Э-почта:
Парол: Қайднома
Парол тиклаш
18.05.12 16:00   Олий лига     Нефтчи -:- Шўртан 19.05.12 23:45   Чемпионлар лигаси     Бавария -:- Челси

Хабарлар





Хабарлар архиви






Ўйин қоидалари ва регламент

Тўртинчи ҳакам томонидан ўйиндаги тўхталишлар ҳисобига йўқотилган вақтни эълон қилиш

7 – Қоида: Ўйининг давомийлиги. Вақт қўшиб бериш.

    Ўйиннинг ҳар бир бўлимида қуйидаги ҳолатлар учун вақт йўқотилиши туфайли қўшимча вақт қўшиб берилади:
  • ўйинчи (лар) алмаштириш,
  • ўйинчи жароҳати даражасининг жиддийлигини баҳолаш,
  • кузатиб қўйиш (ўйинчига ёрдам кўрсатилиши учун майдондан ташқарига чиқариш),
  • ўйинни чўзиш,
  • бошқа бирор сабаб.

Вақтни қўшиш бош ҳакам кўрсатмасига биноан амалга оширилади.

Мусобақалар регламентида белгиланишича, ўйин вақтида стадионлардаги соатлар ишлаши мумкин, ягона шарт шундан иборатки ҳар бир бўлим, яъни 45 ва 90 дақиқа тугагач, соатлар тўхтатилади. Ушбу шарт финал ўйинларининг қўшимча бўлимлари учун ҳам тааллуқли. (Яъни, соатлар15 ва 30 дақиқа ўтгач, тўхтатилади).

Ўйиндаги тўхталишлар ҳисобига йўқотилган вақтни эълон қилиш

Агар ўйин тугамаган бўлса, бош ҳакам ўйиндаги тўхталишлар учун қўшимча вақт ажратса, унга жуда катта босим ўтказилади. Ўйинчилар, мураббийлар, жамоалар раҳбарлари ва ахборот воситалари қанча вақт қўшилганидан бехабар бўлишади ва бош ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда гол урилса, бу ҳолат бош ҳакамга эътирозларни кучайтириб юборади.

Ҳакамлар Қўмитаси қизиқаётган томонлар ўйиндаги тўхталишлар учун қанча вақт қўшиб берилаётгани тўғрисида огоҳлантирилса, бош ҳакамга босим кескин камаяди деган тўхтамга келди.

Бош ҳакам ва тўртинчи ҳакам ўйиндаги тўхталишлар ҳисобига вақт йўқотилишига кўпроқ эътибор беришларига тўғри келади. Ҳакамлар Қўмитаси оддий ҳолатларда ўйинчи алмаштиришга 30 сония, жароҳатланган

ўйинчини майдон ташқарисига кузатиш учун 1 дақиқа қўшиб беришни тавсия этади. Алоҳида ҳолларда бош ҳакам юқорида қайд этилган ҳолатдан фарқли ўлароқ, вақт йўқотилишини аниқроқ ҳисоблаши зарур бўлади. (Масалан, майдонда дарвозабонга ёрдам кўрсатилганда).

Италияда кейинги йилларда тўпланган ижобий тажрибага асосланиб, Ҳакамлар Қўмитаси УЕФА мусобақаларининг барча ўйинларида эълон қилишнинг қуйидаги қоидаларига асосан, тўртинчи ҳакам томонидан қўшиб берилаётган вақтни эълон қилишни тавсия этади:

  • Ҳар бир бўлимда асосий ўйин вақти тугагандан сўнг (45- ва 90-дақиқалар ўтиб бўлгач) бош ҳакам тўртинчи ҳакамга имо-ишора ёки овоз чиқариб, қанча вақт қўшишга қарор қилганини билдиради. Ўйинга ярим дақиқа ёки сониялар эмас, тўлиқ дақиқалар қўшиб берилади. Ушбу қоида қўшимча бўлимларда ҳам амал қилади (15- ва 30-дақиқалар тугагандан сўнг).
  • Тўртчи ҳакам ўйинчилар, мураббийлар, томошабиналар ва ахборот воситаларига энг камида қўшиб берилаётган дақиқаларни ўйинчи алмаштиришда фойдаланиладиган рақамланган (оддий ёки электрон) табличкалар ёрдамида кўрсатади.
  • Бир марта ва томшабинлар учун ушбу ахборот стадионнинг ретрансляцион тизими ёрдамида эълон қилиниши мумкин, шунингдек, қисқа вақт мобайнида стадиондаги гигант мониторда ҳам кўрсатилишига рухсат берилади.
  • Ўйиннинг асосий вақти тугагач, яъни 45- ва 90-дақиқалар ўтиб бўлгач, стадиондаги соат тўхтатилади, агар қўшимча бўлимлар ўтказилса, 15- ва 30-дақиқалардан сўнг соат яна тўхтатилиши керак.

    Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда бирор ҳолат юз берса ва бу ҳолат ўз-ўзидан яна вақт қўшишни талаб қилса, на бош ҳакам, на тўртинчи ҳакам яна қанча вақт қўшилишини кўрсатмайди. Ўйин қоидаларига мувофиқ, қўшиб берилган вақтда ўйин тўхталишлари учун, шубҳасиз, яна бир қанча вақт қўшиб берилади.

Мундарижа
БОШ САҲИФА
ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯЛАРИ ХАЛҚАРО КЕНГАШИ НИЗОМИ
1-Қоида: Учрашув ўтказиладиган майдон
2-Қоида: Тўп
3-Қоида: Ўйинчилар сони
4-Қоида: Ўйинчилар кийими (экипировка)
5-Қоида: Бош ҳакам
6-Қоида: Бош ҳакам ёрдамчилари
7-Қоида: Учрашувнинг давом этиши
8-Қоида: Учрашув бошланиши ва ўйинни давом эттириш
9-Қоида: Тўп ўйинда ва ўйиндан ташқари ҳолатларда
10-Қоида: Тўп дарвоза тўридалигини аниқлаш усуллари
11-Қоида: «Ўйиндан ташқари» ҳолат
12-Қоида: Қоида бузилиш ҳолатлари ва қоидага зид хатти-ҳаракатлар
13-Қоида: Жарима тўпи ва эркин зарба*
14-Қоида: 11-метрлик жарима тўпи
15-Қоида: Тўпни ён чизиқдан ўйинга киритиш
16-Қоида: Тўпни дарвоза ёнидан эркин зарба билан ўйинга киритиш
17-Қоида: Бурчак тўплари
18-Қоида: 11-метрлик нуқтадан зарбалар
19-Қоида: Техник майдонча ва тўртинчи ҳакам
20-Қоида: Ҳакам ишоралари
21-Қоида: Йўқотилган вақт компенсацияси



Чемпионатлар






Блоглар






HAMKORLARIMIZ XABARLARI

Uff.uz promotion

РЕГИСТРАЦИЯ »

KO'PROQ KO'RSATISH »



© "Football Media Star" МЧЖ. 2006-2012.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуҳлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 0441-сонли гувохнома билан рўйхатдан ўтган.
Топ рейтинг сайтов в Tas-IX