{{ message }}

Назорат учрашуви. «Бунёдкор» – «Олмалиқ» 2:1

Миллий терма жамоа иштирокидаги учрашувлар туфайли олий лигада қисқа танаффус эълон қилинган эди.

Юзага келган икки ҳафталик оралиқ пайтида “Бунёдкор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўзаро назорат учрашуви ўтказишди. Баҳсда Сергей Лушчан бошчилигидаги “қалдирғочлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

20-дақиқада Ғулом Ўрунов ўзининг кучли зарбаси билан ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмасдан Анвар Ражабов ташкил этилган чиройли комбинацияни ажойиб гол билан якунлаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Иккинчи бўлим бошларида “Олмалиқ” ҳужумчиси Алишер Шоғуломов пенальтидан фойдалана олмади. Унинг зарбасини Муроджон Зуҳуров қайтаришга эришди. Бўлим ўрталарида эса “Олмалиқ” дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. Пенальтини Шакер Зуаги аниқ амалга ошириб, “Бунёдкор”га ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди.

Умуман олганда, учрашув қизиқарли ва ҳужумкор руҳда ўтди.

Ўртоқлик учрашуви

“БУНЁДКОР” – “ОЛМАЛИҚ” 2:1 (1:1)
Голлар: Ғулом Ўрунов 20 (0:1), Анвар Ражабов 25 (1:1), Шакер Зуаги 74 (2:1)
Амалга оширилмаган пенальти: Алишер Шоғуломов 51 (дарвозабон)
Четлатишлар: Дилшод Жўраев 62, Неманья Йованович 62, Минори Сато 70
“Бунёдкор”: Муроджон Зухуров, Акмал Шораҳмедов, Анвар Ғофуров, Хайрулла Каримов, Рустамжон Ашурматов, Сардор Собирхўжаев, Дилшод Жўраев, Самир Бекрич, Виктор Карпенко, Воҳид Шодиев, Анвар Ражабов
Захирадан майдонга тушганлар: Георгий Погосов, Вячеслав Пурак, Эргаш Исмоилов, Сардор Азимов, Минори Сато, Шакер Зуаги
Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)

Киритиш