{{ message }}

«Реал» ёзда Эльяким Мангаля билан шартнома имзолаши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби ёзги трансферлар мавсумида “Валенсия” ҳимоячиси Эльяким Мангаляни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Daily Star нашрининг хабарига кўра, ёзда “қироллик клуби” катта эҳтимол билан Мангаляни ўз таркибига қўшиб олишда фаоллик кўрсатиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Мангалянинг трансфер ҳуқуқи асли “Манчестер Сити”га қарашли бўлиб, айни пайт “Валенсия”да ижара асосида фаолият олиб бормоқда.

Маълум бўлишича, “Реал” Мангаляни яқин кунлар ичида жамоани тарк этадиган Пепега муносиб номзод бўлишига ишонмоқда. 

Киритиш