| 24' | Йўқ. Гейнрих тўпни рисоладагидек тепа олмади! |
| 22' | Дарвозамизнинг чап Тўққизлигига зарба берилган экан! Тўри борганда Нестеров ооджиз қоларди! Бизда вазият кўпроқ бўляпти бироқ хавфли эмас! Ҳозир яна улар жарима майдони яқинида жарима тепамиз! Гейнрих!!! |
| 20' | Яхши ҳужум ташкил эжтилганди яна вакилларимиз томонидан! Хитойликлар тўпни эгаллаб контратакага ўтишди ва кучли зарба беришди! Тўсин бизни сақлаб қолди!!! |
| 20' | Айни дамда Қатар 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда параллел ўйинда. Биздаги ҳисоб ўйин сўнгигача сақланадиган бўлса, биз кейинги босқичга биринчи ўрин билан чиқамиз! |
| 18' | Қанотлар бўйлаб яхши ҳужум ташкил этяпмиз. Бироқ, шу... Якуний зарбани аниқ беришда маҳорат етишмаётгандек... |
| 17' | Ҳозир жарима тепамиз 17 метрдан! Зарба! жепаровнинг зарбасини Янг Чжи қайтарди! Бурчак! |
| 16' | Қатар иккинчи голни солди! Қатар - Қувайт 2:0 |
| 16' | Чап қанотимизда таранглик сақланиб турибди... Йўқ, тўпни узоқлаштирдик. Энди навбат ҳужумга! |
| 15' | Майдон марказида тўп йўқотдик ва Хитойликлар тезкор қарши ҳужумда чапда жарима ишлашди! |
| 14' | Қатар - Қувайт учрашувида ҳисоб очилди. Қатар 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. Учрашувда голни 12-дақиқада Билол Аҳмад киритди |
| 14' | Вадим ака асабийлашяпти. Ҳаммаси яхши бўлади... Хитойликлар маҳорат бобида биздан пастироқ эканлиги аниқ! |
| 13' | Бурчак ўйналди хитойлик ҳужумчи офсайдда қолди.. |
| 13' | Ҳозир Хитойликлар чапдан бурчак тўпи тепишади... |
| 12' | Нимагадир жуда чиройли вазиятлар яратаяпмиз ва тўп Хитой дарвозасига киргиси келмаяпти. Бурчак тўпдан сўнг Кападзе тўпни аниқ йўллай олмади |
| 11' | Ҳозир жуда чиройли комбинация уюштирдик ўнг қанотдан! Бурчак тўпи... Хитойлик ҳимоячи тўпни узоқлаштиргани сабабли! |
| 10' | Ўйин майдон марказида кечмоқда |
| 10' | Жарима зарбасини яхши ижро этгандик. Умаман тўпни яхши назорат қиляпмиз! |
| 8' | Хитойликлар ўз жарима майдони яқинида хавфли ўйин қилишди. Эркин зарба! |
| 6' | Гол муаллифи 21 рақамли Ю Хай! |
| 6' | ГООЛЛ!!! Хитойликлар бурчак тўпини ўйнаб гол киритишди... |
| 5' | Жарим тўпи жуда яхши ижро этилди! Чалғитувчи! Ли Сюнгпенгнинг бош билан ерлатиб берган аниқ зарбасини Игнатий қайтарди! бурчак! |
| 4' | Анзур ҳозир Ванг Сонгни чалди ва 20 метрлардан жарима дарвозамизга! Ўнгроқдан! |
| 3' | Ҳозир майдоннинг суғорилгани бизни фойдамизга ишлади. Хитойликлар чапдан яхши қарши ҳужум уюуштиришганди... |
| 2' | Шацких тўпни секинроқ йўллаши керак эди! Ҳозир Копадзе чапдан жуда яхши ёриб кириб максимга аниқ тўп узатган эди! |
| 2' | Бизникиларда яхши вазият!!! |
| 1' | Хитойликлар дарҳол чап қанотдан ҳужум уюштиришди... Тўп бизда. |
| 1' | Ўйин бошланди! |
| 0' | Демак, ўйинни бошлаш учун ҳамма нарса тайёр! Ал Ҳилолийнинг ҳуштаги бўлса бас! Ўйинни эса хитойлик футболчилар бошлаб беришади... |
| 0' | "Бухорча" ансамбли кириб келди стадионга! Энг керакли вақтда! |
| 0' | Мадҳиялар ижро этилмоқда |
| 0' | Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда... |
