{{ message }}

«Машъал-2» сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон биринчилигида иккинчи босқичнинг 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди. "Машъал-2" Қувасойда "Цементчи" меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Учрашувда ташаббус майдон эгалари томонида бўлди ва 17 дақиқада ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда киритилган яна икки гол мезбонларга йирик ғалаба келтирди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг "Машъал-2" очколари ҳамон 18 очко билан турнир жадвалининг 14 поғонасида бормоқда.

"Машъал-2" навбатдаги турни ўз майдонида 9 сентябр куни "Ёзёвон-лочинлари" жамоасини қабул қилади.

Биринчи лига. Иккинчи босқич. 5-тур

"Цементчи" - "Машъал-2" - 3:0
Гол: Раҳматулла Мелибоев, 17. Даврон Маматов 52, Азиз Ибрагимов 76
"Машъал-2": Шерзод Абдураимов, Суннатулло Рустамов, Шохжаҳон Қиличев, Мақсуд Маҳмудов, Дурбек Камолов, Жаъфар Исмоилов, Аслиддин Абдиев, Санжар Аҳмедов, Турсунмурод Ҳамдамов, Шокир Юлдашев, Алибек Раҳматуллаев.
Захира: Раҳимжон Давронов, Константин Боев, Шамсиддин Саъдуллаев, Ойбек Жўраев, Уйғун Бобоназаров, Маъруф Тошев.

Киритиш