{{ message }}

Александр Хомяков: «Сўғдиёна»нинг ғалабага бўлган хоҳиши кучлироқ бўлди

Олий лиганинг 9-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида Муборкнинг “Машъал” жамоасини қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг меҳмонлар мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида қатнашди.


- “Сўғдиёна”ни ғалаба билан табриклайман. Улар бугун ғалабага ҳақли эдилар. Тўғри танланган тактика уларга ёрдам берди. Бизнинг жамоага келганда, ўйинимиз умуман қовушмади. Шарт бўлмаган гони ўтказиб юбордик. Шу билан рақиб жамоага аниқ зарба беришига имкон бердик. Биринчи бўлимда гол уржи. Бу борада ҳакамларга диққатлироқ бўлишларини хоҳлардим. 

Иккинчи бўлимда ҳам афсуски омад биз томонда бўлмади. “Сўғдиёна”нинг ғалабага бўлган хоҳиши бизни руҳан синдириб қўйди. Уларнинг ғалабага бўлган истаги ва ишончи бизнинг футболчиларимиздан ҳам кучли бўлди.

Яна бир бор “Сўғдиёна”ни ғалаба билан табриклайман, - дейди Хомяков.

Киритиш