| 0' | Жамоалар стадионга чиқиб келишга тайёр бўлиб туришибди. Ҳар қалай, байроқларимизни ушлаб турган йигитчаларни кўрсатишди |
| 0' | Айтиш мумкинки, бугун Доҳада ҳаво бирмунча совиб кетди. Ҳозир "Ал Ғаррафа" стадиони жойлашган ҳудудда ўртача тезликда шамол эсмоқда, ҳаво эса булут! Ҳавонинг ҳарорати 16 даражалар атрофида. Этни жунжиктирадиган совуқ! Жемперда ҳам совуқ қотаяпмиз! шунинг учун ўқлимиз қалтириб, ноутбукимиз клавишаларини битта яримтасини сал нотуғри босиб қўйсак, маъзур тутгайсизлар! |
| 0' | Футболчиларимиз майдонга ўйинолди чигалёзди машғулотлар ўтказиш учун чиқиб келишди. "Самурайларимиз" бунинг шарафига "уже" битта барабанни ёриб чеккага олиб қўйишди! |
| 0' | Демак, кеча "Эспайр" машғулот майдонида кўрганларимиз ва тахмин қилганларимиз ўзини оқлади. Санжар Турсунов асосий таркибдан олиб ташланиб, ўрнига Олим Навкаров майдонга туширилди. бугун бошланғич таркибда 3 та номинал ҳужумчи билан ҳаракат қиламиз... Кўрамиз, Абрамов нималарни ўйлаган экан! |
| 0' | Ёнимиздаги мониторда "Халифа интернейшнл"даги айни ҳолат ҳам параллел равишда намойиш этилмоқда... У ерда қатарлик ишқибозлар стадионни тўлдириб ўтиришибди! |
| 0' | Ўзбекистонлик "ақлдан озган самурайлар" стадонга кириб келишди ва "барабанни ёриш" операциясини бошлаб юборишди! |
| 0' | Бугунги учрашувда ҳакамлар гуруҳи: |
| 0' | Бош мураббийлар: Гао Хонгбо (хитойники) ва Вадимжон ака Абрамов (ўзимизники!) |
| 0' | Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги таркиби: |
| 0' | Бугун номинал мезбон сифатида Хитой терма жамоаси ҳаракат қилади. Уларнинг таркиби: |
| 0' | Қўлимизга жамоаларнинг таркиблари келиб тушди. Улар билан таништириб ўтамиз. |
| 0' | "Ал Ғаррафа" узра мафтункор Шаҳзода ижросида ўзбекча қўшиқлар янграмоқда! |
| 0' | Хитойлик мухлислар стадионга кириб бўлишди. Ҳозирча Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги фанатларимиз ва "Бухорча" гуруҳидан дарак йўқ... |
| 0' | Ҳозиргина "Ал Ғаррафа" стадионининг майдони бир неча нуқтадан сув помпаси билан суғорилиб чиқилди. Александр Гейнрих ўтган марта Кувайтга қарши ўйинда майдоннинг ўйин олдидан суғорилгани ўйинимиз сифатида таъсир қилганини алоҳида таъкидлаган эди. Айни дамларда стадионимиз устидан вертолёт учиб ўтмоқда. Албатта, тўғридан-тўғри репортаж уюштирадиган вертолёт. Умуман, трансляция масаласида Қатар Евролигаларникидан асло қолишмайдиган сифатга эришганлигини сиз ҳам тасдиқласангиз керак... |
| 0' | Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари. Ўзбекистонлик журналистлар гуруҳи, жумладан, камина ҳам ҳозир "Ал Ғаррафа" стадиони медиа секторининг энг қулай жойларидан ўрин эгаллаганмиз. Ўзбекистондан эканлигимиз туфайли хитойлик ҳамкасбларимиз билан бизни бугун эртароқ қўйишади стадионга. Қолган мамлакатлардан келган истовчи журналистлар бўлишса, уларга ўйинга роппа роса 1 соат қолганда стадионнинг медиа зонасига кириш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни тақдим этишади... |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади!
«Чемпион» ҳакам
Фурқат
Mixail_An
Бобур Мирзо
OdiljonK|
|