Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси

Хабарлар





Хабарлар архиви






Ўйин ўтказиладиган майдон тўртбурчак ҳолатда бўлиши зарур. Майдоннинг ён томони (яъни бўйи) дарвоза ортидан (яъни энидан) катта бўлиши керак.
Бўйига: минимум 90 м, максимум 120 м
Энига: минимум 45 м, максимум 90 м

Ҳалқаро ўйинлар учун:
Бўйига: минимум 100 м, максимум 110 м
Энига: минимум 64 м, максимум 75 м

Майдондаги чизиқлар
Ўйин ўтказиладиган майдон чизиқлар билан белгиланади ва ушбу чизиқлар хам майдон таркибига киради. Иккита узун майдонни ажратувчи чизиқлар – ён чизиқлар, иккита кичкина чизиқлар эса – дарвоза чизиғи деб аталади.
Майдон марказидаги чизиқ ўйин ўтказиладиган майдонни тенг иккига ажратиб туради. Ушбу марказдаги чизиқнинг ўртасида марказий белги мавжуд. Ушбу марказий белгидан радиуси 9,15 м бўлган айлана чизилади.

Дарвоза майдони

Майдоннинг хар икки томонида дарвоза майдони мавжуд бўлиб, у қуйидагича жойлашган:

Дарвоза чизиғидан 5,5 метр масофада дарвозани ҳар бир устунининг ички томонидан параллел чизиқ тортилади. Бу чизиқнинг узунлиги ҳам 5,5 метр бўлади. Бу узунликдаги чизиқнинг охири перпендекуляр тарзда дарвоза чизиғи билан туташади. Шу шаклдаги тўртбурчак дарвоза майдони деб аталади.

Жарима майдони

Майдоннинг хар икки томонида жарима майдони мавжуд булиб, у куйидагича жойлашган:

Дарвоза чизиғидан 16,5 метр масофада дарвозани ҳар бир устунининг ички томонидан параллел чизиқ тортилади. Бу кесманинг узунлиги ҳам 16,5 метр бўлади. Бу узунликдаги чизиқнинг охири перпендекуляр тарзда дарвоза чизиғи билан туташади. Шу шаклдаги тўртбурчак жарима майдони деб аталади.

Ҳар иккала майдонлар ўртасида дарвоза чизиғидан 11 метр масофада ҳамда дарвоза устунларидан тенг масофада 11-метрлик белги қўйилади. Ҳар бир жарима майдони чизиғи ташқарисидан радиуси 9,15 метр бўлган ярим айлана чизилади ва унинг маркази 11-метрлик нуқта вазифасини ўтайди.

Майдон бурчагидаги байроқлар

Ўйин ўтказиладиган майдоннинг ҳар бир бурчагига узунлиги 1,5 метрдан ошмаган устунлар ўрнатилади. Бу устуннинг тепа учи ўткир бўлмаслиги ва устунга қалин матоли байроқ илинган бўлиши шарт. Ушбу байроқлар яна майдон марказини ажратиб турувчи чизиқнинг охирларига, майдондан ташқарига ва ён чизиқдан 1 метр узоқликкача ўрнатилиши ҳам мумкин.

Бурчак сектори

Ҳар бир майдон бурчагидаги байроқ асосида ойсимон чизиқ ўтказилади, ушбу чизиқ бурчакдаги байрокдан 1 метр радиусдаги ўлчамда чизилади.

Дарвоза

 

 

Ҳар икки дарвоза чизиғининг ўртасига дарвоза ўрнатилади. Дарвоза икки вертикал устундан иборат бўлиб, майдон бурчагидаги байроқлардан тенг масофада жойлашган. Ушбу икки устунни битта горизонтал жойлашган тўсин бирлаштириб туради.

Дарвоза устунларининг ораси 7,32 метр, дарвоза тўсини ердан 2,44 метр масофада жойлашган бўлиши керак.

Иккала устун ва тўсин ҳам бир хил кенгликда (12 см гача) бўлиши зарур. Дарвоза ичида чизиқ ҳам устунлар ва тўсиннинг кенглигида чизилган бўлиши зарур. Дарвозага ва дарвоза ичига дарвозабонларга халақит қилмайдиган қилиб дарвоза тўрларини ўрнатиш керак.

Дарвоза устунлари ва тўсин оқ рангда бўлиши зарур.

Хавфсизлик

Дарвозалар ерга маҳкам ўрнатилган бўлиши керак, кўчма дарвозалар эса юқоридаги талабларга жавоб берсагина фойдаланиш мумкин.

Мундарижа
БОШ САҲИФА
ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯЛАРИ ХАЛҚАРО КЕНГАШИ НИЗОМИ
1-Қоида: Учрашув ўтказиладиган майдон
2-Қоида: Тўп
3-Қоида: Ўйинчилар сони
4-Қоида: Ўйинчилар кийими (экипировка)
5-Қоида: Бош ҳакам
6-Қоида: Бош ҳакам ёрдамчилари
7-Қоида: Учрашувнинг давом этиши
8-Қоида: Учрашув бошланиши ва ўйинни давом эттириш
9-Қоида: Тўп ўйинда ва ўйиндан ташқари ҳолатларда
10-Қоида: Тўп дарвоза тўридалигини аниқлаш усуллари
11-Қоида: «Ўйиндан ташқари» ҳолат
12-Қоида: Қоида бузилиш ҳолатлари ва қоидага зид хатти-ҳаракатлар
13-Қоида: Жарима тўпи ва эркин зарба*
14-Қоида: 11-метрлик жарима тўпи
15-Қоида: Тўпни ён чизиқдан ўйинга киритиш
16-Қоида: Тўпни дарвоза ёнидан эркин зарба билан ўйинга киритиш
17-Қоида: Бурчак тўплари
18-Қоида: 11-метрлик нуқтадан зарбалар
19-Қоида: Техник майдонча ва тўртинчи ҳакам
20-Қоида: Ҳакам ишоралари
21-Қоида: Йўқотилган вақт компенсацияси



Чемпионатлар









HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

РЕГИСТРАЦИЯ »

KO'PROQ KO'RSATISH »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX