• Барча учрашувлар
  • Кеча
  • Бугун
  • Эртага

Хабарлар

Футбол башорати

"ФУТБОЛ БАШОРАТИ" ТАНЛОВИ ҚОИДАЛАРИ

  1. Танловда истаган киши иштирок этиши мумкин.
  2. Энг аввало сиз сайтда рўйхатдан ўтган бўлишингиз шарт. Агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз, логин ва пароль орқали сайт тизимига киринг.
  3. “Футбол башорати” бўлимига киринг. Бўлимда кўрсатилган ўйинларнинг натижаларига ўз тахминларингизни билдиринг.
  4. Вариантларни қабул қилиш, рўйхатда келтирилган ўйинлар ичида энг барвақт бошланадиган учрашув бошланишидан 1 соат олдин тўхтатилади. Ундан кейин эса башорат қилиш имкониятидан маҳрум бўласиз. Футбол учрашувлари ниҳоясига етгандан сўнг, “Футбол башорати” бўлимидаги “Рейтинг” саҳифасига ўтиш орқали ўз натижаларингизни билиб олишингиз мумкин.
  5. Рейтинг очколарини ҳисоблаш тизими билан танишинг: Вариантлар 3 хил тизимда ҳисобланади:
    • тўғри топилган ҳисоб;
    • тўғри топилган тўплар фарқи;
    • тўғри топилган ғолиб жамоа.
    Мазкур тамойилларнинг ҳар бирига 1 баллдан берилади.

    Масалан, “А” ва “В” жамоалар ўртасидаги учрашув 4:2 ҳисоби билан тугади. Агар,

    • мазкур учрашувнинг натижаси 4:2 деб тахмин қилинган бўлса, у ҳолда ўз-ўзидан ўйин натижаси, тўплар фарқи ва ғолиб жамоа ҳам тўғри топилган бўлади ва 3 очко берилади.
    • учрашув натижаси 3:1 деб тахмин қилинган бўлса, у ҳолда учрашув натижаси нотўғри бўлади, фақат тўплар фарқи ва ғолиб жамоа тўғри топилганлиги учун 2 очко берилади.
    • учрашув натижаси 1:0 деб тахмин қилинган бўлса, у ҳолда учрашув натижаси ва тўплар фарқи нотўғри топилган ҳисобланади, фақатгина учрашув ғолиби тўғри топилганлиги учун 1 очко берилади.
    • - Бошқа вариантларда эса мухлисга очко берилмайди.

    Изоҳ: Учрашувда дуранг қайд этилиб, берилган тахмин ҳам дуранг бўлса-ю, фақат натижа бошқачароқ кўринишда бўлса, бу ҳолда ҳам 2 очко берилади.

  6. Кубок ўйинларида учрашувдан сўнг қўшимча вақт ва пенальтилар серияси белгиланса, унда якуний натижа сифатида қўшимча вақтдан сўнг қайд этилган натижа инобатга олинади.
  7. Танлов якунида энг кўп очко тўплаган мухлис ғолиб деб топилади. Очколар тенг бўлиб қолган ҳолатда энг аввал тўғри топилган ҳисоблар сони, кейин тўғри топилган тўплар нисбати сони инобатга олинади. Барча кўрсаткичлар тенг бўлганида эса тенг очко тўплаган мухлисларнинг барчаси ғолиб деб эълон қилинади.
  8. Танловда 2 марта регистрациядан ўтиб, 2 та ном остида иштирок этиш тақиқланади. Бундай ҳолатлар аниқланганда, фойдаланувчига нисбатан чора кўрилади.
  9. Танловда хоҳлаган босқичдан бошлаб иштирок этиш мумкин.
  10. Танловнинг ишини такомиллаштириш, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида, ҳар бир иштирокчи таклиф билан мурожаат қилиши ҳуқуқига эга. Сайтнинг “Алоқа” бўлими орқали “Футбол башорати” мавзусини кўрсатган ҳолда таклифларингизни ёзишингиз мумкин. Ҳар бир мурожаатни кўриб чиқамиз. Қарор қабул қилиш сайт ижодкорлари ихтиёрида қолади.
  11. Бошқа ҳар қандай низоли ҳолатларда сайт ижодкорлари мурожаатингизни кўриб чиқиб қарор қабул қиладилар.

Мазкур “Футбол башорати” бир нечта босқичлардан иборат ва йил якунида энг кўп очко тўплаган мухлис ғолиб деб топилади. Марҳамат, “Футбол башорати”да иштирок этинг ва ўзингизни синаб кўринг.

Мурожаат учун info@uff.uz адресидан фойдаланишингиз мумкин.

Чемпионатлар

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 7 17
2 Жанубий Корея 7 13
3 Ўзбекистон 7 12
4 Сурия 7 8
5 Хитой 7 5
6 Қатар 7 4

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 7 16
2 Саудия Арабистони 7 16
3 Австралия 7 13
4 БАА 7 9
5 Ироқ 7 4
6 Тайланд 7 1

Блоглар

SARA FIKRLAR

11.05.2017 02:25
MASTER

Финал аник. Лекин унутмаслик керак: Ювентус бу Атлетико эмас. Айтганча, Зидан хам Юведа дунёга танилгандиёв!

11.05.2017 02:08
ESTIEM

Хамма Реалчиларни табриклайман! Реалга коил колиш керак 2-голдан кейин узига келди. Атлетикони химояга ётиб олиши, уларни минус томонига ишлади. Булмаса вазият анча узгариб кетарди.

10.05.2017 09:47
MAN4ESTER

Сизларни билмадиму лекин Локомотивни ўйин кўрсатолмади деб ўйламайман. Футболчилар ўз даражаси, имконияти даражасида ўйнади, мағлубиятининг асосий сабаби таркибни нотўғри туширилганида. Асосий таркибга ОЧЛ тажрибаси кам хаттоки Ўзбекистон чемпионатида ҳам кам туширилаётган ўйинчи М.Бобожановни туширди. Муроднинг ўйини умуман чиқмади, 1 - бўлимда 80-90% фоизлик голни ҳавога совурди. О.Зотеев ҳам ўйини қовушмади. Қисқаси Локомотивга ўйинда соф марказий хужумчи етишмади.


UFF.uz. "Football Media News" MChJ, 2016 yil
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
Дизайн: www.uff.uz
Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блоггерларнинг ўзлари масъулдирлар.
Яндекс.Директ тизими осон бўлиши учун фойдаланувчи компьютеридаги қизиқиш ва изланишларга оид "линк"ларни кўрсатади.
Реклама қилинаётган маҳсулотлар ва хизматлар турлари лицензия ва сертификатларга эга.