Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси

Хабарлар





Хабарлар архиви






ТЕХНИК МАЙДОНЧА

Расмда кўриб турганингиздек, майдонда бўладиган учрашувларда захира футболчилари учун махсус ўриндиқ ва жамоа раҳбарияти учун мўлжалланган 3-қоида ва 2-қарордаги каби техник майдонча бўлади.

    Техник майдончалар турли майдонларда бир – биридан фарқ қилиши мумкин. Масалан, катталиги ва ўрнатилган жойи билан фарқ қилади. Лекин бу майдончаларни аниқлаш учун қуйидаги бир хил пирнципларга асосланади:
  • Техник майдонча захира ўриндиғидан барча томонларга 1 метр масофада чизиқ тортилиб чегараланади. Майдоннинг ён чизиғидан ҳам 1 метр масофада ажралиб туради.
  • Техник майдончанинг чегарасини аниқлаш учун аниқ белгилардан фойдаланиш тавсия этилади.
  • Мусобақа регламентига кўра техник майдонча ичидаги шахслар сони аниқланади.
  • Техник майдончада туришга мусобақа регламентига кўра аниқланаган шахсларга рухсат берилади. Уларнинг фамилиялари мусобақа баённомоасига ўйин бошлангунча киритилиши шарт.
  • Ҳамма вақт фақат битта шахсга ўйинчиларга кўрсатма беришга рухсат берилади ва кўрсатмаларни бериб бўлингандан кейин у дарҳол ўриндиқдаги ўзининг жойига қайтиши шарт.
  • Мураббий ва расмий шахслар техник майдончадан ташқарига чиқиш ҳуқуқи берилмаган. Фақат шифокорлар бундан мустасно. Улар майдондаги бош ҳакам кўрсатмасига асосан жароҳат олган футболчига тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадидагина техник майдончадан ташқарига чиқиши мумкин.
  • Техник майдончадаги мураббий ва расмий шахслар ўзларининг жавобгарлик доирасига кирадиган даражада тўғри тутишлари лозим.

ТЎРТИНЧИ ҲАКАМ

  • Мусобақа регламентига кўра ҳар бир ўйинга тўртинчи ҳакам тайинланиши мумкин. Агар майдонда ҳаракат қилаётган 3 ҳакамдан биронтаси ўзининг вазифасини бажара олмайдиган даражадаги вазиятга тушиб қолса, унда 4-ҳакам унинг ўрнига алмаштирилади.
  • Агар ҳакам ўз вазифасини бажара олмайдиган даражадаги вазиятга тушиб қолса унда ҳакамларни алмаштириш тартиби мусобақа регламенти асосида амалга оширилади.
  • Бош ҳакам кўрсатмасига биноан тўртинчи ҳакам ўйингача, ўйин пайтида ва ўйиндан кейин бош ҳакамга барча ташкилий ишларда ёрдам бериши мумкин.
  • Тўртинчи ҳакам ўйин пайтида футболчиларнинг алмаштириш жараёнига бевосита ёрдам беришга мажбур.
  • Агар ўйин жараёнида ўйиндаги тўпни алмаштириш зарурияти туғилса, унда тўртинчи ҳакам бу ишга маъсулдир. Ўйин вақтини чўзмаслик учун тўртинчи ҳакамда захира тўпи бўлиши лозим.
  • Тўртинчи ҳакам футболчи захирадан майдонга тушишидан олдин ўйинчини текшириб кўриш ҳуқуқига эга. Агар футболчининг кийинишада хатоликни сезса буни дарҳол бош ҳакам ёрдамчисига маълум қилади. У эса ўз ўрнида бош ҳакамга бу ҳақда маълумот беради.
  • Тўртинчи ҳакам барча масалаларда бош ҳакамга ёрдам беради.
  • Ўйин тугаши билан тўртинчи ҳакам ўйин ҳақидаги баённомона мусобақа ўтказувчи ташкилотга олиб бориб беради. Агар ўйин вақтида бош ҳакам ва унинг ёрдамчилари расмий шахсларнинг ўзларини нотўғри тутиши ва бахтсиз ҳодисаларни назаридан четда қолдирган бўлса, унда тўртинчи ҳакам ҳакамлар жамоаси билан келишилган ҳолда бу ҳақда баённомада акс эттириш лозим.

Мундарижа
БОШ САҲИФА
ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯЛАРИ ХАЛҚАРО КЕНГАШИ НИЗОМИ
1-Қоида: Учрашув ўтказиладиган майдон
2-Қоида: Тўп
3-Қоида: Ўйинчилар сони
4-Қоида: Ўйинчилар кийими (экипировка)
5-Қоида: Бош ҳакам
6-Қоида: Бош ҳакам ёрдамчилари
7-Қоида: Учрашувнинг давом этиши
8-Қоида: Учрашув бошланиши ва ўйинни давом эттириш
9-Қоида: Тўп ўйинда ва ўйиндан ташқари ҳолатларда
10-Қоида: Тўп дарвоза тўридалигини аниқлаш усуллари
11-Қоида: «Ўйиндан ташқари» ҳолат
12-Қоида: Қоида бузилиш ҳолатлари ва қоидага зид хатти-ҳаракатлар
13-Қоида: Жарима тўпи ва эркин зарба*
14-Қоида: 11-метрлик жарима тўпи
15-Қоида: Тўпни ён чизиқдан ўйинга киритиш
16-Қоида: Тўпни дарвоза ёнидан эркин зарба билан ўйинга киритиш
17-Қоида: Бурчак тўплари
18-Қоида: 11-метрлик нуқтадан зарбалар
19-Қоида: Техник майдонча ва тўртинчи ҳакам
20-Қоида: Ҳакам ишоралари
21-Қоида: Йўқотилган вақт компенсацияси



Чемпионатлар









HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

РЕГИСТРАЦИЯ »

KO'PROQ KO'RSATISH »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX